Айсултан Назарбоев Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраганини айтган ва бу қадам сабабларини ошкор қилишга ваъда берган. Нурсултон Назарбоевнинг набираси ҳақида нималар маълум?
Икки вояга етмаган фарзанднинг онаси Алфиназ исмли ёш аёл турмуш ўртоғи билан учрашиш мақсадида узоқ сафарга отланади. Эр умрбод маҳкум, хотин эса эрига итоаткор ва ибратли муслима, унинг озод бўлишини садоқат билан кутади ва умид қилади. Фильм аёллик кучи ва хотиннинг эрига ва Худога бўйсуниши ҳақида ҳикоя қилади.
Хорижлик кузатувчилар Владимир Путин ва унинг дипломатларини АҚШ, НАТО ва ЙХҲТ билан учрашувлар чоғида АҚШ Давлат котиби ўринбосари, дунёдаги энг малакали дипломатлардан бири Венди Шерман уларга панд бериши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Ахир уни қордай оппоқ сочлари ва моҳир дипломатик найранглари учун "Кумуш тулки" деб аташгани бежиз эмас.
Буюк Британия соғлиқни сақлаш хавфсизлиги бўйича агентлик (UKHA) маълум қилишича, Буюк Британияда Omicron юқори трансмиссив варианти 53 кетма-кетликдаги кичик сафлари аниқланди.
Буюк Британия Cancer Research тадқиқотчилари: зарчўва (куркума) саратон касаллиги ҳужайраларини ўлдиради.
Ерни ҳаёт учун яроқли сайёрага айлантирган асосий омиллар бу унинг ҳарорати ва атмосферасидир. Мовий сайёра барча тирик жонзот ҳаёт кечириши учун энг мақбул бўлган ҳарорат даражаси ва тирик организмлар нафас олиши учун яроқли бўлган ўзига хос атмосферага эга.
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида, Нурсултон Назарбоев шоҳ кўчасида унинг номи ёзилган барча белгилар олиб ташланди. Хиёбонга мамлакатнинг биринчи президенти номи 2017 йилда берилган. Бунгача у Лепсинская кўчаси деб аталган, инқилобдан кейин эса Фурманова кўчаси деб ўзгартирилган, деб хабар беради MK.RU.
Қозоғистоннинг “КазТрансОил” магистрал нефть қувури миллий оператори раҳбари Димаш Досанов ўз лавозимини тарк этди. “Самрук-Казина” давлат жамғармаси маълумотларига кўра, Досановнинг бош директор ва бошқарув раиси сифатидаги ваколатлари 14 январдан бошлаб тугатилган. Таъкидланишича, у ўз хоҳиши билан ишдан бўшатилган.
Асли ўзбек бўлган «Толибон» жангарилари этник камситиш ва қўмондонининг ҳибсга олинишига қарши чиқишган.
Анқара ва ар-Риёднинг яқинлашиши минтақадаги туркларга қарши кайфият даражасини пасайтиради ва Туркиянинг Миср ва Исроил билан мулоқотига ҳисса қўшади.
Охирги етти йил (2015-2021) сайёрамиздаги энг иссиқ йиллар бўлди. Бунда 2021 йилда ўртача йиллик ҳарорат 1991-2020-йиллардаги ўртача кўрсаткичдан Цельсий бўйича 0,3 даража юқори бўлган.
11 январь куни Татаристон муфтийси Комил Ҳазрат Самигуллин “Россия кураш федерацияси” Бутунроссия жамоат ташкилоти вице-президенти Равил Ногуманов билан учрашди. Йиғилишда 2022 йил Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси билан биргаликда Волгабўйи Булгарияси ислом дини қабул қилинганининг 1100 йиллиги доирасида татар миллий кураши бўйича Бутунроссия ва жаҳон турнирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.