close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

112. Ихлос сураси

(1) (قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ) ذُكر أنَّ المشركين سألوا رسول الله – صلَّى الله عليه وسلَّم – عن نسب رب العزة – جلَّ وتعالى، فأنزل الله عزَّ وجلَّ على رسوله صلَّى الله عليه وسلَّم هذه السورة، جوابا لهم: (قُلْ هُوَ اللَّهُ) الذي لا ينبغي العبادة إلا له. (أَحَدٌ) بمعنى: واحد لا ثاني له، ولا شريك.

 1. Айт: “У – Аллоҳдир, Ягонадир”. Зикр қилинишича, мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан иззат Роббисининг насаби ҳақида сўрашди. Шунда Аллоҳ Азза ва Жалла Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга ушбу сурани уларга жавобан нозил қилди. “Айт, у – Аллоҳдир”, шундай Зотки, Ундан бошқага ибодат қилиш ярамайди. “Ягонадир”. Маъноси: Якка, Унинг (Ундан кейин) иккинчиси ҳам йўқ, шериги ҳам йўқ.

 (2) (اللَّهُ الصَّمَدُ) قيل: الذي ليس له جوف، ولا يأكل، ولا يشرب. وقيل: الذي لم يخرج منه شيء. وقال ابن عباس: "الصمد": السيد الذي قد كمل فيه كل وجه من وجوه السُّؤدد.

 4. “Аллоҳус-Сомад”. Айтилдики: “Бу шундай зотки, унинг қорни йўқ, у емайди ҳам, ичмайди ҳам”. Яна: “Ундан ҳеч нарса чиқмаган”, дейилди. Ибн Аббос: “Ас-Сомад” – саййидлик (хўжайинлик)нинг барча сифатлари комил бўлган Зот”, деб айтди.

 (3) (لَمْ يَلِدْ) يقول: ليس بفان، لأنه لا شيء يلد إلا وهو فان بائد. (وَلَمْ يُولَدْ) يقول عزَّ وجلَّ: ليس بمحدث لم يكن فكان، ولكنه قديم لم يزل، ودائم لا يبيد.

 3. “Туғмаган”. У Зот айтяптики: “У йўқ бўлиб кетмайди”. Чунки туғадиган ҳар қандай нарса албатта йўқ бўлиб ҳалок бўлади. “Туғилмаган ҳам”. Азза ва Жалла айтадики: “У пайдо бўлмаган, йўқ бўлатуриб бор бўлиб қолмаган. Лекин азалдан бўлиб келган ва ҳалок бўлмай доим бўлади”.

(4) (وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ) ليس له شبه، ولا عدل، وليس كمثله شيء.

 4. Унинг ўхшаши ҳам, Унга тенг келадигани ҳам, Унинг мисли ҳам йўқ.

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase