106. Қурайш сураси
- Пайшанба, Апр 29 2021
- 174 марта кўрилди
(1) (لِإِيلَافِ قُرَيْشٍ) بإثبات الياء فيهما بعد الهمزة من: آلفت الشيء أولفه إيلافاً (بمعنى ألفته ولزمته): اعجبوا لإيلاف قريش رحلة الشتاء والصيف.
1. “Ли ийлафи қурайш”. Бу ерда иккала сўзда (“лиийлаф” ва “ийлафиҳим”да) ҳамзадан кейин “йо”[1] келган. “Бир нарсага ўрганиб қолдим, ўрганяпман” сўзларидан олинган (унга ўргандим ва уни лозим тутдим маъносида): Қурайшнинг қиш ва ёзда сафар қилишига ўрганганига ажабланинг!
(2) (إِيلَافِهِمْ رِحْلَةَ الشِّتَاءِ وَالصَّيْفِ) يقول: رحلة قريش الرحلتين، إحداهما إلى الشام في الصيف، والأخرى إلى اليمن في الشتاء.
2. “Қишда ва ёзда сафар қилишига ўрганганига” ажабланинг! У Зот айтадики: Қурайшнинг сафари икки хилдир, бири ёзда Шомга, иккинчиси қишда Йамангадир.
(3) (فَلْيَعْبُدُوا رَبَّ هَذَا الْبَيْتِ) يقول: فليقيموا بموضعهم ووطنهم من مكة, وليعبدوا ربّ هذا البيت, يعني بالبيت: الكعبة.
3. “Бас, мана шу Уй Роббисига ибодат қилишсин!” У Зот айтадики: жойлари ва ватанлари бўлмиш Маккада муқим бўлишсин ва мана шу Уйнинг Роббисига ибодат қилишсин. Уйдан мурод Каъбадир[2].
(4) (الَّذِي أَطْعَمَهُمْ مِنْ جُوعٍ) أطعم قريشاً من جوع. (وَآَمَنَهُمْ مِنْ خَوْفٍ): آمنهم مما يخَاف منه مَن لم يكن من أهل الحرم, من الغارات والحروب والقتال.
4. “У Зот шундайки, уларни очликда таомлантирди”. Қурайшни очликда таомлантирди. “Ҳамда хавфдан омон қилди”: Ҳарам аҳлидан бўлмаганларга хавф солувчи тўсатдан бўладиган босқинчилик, уруш ва жанглардан уларни (Қурайшни) омон қилди.
[1] Мухтасарнинг асл нусхада «йо»нинг ўрнига «ҳамза» дейилган. Биз ат-Табарий “Тафсири” тўлиқ нусхасидан тўғрилаб қўйдик.
[2] Асл нусхада «Макка» дейилган. Ат-Табарий “Тафсири” тўлиқ нусхасидан “Каъба” деб тўғрилаб қўйдик.