101. Ал-Қориа сураси
- Пайшанба, Апр 29 2021
- 474 марта кўрилди
(1) (الْقَارِعَةُ) الساعة التي تَقْرَعُ قلوبَ الناس، وهي من أسماء يوم القيامة.
1. “Ал-Қориа”. Бу инсонлар қалбларига қоқувчи Соат (Вақт)дир. Бу Қиёмат кунининг номларидан бири.
(4) (كَالْفَرَاشِ الْمَبْثُوثِ) هو الذي يتساقط في النار والسراج, ليس ببعوض ولا ذباب, و المبثوث: المفرّق.
4. “Тарқалиб кетган парвоналар каби”. Бу олов ва чироққа тўкиладиган (капалаклар)дир, чивин ҳам эмас, пашша ҳам эмас. “Мабсус” – тарқалган, парчаланган.
(5) (وَتَكُونُ الْجِبَالُ كَالْعِهْنِ الْمَنْفُوشِ) الصوف المنفوش.
5. “Тоғлар титилган жун каби бўлади”.
(6) (فَأَمَّا مَنْ ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ) يقول: فأما من ثقُلَت موازين حسناته, يعني بالموازين: الوزن.
6. “Кимнинг тарозуси оғир бўлса”. У Зот айтадики: Кимнинг яхшиликлари тарозуда оғир бўлса. Тарозу – вазн дегани.
(7) (فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَاضِيَةٍ) في عيشة قد رضيها في الجنة
7. У жаннатда рози бўлган ҳаётда бўлади.
(8،9) (وَأَمَّا مَنْ خَفَّتْ مَوَازِينُهُ * فَأُمُّهُ هَاوِيَةٌ) يقول: وأما من خفّ وزن حسناته, فمأواه ومسكنه الهاوية, التي يهوي فيها على رأسه في جهنم. وإنما جعل النار أمّه, لأنها صارت مأواه, كما تؤوي المرأة ابنها.
8,9. “Кимнинг тарозуси енгил бўлса, унинг онаси Ҳавия бўлади”. У Зот айтади: кимнинг яхшиликлари енгил бўлса, унинг паноҳи ва жойи Жарлик бўлади. Бу шундай жарликки, жаҳаннамда унинг ичига боши билан тушади. Бу дўзах ўти унинг “онаси” қилиниши фақат унинг паноҳи бўлгани учундир. Худди она боласига паноҳ бергани каби.