close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

017. Баний исроил (ёки исро) сураси

Маккада нозйл бўлғондур ва ул 111 оятдур
Ибтадо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда рамлик Аллоҳ номи ила

1 Покдур ул зотики, Анинг зоти нуқсон, қусур ва ажздин покдур. Нима нарсаки ноқис ақлимиз ани ниҳоятда номумкин ва мушкул билур, Анинг қудрат машъиятшшнг муқобилида ҳеч мушкул эмасдур. олиб кетди ўз бандаси (Муҳаммад)ни кечқурун ҳурматлик масжиддин масжиди Ақсоға қадаркн, баракотлик қилгандурмиз анинг ҳамма тарафини, токи кўрсатайлук анға баъзи нишонларимизни.
Яъни, бир кечанингбир ҳдссасида саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломни Макка Ҳарамидин Байтул муқаддасға қадар олиббориб, ўз қудратин азим нишонларин ва ҳатмона интизомларин кўрсатибдур. Уламоларнинг истилоҳларида Маккадин Қуддусю қадар бўлюн сафарни исроъ (кечани ўтказиш) ва андин Сидратул мунтаҳоға қадар бўлюн саёҳатни меърож дейилур. Баъзи вшрпларда ҳар бирининг мажмуиға итлоқ қилинур. Меърож ҳадисларин яқин ўттиз ададида саҳобалар ривоят қилурлар, салаф ва халаф жумҳурларин ақидалари шулдурт, сарвари олам уйғоқшк ҳолларида муборакжасадлари ила Масжиди Ҳарамдин Масжиди Аҳсоға ва андин Сидратул мунтаҳоға сафар қилгандурлар. Масжиди Ақсо бўлғон мамлакат ғалласи, меваси, суви кўп бўлюн сабабдин зоҳири баракотға ва пайғамбарлардин бир мунчалариға мастн ва мадфан (кўмилган жой) ва аларнинг фуюз ва анволариға мартз бўлғон жиҳатдин ботиний баракотт ҳам маъдандур.
Албатта У эшитгувчи, кўргувчидур.
2. Бердук Биз Мусоға хитоб ва қилдук Биз ани ҳидоят қонуни Баний Исроил учунки: "Қарор берманглар Мандин бошқа бир чорасоз. Яъни, ҳар бир ишларин Худоға тафвиз этсинлар ва Худодин бошқа бир кимсани ўзлари учун чорасоз билмасинлар. Буҳукм Тавротда эрди.
3. Эй ул жамоанинг авлодики, миндурдук Биз аларни Нуҳ ила, албатта, ул шукргузор банда эрди!
Ҳазрати Нуҳ ила баробар кемада бўлюнларнинг авлодлараға лозимдурки, ота-боболарит' бўлюн инояти Илоҳийяни унутмасинлар, чунки буюк боболари шукргузор эрди.
4. Баён қилдук Биз Баний Исроилға Китобдаки: "Сизлар албатга фасод қилурсизлар ер юзида икки марта ва албатта саркашлик қилурсизлар, буюк саркашлик".
Тавротда ва бошҳа бир осмоний Китобда аввалдин хабар берилган эрдики, Баний Исроил жаҳонда икки бор улуг фасод ва буюк саркашлик қилур. Ҳақикртда шундоқ бўлди ва ҳар дафъасида Худо тарафидин дарднок сазолар берилди.
5. Бас, қачон келса ул фасоднинг биринчиси, ваъда вақти юборурмиз тепаларингизға шундоқ бандаларимизники, қаттақ урушгувчилардур, кейин улар кирурлар уйлари ичиға ва ул, албатта, бўладирган ваъда эрди.
6. Кейии берурмиз сизлар учун ғолиблик аларға ва мадад чилурмиз сизларға моллар ила ва ўғиллар ила ва кўпайтирурмиз сизларни лашкар хусусида. Аларнинг биринчи фасодлари ҳазрати Зикриёни ўлдириш эди. Кейин Аллоҳ аларю Жолутни ва лашкарини мусаллат қилди. Алар ўзларин ўлдирдилар ва авлодларин асир олдилар ва Байтулмукрддасни хароб қилдилар. Сўнгра Аллоҳ юз йилдин кейин буларға зафар берди ва Довуд алайҳиссалом қўлларидин Жолутни ҳалок эткурди. Иккинчи фасодлари Яҳё алайҳиссаломнинг қатллари эди, кейин Аллоҳ аларға Бухтаннассорни мусаллат қилди. Ул алардин мингларни ўлдирди ва авлодларин асир олди ва Қуддуси шарифни барбодқилди ва шундин кейин аларнинг салтанатлари хувват олмади.
7. Агар яхши ишларни қилсангиз, яхши қилган бўлурсиэ ўз жонларингизға ва агар ёмон ишларни қилсангиз, ул ҳам ўз жонларингизға бўлур. Бас, қачон иккинчи фасод ваъда вақти келса, юборурмиз бошқаларни токи ёмон қилсинлар юзларингизни ва кирсинлар масжидға, ҳамчунонки, кириб эрдилар аввал марра ва барбод қилсинлар нимағаки ғолиб бўлсалар мукаммал барбодлик ила.
8. Яқиндурки, Парвардигорингиз раҳм қилса сизларға ва қайтсангизлар исёнға, қайтурмиз Биз ҳам сазоға ва қилиб қўйгандурмиз жаҳаннамни кофирлар учун қамоқхона.
9. Таҳқиқ, бу Қуръон бошлар ул йўлғаки, ул ҳамма йўлдин тўғрироқдур ва башорат берур мусулмонларғаки, яхши ишларни қилурлар, албатта бордур алар учун буюк савоб
10. ва буларни ҳамки, таҳқнқ, одамларики, иймон келтирмаслар охиратға, Биз тайёр қилиб қўйгандурмиз алар учун дардлик азоб.
Осмоний Китоблар ҳаммаси ўз замонлариға муносиб яхши йўлларю аҳлларин ҳидоят қилур эрдшар. Лешн Қуръони карим охирий Китоб бўлюни учун тамоми аҳли жаҳонни ҳаммадин яшироқ ва тўғрироқ йўлға бошлар. Кимики анға иймон келтириб, ул кўрсатган яхши амалларни қилса, ашнг учун дунё ва охиратда саодати ила башорат берур ва кимики анға ва охиратға мушир бўлса, анингучун дарднок бир азоб охиратда бор эканлигидин огоҳ қилур.
11. Ва талаб қилур инсон ёмон ҳолни, хамчунонки, талаб қилур яхши ҳолни; ва инсон шошиладурган махлуқдур.
Парвардигори меҳрибон бу ояти каримада инсонтнг табиатидин хабар берур, иршод қилурки, инсон бир бемулоҳаза, шошилган нарсадур. Оқибат андишаси. анда кам бўлур. Буқадар насиҳатларни эшитиб туриб, яна ўз ҳалотн ёки шақоватин ё аҳли авлодин барбодлигин ғазаб ватидин шундоқ талаб қилурки, гўё ул ўзи учун саодат ва роҳат талаб қилур.
12. Ва бино қилдук Биз кеча ва кундузни икки нишон қилиб; кейии бенур қилдук кечанинг нишонин ва қилдук кундуз нишонин равшан, токи талаб қилинглар Парвардигорингиз фазлин ва токи билинглар йиллар ададин ва ҳам билинглар хисобни ва хар нарсани баён қилдук тафсил ила.
13. Ва Биз ҳар бир инсоннинг ёмон қисматин бўйниға осиб қўйгандурмиз ва чиқарурмиз анинг учун қиёмат куни бир Китобки, ани очиқ кўрур;
14. (дермиз): "Ўқп ўз гунохингни букун, ўзинггина ўзингдин хисоб олғувчидурсан!"
15. Кимики йўл топибдур, ҳақиқатда ул ўз нафъи учун йўл топур ва кимики йўлдин озибдур, ҳақиқатда ўз зарари учун озур; ва кўтармас ҳеч бир юк кўтаргувчи бошқанинг юкин ва Биз азоб бермасмиз, модомики юбормасак бирор пайғамбарни.
16. Қачон Биз хоҳласак, ҳалок қилайлик бир шаҳарни, амр берурмиз анинг хуш маишатлариға, кейин алар ҳис қилурлар анда; бас, собит бўлур анға азоб ваъдаси, кейин Биз вайрон қилурмиз вайрон қнлмо ила.
Яъни, қачон бир мамлакат халқиға пайғамбарлар воситалари ила Аллоҳ ҳукмларин таблиғ этилса, тамом халқ андин хабардор бўлса, хусусан умаролар ва боиззат жамоалар ниҳоятда яхши тушунсалар, бовужуд яна мухолифат ва ошкоро хилоф шаръий бўлсд, андин тамом мамлакат сазоси исён заҳри ила заҳарланса, ул ҳолда мамлакат билиттифоқ ўзларин азоб Илоҳийға нустаҳиқларин эълон қилгақ. бўлурлар. Сўнгра Аллоҳ таоло аларни таббоҳ (бахтсиз) қшур. Қайси бир мамлакат ҳалок бўлмакчи бўлса, анда амирлар айш-ишютға машғул бўлиб ахкоми Худовандийни поймол қилурлар.
17. Ва Биз кўп умматларни халок қилдук Нухдин кейин. Ва бас, қилур Парвардигорингиз ўз бандаларин гуноҳларин билгувчи ва кўргувчи эканликда. Ҳазрати Одам ила ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ўрталаридағи асрда ҳамма халҳ Исломда эрдилар. Кейин ширк ва бутпарастлик бошланди. Қавмларни ҳалок этиш ҳазрати Иуҳ алайҳиссаломдин бошланди.
18. Кимики хохласа дунёни, тездин берурмиз анға анда ниманики хохлармиз, ким учунки, хоҳлармиз; кейин муқаррар қилурмиз анинг учун жаҳаннамни, ул дохил бўлур анға ёмон ҳолда, қувилган ҳолда.
19. Кимики хохласа охират савобини ва сайъ қилса анинг учун анға муносиб сайъни мусулмон бўлғон холда, бас, аларгинадур сайълари мақбул жамоа.
20. Ҳар қайсилариға ҳам берурмиз, буларға ҳам ва уларға ҳам сизнинг Парвардигорингиз бахпшшидин ва эмас Парвардигорингиз бахшиши мамнуъ.
21. Кўринг сизки, нечук ортиқ қилибдурмиз одамларнинг баъзиларин баъзилариға ва албатга, охират даражалари эътибори ила буюкроедур, фазилатда ҳам ортиқроқдур.
22. Муқаррар қилма Аллох ила бошқа бир маъбудники, беёр ва бемададкор ўлтириб қолурсан. Ибн Аббосдин ривоятдурки, Аллоҳ Тавротнинг тамомий ахлоқий таълимин сураи "Исроъ"нинг 15 адад оятиғажойлаштирибдур. Ул оятларнингбиринчиси булдурки, Худоға бошқани шерик қилинмаски, ширклар ҳар ердин беёру мададкор қолурлар.
23. Ва ҳукм берди Парвардигорингиз ибодат қилннглар фақат Анинг ўзиғагина ва қилинглар ота-оналарингизға яхшилик. Агар етса санинг олдингда қарилик ёшиға алар иккисидин бири ё ҳар иккиси, бас, дема аларға боқиб: "Уф!" ва жеркима аларни ва дегил аларға яхши сўзни.
24. Ва бас, қил алар учун хокисорлик қанотиии мехрибонликдин ва дегил: "Парвардигорим! Рахм қил буларға, ҳамчунонки, тарбият қилдилар мани ёшлигимда".
Араб луғатида "уф" деб қулоқ кирин ва "туф" деб тирноқ кирин дейилур, лекин хар нарсаки оғир кўринса ва малол келса анға қараб "уф" ва "туф" демак маломат кароҳатидур. Қуръон ва ҳадисда ва ота ва оналар ҳақлари ва таъзим ва хизматлари ҳақида буюк имтиҳон қилингандур, саодатманд фарзанд улдурки, ота-онаға хизмат қилиб хуш қилур.
25. Парвардигорингиз билгувчироадур ул нарсаники дилларингиздадур, агар сизлар яхши бўлсангизлар. Албатга Ул тавба қилғувчилар учун буюк мағфират сохибидур.
Яъни, қайси бир вақт инсон дили танг бўлиб, ота-она хизматлариға бепарво бўлса, лекин нияти соф бўлса, ул одам тавба қилса, Аллоҳ тавбасин қабул қилур, гуноҳин мағфират этур.
Яъни, қариндошларинг моли ва ахлоқий ҳақларин адо ҳил, мусофир ва муҳтождин хабар ол ва Аллоҳ таоло берган молни беўрин харж қилма. Мол Худонинг буюк бир неъматидур, андин ибодатда дилжамлилик ҳосил бўлур ва бир мунча Исломий хизматлар ва яхши ишлар вужудға келур. Шундоҳ яхши нарсаш ўринсиз харж қшюк бир қисм ношукрликдурт, шайтоннинг игвосидин пайдо бўлур. Инсон ношукрлик қилиб шайтоню монанд бўлур, чунт ул ҳам Худо бертн қобилиятин зое қилтндур.
27. албатта, ўринсиз сарф қилғувчилар шайтонларнинг биродарларидур. Ва шайтон эса ўз Парвардигориға ношукрдур.
28. Агар сан юз ўгирсанг алардин Парвардиғоринг ул рахматин интизоридаки, ани умид қилурсан, бас, дегил аларға мулойим сузни.
29. Ва қилмағил қўлингни боғлиқ бўйнингға ва очиб юборма ани билкулли, ўлтириб қолурсан маломатланган, ҳасратланган холда.
30. Албатга, санинг Парвардигоринг зиеда берур ризфш хохлаган бандасиға ва ҳам тор қилур. Албатта, Ул бандаларидин хабардор, кўриб турғувчи зотдур.
Инсон ҳар икки ҳолда эътидол (адолат)ни риоя этмаги лозимдур варна берса ҳам, бермаса ҳам маломатға қолур ва бу нарса муқаррардурки, бахилнинг бахлидин ўзи бой бўлиб, мискин оч қолмас ва сахийшнг саховатидин ўзи фақир бўлиб, мискин бой бўлиб кетмас. Чунки, бой ва фақир қилмак, ё кўп, ё оз бермак Худонинг ихтиёридадур.
31. Ўлдирманглар авлодларингизни камбағаллик хафвидин, Биз ризқ берурмиз аларға ҳам, сизларға хам; аларни ўлдирмак буюк гунохдур!
32. Ва яқин борманглар зиноға, албатта у бежоликдур ва ёмон йўлдур!
Зиною яқин бормаслик анинг муқаррарларидин, яъни, номаҳрам хотунларға назар қилмакдин ва ўпмакдин ва қучоқлдмакдин арзи зиноға сабаб бўладирган нарсалардин сақланмакликдур. Зинода насл барбод бўлур ва бошқа зарарлар ҳам кўпдур. Анингучун Ислом манъ қилур.
33. Ва ўлдирманглар одамийники, ани ўлдирилишин Худо харом қилгандур, фақат ҳақ бўлғондагина (мумкин).
Саҳиҳи Бухорийда мавжуддурки, ҳеч бир мусулмоннинг қони ҳалол эмасдур, магар уч суратда: бир кишини ўлдирган бўлса, қасосучун ўлдирилур, уйланган киши зино қилса, тошбўрон қилинур ва Исломдин чиқиб муртад бўлса ўлдирилур.
Ва кимики ўлдирилса мазлум холда, албатта Биз бердук анинг ворисиға ихтиёр, бас, хаддин тажовуз қилмасинлар ўлдиришда.
Ноҳақ ўлдирилган одамтнг дилида ихтиёр бордурка, қасос учун ҳукуматға мурожаат қилсинлар, лекин қпсос олурда ҳаддин ошшсинлар.
Албатга ул ёрдам берилгандур.
Ҳар бир мусулмонға лозимдурка, ноҳақ ўлдирилган бечоранинг қасосин қотилдин олишда мақтул валийларию мадад қилсин ва ёрдам берсин.
34. Ва яқнн борманглар етимнинг молиға, магар ул тариқада ул яхшироқдур шунға қадарки, ул балоғатға етсин. Ва вафо қилинглар ахдға албатта. Ахд хақида савол қилинур. Бу ҳукм ҳар бир қисм аҳдға ўмумийдур. Яъни, Худо ила бўлғон аҳд бўлсин, ё банда ила бўлюн аҳд бўлсин, башартики ношаръий бўлмасин.
35. Ва бутун қилинглар ўлчашни қачон ўлчасангизлар ва тортинглар тўғри торозу ила. Бу ҳаммадин ва чиройлироқдур оқибат юзасидин.
Яъни, бир нарсани ўлчаб ё тортиб беришда кам қилманглар, бутун беринглар. Ҳазрати Шуайб қавмларин ҳалокатиға бу нарса сабаб бўлғондур: ўлчов ва торозуда хиёнат қилеувчининг кору ва бори ибтидода юрган кўрилса ҳам анжоми бир боб (шамол)дур. Амин дўкондор ҳаммаю маҳбуб кўринур, Аллоҳ таоло тижоратиға баракот ато қилур.
36. Ва эргашма ул нарсағаки, санда анинг илми йўқдур; албатта кўз, қулоқ ва дил ҳар ким буларнинг хар биридин савол қилинур.
37. Ва юрма ерда керилиб; албатта сан харгиз ерни тешиб юборолмассан ва узунликда тоғларға етолмассан.
38. Бу иллатларнинг ҳаммаси Парвардигор қошинда номақбулдур.
39. Бу (сўзлар) сизға Парвардигорингаз вахй ила тушурган ҳикматдин баъзисидур ва муқаррар қалма, эй ивсон, Худо ила бошқа маъбуднки, у ҳолда ташланурсан жаханнамға маломатланган, қувилган холда. Бу баён қилинган насиҳатлар илм ва ҳикмат ва ахлоқ сўзларидурки, ани ҳар ақли соғлом қабул этур ва ваҳй зариаси (воситаси) ила пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломға бевосита ва умматларит ул зотнинг восшпалари ила юборилтндур. Бу насиҳатларнинг баёни (икки марти) тавҳид ила бошланган эрди, охирда яна баённи тавҳид ила тамом қилинди. Токи ўқувчи яхши билсинки, тамоми яхшиликнинг бошланиши ва ниҳояси тавҳид ила бўлмаги лозимдур.
40. Оё, Парвардигорингиз хос қилдими сизларни ўғилларға ва ўзиға фаришталарни хос қилиб олдими? Албатта, сизлар буюк (ҳамоқат) бир сўзни сўзларсизлар.
41. Ва таҳқиқ, Биз ҳар қисм сўзларни қилдук бу Қуръонда, токи насиҳат қабул қилсинлар ва лекин зиёда қилмас аларға (ҳаадин) йироқлашишдин бошқани.
42. Сиз денг: "Агар бўлса эрди Худо ила бошқа маъбудлар, ҳамчунонки, алар дерлар, ул холда алар ахтарур эрдилар арш сохибин тарафиға йўл".
43. Покдур Ул ва баланддур алар деган сўздин бенихоят поклик ила!
44. Ёд қилур Ани етти осмон, ер ва ҳар кимики булардадур ва йўқдур ҳеч бир нарса магар тасбеҳ айтур Анға ҳамд ила. Лекин сизлар тушунмассизлар тасбехларин. Албатта Ул халимлик ва мағфиратлик зотдур.
45. Вақтики сиз ўқурсиз Қуръонни, пайдо қилурмиз Биз сиз ила ул одамларики, иймон келтармаслар охиратға, ўрталарингизға бир махфий пардани.
46. Ва солурмиз аларнинг диллариға пардаларники, токи тушунмасинлар ани ва қулоқлариға оғирликни ва қачон ёд қилсангиз Парвардигорингизни, Қуръонда танхо ўзини, алар юз ўгириб ҳуркиб орқалариға қочарлар.
Жаноби Саид ибн Жобирдин ривоятдурки, вақтики сураи таббат нозил бўлди, Абу Лаҳабшнг хотуни бир идишни кўтариб анинг ила саййиди олам бошларин янчмакқасдида келди ва онҳазрат АбуБакр Сиддиқразиаллоҳу анху ила баробар ўлтирибэрдилар. Улжанобни кўрмай, ҳазрати Абу Бакрдин сўрдики, жанг чиқарурдурман, эшитдимки маш ҳажв қилибдур, қасам Худоғаки, эмди шеър айта олмас. Ҳазрати Абу Бакр дедилар: "Ё расулаллоҳ, бу хотун сизни кўрмади". Сайиди олам жавоб бердиларки, ўртамизда бир фаришта туриб эрди. Ҳақиқатда бир инсон охиратға иймони бўлмаса андин хабар бергувчи пайғамбарни ҳеч бир нарса ақида қилмас. Набийнинг нубувватларидин маҳрум қолур ва Қуръони карим манофиёи зоҳпра ва ботинасидин истифода қила олмас. Дили зулматда бўлур ва қулоғи кар бўлур, анинг учун Қуръони каримнинг жавҳари бўлғон тавҳқд оятларин тиловат қилсалар зшитгувлари келмай ҳуркиб қочарлар.
47. Биз яхшироқ билурмиз ул нарсаники, анинг сабабидин эшитурлар, вақтики алар қулоқ солурлар сизға ва ул вақтики алар махфий сўзлашурлар, вақтики дерлар бу золимлар: "Эргашурсизлар фақат бир сехр илинган одамғагина!"
48. Боқинг, нечук урурлар сиз учун мисолларни, бас, гумроҳ бўлдилар, эмди йўл тополмаслар.
Яъни, алар Қуръони каримни эшитмак учун бизға қулоқ солсалар, фойда ҳосил қилмак ва ҳидоят топмакучуп эшитмаслар, балш масхарақилиш қасдида эшитурлар, чунки алар ўз ораларида махфий сўзлашурлар ва расули акрамға бир беҳуда тавсиф бермак қасдида ҳаракат қилурлар. Охир дерларки, бу одам масхурдур, яъни, жоду қилинган одамдур, ё забардаст жодугардур. Бу тариқа беҳуда мисолларни келтирибўзлари гумроҳ бўлурлар ва бошқаларни ҳам йўлдин оздирурлар. Ва бир васф устинда қоим турмаслар. Шоир дерлар, жодутр дерлар, маймун дерлар, коҳин дерлар — хаёллариға келган нисбатни берурлар.
49. Ва дерлар: "Вақтики бизлар бўлиб кетдук суяклар ва пора-пора, оё, яна биз турғузилурмизми янги яратилиб?"
50. Сиз денг: "Бўлинглар тош ё темир
51. ё шундоқ махлуқки, дилларингизда ани (яратмак) мушкул кўринур!" Алар дерларки: "Ким бизни иккинчи тирилтара олур?" Сиз денг: "Ул зотики яратди сизларни биринчи марта". Бас, қимирлатурлар бошларини сиз тарафға ва дерлар: "Қачондур ул?" Сиз денг: "Шояд Яқин бўлса!"
52. Ул куники Худо сизларни чақирур ва сизлар қабул қилурсизлар хамдни айтган ҳолларингизда ва гумон қилурсизларки, дунёда нихоятда оз турибдурсизлар.
Яъни, ҳозир қиёмат ҳачон бўлур деб шошилурсизлар. Вақтики машҳур маҳшар куни қабрдин турғизилсангиз, ул куннинғ. даҳшатин кўрғач, неча минг йил ер остида ётган бўлсангизлар ҳеч бир узоқ муддат қолмаган гумон қилурсизлар.
53. Ва денг Манинг бандаларимғаки, десинлар ул сўзники, ул яхшироқдур; шайтон албатта одамлар ўрталариға фасод солур, албатта шайтон инсонға равшан душмандур. Мушрикларнингжаҳолат, таъна ва масхараларин эшитғач мумкин эрдшп, мусулмоилардин баъзилари насиҳат ваҳтида қўпол муомала қилсалар. Шунинг учун мусулмонларға насиҳат қилинурки, музокара вақтида дилозор муомала қилмасинлар, андин фойда ўрниға зарар пайдо бўлур. Ва ҳам шайтон бошқани тезлаб уруш ҳилдирур.
54. Парвардигорингиз яхши билур холларингизни. Агар хоҳласа сизларға раҳм қилур ёки агар хохласа сизларға азоб берур ва юбормадук Биз сизни аларға жавобғар қилиб. Рахм қилса иймонға мушарраф ҳилур эрди, азоб қилмакчи бўлса куфрда ўлдирур. Пайғамбар алайҳиссалом насиҳатқилурлар, ҳидоят қилишға алар зиммадор эмаслар.
55. Парвардигорингиз яхши билур хар кишиники осмонларда ва ердадур, таҳқиқ, ортиқ қилдук баъзи пайғамбарларни баъзилариға ва бердук Довудға Забурни. Аллоҳ таоло ўз донолик муҳити ила билгандурки, тамоми осмонларда ва ерда маҳбуби Муҳаммад алайҳиссаломдин зиёда хайрихоҳ зот халқ учун йўқдур, ҳаммадин бу зотни ортиқ қилгандур. Баъзидин баъзини ортиқ этмак бир бидъат нарса эмасдур, аввалдин бўлиб келгандур. Баъзиға жузъий фазилат ато қилгандур Довуд алайҳиссалом каби. Баъзиға кулли тмол трам қилгандур жаноби саййиди олам пайғамбаримиз каби.
56. Сиз денг: "Чақиринглар ул жамоаники, маъбуд гумон қилурсизлар Худодин бошқа: қодир эмасдурлар балони сиздин кўтармакка ва на тағйир бермакка!"
57. Ана шул зотларики, булар аларни чақирурлар, ўзлари талаб қилурлар Парвардигорға яқинликники, ва қайсилари зиёда яқиндур ва умид қилурлар раҳматани ва қўрқурлар азобидин. Таҳқиқ, Парвардигоринг азоби қўрқадиган нарсадур!
Ривоятда келибдур: жоҳилият замонида баъзи инсонлар жинларт ибодат қилур эрдилар, жинлар мусулмон бўлмадилар, ўз жаҳолатларида қолиб кетдилар. Алар ҳаларинда бу оят нозил бўлғондур (Бухорий). Баъзилар дебдурларки, жин, малоика, Масиҳ, Узайр — ҳаммалари бу оятға дохилдурлар, яъни, бу зотларит, сизлар маъбуд билурсизлар, алар ўзлари Худоға яҳин бўлмак учун чора ахтарурлар. Ва аларшнг зиёда саъйлари шунинг учун бўлурки, қани ким бу яқинликни ҳосил этишда бошқалардин ўтар. Балки ҳаммадин зиёда яҳинлари Худонинг ризосин ҳосил ҳилмак учун зиёда толиб эрурлар ва азобдин шул қадар кўрқурлар.
58. Йўқдур ҳеч бир шаҳар, магар Биз ани ҳалок қилурмиз қиёматдин аввал ё азоб қилурмиз ани қаттиқ азоб ила. Бу нарса "Лавҳ ул-маҳфуз"да ёзилгандур.
59. Ва манъ қилди Бизни муъжизалар юборишдин фақатшул нарсаки, ёлғон дедилар ани аввалғилар. Ва бердук Биз Самуд қавмиға урғочи туяни токи нишон бўлсин, бас, алар анға зулм қилдилар. Ва Биз юборурмиз муъжизаларни фақат қўрқитмоқ учун!
60. Вақтики Биз дедук сизға: "Албатта Парвардигорингиз ўраб олгандур одамларни!" Ва қилмадук Биз ул кўрсатишники, сизға кўрсатдук ани, магар имтиҳон одамлар учун ва Қуръонда мазаммат қилинган дарахтни ҳам. Ва Биз аларни қўрқитурмиз, лекин қўрқитиш аларға буюк саркашликдин бошқа нарсани зиёда қилмас.
Бу кўрсатишдин мурод меърож кечасининг назорасидур. Ани баён қилганларидин сўнгхалқ иккиға бўлинди: аҳли саодат эшитиб тасдиқ этдилар ва аҳли шақоват (гуноҳкорлар) эшитиб ёлғон дедилар. Алар учун буюк имтиҳон бўлди заққум дарахти ҳам, буюк азмойиш бўлди. Чунш Қуръони каримда дейилибдики, ани дўзахилар ерлар. Мусулмонлар бу сўзш тасдиқ этдилар. Мупшрлар дедиларки, дўзах ўтида бу дарахт нечук унур?
61. Вақтики фаришталарға дедук: "Сажда қилинглар Одамға", бас, сажда қилдилар Иблисдин бошқалари. У деди: "Ман сажда қилурманми ул зотғаки, яратибдурсан лойдин?" Парвардигор бу қиссани бу мақомда яна зикр қилиб танбиҳ қилурки, Аллоҳ таолонинг ҳукмин бечун ва чорасиз қабул этмак фаришталар ишларидур ва анда шубҳа қилмак шайтоннинг ишидур. Бу кофирлар ҳам анинг юрган йўллариди юрмакчидурлар, лекан билсинларки, анға бўлюн оқибат буларға ҳам бўлур.
62. (Шайтон) деди. "Оё, Сан кўрдингми бу зотники, ортиқ қилдинг мандин? Кейинға
қўйсанг мани қиёмат куниғача, албатта ман томирин қуритурман авлодин магар бир оз".
63. Худо деди: "Бор сан! Бас, кимки санға эргашса алардин албатта жаҳаннам сизларнинг ҳаммаларингизнинг сазоларингиздур, мукаммал сазо!
64. Қўзғат жойидин кимғаки кучинг етса алардин ўз овозинг ила ва ҳамла қил аларға отлиқ ё пиёда лашкарларинг ила ва шерик бўл аларға молларида ва авлодларида ҳам фақат ваъда қил аларға ва ваъда қилар шайтон аларға фириб ила!
65. Таҳқиқ, Манинг бандаларим учун сенда қудрат йўқдур ва кифоядур Парвардигорингиз чорасозликда!"
Шайтоннинг овозидур ҳар овозит, Худонинг маъсиятиға чаҳирса, мурод васвасадур Худонинг хилофида урушгувчи тоқатлар шайтоннинг отлиқ ва пиёда лашкарларидур. Жин бўлсин ё инс ва молда шайтоннинг ширкати шулдурш, ани ножоиз тариқада ҳосил қилинур ва ночор суратда харж қилинур ва авлодға ширтти аларт зинодин пайдо бўлишиға сабаб бўлур. Ҳар ким ҳар бир ишида Аллоҳ таолоға эътимод ва таваккал қилса, анингпаноҳи ва чорасози Аллоҳ таоло бўлур.
66. Парвардигорингиз ул зотдурки, юрғизур сиз учун кемаларни дарёда токи талаб қилинглар Анинг фазлин; албатта Ул сизларға ниҳоятда меҳрибондур.
67. Ва қачон дарёда сизларға бир офат келса йўқолиб кетур ул ботал маъбудларки, ибодат қилур эрдингиз, магар Худоғагина; кейин вақтики Ул сизларға нажот бериб қуруқликка чиқарса юз ўгирурсизлар. Ва инсон ниҳоятда ношукрдур.
68. Бас, оё, сизлар амин бўлдингизларми шундинки, сизларни қуруқликнинг бир тарафида ерда юткузсин, ё юборсин сизларға бир сариқ ҳаво ичида тош ёғдирсин, кейин сизлар бир чорасоз топманглар.
Яъни, дарёдин чиққан инсон Худодин ҳутулурми, қуруқлик Анинг мулки эмасми? Ул қодирдурт, ерға ҳукм берган замон ё зилзила келур — ҳалок қилур, ё ер ёрилиб Қорун каби ютур кўюр. Ҳалок этиш танҳо дарё тўфони илагина эмасдур. Ё Лут алайҳиссалом қавмлари тби осмондш тош ёғдирсин. Шундоқ балолар келса дафъи мумкин эмасдур ва чорасоз топилмас.
69. Ё амин бўлдингизларми шундинки, қайта келтирсин сизларни дарёға иккинчи марта, кейин юборсин сизларға қаттиқ шамолни, бас, ғарқ қилсин сизларни қилган куфрларингиз сабабидин, кейин топманглар бу хусусда ўзларинг учун Бизни текширгувчи.
70. Ва таҳқиқ, Биз иззат бердук одам авлодлариға ва минадурган нарсалар бердук аларға қуруқликда ва дарёда ва ризқ бердук аларға пок нарсалардин ва ортиқ қилдук аларни махлуқларимизнинг кўпларидин фазилат бериб.
Яъни, Одам авлодиға ҳусн, сурат, нутқ, тадбир, ақл ва ҳавас ато қилинди, (ҳис этиш ато қилди)ки, андин дунё ва охират нафъи ва зарарларин билурлар, яхши ва ёмонни ажратурлар, бошқа махлууарни асир этиб истеъмол этурлар. Қуруҳда жонворларға ва бошқа ҳар қисм уловларға ва дарёда кемаларға ва ҳавода қушларға эга бўлсинлар. Буларнинг биринчи оталари Одам алайҳиссаломни Худо масжуди малоика ва охирги пайғамбарларин тамом махлуқларға сардор айлади.
71. Ул куники, Биз чақирурмиз тамоми одамларни ўз сардорлари ила, кимики берилибдур анинг номаи аъмоли ўнг қўлидин, бас, алар ўқурлар китобларини ва зулм бўлмас аларға бир алиф баробарида.
72. Ва кимики бу дунёда кўр бўлса, ул одам охиратда ҳам кўр турур ва зиёда йўл йўқотган бўлур.
73. Ва албатга алар Я1$ин эрдики, қайтарсалар сизни ул нарсадинки вахй тушуриб эрдук сизға, токи сиз тўқинг бизға андин бошқани. Ул ҳолда албатта сизни дўст қилиб олур эрдилар.
Асри саодатда кофирлар саййиди олам пайғамбаримизға арз қилдшарки, сиз бизнинг хотиримиз учун ваҳй ИлоҲийнинг баъзиларин тарки қилинг ва ани тағйир қилинг. Биз сизға ҳукумагп ё давлат, ё хушсурат қизлар берурмиз, ё нарсаға тобе бўлурмиз, яъни, Қуръондин ширк ва бутпарастлик баён қилинган мақолаларни чиқариб ташланг, дер эрдилар. Агар расули акрам бу сўзни қабул этсалар эрди, алар бу жанобни пиҳоятда улуғ бир дўст тутур эрдилар. Лекин онҳазрашшнг жавоблари бу эрдики: "Қасам Худоғаки, агар сизлар бир қўлимға ойни, иккинчи уўлшлға куёшни тутқизсангизлар ҳам Муҳаммад бу вазифасин ҳартз ташламас, ё бу иш тамомиға етур ё ман йўлимда жон берурман".
74. Ва гар Биз собитқадам қилмасак эрди сизни, албатта сиз алар тарафиға бир озгина эгалишға яқин бориб эрдингаз.
75. Андоқ бўлғонда сизға албатга тотгирур эрдук тирикликда икки ҳисса азоб ва ўлгандин кейин хам икки ҳисса азоб. Кейин топмас эдингиз ўзингиз учун Бизнинг хилофимизға мададкор!
76. Ва алар яқпн эрдики, қўзғатсалар сизни бу ердин, токи чиқарсинлар сизни аидин; ва ул х.олда алар ҳам сиздин кейин оз вақт хам қолмас эрдилар.
Мункирлар хоҳладиларки, сизни Маккадин чиқариб юборсиилар. Хушёр бўлсинларки, агар алар бу нарсаларни қила олсалар, ўзлари ҳам сиздин кейин анда зиёда тура олмаслар. Дарвоқе, шундоқ бўлди, аларнинг зулм ва ситатари пайғамбарнииг ҳижратлариға сабаб бўлдики, Мадинаға ҳижрат қилдилар. Кейин аларнингбуюк сардорлари бир йилдин сўигБадр майдонида жоҳаннамға равона бўлдилар. Кейин беш-олти йил давомида Макка Ислом қўлиға ўтди. Оз фурсатда бутун Араб ярим оролида пайғамбаришзға мухолиф бир киши ҳам қолмади.
77. Одатимизға мувофиқ аларға юбориб эрдук сиздин аввал пайғамбарларимиздин; ва сиз топмассиз одатамизда ўзгариш.
78. Адо қилинг намозни офтоб заволидин кеча қоронғулигиға қадар Яъни, пешин, аср, шом ва хуфтон намозлари, ва тонг Қуръон ўқпшпп хам, тахқиқ, тонгдагн ўқишда (фаришталар) ҳозир бўладирган вақтлардур!
Яъни, фажр (бомдод) намозинки, аяда узун Қуръон ўқилур, чунки ул вақтда фаришталар бандалар аъмолларидин олиб осмонға ва осмон баракотларин олиб ерға тушурлар.
79. Ва кечанинг баъзи ҳиссасида ушоқ туринг Қуръон илаки, сиз учун алохида ортиқ ҳукмдур. Яқиндурки, турғузур сизни Парвардигорингиз мақталган ўринда!
Яъни, кечапинг баъзи ҳиссасида уйкудин уйғониб тажаҳҳуд намозида Қуръон тиловат қилинг. Бу сизға беш вақт намоздин зиёда бир ҳукмдур. Чунки сиз ҳаммадин мартабада ортиқдурсиз. Мақоми Муҳаммад шафоати азми мақомидур. Вақтики ҳеч бир пайғамбар сўзлаёлмасдур, ул вакп онҳазрат саллолоҳу алайҳи ва саллам. фарз қилиб, тамома халҳни кулфатдин қутқарурлар. Ул кун ҳар бир махлуқ забонидин жанобшнг ҳамдлари айтилур, Парвардигор ҳам. таъриф қилинур. Гўё Муҳаммадлик шаъни ул кун мукаммал зуҳр қилур. Саҳиҳийини шориҳлар саййиди олам пайғамбаримиз учун ўн қисм шафоат борлигин исбот қшшбдурлар ("Фагпҳ ал-Борий ")
80. Ва денгки: "Эй Парвардигорим! Дохил қил мани ростлик дохил қилиши ила Мадинаи мутаҳарраға. ва чиқар мани ростлик чиқарилиши ила Маккаи муаззамадин. ва ато қил маиға ўз қошингдин ёрдамлик салтанат".
81. Ва денг: "Келди хдқ дин ва чиқиб қочди ботил дин; албатта ботил дин чш$иб қочғувчидур!"
Бу оят Маккада нозил бўлғондур. Ул вақт Ислом тараққийси ва куфр заволи учун зоҳири асбоб маглум эмас эрди, лекин, алҳамдулиллоҳ, бу башорат тамом рост келиб, Қуръони трим садоқатин дўст ва душман баробар билдилар.
82. Ва Биз тушурурмиз Қуръондин ул нарсаники, ул шифодур ва раҳматдур мўминларға. Ва зиёда қилмас золимларға зиёндин бошқани.
Қуръони трим содиқ мўминлар учун ҳар бир дардлариға шшродур: жисмоний бўлсин ё руҳоний. Ихлос ила иршодиға мувофиқ амал қилсалар тарёкдур. Золимлар, яъни, андин қочганлар ва ҳидоятин истифода қилмаганлар зарар олурлар.
83. Ва қачон Биз неъмат берсак инсонға юз ўгирур ва бурур ёнини ва қачон анға бир кулфат етса ноумид бўлур.
84. Сиз денг: "Ҳар киши ўз тариқасида иш қилур, бас, Парвардигорингиз яхши билур ул кишиники, йўл топғувчироқдур".
85. Савол қилурлар сиздин руҳ ҳақида. Сиз денг: "Руҳ манинг Парвардигорим ҳукмидиндур ва сизларға озгина илм берилган хрлос".
86. Ва агар Биз хохласак, албатга, олиб кетурмиз ул нарсаники вахй тушуриб эрдук сизға, кейин топмассиз ўзингиз учун анинг ҳақида қаршимизға химоятчи,
87. лекин қилмадук рахм юзасидин Парвардигорингиз тарафидин, албатга, Анинг карами сизға буюкдур.
Яъни, Қуръон илмин сизға иноят қилинибдур, Худо агар хоҳласа лаҳзада анинг тамомин сиздин олиб қўя олур. Кейин ани қайтариб сизға беролмас. Лекин ул камоли меҳрибонлигидин бу буюк неъматни сизға ато қилгандур, ани сиздин олмас. Маҳз (соф) қудрат азимасин изҳори мақсуддур ва шуни ҳамки, нақадар буюк комил руҳ бўлсин, анинг тамоми тмолоти Худонинг атосидур ва ориятидур, зоти эмасдур.
88. Сиз денг: "Агар тамом инсон ва жин жам бўлсаларки, бу Қуръоннинг мислин келтирсинлар, келтира олмаслар бунинг мислин агарчи баъзилари баъзилариға мададкор бўлсалар ҳам Кофирлар деган эрдиларки: "Биз агар хоҳласак Қуръон каби бир нарса келтира олурмиз. Аларнинг бу сўзлариға бу ояти шарифа нозил бўлибдур.
89. Ва таҳқиқ, қисм-қисм баён қилдук одамларға бу Қуръондин ҳар мисолдин, бас, қабул этмадилар одамларнинг кўплари, қабул этдилар ношукрликни.
90. Ва дедиларки: "Ҳаргаз ишонмасмиз сизға шунғачаки, жорий қилиб берурсиз бизлар учун ердин бир чашма,
Яъни, Макка еридин чашмалар жорий қилиб берурсиз.
91. ё бўлур сиз (пайғамбар) учун бир боғ хурмодин ва узумдин, кейин оқизиб қўюрсиз аларнинг оралариға ариқларни юрғизиб, 92. ёки тушурурсиз осмонни устимизға ҳамчунонки, сиз дерсиз пора-пора қилиб ёки келтирурсиз Худони ва фаришталарни рўбарўға.
Яъни, Худо ўзи рўбарўға келиб десин ва фаришталар ҳам очиқдин-очиқ шаҳодат берсинларт: "Сиз рост пайғамбардурсиз!"
93. ё бўлур сизда бир уй тиллодин ё чиқиб кетурсиз осмонға. Ва биз ҳаргиз ишонмасмиз осмонға чиқишингизға, то тушурмасангиз бизға бир Китобки, ани ўқирмиз".
Яъни, сиз меърождин сўзларсиз, агар рост бўлса бизнинг кўз олдимизда осмонға чиқинг ва андин бир ёзилган Китоб олиб тушингки, ани биз ўқийлик ва тушунайлик.
Сиз денг: "Покдур манинг Раббим! Ман эмасман, магар инсоний пайғамбар".
94. Ва манъ қилмади инсонларни иймон келтиришларидин, вақтики келиб эрди аларға ҳидоят, магар буки, дедилар: "Оё, юбордими Худо инсонни расул қилиб?"
95. Сиз денг: "Ахар бўлса эрди ер юзида фаришталарки, ором юрурлар, албатта тушурур эрдук фаришта пайғамбар биз аларға!"
Яъни, агар ер юзи фаришталар жойлари бўлиб, алар анда одамлар каби юрсалар эрди, ул ҳолда албатта фариштадин пайғамбар юборур эрди, лекин одамларға фаришта пайғамбар юборилса, аларнинг диллари ва кўзлари фариштани аслий суратда кўрмакка таҳаммул қила олмас. Наинки андин сўз эшитурлар ва агар фариштани инсон суратида тушурилса, ул ҳолда инсоний пайғамбар ҳақида қилган иштибоҳни анда ҳам ҳилурлар.
96. Сиз денг: "Худо басдур гувоҳликда ман билан сизларнинг ўртамизда: албатта ул бандаларин яхши билур ва яхши кўрур!"
97. Ва кимники ҳидоят қилибдур Худо, бас, улдур йўл топган ва кимники йўлдин оздирибдур, ҳаргиз алар учун Худодин бошқа мададкор топмассиз. Ва турғузурмиз Биз аларни қиёмат куни, юрурлар юзлари ила кўрлар ва гунглар ва карлар бўлғон ҳолларида, аларнинг жойлари жаҳаннамдур, ҳар қачон у жой ўчса, зиёда қилурмиз аларға ўтни.
98. Будур жазолари шунинг учунки, алар инкор этдилар Бизнинг оятларимизни ва дедилар: "Оё, вақтики биз суяклар ва парча-парча бўлиб кетсак ҳам яна қайта янги яратилиб турғузилурмизми?"
99. Оё, алар кўрмадилармики, албатта у Худоки яратди осмонларни ва ерни, қодирдур аларнинг мислларин яратмакка ва муқаррар қилгандур алар учун бир муддатики, шак йўқдур. Бас, қабул этмади золимлар инкордин бошқани.
100. Сиз денг: "Агар сизлар Парвардигорим рахматин хазиналариға эга бўлсангиз эрди, ул ҳолда, албатта сақлаб қолур эрдингазлар сарф бўлиб кетиш хафвидин. Инсон кўнгли тордур!"
101. Ва тахқиқ, албатта, бердук Мусоға тўққиз равшан муъжизани. Бас, сўранг Баний Исроилдин вақтики келиб эрди алар қошиға, кейин деди анға Фиръавн: "Эй Мусо! Ман сани, албатга, жоду теккан гумон қилурман".
Тўғиз равшан мўъжиза булардур: яди байзо (оқ қўл), асо, тўфон, читртка, бит, курбақалар, қон, қаҳат йиллари меваларда нуқсон ва забонларин равонлигидур.
102. Мусо деди: "Санға маълумдурки, тушурди бу нарсаларни фақат осмонларнинг ва ернинг Парвардигори ибратлар қилиб ва албатта ман гумон қилурман сани, эй Фиръавн, ҳалок бўлғувчидурсан".
103. Кейин Фиръавн хоҳладики, Баний Исроилни ул мамлакатдин чиқарсин, кейин Биз анинг ила бўлғонларни хаммаларин ғарқ қилдук.
104. Ва дедук Биз андин кейин Баний Исроилға: "Туринглар бу ерда, бас, қачон келса охират ваъдаси, келтирурмиз сизларни аралаштириб".
105. Ва хақ ила тушурдук Биз бу Қуръонни ва ҳақ ила тушди ул. Ва юбордук Биз сизни фақат башорат бергувчи ва қўрқитғувчи қилиб.
106. Ва Қуръонни Биз бўлиб-бўлиб тушурдук, токи сиз ўқинг ани одамларға тўхтаб-тўхтаб ва тушурдук Биз ани тадрижий суратда.
Қуръони каримни тушуришдин Худонинг мақсуди бандалар анинг аслин тушуниб, анға амал қилсинлар. Буни (ҳарфлари ва нуҳталари ҳам нур ва баракотдин ҳолий эмасдур). Шунинг учун ани сура-сура ва оят-оят қилиб тушурилгандур. Токи анинг тиловати ҳам эшшпгувчилар учун ҳифз ва фаҳми осон бўлсин ва оҳиста-оҳиста тушурилди токп биринчи муҳотиблари ани яхши тушунсинлар. Чунки келажакда алар бутун дунё муаллимлари бўлурлар.
107. Сиз денг: "Иймон келтиринглар бунға ё иймон келтирманглар ул жамоағаки, илм берилибдур аларға бундин аввал, қачон аларға буни тиловат қилинса, йиқилурлар ияклари ила сажда қилган ҳолларида.
Ияклари ила йиқилмак саждани тҳоятда иҳтимом ила қилмакдур, ё саждадин киноядур.
108. Ва дерлар: "Покдур Парвардигоримиз! Албатта Парвардигоримиз ваъдаси бўлғувчидур".
109. Ва йиқилурлар ияклари ила йиғлаган ҳолда ва зиёда қилур (Қуръон) аларға ожизликни.
110. Сиз денг: "Чақиринглар Аллоҳ деб, ё чақиринглар Раҳмон деб; қайси бир ном ила чақирсангизлар хам, бас, бордур Анинг яхши номлари!"
"Аллоҳумма" ва "Раҳмон" сўзлари Аллоҳ таолонингмуборак номларидиндур, қайси бирин тутиб чақирилса жоиздур. Саййиди олам пайғамбаримиз ё Аллоҳ, ё Раҳмон деб дуо ҳилур эрдилар. Кофирлар дедиларки, бизни икки маъбудға ибодатдин манъ крлурлар, ўзлари Аллоҳ таолоға бошқани қўшиб чаҳирурлар. Аларға жавоб мақомида бу оят нозил бўлди.
Ва кўп баланд овоз ила ўқиманг намозингазни ва на кўп паст овоз ила ва бунинг орасида бир йўл ихтиёр этинг.
111. Ва денг: "Ҳамд ул Аллохғадурки, ҳеч фарзанд тутмабдур ва бўлмади Анға шерик подшохликка ва хам бўлмади Анинг мададкори нотавонлиги жихатдин!" ва улуғланг Ани улуғ билиб!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase