close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

023. Мўминлар сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 118 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Таҳқиқ, муродлариға етдилар мўминлар,
2. ул мўминларки, ўз намозларида хушуъ (итоат) қилғувчилар,
Яъни, интиҳон фалоҳ (халос бўлиш) ва комёблик шундоқ мўминларға ҳосил бўлурки, итоаткорлик ила намозларин адо қилурлар ва тубандаги сифатлар аларда бўлур. Хушуъ — аслида қалбнинг сифати бўлса ҳам, Қуръони каримда юз, кўз ва овозларға ҳам итлоқ (ишора) қилингандур, маъниси бир кимса қошида бош эгиб тик турмак ва бўйсунмакдур.
3. ул зотларики, алар беҳуда нарсадин юз ўгиргувчилардур,
4. ул зотларики, алар закотларин бергувчилардур,
5. ва ул зотларики, алар шарм жойларин сақлагувчилардур
6. ўз хотунлариға ва шаръий чўрилариға — ул ҳолда аларға маломат йўқдур,
7. кейин кимикн талаб қилса бундин бошқани - ана шулардурлар ҳаддин ошғувчилар,
Яъни, ўз никоҳиға ўтган хотунлари ё чўриларидин бошқа шаҳват қондирмак учун бошқа бир йўл ахтарсалар, ҳаддин ошган бўлурлар, бу ҳукмға зино ё лавота ва қўл ила маний келтирмак каби нарсаларнинг ҳаммаси дохилдур.
8. ва ул зотларики, алар ўз омонатлариға ва ўз аҳдлариға риоя этгувчилардур,
9. ул зотларики, алар ўз намозлариға мудовамат қилурлар,
10. ана шуларгинадур ворислар,
11. ки, ворис бўлурлар жаннатға, алар анда ҳамиша турурлар.
12. Ва таҳқиқ, яратдук Биз инсонни лойнинг хулосасидин (мағзидин),
13. кейин Биз ани бир қатра сув қилиб ишончли бир ерға қўйиб қўйдук,
Яъни, онанинг бачадоники, андин бошқа бир ерға кетолмас.
14. кейин Биз ул қатрани уйиган қон қилдук, кейин ул уюган қонни бир чайнам гўшт қилдук, кейин ул бир чайнам гўштни суякларға айлантирдук, кейин ул суякларға гўшт кийгиздук, кейин ани Биз бошқача бир махлуқ қилиб қўйдук. Аллох ул зотдур - ҳаммадин яхши яратгувчи! Яъни, анға жон бериб, тирик бир инсон шаклин ато қилдукки, ибтидода гўдак бўлур, кейин ўрта ёш бўлур, кейин қарилик мақоми етиб, дунёдин равона бўлур. Инсонға ҳаётида хўб сурат бино қилиб, тамом аъзоларин ўз жисмиға муносиб бир шаклда яратибдур,
15. Кейин сизлар албатта ўлгувчилардурсиз.
16. Кейин сизлар албатта қиёмат куни
тиргизилурсиз.
Яъни, Ул зотики яратган эрди, Ўшал зот иккинчи бор яратиб ҳаммаларингизни турғузур, токи аввалғи вужудларингиз махфий кувватларин ва аъмолларин натижалари зуҳурға келиб исбот қилсинки, бу қадар буюк корхонаи олами маҳз бекор ва бенатижа яратилмаган экан.
17. Таҳқиқ, Биз яратдук тепаларингизға етти осмонни (йўлни) ва Биз эмасдурмиз халқдин ғофил.
Тароиҳ (йўллар) тариқанинг жами бўлиб, йўқлар маънисидадур, яъни, етти осмон етти йўлдур, фаришталарнинграхгузорларидур. Баъзилар тароиқ табоқат маънисида дебдурлар, шунда ҳам мурод осмонлардур, баъзи мисрий олим етти сайёра юлдузнинг айланишлари дебдур.
18. Ва тушурдук Биз осмондин сувни бир миқдорда, кейин Биз тўхтатдук ани ерға ва албатта Биз ани кеткузмакка қодирдурмиз.
19. Кейин Биз пайдо қилдук сизлар учун ул сув била боғлар хурмолардин ва узумлардин; бордур сизлар учун анда кўп мевалар ва алардин ерсизлар.
20. ва яна бир дарахтни ҳамки, пайдо бўлур тури Сийнода, унур ул дарахт ёғ ила ва хуруш (нон) ила егувчилар учун.
Яъни, зайтун дарахтики, анинг ёғин олиш учун истеъмол этурлар ва баъзи мамлакатлар нон ила ҳўшиб тановул этурлар. Тури Сийно (Сийно тоғи) ва тури Сийнан Шом иқлимида бир тоғдурки, Жиддадин Мисрға дарё ила сафар қилғувчшшнг ўнг тарафида келур.
21. ва албатта бордур сизлар учун тўрт оёқлик ҳайвонлар ибрат, ичирурмиз сизларға аларнинг қорнидаги нарсадин ва бордур сизлар учун аларда кўп манфаатлар, баъзиларин ерсизлар
22. ва аларға ва кемаларға юкланурсизлар.
Яъни, жонворларнинг сутларин сизларға ичирурмиз ва аларнинг вужудларида сизлар учун кўп фойдалар бордур, ҳатто баъзи жонворлар гўштларин сизлар учун ҳалол қилиб бердук ва ҳам қуруқликда аларға ва дарёда кемаларға минурсизлар.
23. Тахқиқ, Биз пайғамбар қилиб юбордук Нуҳни ўз қавмиға, бас, деди: "Эй қавмим! Ибодат қилинглар Худоға, йўқдур сизлар учун Андин бошқа маъбуд, оё, қўрқмассизларми?"
24. Кейин қавмларидин бўлғон сардор кофирлар дедилар: "Бу киши фақат сизлар каби инсондур, хоҳларки, сизларға катта бўлсин. Ва агар Худо хоҳласа эрди, албатта фаришталарни тушурур эрди, бизлар эшитмадук бу сўзни аввалғи ота-бобларимиздин.
25. Бу фақаг бир одамики, анда жиннилик бордур, бас, аиинг ҳақинда бир муддатғача мунтазир туринглар.
Яъни, бўлмағон сўзни халққа қилмак ва ота-бобо қилмаган ишни пайдо этмак димоғнинг бузилишидандур, бир оз кун сабр ва интизор этилса ё тузалур ва ўлиб кетса қутулурсизлар.
26. Нух деди: "Эй Парвардигорим! Манга мадад берки, алар мани ёлғончи дедилар!"
27. Кейин Биз анга ваҳй юбордук: "Сан бир кема ясагил Бизнинг кўз олдимизда ва Бизнинг хукмимиз ила, кейин қачон Бизнинг фармонимиз келса ва таннур қайнаса,
Таннурдин мурод нонвойлар таннурларидурки, анда нон пиширилур, Тўфоннинг бошланишига шул аломат эрдики, таннурдин сув қайнаб чиқур. солгил ул кемага ҳар қпсм жонвордин бир эр ва бнр урғочини ва ўз аҳлингни ҳам. Магар ул кишиники, анга илгари хукм бўлғондур алардин ва сўз қилма Манга золим бўлғонлар ҳақларидаки: "Алар албатта ғарқ бўлувчилардур".
Яъни, хотинлари ва ўғиллари Каньон, Сом, Ҳом ва Ёфасни хотинлари ила баробар кемага олдилар ва дебдурларкп, ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ила кемага минганлар ҳаммалари етмиш саккиз нафар киши эрдилар, ярми эр ва ярми хотин эрди.
28. Кейин қачон ўтириб олеанг сан кемага ва кимики сан биладур, бас, дегил: "Шукр ул Худоғаки, нажот берди бизларға золим қавмдин!"
29. Ва дегил: "Эй Парвардигорим, тушургил мани бир муборак манзилға ва Сан тушургувчиларнинг яхшнроғидурсан!"
30. Албатта бу воқеада бордур бир мунча нишонлар ва албатта Биз имтихон қилгувчи эрдук!
31. Кейин Биз пайдо қилдук алардин сўнг бошқа қавмни. Яъни, Одни ва Самудни.
32. Кейин юбордук аларға ўзларидин бир пайғамбарники, деди: "Ибодат қилинглар Худоға, йўқдур сизлар учун Андин бони$а маъбуд; оё, қўрқмассизларми?" Яъни, Ҳуд ва Солиҳ алайҳиссаломлар.
33. Ва дедилар қавмин сардорларики, кофнр бўлдилар ва ёлғон дедилар охират мулоқотини ва хушхол қилган эрдук Биз аларни дунё хаётида. "Бу киши фақат сизлар каби инсонки, ер ул нарсадинки, сизлар андин ерсизлар ва ичур ул нарсадинки, сизлар андин
ичурсизлар.
34. Ва агар сизлар итоат қилсангизлар сизлар каби инсонға, ул холда сизлар
албатта зиёнға учраганлардурсиз!
35. Оё, ваъда қилурми сизларғаки, сизлар қачоп
ўлганларингизда тупроқ ва суяклар бўлиб кетсангизлар, албатта чиқарилурсизлар.
36. Узоқдур, яна узоқдур ул нарсаки, сизларға ваъда қилинур!
37. Эмас бу магар шул дунёвий ҳаётимизгинаки, ўлур: ва тирилурмиз ва бизлар иккинчи тиргизилмасмиз.
38. Бу киши фақат бир одамики, тўқибдур ёлғонни Худоға ва бизлар анга ишонувчилар эмасмиз".
39. Пайғамбар деди: "Эй Парвардигорим, манга мадад бер анинг учунки, алар мани ёлғончи дедилар!"
40. Худо деди: "Оз кунда алар пушаймон бўлурлар".
41. Бир қаттиқ овоз келиб аларни тутди Ҳақ ваъдаға мувофиқ, кейин Биз аларни хас-хашак қилиб ташладук. Узоқ бўлсин золим қавм
42. Кейин Биз пайдй қилдук алардин кейин бошқа жамоатларни.
43. Ўтиб кетмас ҳеч бир уммат ўз ажалидин ва кейинга қолур (андин)!
44. Кейин Биз юбордук пайғамбарларимизни орқама-орқа. Ҳар қачои келса бир умматға пайғамбарлари, ани ёлғончи
қилдилар; кейин Биз тобе қилдук баъзиларин баъзилариға ва қилдук аларни ҳимоялар. Бас, узоқ бўлсин ул қавмки иймоқкелтирмас!
45. Кейин юбордук Мусони ва биродари Ҳорунни нишонларимиз билан ва равшан далил ила
46. Фиръавн ва анинг сардорларин қошлариға, кейин алар саркашлик қилдилар ва алар мутакаббир қавм эрдилар.
47. Бас, дедилар: "Оё, Биз ўзимиз каби икки одамға иймон келтирайлукми, ҳолбуки аларнинг қавмлари бизға
ходимдурлар?"
Яъни, Фиръавн ва анинг ҳокимлари ниҳоятда кучли қавм эрдилар, анинг учун Худоннг пайғомиға ва пайғамбарлариға аҳамият бермадилар. Дедиларки, Баиий Исроил жамоалори бизларға асир ва ғуломдурлар, биз на учун алардин бўлғон икки кишига тобедурмиз.
48. Кейин ул иккиларин ёлғончи қилдилар, бас, бўлдилар ҳалок бўлгувчилардии.
49. Таҳқиқ, бердук Биз Мусоға Китоб, токи алар ҳидоят топсинлар!
Яъни, фиръавнийлар тамом ҳалок бўлиб кеттандин кейин ҳазрати Мусо алайҳиссалом Тавроти шарифга иноят қилинди, токи Баний Исроил учун ҳидоят бўлсин, анга амал қилиб, ризойи Илоҳий ва анинг маҳали бўлғон жаннатта ноил бўлсинлар.
50. Ва қилдук Биз Марям ўғлини ва онасини нишон ва жой бердук аларға туришға лойиқ ва оқин сувлик бир баланд ердин.
Бу баландлик ўшал шқомдурт, ҳазрати Марям ҳазрати Исо алайҳиссаломни туғар вақтларида анда эрдилар. Олдида чашма бор эрди ва анга яқин ерда хурмо дарахти ҳам бор эрди (Ибн Касир).
51. Эй пайғамбарлар! Енглар покиза (таомлардин) ва қилинглар яхши ишни, таҳқиқ, Ман сизларнинг ишларингизни билурман!
Тамоми пайғамбарлар дилларида шул биргина ҳукм давом эттандурки, ҳалол касб қилиб, ҳалол таом тановул қилинсин ва яхши. ишларға мудовамат этилсин. Қуръони каримда бошқа бир мақомда умумий мусулмонларға ҳам бу тариқа ҳукм қилингандур. Ҳадислардин маълум бўлурки, кимнинг емаги, ичмаги ва киймаги ҳаромдин бўлса, ул киши ўз дуосин қабул бўлишидин умид этмасин. Баъзи ҳадисда бордурки, қайси бир гўшт ҳаромдин унган бўлса. анинг учун дўзах зиёда ҳақдордур.
52. Ва таҳқиқ,  будур сизларнинг миллатларингиз биргина миллат ва Ман Парвардигорларингиздурман, бас, Мандин қўрқинглар.
53. Бас, бўлиб юбордилар ишларни ўз ораларида пора-пора қилиб; ҳар фирқа ўз қошида бор (дин) ила хушнуддур.
54. Эмди қўйиб беринг аларни ғафлатларида бир муддатғача.
Яъни, усул эътибори ила тамом пайғамбарларнинг диллари бирдур ва ҳаммаларин Худолари ҳам бирдурки, анинг хилофидин ҳамиша қўрқинг, лекин халқ ихтилоф пайдо қилиб асл динна пора-пора қилиб ташладилар ва бошқа-бошқа йўллар чиқариб олдилар. Ҳар фирқа ўз йўли ила хушдур ва аларға модоми насиҳат асар қилмаса, аларни қўйиб берилсинки, ғафлатларида хўб айш қилсинлар.
55. Оё, гумон қилурлармики, ул мол ва авлодики, анинг ила Биз аларға мадад берурмиз,
56. тез-тез етказурмиз аларға яхши нарсаларни? Ва йўқ, балки алар билмаслар!
57. таҳқиқ, ул зотларики, Парвардигорларин ҳайбатидин қўрқурлар.
58. Ва ул зотларикп, Раббиларин оятига иймон келтирурлар.
59. Ва ул зотларики, алар Парвардигорлариға бошқани шерик қилмаслар.
60. Ва ул зотларики, берурлар ул нарсаники, берурлар ва аларнинг диллари қўрқурки,  албатта Раббиларин ҳузуриға қайтгувчилардур.  
61. Ана шул зотларгина югуриб-югуриб қилурлар хайр ишларни ва аларғина анга  (яхши ишларға)  илгари боргувчилардур.
62. Ва Биз юкламаймиз ҳеч кимға кучи етмаган нарсадин бошқани ва бордур Бизнинг қошимизда китобки, ҳақ ила сўзлар ва аларға зулм қилинмас.
63. Балки аларнню танг диллари бу нарсадин ғафлатдадур ва бордур аларнинг бундин бошқа ишларики, алар ани қилиб турурлар.
64. То вақтики гирифтор қилурмиз Биз аларнинг хушҳолларини азобга, алар бирдан фарёд қилурлар.
65. Дейиларки, фарёд қилманглар букун, албатта Бизни тарафимиздин сизларға мадад етмас!
66. Таҳқиқ, Манинг оятларим сизларға ўқилур эрди сизлар орқангизға қайтур эрдингизлар
67. такаббур қилган ҳолларингизда андин, ҳикоян машғул бўлишиб нолойиқ сўзларни қилурсиз.
Яъни, қачон дунёвий ё охиравий азобға трифтор этилсалар, улҳолда "бизларни офатдш қутқар" деб Худоға зори қилурлар ва Худо тарафидин жавоб берилурш, фарёд қилманглар, нолаю зорларинг бекордур. Сйзларға букуп мадад берилмас, чунки дунёда Машнг оятларим сизларп тиловат қилинур эрди, лекин сизлар ани қўйиб афсоналарға машғул бўлур эрдинтз ва й« эшитмакдин ор қилур эрдингиз ва меҳрибон пайғамбара Худо хизматларидин гўё бир қиссаш қошидин қочган каби қочур эрдингиз.
68. Оё, алар бу каломи Илоҳийға тааммул қилмадиларми ё келдими аларға ул нарса келмаб эрди аввалги ота-боболариға?
Яъни, алар агар бу Қуръони трин устида яхши мулоҳаза ва тааммул қилсалар эрди, бир дардлари учун андин илож топур эрдилар. Алар пайғамбарларидпн на учун қочурлар, ҳолбуш ниҳоят юқоридаги ота-боболариға ҳам пайғамбарлар келган эрди.
69. Ёки алар ўз пайғамбарларини танимадилармики, анинг учун анга мункирдурлар
70. Ё дерлармшш: "Анда жунун бордур" — балки келди пайғамбар аларға ҳақ сўз ила аларнинг кўплари ҳақ сўзни суймаслар.
Яъни, булар ўз пайғамбарларин яхши. балмаслармики, анинг учун ул жанобдин юзлар
ўгирурлар? Ҳолбуки, бутун араблар тамом биларларки, бужаноб ёшликларидин амин ва пок бўлиб келган зот эрдилар. Бовужуд алар бу жаноб келтирган динни севмаслар, анинг учун уялмай шундоҳ шафҳатли пайғамбарни "жинни" дерлар, аларнинг хоҳишлари шулдурки, аларнинг ҳар бир деганлари бўлсин. Ва бундоқ бўлғон суратда фтёнинг низоми тамом барбод бўлур. Аллоҳ таоло аларға жаноб орқали ҳамиша орзу қилиб турган зикр, насиҳатларин кел- тирди. Эмди буларни ҳабул этмаслар. Ҳолбуки, пайғамбар алардин насиҳат ва таблиғучун ҳақ сўрамаслар. Ул зот учун Парвардигорларийинг ажр ва инояти ҳамма нарсадин муҳаддасдур. Охир Парвардигор саййиди олам пайғамбаримизю марҳамат ҳилдики: "Эй ҳабибим! Сиз ал — батта аларни ниҳоятда тўғри. бир йўлға чақирурсиз, кимики сиз кўрсатган йўлдин бурилса, ул одам маҳсуд йўлидин ташҳариға чиққан ва адашгандур ".
71. Ва агар Ҳақ (таоло) аларнинг хоҳишлариға тобе бўлса эрди, осмонлар ва ер ва аларда бор махлуқлар ҳаммаси барбод бўлур эрдилар, балки Биз келтирдук аларға насиҳатларини, бас, алар ўз насихатларидин юз ўгирурлар.
72. Ё сиз алардин харж тиларсизми! — Парвардигорингиз атоси яхшироқдур ва Ул хаммадин яхшироқ ризқ бергувчидур!
73. Ва албатта снз чақврурсиз аларни тўғри йўлға.
74. Ва таҳқпқ, ул зотларики иймон келтирмаслар охиратга, тўғри йўлдин бурилмакдалар!
75. Ва Биз аларға раҳм қилсак ва узоқ қилсак аларға етгая кулфатни, яна алар давом этурлар саркашликларида саргардон бўлишиб.
76. Биз аларни азобга гирифтор хам қилдук, бас, ожизлик қилмадилар Раббилариға ва на зорий қилурлар Анга.
77. То вақтики очсак Бяз аларға бир қаттпқ азоб дарвозасин, ул вақт алар анда воумид бўлурлар.
78. Ул (Худо)дур шул зотики, пайдо ^илди сизлар учув қулоқ, кўзлар ва дилларни; сизлар оз шукр қвлурсизлар!
Токи қулоқлар ила ояти Қуръониясин эшитинглар ва кўзлар ила кўринглар ва диллар ила ҳар икки қисм оятлардин истифода ҳаракатида бўлинглар. Бу неьматлар учун шукр шул эрдики, Худо берган ҳувватларни Худо йўлида сарф қилинсин.
79. Ва Улдур ул зотики, тарқатди сизларни ер юзиға ва Анинг тарафиға жам қилинурсизлар.
80. Ва Улдур ул зотики, тиргизур ва ўлдирур ва Анинг ихтиёридадур кеча ва кундуз ўзгаряши; оё, тушунмассизларми?
81. Балки алар дедилар аввалгилар деб келган сўзни.
82. Дедилар: "Оё, бизлар вақтики ўлсак ва тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам яна тиргизилурмизми
83. Таҳқиқ, бу ваъдани қилинди бизға ва ота-боболаримизга хам бундин аввал. Бу фақат аввалгилардин қолган ҳикоялардур!"
84. Сиз денг: "Кимникидур ер ва анинг устида бор нарсалар, агар сизлар билсангизлар?"
85. Тездин дерлар: "Худоникидур". Сиз денг: "Оё, эсга олмассизларми?"
86. Сиз денг: "Кимдур етти осмон молики ва арши азим молики?"
87. Тездин жавоб берурлар: "Худо анинг моликидур". Бас, сиз денг: "На учун қўрқмассизлар?"
88. Сиз денг: "Кимдур ул зотики, Унинг қўлидадур хар нарсанинг ҳукумати ва Ул паноҳ берур ва Анга қарши бир квмса паноҳ бера олмас, агар билсангизлар?"
89. Тездин дерларки: "Бу сифат Худоға хосдур". Сиз денг: "Бас, қайсп тарафдин сизларға жоду бўлур?"
90. Балки Биз аларға ҳақ сўзни келтирдук, алар албатта ёлғончидурлар!
91. Аллоҳ хеч кимни фарзанд тутмади ва на Анинг ила бошқа худо бордур. Агар (бундоқ бўлса эрди) ҳар бир маъбуд албатта ўз махлуқин олиб кетур эрди ва албатта баъзилари баъзилариға ғолиб келур эрди. Покдур Худо ул нарсадинки, алар баён қилурлар,
92. билгувчидур махфий ва ошкорани; баланддур Ул аларнинг ширкларидин!
93. Сиз денг: "Раббим, агар кўрсатсанг манга ул нарсаиики, аларға ваъда қилииур,
94. эй Раббим, мани Сан золимлар жамоасиға дохил қилма!"
95. Ва таҳқяқ, Биз аларға ваъда қилган нарсамизни сизға кўрсатмакка қодирдурмиз.
Чунончи, Бадр жангшйя Аллоҳ таоло Худо расули душманлариға ҳилган азоб ваъдасин расули акрам ва саҳобаи киромға кўрсатди.
96. Даф қилинг сиз ёмонлвкни ул муомала илакв, яхшяроқдур. Биз яхширов; билурмиз ул варсанвкв, алар баёа қилурлар.
Соҳиби "Жалолайн" дебдурларш, буҳукм жиҳодға амр бўлишидин илгари эрди.
97. Сиз денг "Эй Парвардвгорвм, паноҳ олурмав Санга шайтовлар васвасаларидин,
98. паноҳ олурмав Савга, эй Парвардвгорвм, аларнинг мавввг қошвмға келвшларядвв!"
99. То вақтики келур аларвввг бирларвға ўлим, ул дер: "Эй Раббим, мавв қайтарнб юбор:
100.шоядки мав яхшв бир иш қилурман ул дунёдаки, авв ташлаб келдвм". Бундоқ эмас! Бу бир сўздуркя, дегувчвся улдур ва олдвларвда парда тўсвлгавдур то гўрдвв турадвргав кувларвғача.
101. Кейин вақтики, сур (карвай)ға дам урилур, ул холда ва ўрталарида насаблар бўлур ва на бир-бирларин сўрарлар.
102. Кимики, оғвр келса тортвлгав яхши амалларв, ава шулардур важот топгувчвлар.
Яьни, ўлим ҳозир бўлғон соатда анинг дўзахдаги маҳомин ва ул мусулмон бўлғон тагдирда жаннатдин оладиган жойин анга кўрсатилур. Ўшал ҳолда ул Худоға бу тариқа арз ҳилур. Парвардигор иршод қилурки, беваҳт арз қилгани жиҳатидин бефойдадур ва дунё ила анинг ўртасиға бир девор қурилгандурки, қайтмак мумкин эмасдур. Эмди бу кун на насабдии сўралур ва на ҳол сўралур. Кимнинг яхши амали кўп бўлса, нажот топгувчи улдур. "Жалолайн" ҳадисда
келибдурт, ҳазрати саййиди олам буюрибдурлар, қиёмат куни тамом насаб ва куёвлик алоҳалари узилиб кетур, магар манинг насабим ва куёвлигим турур, бирдан бу ҳадисни эшитиб саййидимиз Усмон — рози бўлсин андин Тангри — саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Умм Гулсумни никоҳлариға олдилар ва қирқ мингмаҳр бердилар.
103. Ва кимики, енгил келса яхши амаллари, ана шулардур ул жамоаки, ўзлариға зиён етказдилар, алар жаҳаннамда доим қолурлар. 104. Куйдириб юборур юзларин дўзах ўти ва алар анда ниҳоятда юзлари танг бўлур.
Жаҳаннамда дўзахилар тамом баданлари шишиб кетур, пастдаги лаблари осилиб тндиклариға тегиб турур ва юқори лаблари пешоналариға етиб турур, тиллари осилиб ерға судралиб юрур, ани оёқлари ила босиб юрурлар. Мана будур юзларин танглиги.
105. (Дермиз): "Оё, Бизнинг оятларимиз сизларға ўқилмас эрдими ва сизлар ани ёлғон дер эрдингизларми?"
106. Алар дерлар: "Парвардигоримиз, бизнинг бадбахтлигимиз бизға ғолиб келди ва биз йўлдин озганлардурмиз.
107. Эй Парвардигоримиз, чиқаргил бизни бундин, кейин яна биз қайтсак, албатта золимлардурмиз".
108. Худо деди: "Туринглар бунда расволик ила, Манга сўз қилманглар".
109. Таҳқиқ, бор эрди бандалардин бир жамоаки, дер эрдилар: "Эй Парвардигоримиз, биз иймон келтирдук, эмди мағфират қил биз учун ва рахм қил бизға, Сандурсан меҳрибонлардин меҳрибон".
110. Кейин сиз аларни масхара қилиб олдингизлар, ҳатто алар унутдирдилар сизлардин Манинг ёдимни ва аларға кулар эрдингизлар.
111. Таҳқиқ, Ман бу кун аларға сабрларин бадалига шуядоқ жазо бердимки, албатта шулардурлар муродиға етгувчилар.
Парвардигор дўзахиларға сарзаниш (насиҳат) мақомида хитоб қилурки, дунёда бечора мусулмон бандаларим қачон Манга дуо, истиғфор қилсалар, сизлар кулар ва масхара ҳилар эрдингиз ва улар ила овора бўлиб Мани тамом ёдларингиздин чиқардингиз, мана, сизларнинг масхараларингизға сабр қилганликлари учун аларға нечук савоблар ва даражалар берилди. Жаннатнинг ҳар қисм неъматларидин фойдаланмакдалар ва нима муродлари бўлса ҳосилдур.
112. Худо савол қилурки: "Нақадар йиллар ерда турдингизлар?"
113. Жавоб берурлар: "Бир кун ёки бир куннинг хам баъзи хиссасида, бас, савол қил санагувчилардин".
Яъни, фаришталардинки, алар ҳар бир нарсани ёзиб. сақлаб қўйгандурлар. Бусавол шунинг учундурки, алар дунёда азоб учун ҳамиша шошилур эрдилар.
114. Худо деди: "Озгина бир муддат турдингизлар, кошки билган бўлсангиз эрди.
115. Оё, гумон қилмас эрдингизларми, Биз снзларни беҳикмат пайдо қилдук ва сизлар албатга Биз тарафға қайтарилмассизлар?
116. Баланддур бундин ҳақ подшох бўлғон Худоки, Андин бошқа ҳақ маъбуд йўқдур, арши азим моликидур!
Яъни, дунёда яхшилик ва ёмонлик жазоси бутун ҳосил бўлмас, агар бу ҳаёти дунёдин кейин бошқа бир ҳаёт бўлмаса. Ул ҳолда бу тамоми кори олам бир ўйин ва томоша бўлиб қолур. Ҳазрати Парвардигор бундин, яъни, беҳикмат феълдин пок ва муназзах (тоза)дур.
117. Кимики чақирса Худо ила бошқа бир маъбудни — йўқдур анинг учун анда далил, бас, ул одамнинг мусоҳибаси (ҳисоби) анинг Парвардигорин қошидадур! Таҳқиқ, кофирлар нажот топмаслар!
Яъни, Ул ўзи ҳисоб этиб, гуноҳларин миқдорида жазо берур.
118. Сиз денг: "Эй Парвардигорим, мағфират қил ва раҳм қил! Ва Сандурсан мехрибонлардин меҳрибон!"
"Оё, гумон қилган эрдингизларми?" сўзларидин суранинг охириғача тўрт оятни ўқиб юрмак фазилати ва таъсири ҳадисда собитдур. Машойихдин нақлдур, ҳар бир мусулмон бу оятларни вазифа қилиб олиши матлубдур.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase