034. Сабаъ сураси
- Якшанба, Дек 03 2023
- 12505 марта кўрилди
Маккада нозил бўлғондур ва ул 54 оятдур
Ибтидо қилинур бехад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила
1. Ҳар бир сано Худо учундур, ул зотики, Анинг мулкидур нима нарсаки осмонларда ва нима нарсаки ердадур; ва Ангадур сано охиратда хам ва Улдур хикматлик, хабардор зот.
2. Билиб турур ул нарсаники, ерга кирур Яъни, уруғ ва жонвор ва ёғин суви ва ўлик каби нарсаларни. ва ул нарсаники андин чиқур
Яъни, гиёҳ ва маъданий нарсаларни. ва ул нарсаники осмондин тушур Яъни, ёғин ва ваҳй ва тақдир ва фаришта каби нарсаларни.ва ул нарсаники, анга чиқур. Яъни, жон ва дуо ва амал ва фаришталар каби нарсаларни. Ва Улдур мехрибон, мағфиратлик зот.
3. Ва дерлар кофирлар: "Қиёмат бизға келмас!" Сиз денг: "Орий, қасамдур Раббимғаки, ғайбни билгувчидур, албатта ул сизларға келур, ғойиб бўлмас Раббим илмидин зарра баробарида бир нарса на осмонларда ва на ерда ва на андин кичикроқ бир нарса ва на каттароқ бир нарса, магар равшан Китобда ёзилгандур. Яъни, "Лавҳ ул-маҳфуз "да.
4. Токи жазо (мукофот) берсин иймон келтирган ва яхши ишларни қилган зотларға — ана шуларки, бордур алар учун мағфират ва яхши ризқ".
5. Ва ул зотларики кўшиш қилдилар Бизнинг оятларимиз хақида ожиз қолдирмоқ учун, ана шулар учун бордур сазо дардлик азобдин.
6. Ва одамларики, аларға илм берибдур Парвардигорингиз тарафидин сизға туширилган Қуръоннигина билурларкй, хақдур ва мақталган ғолиб Худонинг тўғри йўлиға бошлар деб.
Яъни, Абдуллоҳ ибн Салом каби мутаассиб яҳудий олимлар.
7. Ва дерлар кофирларки: "Оё, биз далолат қилайлукми сизларни шундоқ бир одам тарафиғаки, хабар берур сизларғаки, сизлар қачон пора-пора қилинасизлар хам, албатта сизлар яна янгидин яратилурсизлар?
8. Оё, бу одам Худоға ёлғон тўқиб келди, ё бунда мажнунлик бор?" Балки одамларники, охйратға иймон келтирмаслар, азобда ва ё узоқ гумроҳликдадурлар?
9. Оё, алар осмон ва ер тарафиға боқмаслармики олдиларида ва орқаларидадур? Агар Биз хохла сак аларни ерга юткизурмиз ёки тушурурмиз аларға осмондин бир парчани. Албатта бордур бу нарсада нишон Худоға қайтгувчи ҳар бир банда учун!
10. Ва таҳқиқ, Биз Довудға ўз тарафимиздин улуғлик ато қилиб эрдук.
изох: Бу улуғлик ул жанобға берилган пайғамбарлик ва Забур китоби эрди ва ҳам ажиб бир салтанат берилиб эрди.
"Эй тоғлар, Довуд ила тасбех айтинглар" ва қушларни (мусаххар) қилдук ва юмшоқ этдук анга темирни.
Яъни, деб эрдук тоғларғаки, анинг ила сизлар ҳам тасбеҳға машғул бўлинглар ва алар шундоҳқилур эрдилар ва паррандалар ҳам атрофлариға жам бўлиб тасбеҳларин эшитўр эрдилар. Ул жаноб овозлари каби овозлар ила алар ҳам нола қилур эрдилар. Темирни ўтға солмай ва анга бошҳа асбоб ишлатмай хоҳлаган тариқаларида андин асбоб ҳилур эрдиларки, "ясагил кенг совутларни ва андоза ихтиёр эт халқаларни тўқишда. Яхши иш қилинглар, Ман амалларингизни кўриб турурман".
Яъни, кенгзирҳлар (совутлар)т, тўқилишида халқалар бир-бириға ниҳоят муносиб тушсин.
12. Ва (мусаххар) қилдук Сулаймонға ҳавоники, анинг сабохлик манзили бир ойлик масофадур.
Яъни, Сулаймон алайҳиссаломға ҳавони бўйсучдириб берилган эрдики, тахтларин фазода 1 кўтариб юрур эрди.
Ва оқизиб қўйдук анга мис чашмасин ва жинлардин баъзилари Парвардигорнинг ҳукми ила анинг қошида иш қилур эрдилар; ва кимики бош тортса Бизнинг ҳукмимиздин, тортдирурмиз анга жаҳаннам азобидин.
Яъни, уч кеча-кундуз тўхтовсиз оқизиб қўйилди Яманда. Ва андин жинлар катта-катта идишлар, яъни, қозонлар ва товоқлар қилур эрдиларки, бутун лашкар андин ер эрди. Ул идишир жойларидин қўзғалмас эрди. Тамом жинлар ул жанобға бўйсунган эрдилар, алардин ҳар ким бош торшса, фаришталар аларни қамчи ила урур эрдилар, ёниб кетур эрдилар. Сулаймон алайҳиссалиш замонларида мужассам суратлар ясамак манъ ҳилинмаган эрди.
13. Алар анинг учун ниманики хоҳласа қилур эрдилар; баланд иморатлар ва ҳайкаллар ва ҳовузлар каби лаганлар ва мустаҳкам қозонлар. Эй Довуд авлоди, шукр қилинглар! Оздур Манинг бандаларимда шукр қилгувчи зот!
14. Кейин вақтики ҳукм қилдук анга ўлимни, хабардор қилмади жинларни анинг ўлишидин, магар ёғоч қурти ер эрди анинг асосин. Кейин вақтики (Сулаймон) йиқилди, жинлар яхши билдиларки, агар алар ғайбни билсалар эрди, хор қилгувчи азобда қолмас эрдилар.
Яъни, Сулаймон алайҳиссалом жинларни масжиди Ақсо (Қуддусдаги масжид)ни куришға машғул қилиб, ўзлари шишадин бўлғон бир уйда ибодатға берилдилар. Шул муддатда руҳлари қабз қилинди, муборак баданлари асолариға суяниб бир йил турди. Қачон иморат иши тамом бўлиб эрди, ёғоч курти асоларин еди, андин ерға йиқилдилар, кейин вафотлари маълум бўлди, жинлар ҳам ўзларин қанчалик ғамгинликларин билдилар.
15. Таҳқиқ, бор эрди саболиклар учун аларнинг турган ерларида нишон: икки боғ ўнгдин ва чапдин (бор эрди) ва дедук: "Енглар Парвардигорингиз ризқини ва шукр қилинтлар Ангаки, яхши шахар ва Раббиларингиз бордур!
Сабо бир қавмнинг номидурки, алар Яманда ниҳоятда буюк неъмат ва айшу ором ичида эрдилар. Мамлакатлари жаннат гуллари каби ҳар қисм гуллар, мевалар, яхши ҳаволар ва сувлар ила обод эрди. Анда пашша, бурга, чаён, илон ва бошқа ёмон жонворлар йўқ эрди. Агар бир мусофир бир иқлимдин ўтиб қолса ва либосларида бшплар бўлса, ҳавосин яхшилигидин ўлиб қолур эрди. Сабо қавми неъматларин шукрин бажо қилмагамикларидин Аллоҳ таоло аларға сел балосин юбориб ҳалок этди.
16. Бас, алардин юз ўгирдилар, кейин Биз юбордук аларға қувватлик бир селни ва бердук Биз аларға ул икки боғларин ўрниға бошқа икки боғки, мевалари бемазадур ва газ дарахти ва бироз сидр ҳам бордур.
Асл, яъни, газ ё гандагиз бир дарахтидурки, ани Мадинада тарфо дерлар. Ниҳоятда аччқ бўлғонлигидин ани ёғоч қурти ҳам емас. Шунинг учун иморатға ишлатилур. Садр дарахти Ҳиндистон ва Арабистонда кўп бўлур, мевасин ҳиндилар яз, араблар набқ дерлар (Садр — ўзбеқ тилида нилуфар дарахти).
17. Бу қисм жазо бердук аларға ношукрликлари учун! Ва бу нав сазони Биз ниҳоятда ношукр бандаға берурмиз.
18. Пайдо қилиб эрдук алар ила ул шахарлар ўрталаридаки, анда баракот пайдо қилиб эрдук бир мунча шахарларки, кўриниб турур эрди; ва аларда юрмак тарзин муқаррар қилпб эрдук: "Юринглар кечалар ва кундузларда бехафву хатар!"
Яъни, Ямандин то Шом мултгача шаҳарлар бир-бирлариға боғланган эрди. Мусофирлар учун тамом ором бўлиб, ҳар қисм хафвдин омон эрди. Туш манзили ва Кеч манзили алоҳида-алоҳида эрди. Кеча ва кундуз рафтоғи (юриши) жорий эрди.
19. Алар дерлар: "Эй Раббимиз! Сафарларимиз ўртасин узоқ қил!" Ва ўз жонлариға зулм қилдилар. Кейин Биз аларни афсоналар қилиб қўйдук ва пора-пора қилиб ташладук. Албатта бу воқеадин ибрат бордур ҳар бир сабрлик, шукрлик бандаға!
Яъни, дедиларки, бу тариҳа сафарда маза йўқдур, эй Худо, манзилларимизни узоқ-узоқ қилгил, биз ҳам бошқалар каби оч ва ташна қолайлук, сафар машаққатларин тортайлук. Парвардиюрдин бундоқ талаблар қилиб, ўз жонларию зулм қилдилар, охир дунёда аларнинг ҳикоялари қолди.
20. Ва тахқиқ, рост қилиб кўрсатди Иблис алар устида ўз гумонин ва анга тобе бўлдилар ва бир оз тоифа мусулмонлардин бошқалари. 21. Ва анинг аларға хеч ғолиблиги йўқ эрди, магар шунинг учунки, Биз билмакчи эрдук алардин ул кишиники, охиратға ишонур
алоҳида қилиб ул ки.шиники, андин шакдадур. Парвардигорингиз ҳар нарсаға нигоҳбондур!
22. Сиз денг: "Чақиринглар ул жамоаники, (маъбуд) билдингизлар Худодин бошқа. Алар осмонларда ва ерда зарра баробарида бир нарсаға эга эмасдурлар; ва на аларнинг аларда ширкатлари бордур ва на алардин бирлари Анга мададкордурлар.
23. Ва фойда қилмас шафоат Худо қошида, магар ул кишики, анимг учун ижозат берибдур. Бу шунга қадарки, қачон дилларида изтироб узоқ қилинса, алар дерларки: "Нима хукм қилди Раббиларингиз?" Дерлар: "Ҳақни деди ва Улдур баланд, улуғ зот!"
Яъни, Худо ҳузуриға сипоришни авом авлиёдин тилар. Алар анбиёдин ва анбиё фаришталардин тиларлар. Фаришталар ҳоллари шулдурки, ҳачон юқоридин Худонингҳукми тушур бўлса, тошға занжир тушган каби бир овоз пайдо бўлур, фаришталар хафвдин титрарлар ва ҳачон таскин бўлса, кейин бир-бирларидин сўрашурлар.
24. Сиз денг: "Ким сизларға ризқ берур осмонлардин ва ердин?" Сиз денг: "Худо берур". Бизлар ё сизлар албатта тўғри йўлда ё равшан гумрохликдадурмиз!"
25. Сиз денг: "Сизларға савол берилмас ул гунохдинки, биз қилдук ва бизларға савол берилмас ул нарсадинки сизлар қилурсиз".
26. Сиз денп 'Тўплар хаммамизни Парвардигоримиз, кейин ўртамизға з^ақ ила ҳукм қилур. Ва УлдУР яхши хукм этгувчи, билгувчи зот!"
27. Сиз денг: "Кўрсатинглар манга ул зотларники Худоға шерик деб қўйдингизлар". Ҳеч бўлмас! Балки Улгинадур Худоки, ғолиб, ҳикматлик зотдур.
28. Юбордук Биз сизни фақат одамлар учун башорат бергувчи (мўминлар учун) ва қўрқитгувчи (кофирлар учун) қилнб ва лекин одамларнинг кўплари билмаслар.
29. Алар дерлар: "Қачон вужудға келур бу ваъда агар рост . бўлсангизлар?"
30. Сиз денг: "Бордур сизлар учун бир куннинг ваъдасики, андин на бир соат кейин қола олурсизлар ва на илгари бўла олурсиз".
31. Ва кофирлар дерлар: "Бизлар бу Қуръонға ҳаргиз ишонмаймиз ва на бундин аввалги китобларға!" Ва агар сиз кўрсангиз ул ҳолатни, вақтики золимлар Парвардигорларин хузурида тўхтатилурлар! Баъзилари баъзилариға сўз ташларлар, дерлар паст даражадаги одамлар ўзларии юқори тутган жамоағаки: "Агар сизлар бўлмасангизлар эрди, бизлар албатга мўминлар бўлур эрдук!"
32. Дерларки ўзларин улуғ тутган жамоа паст даражадагиларға: "Оё, биз сизларни тўғри йўлдин манъ қилдукми ул сизларға келгандин кейин. Балки сизлар мужрим эрдингизлар!"
Яъни, сизларға ҳақ бирдан келибдур, на учун ани қабул қилмадингиз? Бизлар сизларға хабар қилдукми, ўзларингиз.кўриб қабул этмадингиз?
33. Дерлар пастдаражадагалар ўзларин юқори тутганларға: "Балки кеча ва кундузлик тадбирларингиз манъ қилди, вақтики хукм берур эрдингазлар бизғаки, кофир бўлайлук Худоға ва қарор берайлук Анга шерикларни!" Ва яширдилар пушаймонларини вақтики кўрдилар азобни. Ва солурмиз ғул (сиртмоқ)ларни кофир бўлғон бандалар бўйинлариға. Сазо берилур аларға фақат аъмоллариға мувофиқ.
Яъни, ҳар икки тарафға.
34. Ва юбормадук Биз ҳеч бир шахарға бирор пайғамбар, магар дедилар ул шахарнинг хушхолларики: "Биз албатта сизлар ила юборилган нарсаға мункирдурмиз?"
Яъни, давлатманд тоифаларики моллари ва авлодлариға мағрур эрдилар.
35. Алар дедилар: "Бизлар молда ва авлодда сизлардин зиёдадурмиз. Биз харгиз азоб қилинмасмиз".
Яъни, Худо бизлардин хуш ва розидур. Чунки бизларға бу қадар мол ва авлод берибдур. Эмди қиёматда ҳам бизға азоб бермас.
36. Сиз денг: "Манинг Парвардигорим ризқни кимға хохласа кенг қилур ва кимға хоҳласа танг қилур ва лекин одамларнинг кўплари билмаслар". Яъни, имтиҳон учунки, банда шукр ё сабр қилурми?
37. Ва эмасдур молларингаз ва авлодларингиз шундоқ нарсаки, даражаларда сизларни Бизға яқин қилсин, магар.ул кишики иймон келтирибдур ва яхши амаллар қилибдур. Ана шулар учунгина бордур икки хисса жазо (мукофот) қилган амаллари учун; алар болохоналарда омонда турурлар.
Яъни, наҳадар савобға мустаҳиҳ бўлсалар андин зиёда берилур, баъзилариға ўн баробар ва баъзилариға етти юз баробар, Худо агар хоҳласа андин ҳам зиёда берурки, ҳисобин Ўзи билур.
38. Ул одамларики кўшиш қилурлар Бизнинг оятларимиз ҳақида ожиз қолдирмак учун, алар азобға хозир қилинурлар.
Яъни, Бизни ожиз қолдирмакучун халҳни оятларимиздин шнъ ҳилурлар ва баҳра олгани иўймаслар. Албатта алар азобучун ҳозир қилинурлар.
39. Сиз денг: "Албатга манинг Парвардигорим кенг қилур ризқни бандаларидин кимғаки хохласа ва танг қилур кимғаки хохласа". Ва сизлар нима нарсани бир нарсадин харж қилсангизлар, Ул унинг ўрниға берур ва Улдур хаммадин яхши ризқ бергувчи!
Яъни, мусулмонлар унун лозимдурки, яхши йўлларға харж қилишда муҳтож бўлиб қолишдин ҳаргиз хафв қилмасинлар. Андин ризқлари кам бўлиб ҳолмас, балки ризқлариға баракот пайдо бўлур. Аллоҳ таоло эҳсонлариға эвазини берур, насибалари на кам, на зиёда бўлмас, ҳарҳолда қисматларида бор нарсани емай ўлмаслар.
40. Ва (ёд қилинсин) ул кунники, Худо аларнинг ҳаммаларин махшарға ҳозир қилур, кейин фаришталарға дер: "Оё, булар сизларға ибодат қилур эрдиларми?"
41. Алар дерлар: "Покдур Санинг зотинг, Сан бизнинг дўстимиздурсан, алар эмаслар! Балки булар жинларға ибодат қилур эрдилар; аксарлари аларға ибодат қилурлар!"
42. Бу кун эмди баъзингиз баъзингаз учун на фойдаға, на зарарға қодир бўлмассиз. Ва дермиз Биз золимларғаки: 'Тотинглар ул дўзах азобинки, ани ёлғон дер эрдингизлар!"
Баъзи мушриклар фаришталарни Худонинг қизлари деб аларға ибодат қилур эрдиларва алар номлариға ҳайкаллар бино қилур эрдилар, балки баъзилари дебдурларки, дунёға бутпараспиик аввал фаришталарға чўқиниш ила ибтидо қилишбдур. Қиёматда аларни ҳозир қилиб савок қилинур, фаришталар бу тариҳа жавоб берурлар.
43. Ва қачон ўқилса аларға бизнинг оятларимиз равшан қилиниб Яъни, осон араб тилида. дерлар: "Бу бир одамдин бошқа киши эмаски,
Яъни, ҳазрати Муҳаммед алайҳиссалом. сизларни манъ қилмакни хохлар ота-боболарингаз ибодат қилиб келган нарсалардин". Ва дерлар: "Бу фақат тўқилган ёлғондур", Дерлар кофирлар хақ борасида, вақтики аларға келса: "Бу фақат равшан жодугарликдур!" Яъни, Қуръони трим.
44. Ва бермаб эрдук Биз аларға китобларки ани ўқиб турсинлар ва юбормаб эрдук аларға сиздин аввал ҳеч бир пайғамбар.
Яъни, аларда бир ҳақ Китоб йўқдур ва на аларға бўяҳинда бир пайғамбар келгандур. Бас, алар на учун ва кимға таассуб қилурлар?
45. Ва ёлғон дедилар булардин аввалгилар ва булар етмадилар аларға Биз берган давлатнинг ўндан бириға ҳам. Кейин алар ёлғончи дедилар Манинг пайғамбаримни. Бас, нечук бўлди Маяинг азобим!
Яъни, булардин илюри ўтганлар пайғамбарлариға инкор этдилар, чунки алар узун умрлариға, жисмоний кучларию, мол-давлатлариға, айшу роҳатлариға мағрур бўлдилар. Буларға Биз аларға берган нарсаларимизшнг ўндан бирини ҳам бермадук. Нима нарсаға мағрур бўлиб мухолифат қилурлар?Ҳолбуки, аларға юз баробар келган зотлар пайғамбарларға хилоф қилишиб, оқибатлари на бўлди? Булар ўз жонлариға раҳм қилмасларми?
46. Сиз денг: "Ман сизларға биргина насиҳат қилурман, ул шулки, сизлар Худо учун икки-икки ва бир-бир бўлиб тикка туринглар, кейин фикр қилингларки, бу биродарларингизда жунун йўқдур. Бу зот бир қаттқ азобнинг келишидин аввал сизларни қўрқитгувчи зотдур".
Яъни, қавмим, манингбир холис насиҳатим шулдурки, Худоларингиз учун сизлар икки-иш бўлиб, ёки ёлғиз-ёлғиз туриб мулоҳаза қилсангизлар ва шуни тушунсангизларки, бу биродарларингизда ҳеч бир ғараз ва матлаб йўқдур, бир дўсти холисдурт, сизларни оз кунда келгувчи азобдин огоҳ қилур. Агар сизлар бу меҳрибон сўзиға кирсангизлар, Худо ва расулға ва охиратға иймон келтирсангизлар, ул азобдин нажот топурсизлар.
47. Сиз денг "Агар ман сизлардин ажр талаб қилган бўлсам, ул сизларникидур. Манинг ҳақим Худо зиммасиға ва Ул хар нарсани билиб турур".
Яъни, ман сизлардин меҳнат ҳаҳи талаб қилмадим, агар гумон қилган бўлсангизлар берманглар, чунки манга Худо ўзи ажр берур.
48. Сиз денг: "Манинг Раббим ҳақни тушурурки, ғайбларни яхши билгувчидур".
49. Сиз денг: "Ҳақ келди, ботил на биринчи яратилур ва на иккинчи яратилур".
Яъни, пайғамбарларға ваҳй юбориб, ҳақ дин ва ҳақ Китобини ер юзиға тушурур, сизлар андин фойда ва баҳра олинглар, ҳақ дин келди, энди ботил бир нарсани на пайдо қила олур ва тани иккинчи аввалги ҳолга келтира олур. Ҳазрати саййиди олам Маккани фатҳ қилинган кунда бу оятни тиловат қилганлари ривоят ҳилинур.
50. Сиз денг: "Агар ман адашган бўлсам ўзимғагина зарар қилурман ва агар тўғри
йўлға кирган бўлсам Парвардигорим вахйи ила бўлур. Таҳқиқ, Ул эшитгувчи, яқин зотдур!"
51. Ва агар кўрсангиз эрди вақтики алар беқарор бўлурлар ва халос топмаслар ва яқин ердин гирифтор этилурлар.
52. Ва дерлар: "Иймон келтирдук хақга!" Ва эмди қандай қилиб Анга қўллари етур узоқ жойдин?
53. Ҳолбуки, алар анга бундин аввал инкор этдилар ва олур эрдилар нишонни кўрмай узоқ ердин.
54. Ва тўсиқ ташланди алар ила аларнинг таманно қилган нарсалари ўртасиға, хамчунонки, бундин илгари аларни маслакдошлариға шундоқ
қилинган эрдики, алар хасратға солгувчи шакда эрдилар!