close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

043. Зухруф (Безак тилла безак) сураси

Маккада нозил бўлғондурва ул 89 оятдур
Ибтидо қилинур бехад мехрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1.    Ҳо, мим.
2. Қасам бу равшан Китобға!
3. Тахқиқ, Биз буни арабий Қуръон қилиб тушурдук, токи сизлар тушунинглар.
4. Ва албатта ул ("Лавх ул-махфуз"да) Бизнинг қошимизда баланд мартабалик ва ҳикматлик Китобдур.
5. Оё, сизлардин насиҳатни банд қилиб тўхтатайлукми шунинг учунки, сизлар ҳаддин ошган жамоадурсизлар?
Яъни, Биз ваҳйни тўхтатиб ва Қуръонни тушурмай қўйиб сизларни ҳалок қилайлукми? Балки Биз ўз нуримизни тамомиға еткизурмиз ва динимизни камолға олиб борурмиз.
6. Ва Биз аввалгиларға нақадар пайғамбар юбордук!
7. Ва келмас эрди аларға хеч бир набийки, алар анга масхара қилмасинлар.
8. Кейин Биз ҳалок қилдук қувватда алардин зиёда бўлғонларни. Ва ўтди аввалгиларнинг ҳолатлари. "Алардин"мурод — яъни, сизнингҳавмингиздин.
9. Ва агар сиз алардин сўрсангизки, осмонларни ва ерни ким яратибдур, албатта дерлар: аларни ғойиб ва илмлик Зот яратибдур,

10. Ул зотики, қилиб берибдур сизларға ерни тўшак ва пайдо қилибдур анда сизлар учун йўллар — токи сизлар йўл топинглар.
Яъни, шаҳардин шаҳарға ва иҳлимдин иҳлимт сайр ва саёҳат этурсизлар.
11. Ва Ул зотики тушурди осмондин сувни амдоза ила. Ки, ҳаётларингизға кифоят қилург. Кейин Биз тиргиздук анинг ила ўлик мамлакатни (шаҳарни). Ана шундоқ сизлар ҳам чиқарилурсизлар. Яъни, крбрларингиздин.
12. Ва Ул зотики яратди тамом қисм (ҳайвонларни) жуфт қилиб ва пайдо қилди сизлар учун кемаларни ва ҳайвонларники аларға минурсизлар,
13. токи баробар ўлтиринглар алар ор^асиға, кейин Парвардигорлариигиз неъматин дил ила ёд қилинглар ва денглар тил илаки: "Покдур Ул зотики, бўйсундирибдур бизларға бу нарсани ва биз анга қодир эмас эрдук!
14. Ва биз албатга Раббимиз тарафиға қайтгувчилардурмиз!" Ҳадисда келибдурт; жаноби суййиди олам қачон бир маркаб (улов) узангисит муборак оёқларини қўйсалар мана шу оятларни ўқир эрдилар.
15. Ва улар Худоға ўз бандаларидин авлод муқаррар қилдилар. Албатта, инсон равшан ношукрдур. Чунончи, фаришталарни Аллоҳ таолонинг қизларидур дерлар.
16. Оё, Худо ўз махлуқларидин ўзиға қизларни олиб, сизларни ўғилларға хос қилибдурми?
17. Ва қачон алардин бириға башорат берилса ул нарсадинки, ани Худоға намуна қилиб эрди, бутун кун чеҳраси чора турур ва ул ғамга тўлгандур.
18. Оё, ул кишики зийнат ва зебда парвариш топур ва ул жанжал вақтида сўз қила олмас (Худоға ҳиз бўлурми?)
19. Ва урғочилар деб қарор бердилар Худонинг бандалари бўлғон фаришталарни. Оё, булар улар яратилганда ҳозир эрдиларми? Аларнинг бу шаҳодатларин ёзиб қўйилур ва алардин савол қилинур?
20. Ва алар дерлар: "Агар Худо хоҳласа эрди, биз аларға ибодат қилмас эрдук!" Йўқдур аларнинг бу нарсада илмлари, алар бетахқиқ сўз қилурлар!
21. Оё, Биз бундин илгари бирор китоб бердукмики, алар ани махкам тутибдурлар?
22. Балки дедиларки: "Биз ота-боболаримизни бир йўл устида топдук, биз алар изларидин йўл топганлардурмиз".
23. Ва мана шундоқ Биз юбормадук сиздин аввал ҳеч бир қишлоққа ҳеч бир пайғамбарни, магар дедилар уд ернинг хушҳоллари: "Таҳқиқ, биз топдук ота-боболаримизни бир йўлда ва биз аларнинг орқаларидии иқтидо қилганлардурмиз".
24. (Пайғамбар) деди: "Оё, ман сизға келтирган бўлсам ҳамми бир динники, ҳидоят қилгувчироқдур ул йўлдинки, оталарингизни анда топдингиз?" Алар дедилар: "Биз сизлар ила юборилган динға мункирдурмиз".
25. Бас, Биз алардин ўч олдук. Боқинг нечук бўлибдур ёлғон дегувчилар оқибатлари!
26. Вақтики деди Иброҳим ўз отасиға ва қавмиға: Яъни, ҳақиқий оталариға ё амакилариға, бу борада ихтилоф бордур. "Албатта ман безордурман ул нарсадинки, сизлар ибодат қилурсизлар. Чунки улар Намрудға ибодат қилур эрдилар.
27. Магар ул зотики мани пайдо қилибдур, Ул мани ҳидоят қилур!"
28. Токи қўйиб кетди бу ақидани доимий сўз қилиб ўз авлодиға, токи алар қайтсинлар.
Яъни, авлодлариға тавҳид ақидасин васият ҳилиб кетдилар.
29. Балки Ман фойдалантирдим буларни ва ота-боболарини шунга қадарки, аларға келди ҳақ (Китоб) ва соф баён қилгувчи пайғамбар.
Яъни, Китоб нозил қилмай ва пайғамбар юбормай туриб аларға азоб бермадим.
30. Ва вақтики келди аларға ҳақ (Қуръон), дедилар: "Бу жодугарликдур ва биз бунга ишонмаймиз".
31. Ва дедилар: "На учун тушурилмади бу Қуръон икки шаҳар одамларидин бир буюк кишиға?"
Яъни, Маккада Валид ибн ал-Муғираға ва Тоифда Урва ибн Масъудға. Булардин Вилид кофирлик ҳолда ўлиб кбтди, аммо Урва кейин Исломға мушарраф бўлди ва жаноби саййиди олам пайғамбар ҳазрати Исо алайҳиссаломни шул жанобға ўхшатур эрдилар.
32. Оё, алар тақсим қилмоқчидурларми Парвардигорингнз раҳматин? Биз тақсим қилгандурмиз алар ўрталариға алар ризқларин дунё ҳаётида ва баланд қилгандурмиз баъзиларин даражаларин баъзиларидин, токи баъзилари баъзиларин тобе қилсинлар. Ва Парвардигорингиз раҳмати яхшироқ ул нарсадинки, алар жам қилурлар.
Яъни, баъзиларин бой, баъзиларин камбағал, баъзиларин кучли ва баъзиларин ожиз қилдук, токи олам низоми барқарор турсин.
33. Ва агар ҳамма одамларнинг биргина фирқа бўлиб кетишларин эҳтимоли бўлмаса эрди, албатта Биз Худоға мункир бўлғонлари учун уйларин шифтларин кумушдин қилиб берур эрдук ва зиналарни ҳамки, анга чиқурлар
34. ва уйларин дарвозаларин ва тахтларин ҳамки, аига суянурлар
35. ва тиллодин ҳам (қилиб берар эрдук). Ва бунинг ҳаммаси дунё ҳаётин асбобидур ва охират Парвардигорингиз қошида Худодин қўрқгувчилар учундур.
Яъни, мўминлар учун куфрнииг хавфи бўлмаса эрди, кофирларни тамоми тилло ва кумушға, дунё ва давлатға ғарқ қилиб юборар эрдук. Чунки Бизнинг қошимизда дунёнинг ҳеч бир эътибори йўқдур. Ҳақиқий давлат охират давлатидур ва ул Худонинг муттақий бандалариға хосдур.
36. Ва кимики кўзни юмур Раҳмоннинг ёдидин, Биз анга шайтонни саллат (ҳоким) қилурмиз, ул анга йўлдош бўлур. Кимки Раҳмон ёдидан, яъни, Қуръони каримдин кўз юмса, ани ҳалолдин тўсур, ҳаромға олиб борур, тоатдин манъ қилур, мусибатға тарғиб қилур.
37.  Ва албатта ул (шайтонлар) манъ қилурлар аларни ҳақ йўлдин ва булар гумон
қилурларки тўғри йўлдадурлар,
38. шунга қадарки, вақтики ул Бизға келур, дер: "Эй кошки, мам билан Санинг ўртамизда Машриқ ва Мағриб ўртасидаги масофа бўлса эрди. Нақадар ёмон йўлдошдурман!"
39. Ҳаргиз бу сўз сизларға наф қилмас бу кун, вақтики золим бўлдингизлар, албатта ҳаммаларингиз азобда шерикдурсизлар.
40. Оё, сиз карларға эшитдира олурсизми, ё кўрларни йўлға сола олурсизми ва ул одамники равшан гумроҳликдадур?
Яъни, сиз ҳаргиз аларни ҳидоят қила олмассиз, ҳидоят Аллоҳ таолонинг йўлидадур, сизға таблиғ вазифаси юклйнгандур ва бас.
41. Кейин агар Биз сизни дунёдин кўтарсак, албатта алардин интиқом олурмиз.
42. Ё сизға аларға ваъда қилган азобимизни кўрсатурмиз: албатта Биз аларға қодирдурмиз.
43. Бас, сиз маҳкам тутинг ул (Қуръонники), сизға ваҳй ила туширилибдур! Албатта сиз тўғри йўлдадурсиэ.
44. Бу Қуръон албатта хос насиҳатдур сиз учун ва қавмингиз учун анқариб савол қилииурсизлар. Бу мақомда зикр сўзи насиҳат ва ҳам шараф маъносидадур.
44. Ва сўранг Биз сиздин илгари юборган пайғамбарларимиздин: "Оё, биз Раҳмондин бошқа ҳам маъбудлар муқаррар қилдукмики, ибодат қилинсинлар?"
Яъни, ҳеч бир пайғамбар ва ҳеч бир китоб Худодин бошқаға ибодат қилишни жоиз демас.
45. Ва таҳқиқ, Биз юбордук Мусони нишонларимиз ила Фиръавн ва унинг сардорларин
қошлариға. Кейин. (Мусо) деди: "Ман Рабб ул-оламин пайғамбаридурман! "
Яъни, тўққиз муъжиза ила.
47. Бас, вақтики, ул аларға Бизнинг нишонларимизни келтириб эрди, алар андин кула бошладилар.
48. Ва кўрсатмас эрди аларға бир нишонники, магар ул аввалгисидин катта бўлур эрди. Ва гирифтор қилдук аларни азобға, токи қайтсинлар.
49. Ва алар дерлар: "Эй жодугар, биз учун Парвардигорингға Анинг санга қилган ахдиға мувофиқ дуо қил: биз албатта тўғри йўлға кирурмиз!"
50. Кейин вақтаки Биз аларни азобдин кўтардук, ўшал соат ахдларин буздилар.
51. Ва нидо қилди Фиръавн ўз қавмиға, деди: "Эй қавмим! Миср ҳукумати манинг хаодим (мулким) эмасми ва бу ариқлар манинг остимдин оқиб турур, кўрмассизларми?
52. Балки ман афзалдурман бир инсондинки, ул хақирдур ва равшан сўз қила олмас?
Яъни, хизматчиси йўҳдур, ўз-ўзиға хизмат қилур. Ёшликларида чўғни олиб оғизлариға солганликларидин тилларида бироз тутилиш бор эрди. Пайғамбарликка сарфароз бўлғонларида Аллоҳ таоло карами ила яхши бўлиб қолган эрдилар.
53. На учун анга тилло билакузуклар туширилмабдур ё на учун фаришталар жам бўлиб, анинг ила баробар келмадилар?!"
Токи анинг пайюмбарлигиға шаходат берсинлар.
54.    Ғараз ғолиб келди қавмиға, кейии алар анга итоатқилдилар. Албатга алар нофармон қавм эрдилар!
Яъни, Мусо алайҳиссаломни ёлғончи демакда қавмини ўз сўзиға киргиза олди.
55.    Кейин вақтики алар Бизни хафа қилдилар, Биз алардин интиқом олдук ва аларнинг ҳаммаларин ғарқ этдук.
56. Бас, қилдук аларни намуна ўтганлар ва кейингилар учун.
Яъни, алар ўзлари каби кейин келгувчиларға пешқадам бўлдилар ва уммати Муҳаммад учун ибрат бўлдилар.
57. Вақтики мисол келтирилиб эрди Марям ўғлин, бирдан сизнинг қавмингиз андин хушлик наърасин урдилар
58. ва дедилар: "Бизнинг маъбудларимиз яхшироқми ё ул?" Алар бу сўзни фақат жанжал учун қилдилар. Балки алар жанжалчи қавмдурлар.
Яът, мушриклар "Сизлар ва Худодин бошқа маъбудларингиз жаҳаннамюўтин бўлурсизлар" детн оят нозил бўлғонда, ҳазрати Масиҳ (Исо) алайҳиссаломни мисол келтириб эрдилар. Андин маккаликлар хуш бўлиб кулдилар. Ҳолбуки, Исо алайҳиссалом аларға маъбудликка ризолари йўқдур, бундоқ ҳукм бермадилар. Ул жанобни нечук мисол келтирурлар?
59.  (Исо) фақат бир бандадурки, Биз анга инъом қилгандурмиз ва қилгандурмиз ани намуна Баний Исроил учун.
Яъни, пайюмбарлик ва рисолат ила сарфароз этилгандур.
60. Ва агар Биз хоҳласак эрди, албатта ўринларингизда фаришталар пайдо қилур эрдук, алар ерда жойларингизға турур эрдилар.
Яъни, Биз сизлардин бениёздурмиз ва ибодатларингизға муҳтож эмасдурмиз. Агар Биз хоҳласак, сизларни лаҳзада ҳалок қилур ва ўрнингизға фаришталарни пайдо қилурмиз ва алар Бизға ибодат қилурлар.
61. Ва (Исо) албатта қиёмат учун нишондур. Бас, анга шак қилманглар ва Манга тобе бўлинглар! Будур тўғри йўл.
Яъни, анинг осмондпн тушиши қиёматнинг яҳин келганлигиға аломатдур.
62.  Ва манъ қилмасин сизларни шайтон, албатта ул сизларға равшан душмандур.
63. Вақтаки, келди Исо аларға муъжизалар ила, деди: "Ман сизларға ҳикмат келтирдим ва келдим, токи баён қилай сизларға баъзи ҳикматларники, анда ихтилоф қилурсизлар. Эмди Худодин қўрқинглар ва Анга итоат қилинглар.
64. Албатга Худо улдурки! манинг Раббим ва сизларнинг Раббиларингиз, Ангагина бандалик қилинглар! Будур тўғри йўл".
65. Бас, бўлиниб кетдилар жамоатлар ўз ўрталарида. Эмди войдур золим бўлғонларға дардлик кун азобидин!
66. Булар фақат қиёматғагина мунтазирдурлармики, аларға бирдан келсин ва алар билмай қолсинлар. Бир фирқалари ул жанобни Худо дерлйр. Аларни яъқубия дейилур, бир фирқалари Худонинг ўғли дерлар, аларни марқуссия дейилур ва бир фирҳалари уч Худонингбири дерлар, аларни милкония дейилур ва бир фирқалари Худонингбандаси ва расули дерлар. Ва лекин саййиди олшпайғамбаримиз нубувватлари (пайтмбарликлари)ға ишонмайдилар.
67. Тамом дунёдаги дўстлар ул кун баъзилари баъзилариға душман бўлурлар, Худодин қўрққувчиларидин бошқалари.
68. (Мўминларға айтилурки), эй бандаларим, бу кун сизларға хавф йўқдур ва на сизлар ғам ерсизлар,
69. ул бандаларки, Бизнинг оятларимизға ишондилар ва мусулмон бўлдилар,
70. киринглар жаинатға сизлар ва хотинларингизки, сизларға ҳурмат берилур!
Яъни, иймон билан кеттан хотинлар.
71. Айлантирилур атрофларидин тилло идишларни ва сув ичадирган пиёлалар ва бор бўлур аида нима нарсаники нафслари тилар ва кўзлари андин рохатланур. Ва сизлар ул жаннатда доим қолурсизлар.
72. Ва будур ул жаннатки, амалларингиз баракотидин сизларни анга молик қилинди.
73. Сизлар учун бордур анда кўп қисм мева, сизлар андин ерсизлар.
74. Нофармон бандалар албатга жаханнам азобида доим қолурлар
75. ки, алардин ани бўшатилмас. Ва алар анда ноумид қолурлар.
76. Ва Биз аларға зулм қилмадук ва алар ўзлари золим эрдилар.
77. Ва фарёд қилдилар алар: "Эй молик! Парвардишринг бизларни ўлдирсин қўйсин!" Молик дер: "Сизлар бу ҳолда доим турурсизлар".
Молик — жаҳаннам фаришталари сардорларининг. Яъни, бир минг йилдин кейип молик аларға бу жавобни берур.
78. Таҳқиқ, Биз сизларға ҳақ дин келтирдук. Лекин сизлариииг кўпчилигингиз ҳақни севмас.
79. Оё, алар бирор махкам тадбир қилдиларми? Биз хам бир маҳкам тадбир қилурмиз.
80. Ё гумон қилурлармики, Биз аларнинг махфий сўзларин ва махфий маслаҳатларин эшитмасмиз? (Албатта эшитурмиз) ва фаришталаримиз қошларида ёзиб турурлар.
81. Сиз денг: "Агар Раҳмоннинг фарзанди бўлса, ман ҳаммадин аввал анга ибодат қилурман".
Яъни, агар Қаҳиқатда Худонинг фарзанди бор бўлса эрди, ҳаммадин илгари тн ант ибодат қилур эрдим. Лекан манга равшан шълушдурки, Анинг авлоди йўқдур ва атнг учун танҳо Ўзиғагинаибодат қилурман ва бошқани Анга шерик қилмасман.
82. Покдур осмонларнинг ва ернинг молики, аршнинг ҳам моликидур, ул сўзлардинки, алар баён қилурлар.
83. Бас, қўйиб беринг аларни, беҳуда сўзласинлар ва ўйласинлар, то йўливданларича ул кунгаки, аларға ваъда қилингандур.
84. Ул зотики осмонда ҳам Худодур ва ерда ҳам Худодур ва Улдур ҳикматлик, илмлик зот!
85. Ва буюк баракот соҳибидур ул зотики, осмонларнинг ва ернинг ва ораларида бор нарсаларнинг ҳукуматн Анга хосдур. Анинг қошидадур қиёмат илми ва Анинг ҳузуриға қайтурсизлар! Чунки аларнинг ҳалиги ва молит Улдур ва Ултна аларға хоҳлаганидек тасарруф қилур ва қиёматнинг қачон кёлиши Анга маълумдур. Ҳамма халойиқ охир бир кун Анинг ҳузуриға қайтур,
86. Ва ул нарсаларики, булар Худони қўйиб аларға бандалик қилурлар, шафоатга эга бўла олмаслар, магар ул кишики, ҳақ ила шаҳодат берса ва алар ани билурлар.
Яъни, тиллари ила берган шаҳодатларин диллари яхши билар.
87. Ва агар сиз алардин сўрсангизки, аларни ким яратди, албатта: "Худо!" дерлар. Бас, қаён тескари борурлар?!
Яъни, Ҳолиқларин ибодатин ҳўйиб тмға ибодат қилурлар?
88. (Ва қасамдур) пайғамбарнинг бу сўзиға: "Эй Раббим, таҳқиқ, булар бир қавмдурларки, иймон келтирмаслар!"
89. Эмди сиз алардин юз ўгиринг ва денг: "Салом!" Алар анқариб билурлар. Уламолар дебдурларки, бу қисм оятлар ҳушлари жиҳод нашруъ (шаръий) бўлмасдип муқаддам маъмур эрди, кейин мансух бўлғондур.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase