close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

052. Тур (Тоғи) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 49 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Қасамдур Турға
Яъни, Тур тоғигаки, Мусо алайҳиссалом анда Худо ила сўзлашдилар.
2. ва ёзилган Китобға
3. очиқ қоғозға Бу Китобдин мурод "Лавҳ ул-маҳфуз "дур ё номаи аъмолдур ё Қуръони каримдур ё Тавротдур ё умуман осмоний китоблардур.
4. ва қасамдур байтул маъмурға
Яъни, Каъбаи азимаға ё еттинчи осмонда хонаи Каъбанингтўғрисида фаришталарнинг Каъбалари бордур, ани байтул шъмур дерлар.
5. ва баланд қўтарилган шифтға
Яъни, баланд кўтарилган шифт яшил осмондурки, дунёнинг шифтидур, ё Арши азимдурки, ҳадислар далолатича, жаннатнинг шифтидур.
6. ва тўлдирилган денгизға
Тўлдирилган денгиз (масжур) лафзини баъзи муфассирлар тўлдирилган ва баъзилари анда ўпиш қизитилган ва баъзилари суви оқизилган ва ҳоли қилинган дебдурлар. Бу тафсир- ларнинг ҳар бири мавзундур.
7. ки, албатга Парвардигорингиз азоби бўлгувчидур,
8. йўқдур ани даф қилгувчи
9. ул куники титрар осмон қалтираб Қиёмат бўлиш олдида осмон ниҳоятда қаттиқ титрар, кейин ёрилиб кетар.
10.  ва юрар тоғлар ажиб бир юришда.
Яъни, тоғлар ўз ерларидин кўчирилурлар ва фазода пахта ва жун каби учиб юрурлар.
11. Войдур ул кун ёлғон дегувчиларға,
12. ул зотларики, беҳудагўйликда ўйнаб юрурлар!
13. Ул куники, қаттиқлик ила дўзах ўти тарафиға қайдалурлар,
14. (дейилурки), будур ул ўт, ани ёлғон деб билур эрдингизлар.  
15. Оё, бу жодугарликми ёки сизлар ҳали ҳам кўрмассизларми?
16. Куйинглар бунда! Кейин сабр қилинглар ё сабр қилманглар, баробардур
сизларға; ҳақиқат шулдурки, жазо берилур сизларға қилган амалларингизға мувофиқ.
17. Таҳқиқ  Худодин қўрқгувчилар боғлар ва неъматлар ичида бўлурлар,
18. хуш бўлғон ҳолларида Парвардигорлари аларға берган нарса ила ва шунинг илаки, сақлади Парвардигорлари аларни дўзах азобидин.
19. (Аларға дейилурки): енглар ва ичинглар маза қилиб амалларингиз баракотидин,
20. суялган бўлурлар қатор қўйилган тахтларға. Ва уйлармиз аларни шаҳло кўз ҳурлар ила.
21. Ва ул зотларики иймон келтирдилар ва эргашдилар аларға авлодлари иймои
ила - қўшиб қўюрмиз аларға авлодларини ва нуқсон бермасмиз аларға амалларин жазосидин
ҳеч бир нарса. Ҳар бир инсон қилган амали ила гаровға тутилур.
22. Ва пайдарпай берурмиз аларға мева ва гўшти севган жинслардин.
27. Тортишурлар анда бир-бирлари ила шароб пиёласин, на анда беҳудагўйлик бўлур ва на гуноҳға солиш.
Яъни, шароби тахур (тоза) мажлиси тузилгач, жаннатийлар хурсандликларидин бир-бирлари ила май тортишурлар, лекин ул мажлисда маҳз (тоза) хушлик ва лаззат бўлур, мастлик ва гуноҳ ишлари бўлмас.
24. Ва бориб-кетиб турурлар атрофларида ўзларин ғуломларики, алар сақланган марваридлар каби бўлурлар.
Марварид ўз садафи ичида қандоқ покиза са^ланган бўлса, бу ғуломлар шундоқ тоза бўлурлар.
25. Ва юзланурлар баъзилари баъзилариға саволлар қилишган ҳолда.
26. Дерлар: "Тахқиқ, бизлар ўз ахлларимиз хақида авваллари қўрқур эрдук,
27. эмди Худо бизларға эҳсон қилди ва нажот берди иссиқ шамол азобидин.
Жаннатийлар ул кун бир-бирларию боқишиб суҳбат қилурлар ва камоли хурсандликларидин дерларки: "Биродарлар! Биз дунёда ҳамиша қиёматдин қўрқибтурур эрдукки, оҳибатимиз нечук бўлур экан. Худошнг эҳсонин кўрингларки, бу кун бизни қандоқ хотиржам қилди. Дўзахнинг иссиғи ҳам бизға етмади, биз ҳар ваҳт Парвардигоримиздин қўрқиб ва Андин умид қилиб дуо қилур эрдук, букун билдукт, Ул бизнинг фарёдимизни эшшпибдур.
28. Таҳқиқ, бизлар бундин аввал Анга дуо қилиб эрдук, албатта Улдур эхсонлик, мехрибон!"
29. Энди сиз насихат қилинг! Эмасдурсиз Парвардигорингиз карами ила на фолбин ва на жинни.
30. Балки алар дерлар: "Бу бир шоирдурки, интизор қилурмиз анинг ҳақинда ўлим ходисасин.
31. Сиз денг: "Интизор қилинглар, ман хам сизлар ила мунтазирлардинман".
Яъни, сизлар манинг оҳибаашша ва шн сизларжнг оҳибатларингизға интизор бўлайлук, қани кимнинг анжоми хайрдур ва кимнинг анжоми хасара (ҳалокат)дур, билурмиз.
32. Оё, буюрурми ақллари аларни бу ақидаға ё алар саркаш қавмдурларми?
Алар ўзларин ақлманд деб билурлар. Аларнинг ақллари ҳақдин юз ўгирмак ва ҳақнинг келтирган пайғамбарини фолбин ва жинни демакка шр берурми? Балки алар ҳар нарсани тушунурлар, лекин ҳаҳни қабул қилишдин бош тортурлар.
33.  Ё дерларми: "Ул (яъни, пайғамбар) Қуръонни ўзи ясабдур!" Балки булар иймон
келтирмаслар!
34. Бас, келтирмаслар (Қуръон) каби бир сўзни, агар сўзлари рост бўлса.
Қуръонни пайғамбар нечук ўзлари тўқурлар, агар ул зот қила олса назирсиз фасоҳат ва балоғат соҳиблари бўмич, албатта қила олурлар, летя буКитоб санъати беназир Худои қуддуснинг каломидурки, ҳеч ким анингмислин келтира олмас. Анингосмот каби осмонни ва ери каби ерни, Анингкаломи каби каломни келтирмак номумкиндур.
35. Оё, алар Биз яратгувчисиз ўзлари яратилдиларми, ё ўзлари яратгувчиларми?
36. Ё алар осмонларни ва ерни яратдиларми? Балки алар яхши ишонмаслар!
37. Оё, алар қошларидадурми Парвардигорингиз хазиналари ё алар мусаллатдурларми?
38. Ё аларнинг нарвонлари бордурмики, анга чиқиб эшитурлар? Бас, келтирсин эшитгувчилари равшан бир далилни.
39. Ё Анинг қизлари бордур ва сизларнинг ўғилларингиз бордурми?
40. Ё сизлар алардин ҳақ талаб қилурсизмики, андин аларға товон оғир кўринур?
41. Ё алар қошида ғайб илми бордурмики, алар ёзиб олурлар?
42. Ё алар бирон ёмон тадбир хохишидадурларми? Ул холда кофирлар ўзлари ёмон тадбирға гирифтор бўлурлар.
43. Ё борми аларнинг Худодин бошқа худолари? Аллох мушриклар ширкларидин покдур.
44. Агар кўрсалар осмоннинг бир парчасини тушиб турган ҳолда, дерларки: "Устма-уст булутлардур!"
Ҳақиқат шулдурки, юқоридаги сўзлардин ҳеч бири йўқдур, аммо танҳо инод (қаршилик) ва саркашликдин ҳаҳға бўйин бермаслар, агар билфарз алар деганларича осмондин бир бўлагин аларнингустлариға тушурилса, кўриб туриб анга ҳам бир важ тўғри қилурлар.
45. Энди сиз аларни қўйнб беринг то йўлиққунларича ул кунлариғаки, анда алар бехуш қилинурлар,
46. ул куники дафъи қилмас алардин тадбирлари ҳеч бир нарсани ва на аларға мадад етур.
Яъни, ҳиёмат кунит, анда тмоли даҳшатдин хушлари кетур, хаёллар паришон бўлур, қаршилик қилувчилар учун ҳеч бир тарафдин мадад ва умид қолмас.
47. Ва тахқиқ, бордур золимлар учун азоб андин бошқа ҳам ва лекин аларнинг кўплари
билмаслар!
Яъш, алардин кўпларининг хабарлари йўқдурки, дунёда ҳам алар учун азоб бордур, чунончи Бадр урушида кўрган жазолари каби.
48.  Ва сабр қилинг сиз Парвардигорингиз ҳукмиға мунтазир турибки, сиз албатта
Бизнинг кўз олдимиздадурсиз ва тасбех айтинг Парвардигорингаз ҳамди ила турар вақтингизда!
49. Ва кечанинг баъзисида тасбеҳ айтинг Анга ва юлдузлар ёнганда хам.
Яъни, сабр ва таҳаммул ила ҳамиша Худонинг тасбеҳ, ҳамд, ибодатига машғул бўлингва кечаларда таҳажжудға давом этинг. Халҳ тарафидин андиша қилингки, сиз ҳамиша Бизнинг паноҳимиздадурсиз.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase