close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

015. Ал-ҳижр сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 99 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллох номи ила

1. Алиф, лом, ро - булар мукаммал Китоб ва равшан Қуръоннинг оятларидур.
Бу Китоб шундоқ бир улуғ китобдурки, анинг муқобилинда бошқа китоблар китоб дейилмакт ҳақдор эмасдурлар.
2. Кофирлар эҳтимол орзу қилурларки, кошки алар мусулмон бўлсалар эрди.
Яъни, кофирлар жон бврурда ва қабрға қўйилганда ва қиёмат куни даҳшатли ҳолларин кўрганда орзу қилурларки, кошки мусулмон бўлсалар эрди ва бу қўрқинчлик мақомларда нажот топсалар эрди. Лекан орзулари бемаҳал бўлюн сабабли фойда бермас, ҳасратда крлурлар.
3. Қўйиб беринг аларники, еб олсиилар ва фойдалансинлар ва машғул қилсин аларни узун умид. Оз куида алар билурлар.
4. Ва ҳалок қилмадук Биз ҳеч бир шаҳарни, магар бор эрди анинг ёзилган муқаррар вақти.
5. Ҳеч бир фирқа ўтиб кетмас ўз муқаррар вақтидин ва на кейинға қолмас.
6. Ва кофирлар дейдурлар: "Эй ул одамики, анға Қуръон туширилибдур, сан албатта жиннидурсан!
7. На учун келтирмассан бизнинг қошимизға фаришталарни агар рост сўзлағувчилардин бўлсанг?"
8. Биз фаришталарии тушурмаймиз магар ҳукм ила ва бўлмаслар ул вақт муҳлат берилгувчилар. Макка мушриклари пайғамбаришзға боқиб бу сўзни масхара тариқасида дер эрдилар, алар билмас эрдиларка, аюр фаришта тушурилса, алар ҳалок қилинур ва бирор дақиқа муҳлат берилмас.
9. Таҳқиқ, Биз тушурдук бу Қуръонни ва Биздурмиз ани сақлағувчи.
Яъни, бир Китобики ани Худо нозил қилибдур ва анинг муҳофазатиға ўзи зомин бўлибдур, ул Китоб дунё борича турур, ҳеч ким анинг ҳеч бир лафзин, балки ҳеч бир ҳарфин тағйир ва табдил бера олмас, душшнларнинг ҳасад ва рашклари зарра асар қилмас.
10.    Ва тавҳиқ, юбордук Биз (пайғамбарларни) сиздин аввалғилар жамоалариға.
11. Ва келмас эрди аларға ҳеч бир пайғамбарки, алар масхара қилмасалар.
12. Мана шундоқ солурмиз Биз ани гуноҳкорлар диллариға.
13. Алар иймон келтирмаслар Қуръонға ва бўлиб ўтгандур аввалғиларнинг оқибатлари.
14. Ва агар Биз очиб берсак аларға бир эшик осмоидин, кейин алар бутун кун анға чиқиб турсалар,
15. албатта дерларки: "Бизларнинг кўзларимиз баяд қилинибдур, балки бизларға жоду қялинибдур!"
16. Ва таҳқиқ, пайдо қилдук Биз осмонда катта-катта юлдузларни ва зийнатлик қилдук аларяи боқғувчилар учун. Буржлар капипа-катта юлдузлардур.
17. Ва сақладук Биз аларни ҳар бир мардуд шайтондин.
18. Магар улки, ўғирликча эшитиб қолса анинг орқасиға тушур равшан шуъла.
Яъни, шундоқки, осмонларға шайтонларнинг амалларин дахли бўлмас, балки саййиди олам пайтмбарликларидин сўнгбилкуллия алоқалари кеашхшдур. Эмди аларнинг охирт кўшишлари шул бўлурки, бир шайаюнни силсилаи қоим қилурлар ва осмоню яҳин етурлар ва малакиту оламю яқин етиб ғайб хабарларни ҳосил қилмоқчи бўлюнларида.фаришталар тепадин ўт ёғдирурлар.
19.  Ваерни Бизтушадукваташлаб қўйдуканга тоғларни ва ундирдукандаҳар нарсани андозалюс
Токи изтиробва ҳаракат қшшасин.
20. Пайдо қилдук анда сизлар учун маишат асбобин ва ул нарсаларники, сиз аларға ризқ бермассизлар.
Яъни, ходимлар ва ҳайвонлар. Сиз алардин хизмат олурсизлар ва аларнингризқларин Худо берур.
21. Йўедур ҳеч бир нарса магар Бизнинг қошимизда хазиналари бордур ва тушурурмиз Биз ани муқаррар андозада.
22. Ва юргуздук Биз ҳаволарники, булутларни сувға тўлдирур, кейин тушурдук Биз осмондин сувни ва суғордук сизларни ул сувдин ва эмассизлар ани жам қилғувчилар.
Яъни, ҳаволар буюк ва оғир булутларға сувларни тўлдириб олиб келур ва ҳар иқлим ва ҳар мулкка ёғдирур. Андин тамом ариқлар ва чашмалар ва қудуқлар тўлур ва инсонлар учун йиллик сув заҳираси тайёр бўлур. Бу иноятни Худодин бошқа ким қила олур?
23, Таздиқ, Бизгинадурмизки, тиргизурмиз ва ўлдирурмиз, Биздурмиз мерос олғувчи. Яъни, ҳамма ўлур ва ҳамманинг топган ва тўплагани Худоға қолур.
24. Ва таҳқиқ, маълумдур Бизға сизларнинг илгаригиларингиз ва албатта маълумдур Бизға кейингиларингиз.
25. Ва албатга сизнинг Парвардигорингиз Улдурки, жам қилур аларни,албатта Ул ҳикматлик, илмлик зотдур.
26. Ва таҳқиқ, яратдук Биз инсонни жаранглайдурган қуруч лойдинки, сассиқ қора лойдин ясалгандур. Яъни, Одам алайҳиссаломни.
27. Ва жинларни яратдук Биз илгари оташин, латиф ўтдин. Яъни, Одам алайҳиссаломдин муҳаддам.
28. Вақтики деди Парвардигорингиз фаришталарға: Тахқиқ, Ман яратғувчидурман бир одамни чуруқ лойдинки, сассиқ қора лойдии ясалгандур.
29. Бас, қачон ани Ман бутун ясасам ва дам урсам анға ўз тарафимдин жон, кейин сизлар йиқилинг анға сажда қилишиб".
Бу сажда таҳийя саждасидурт, эгилиб қилинур.
30. Бас, сажда қилдилар фаришталар ҳаммалари бир ерда.
31. Магар Иблис унамадики, ул сажда қилғувчилар ила бўлсин.
32. Худо деди: "Эй Иблис, нима бўлди санға? Сажда қилувчилар ила бўлмадинг?"
33. Деди: "Ман харгиз сажда қилғувчи эмасдурман бир башарғаки, яратдинг Сан ани қуруқ лойдинки, сассиқ қора лойдин қилингандур".
34. (Аллоҳ) деди: "Ундоқ бўлса чиқғил у ердинки, муқарар, сан мардуд бўлдинг".
35. Ва албатта санға лаънатдур қиёмат куниғача!"
36. Деди: "Эй Раббим! Муҳлат бер манға алар тириладирган кунғача".
Яъни, қиёмат куниғачаки, анда ҳамма қабридин ҳисоб учун турғузилур.
37. Худо деди: "Албатта, сан мухлат берилганлардиндурсан,
38. то маълум вақтнинг куниғача.
39. Деди: "Эй Раббим! Ҳамчунонки, Сан мани йўлдин оздирдинг, ман ҳам аларға гуноҳни марғуб қилиб кўрсатурман ва аларнинг ҳаммаларин йўлдин оздирурман,
40. Санинг алардин териб сақлаган бандаларингдин бошқаларин".
Яъни, мани йўлдин оздурган Сандурсан, лекин сабаб бўлюн Одамдур, Саню ҳеч бир нарса қила олмасман. Аммо Одам авлодиға гуноҳларни яхши кўрсатурман ва йўлдин оздирурман, шгар Сан асраган бандаларинг шнинг шартимдин саломат қолурлар.
41. Худо деди: "Албатта бу бир тўғри йўлдурки, Манға етур.
42. Манинг бандаларимға санинг кучинг етмас, магар санға кимики эргашса адашганлардин, Ўз диёнат ва ҳақиқатидин.
43. албатга аларнинг ҳаммалариға дўзах ваъда қилинган жойдур!
44. Анинг етти эшиги бордур, ҳар эшик учун алардин тақсим қилинган ҳисса бордур". Ўтган уламоларимиздин баъзилари етти дарвозадин епипи табсқа муроддур, дебдурлар.
45. Парҳезлик бандалар албатта бўстонлар ва чашмалар ичида бўлурлар.
Яъни, куфр ва ширк ва шъсиятлардин парҳез қилган бандалар.
46. ва аларға (дейилур): "Киринглар бу ерға саломатлик ва хотиржам бўлишиб
47. ва чиқариб ташлармиз нимаики дилларида бўлса ганадин; ака-ука бўлишган ҳолларида тахтлар
устинда бир-бирлариға юзланишиб.
48. Етмас аларға анда ҳеч кулфат ва на алар у ердин чиқарилурлар.
49. Хабар беринг бандаларимғаки, Мангина мағфирати буюк ва ниҳоятда раҳмликдурман.
50. Ва Манинг азобим ўшал дардлик азобдур!
51. Ва хабар беринг аларға Иброҳим меҳмонларидин.
52. Вақтики кирдилар анинг қошиға ва дедилар: "Ассалом!" (Иброҳим) деди: "Биз сизлардин қўрқиб турибдурмиз!"
Чунки таом иўйсалар алар тановул қилмадилар.
53. Алар дедилар: "Қўрқма, биз санға бир олим фарзанд башорат берурмиэ".
Қўрқманг, балки хуш бўлинг. Шул амрда биз сизға бир олин ва хушёр фарзанддин башорат
келтирдук, яъни, Исҳоқ алайҳиссалом таваллудларидин.
54.(Иброхим) деди: "Башорат берурсизларми манға қариған чоғимда? Нимадин башорат берурсизлар?"
55. Алар дедилар: "Биз саяға рост башорат бердук, сан ноумидлардин бўлма!"
56.  (Иброхим) деди: "Ким ноумид бўлур Парвардигорин рахматидин адашганлардин бошқа".
57.  (Иброхим) деди: "Нимадур ишларингиз, эй фаришталар?"
Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом башоратни эшитгач, савол қилдиларки: "Оё, сизлар таиҳо бу башорат учун тушдингизларми ё бирор бошқа ҳам ишларингиз борми?"
58. Алар дедилар: "Бизни юборилди бир гуноҳкор қавм учун, Лупг алайҳиссалом қавмлари учун.
59. фақат Лут хонадонидин ташқарики, биз аларнинг ҳаммалариға нажот берурмиз,
60. анинг хотунидин ташқарики, қарор бердук ул орқада қоладиганлардин". Чунки ул хотун кофира эрди.
61. Вақтики келдилар Лут хонадониға фаришталар,
62. алар дедилар: 'Таҳқиқ, сизлар биз танимаган қавмдурсизлар".
63. Алар дедилар: "Балки биз келтирдук сизға ул нарсаиики, андин алар жанжал қилур эрдилар. Яъни, азоби Илоҳийни.
64. Ва келтирдук сизға ҳақ ваъдани ва биз ростгўйлардурмиз.
65. Олиб кетинг ахлингизни кечанииг бир ҳиссасида ва сиз юринг орқаларидин ва орқасиға боқмасин хеч ким сизлардин ва кетинг жойиғаки, сизларға ҳукм берйлибдур". Яъни, Шом мулкиға.
66. Ва вахй юбордук анға бу сўзники, аларнинг томирлари кесилур сабоҳға кирган ҳолларида.
67. Ва келдилар шаҳар ахллари хурсандлик қилган холларида.
Яъни, шаҳри Самуд аҳли хуш бўлишдит, алар учун бесақол болалар келишибдур.
68. (Лут) деди: "Булар манинг мехмонларимдур, мани расво қилманглар.
69. Ва қўрқинглар Худодин ва мани беиззат қилманглар".
70. Алар дедилар: "Биз сани олам (одамлар)ининг ҳимоясидин манъ қилмаб эрдукми?"
71. Деди: "Мана булар манинг қизларимдур, агар бўлсаигизлар (шу ишни) қилғувчилар".
Яъни, хотунларингизки, ўз ҳалолларингиздур ё миллат қизларики, алар ҳам, булар ҳам ҳақиқатда манинг крзларимдур, ё ўз қизларимки, агар хоҳласангиз шаръий никоҳ ила хотун қила олурсизлар аларт.
72. Қасамдур сизнинг жонингизғаки, бу кофирлар ўз мастликларида албатга бехушдурлар.
Ҳазрати Ибн Аббос — Тангри алардин рози бўлсин — дебдурлар: "Худои шаоло дунёда ҳеч
бир жонни Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва саллам жонларидин азиз ва мукаррам яратмабдур. Чунки ман эшитмадимки, ул Қуръонда бу жанобжонларидин бошқа жонға қасам ичган бўлса".
73. Бас, кун чиқған замон аларни бир қаттиқ овоз тутди.
Бу овоз ҳазрати Жаброил алайҳиссалом овозлари эрди.
74. Кейин Биз у шахарларни юқоридин пастға қилинлиб юбордук ва ёғдурдук аларға лой, тош ёмғирин. Жаброил алайҳиссалом бутун мамлакатни кўтариб осмоню олиб чиқиб ағдариб ташладилар.
75. Албатга бу воқеада нишонлар бордур ибрат олғувчиларға!
76. Ва албатта алар доимий
бир йўл устиида.
77. Албатта бунда бордур нишон мўминларға!
78. Ва албатта айкаликлар золимлар эрдилар. Айкаликлар, яъни, тўҳобликдур. Ҳазрати Шуайб алайҳиссалом қавмларидурлар.
79. Кейин алардин Биз ўч олдук ва таҳқиқ, хар икки қавм шахарлари равшан йўлдадурлар.
80. Ва албатта ёлғончилар дедилар хижрликлар пайғамбарларни.
Ҳижр — Самуд қавми шаҳаридурки, Мадинанинг шимол тарафлариға воқе бўлғондур.
81. Бердук Биз аларға нишонларимизни, бас, алар бўлдилар алардин юз ўгирувчилар.
82. Ва тарошлаб уйлар қилурлар тоғлардин хотиржамлик ила.
83. Бас, тутди аларни қаттиқ овоз сабох (тонг)ға кирган замонларида.
84. Ва даф қилмади алардин ул нарсаки, касб қилур эрдилар.
85. Ва яратдук Биз осмонларни ва ерни ва ўрталаридаги нарсаларни фақат дуруст тадбир ила. Албатта қиёмат келгувчидур, бас, ўтинг сиз яхши бир ўтиш ила.
Яъни, Худошнг ахкомин кофирларға етказилди,лешн алар қабул этмадилар, балт қаршилш кўрсатишда давом этдилар. Эмди сиз алар ила зиёда жанжал қилманг, юз ўгиринг ва Худонинг ҳукмиға мунтазир бўлинг.
86. Албатта Парвардигорингизганадур яратгувчи доно!
87. Ва таҳқиқ, бердук Биз сизға
етти оятники, (намозда) қайта-қайта ўқилур ва буюк Қуръонни.
Яъни, сураи фотиҳаники, етти оятдур, намозда такрор крлинур.
88. Кўзларингизни очиб боқманг ул нарсағаки, фойдалантирдук анинг ила алардин бир неча жамоани Яҳудийни, насорони ва мушрикларни. ва ғамгин бўлманг аларға. Мусулмон бўлмаганликлари учун. ва, бас, қилинг ёнингазни мўминларға. Яъни, хоксор бўлинг мўминлар учун.
89. Ва денг "Ман равшан бир хабар бергувчидурман".
90. Қандай тушурдук Биз (азобни)
ул тақсим қилғувчиларға,
91. ки, Илохий Китобни пора-пора қилднлар.
Яҳудий ва насоролар.
92. Бас, қасамдур сизнинг Парвардигорингизға, Биз албатта савол қилурмиз аларнинг хаммаларидин,
93. нима нарсаларники қилур эрдилар!
94. Энди сиз очиқ баён қилинг буюрилган нарсаларингизни ва юз ўгиринг мушриклардив!
95. Тахқнқ, Биз бас қилурмиз сизнинг тарафингаздин масхара қилувчиларға,
96. ул зотларики, муқаррар қилурлар Худо ила бошқа маъбудии, эмди оз кунда билурлар. Алар Валид ибн ал-Муғийра ва Осий ибн Воил ва Адий ибн Қайс ва Асвад ибн ал-Мутталиб ва Асвад ибн Абдуяғусдур.
97. Ва тахқиқ, Биз билурмизки, албатта, сизнинг дилингаз аларнинг сўзларидин сиқилур.
98. Бас, сиз тасбех айтинг Парвардигорингиз ҳамди ила ва бўлинг сажда қилғувчилардин. Яъни, "субҳоналлоҳ ва биҳамдиҳи " денг. Ва намоз ўқувчилардин бўлинг.
99. Ва машғул туринг Парвардигорингиз ибодатиға то ўлим сизға келгунча!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase