close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

061. Саф сураси

Мадинада нозил бўлғондур ва ул 14 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Тасбеҳ айтур нима нарсаки осмонлардадур ва нима нарсаки ердадур. Ва Улдур ғолиб, ҳикматлик эт!
2. Эй мусулмонларғ Нима учун дерсизлар ул нарсаники, ани қилмассизлар?
3. Ниҳоятда ёмон кўринган нарсадур Худо қошида деганларингиз ул нарсаники қилмассизлар.
4. Таҳқиқ, Худо дўст тутур ул жамоаники, урушурлар Анинг йўлида саф боғлашиб. Гўё алар қўрғошин қўйилган иморатдурлар!
Ривоятларда келибдурки, бир неча мусулмон бир ерға жам бўлғон эрдилар, дедиларки: "Агар ерға маълум бўлса эрди, Худо ҳайси ишдин зиёда хурсанд бўлур, биз ани қилурмиз". Кейин бу оятлар нозил бўлди, яъни, эҳтиёт ила сўз ҳилинглар, Худоға маҳбуб нарса шулдурки, анинг йўлида этик ва шимлари ила жанг майдонида шундоқ мустаҳкам саф тортиб урушилсинки, гўё сафлари истеҳкомда қўрғоишн девор каби мазбут бўлсин. Бу Мусо алайҳиссалом қавмлари каби сўзда паҳлавон, амалда бежон бўлмасин.
5. (Ва ёд қилинг) вақтики деди Мусо ўз қавмиға: "Эй қавмим! На учун манга озор берурсизлар ва таҳқиқ, билурсизларки, ман албатта Худонинг сизларға юборган расулидурман?" Кейин вақтики алар қинғирлик қилдилар, Худо аларнинг дилларин эгри қилнб қўйди. Ва Худо нофармон қавмни ҳидоят қилмас.
Яъни, равшан далиллар ва соф муъжизаларни кўриб тасдиқ этурсизларки, ман Худонинг рост пайғамбаридурман. Кейин яна на учун номуносиб сўзлар ила мани ранжитурсизлар?Кейин вақпшки алар пайғамбарлари ҳақида эгри муомалаларда бўлдилар. Худо ҳам аларнинг дилларин эгри, яъни, ҳақ сўзни қабул қила олмайдиган қилиб қўйди. Саркаш ва нофармон бандалар ҳақида Худонинг одати шулдурки, аларни ҳидоят қилмас.
6. Вақтики деди Марямнинг ўғли Исо: "Эй Баний Исроил! Таҳқиқ, ман Худонинг сизларға юборган расулидурман, тасдиқ этгувчидурман манинг олдимда келган Тавротни ва башорат бергувчидурман бир пайғамбардинки, келур мандин кейин, номи Аҳмаддур.
Яъни, ўтганни тасдиқ этурман ва келадигандин башорат берурман. Тамоми пайғамбарлар ўз уммшплариға саййиди олам пайғамбаримиз ташрифларидин хушхабар бериб ўтганлар, аммо ҳеч бирлари Исо алайҳиссалом каби равшан башорат бермаганлар. Шояд бу хусусда ҳурби аҳдимиздин ул жаноб ҳиссалариға тушган бўлса. Марҳум Мавлоно Шераҳмад Усмоний " Фавопд"ларида дерларки, ҳозир мавжуд Бобилда йитрмалар мавзуида онҳазрат саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикри мубораклари мавжуддурт, анда таъвил ва инкор учун ҳаргиз имкон йўқдур.
Вақтики келтириб эрдилар аларға равшан далилларни, дедилар: "Бу равшан жодугарликдур!"
Яът, Масиҳ (Исо) алайҳиссалом равшан муъжизалар келтириб эрдилар, алар ани "равшан жоду", дедилар. Жаноби сарвари коинот пайғамбаримиз ўзларин ўшал башорат берилган эканликлариға соф далиллар кемтриб эрдилар, мушриклар ани "очиқжоду", деб тасдиқ этардилар.
7. Кимдур золимроқ ул одамдинки, тўқибдур Худоға ёлғонни, ҳолбуки, ул Ислом тарафиға чақирилур? Ва Худо ҳидоят қилмас золим қавмни!
8. (Кофирлар) хоҳларларки, ўчирсинлар Худонинг нурини оғизлари ила ва Худо камолиға еткизгувчидур ўз нурини, агарчи кофирлар севмасалар ҳам. Кофирлар ва мушриклар ҳаргиз хоҳламаслар, дўст тутмасларки, Аллоҳ таолонинг нури зиёда дарафшон (ёруғ) бўлсин ва дини бошқа динларға ғолибкелсин. Балки алар ўз оғизлари ила ул нурни ўчирмакчи бўлурлар ва ҳаҳ диннинг тараққийсиға монеъ бўлурлар. Билмасларкй, ул қодир ул-мутлақ Аллоҳ ўз нурин камолиға еткизур ва ўз динин томом оламға мақбул ва жаҳонгир крлур.
9. Улдур ул зотики, юборибдур ўз расулини ҳидоят ва ҳақ дин ила, токи ғолиб қилсин ани динларнинг ҳаммасиға, агарчи мушриклар севмасалар ҳам.
Яъни, бу динни тамом динларға ғолиб ҳилмак Худонинг вазифасидур. Лекин сизларнинг зиммаларингизға бўлюн фарз шулдурки, иймон ва Исломда мустақим туринглар ва Анинг йўлида молу жонларингиз ила жиҳод қилинглар. Бу нарса зарари йўқ савдогарчиликдурки, жаҳаннамдин узоқдур, унинг азобидин нажот берур, мағфират ва жаннат ҳосилидур.
10.    Эй мусулмонлар! Ман далолат қилайми сизларни бир савдогарликкаки, нажот берур сизларға дардлик азобдин?
11. Иймон келтиринглар Худоға ва Анинг расулиға ва жиҳод қилишлар Худо йўлида молларингиз ва жонларингаз ила. Бу нарса яхшироқдур сизлар учун, агар билсангазлар! Мағфират қилур сизларнинг гуноҳларингизни ва дохил қилур сизларни жаннатлариғаки, оқиб турур остларидин ариқлар ва покиза маконлариғаки, ҳамиша туриладирган жаннатларда бўлур. Шулдур буюк муродға етиш!
13. Ва бошқа бир неъмат ҳам бордурки, сизлар ани яхши кўрурсизлар; ул нарса мададдур Худо тарафидин ва яқинда
келгувчи фатҳдур. Ва башорат беринг мусулмонларға.
Ҳақиҳатда асл ва буюкмуродға етиш охиратда бўлурки, анинг муҳобилида етти иқлим подшоҳлиги ҳеч нарса эмасдур. Лекин дунёда ҳам ҳар нарса марҳамат қшшнурки, сизлар аш дўст тутурсизлар. Ул нарса Худо тарафидин хусусий мадад ва тез қўлға келгувчи фатҳ ва ёрдамдур. Бутун дунё ўз кўзи ила кўрдики, Ислом ибтидоийда бу ваъда нақадар ростлигин билдиради. Эмди ҳам мусулмонлар рост дин, иймон ва жиҳодда собитҳадам турсалар, шул фатҳ ва нусрат қадамларин ўпмакка ҳозирдур.
14. Эй мусулмонлар! Худоға мадад бергувчи бўлинглар,
Яъни, Анинг диниға ва пайғамбариға мадад беринглар, муборак ҳукмға асри саодатда мусулмонлар шундоқ амал қилдиларки, алардин бир жамоанинг номи ансорийлар (пайғамбарға ёрдам бергувчилар) бўлиб қолди. ҳамчунонки, деди Марям ўғли Исо ҳаворийларға:
Ҳаворийлар ҳазрати Масиҳ (Исо) алайҳиссаломнинг ёронларидурки, ниқоятда буюк меҳнатлар қилиб, ул жаноб динларин атрофларға тарқатганлар. "Кимлардур манинг мадад бергувчиларим Худо тарафиға чақиришда?" Ҳаворийлар дедилар: "Биздурмиз Худоға мадад бергувчилар!" Кейин мусулмон бўлди бир тоифа Баний Исроилдин ва кофир қолди яна бир тоифа. Кейин Биз қувват бердук мусулмонларға кофирларға қарши, бас, алар ғолиб келдилар".

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase