066. Таҳрим (Ҳаром қилиш) сураси
- Жума, Нояб 24 2023
- 15503 марта кўрилди
Мадинада нозил бўлғондур ва ул 12 оятдур
Ибтидо қилинур бехад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила
1. Эй набий! На учун ҳаром қилибсиз ул нарсаники, ҳалол қилибдур Худо сизға, хоҳларсизми хотинларингиз ризоларин? Ва Худо мағфиратлик, меҳрибондур! Жаноби саййиди олам пайғамбаримиз ҳар кун асрдин кейин тамоми хотинларин қошлариға келиб, бироз ўлтириб чиқиб кетур эрдилар. Бир кун ҳазрати Зайнаб қошларида кўпроқ туриб қолдилар, маълум бўлдики, ул жаноб асал қўйган эканлар, ани тановул қилиб ўлтириб қолибдурлар. Кейин бир неча кунғача шундоқ бўлиб турди. Ҳазрати Ойиша ва ҳазрати Ҳафса иккилари бир чора ва тадбир кўрдилар, андин пайғамбаримиз асал тановул қилишни тарк этдилар. Ҳазрати Ҳафсаға дедиларки: "Ман Зайнаб қошида асал еган эдин, эмди қасам ичурманки, асал емасман" ва дедиларш: "Бу сирни ҳеч кимға сўзлама". Баайни шундоқ бир воқеа ҳазрати Мория Кифтия хусусларида ҳам бўлғон эрди. Анингқошиға борнасман, деб қасам ичдилар. Бу сўзни ҳам ҳазрати Ҳафса рўбарўларида деган эрдилар ва бир тмсаға сўзланмасин, деб таъкид қилган эрдилар. Лекин ҳазрати Ҳафса Ойишаға деб қўйдилар ва дедиларки, бир кимсаға дейилмасин. Кейин бу воқеани Аллоҳ таоло расули акрамға.хабар берди. Ул жанобҳазрати Ҳафсаға дедиларки: "Сан фалон сўзни Ойишаға деб қўйибдурсан". Ҳафса таажжуб қилиб савол қилдилар: "Бу сўзни сизға ким деди?" Шояд Ҳафса гумонлари Ойишағакетган бўлса, кейиннабийи мукаррам дедиларки; "Манга Худо хабар берди". Мана шул воқеалар устида бу оятлар нозил бўлди. Ҳалолни ўзиға ҳаром қилмакдин мурод ани эътиқодда ҳалол билиб туриб истеъмол қилмасликка аҳд қйлмакдур. Бундоқ қилмак агар бир оз маслаҳат саҳиҳға интилиш бўлса, шаръан жоиздур. Лекин ҳазрати сарвари олам пайғамбаримиз мартабалариға муносиб кўрилмай, Парвардиюри олам хабар қилурки: "Эй маҳбуб! Баъзи хушнудлик учун ҳалол нарсани ўзингизға ҳаром. қилиб қайтарурсиз. Эмди Парвардигорингиз ғофури раҳимдур, яъни, гуно хларни мағфират қилгувчи зотдур". Бу бўлғон воқеа гуноҳ эмасдур, балки хилофи авло бир иш бўлиб ўтди.
2. Таҳқиқ, муқаррар қилди Худо сизлар учун қасамларингизға кафоратни. Ва Худо сизларнинг эгаларингиздур; ва Улдур билгувчи, ҳикматлик зот.
Яъни, Ул молики ҳақиқий ўз илм. ва ҳишатиға мувофиқ сиэлар учун аҳком ва ҳидоят юборгандур. Алардин бири шулки, агар бир киши номуносиб бир нарсаға қасам ичса, кафорат бериб қасамидин бўшалсин. Кафорат зикри сураи моидада ўтгандур.
3. Ва (ёд қилинсин), вақтики махфий сўзлади набий хотинларидин бириға бир сўзни. Кейин вақтики хабар бериб қўйди ул (хотин), Худо пайғамбарни анга маълум қилди анинг баъзисин ва баён қилмади баъзисин. Вақтики, хабар берди пайғамбар анга бу хаода, хотин деди: "Ким хабар берди сизға буни?" Пайғамбар деди: "Хабар берди манга билгувчи, хабардор Зот".
4. (Эй пайғамбарнинг икки хотини), агар сизлар Худоға тавба қилсангизлар, сизларнинг дилларингиз мойил бўлибдур. Ва агар сизлар иттифоқ қилсангизлар (пайғамбар) хилофиға, таҳқиқ, Худо анинг мададкоридур. Жаброил хам ва яхши мусулмонлар ҳам ва фаришталар бундин кейин мададкордурлар.
5. Агар пайғамбар сизларни талоқ қилса, оз кунда анинг Рабби сизлардин яхшироқ хотинларни ўринларингизға берурки, фармонбардор, иймонлик, намозда тургувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи, рўза тутгувчи, уй кўрган ва уй кўрмаган бўлурлар.
6. Эй мусулмонлар! Сақланглар ўзларингизни ва ахлларингазни шундоқ ўтдинки, анинг ўтуни инсонлар ва тошлар бўлурлар. Муваккилдурлар анга мизожлари тез, қувватлик фаришталарки, осий бўлмаслар Худоға аларға берган фармонида ва қилурлар нимағаки буюрилсалар. Ҳар бир мусулмонга лозимдурки, ўзи ила баробар ахл (оила) ва фарзандларин ҳам дин ва ахлоқда тўғри тарбияласин.
7. Эй кофирлар! Бугун узр баён қилманглар, ҳақиқат шулдурки, қилган амаллариигизға мунофиқ сизларға жазо берилур. Қиёмат кунида жаҳаннам азоби рўбарў келур, ул вақт кофирларға дейилурки, бугун ёлғон ваъдаларни қилманглар, узр қабул қилинмас, тма нарсаки ҳилган бўлсангизлар, анинг жазосин кўрурсизлар.
8. Эй мусулмонлар! Тавба қилинглар Худоға соф дилдин, Соф дилдин бўлғон тавба шулдурки, иккинчи ул гуноҳни хаёлға келтирилмас.
умид бордур Парвардигорларигиздин, узоқ қилур сизлардин гуноҳларингизни ва дохил қилур сизларни жаннатлариғаки, оқиб турур остларидин ариқлар, ул куники расво қилмас Худо пайғамбарни ва ул зотларники, иймон келтирдилар анинг ила; аларнинг нурлари юриб турур олдиларида ва ўнг тарафларида. Дерлар: "Эй Парвардигоримиз! Мукаммал қил бизлар учун нуримизни ва мағфират қил бизларни: таҳқиқ, Сан ҳар нарсаға қодирдурсан!" Нурҳақида сураи ҳадидда бир оз баён ўтди, анга мурожаат этилсин.
9. Эй набнй, жиход қилинг кофирлар ила ва мунофнқлар ила ва қарши бўлинг аларға! Ва алариинг жойлари жаҳаннамдур ва ул ёмон жойдур.
Ҳазрати раҳматуҳу лил оламин пайғамбаримизнинг хулқи азим ва ҳилму каришари ул ҳадар баланд кетган эрдики, Аллоҳ таоло бошқаларни таҳаммулға буюрур ва ул жанобни қатпшқликка, Худоға шукрки, бизни саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларидин қилиб қўйди.
10. Баён қилдн Худо мисол қилиб кофирлар учун Нуҳнинг хотинин ва Лутнинг хотинин аҳволлариики, ҳар иккилари Бизнинг яхши бандаларимиздин икки банда никохларида эрдилар. Кейин алар ул икки бандаға хиёнат қилдилар ва алар даф қила олмадилар ўзларини Худонинг (азобидин) ҳеч бир нарса ила ва дейилди аларға: "Киринглар дўзахға бошқа кирувчилар ила!"
11. Ва баён қилди Худо мисол қилиб мўминларға Фиръавннинг хотинин ҳолин. Вақтики деди ул (хотин): "Эй Парвардигорим! Бино қил манинг учун жаннатда ўз қошингда бир уйки ва нажот бер манга Фиръавндин ва анинг феълидин ва нажот бер манга золим қавмдин!"
Яъни, ҳазрати Нуҳ ва ҳазрати Лут алайҳиссаломлар қандоқ улуғ зотлар эрдилар. Лекин ҳар иккиларин хотинлари мунофиқ эрдилар, Анингучун ҳамма дўзахилар ила баробар жаҳаннамға ташландилар. Пайғамбарларға хотинликлари аларни азоби Илоҳийдин қутқара олмади, бунинг аксинда фиръавннинг хотинй ҳазрати Осия бинт Фароқим комил, мўмина эрдилар, эрлари эса Худонинг ҳаммадин катта душмани эрди. Ул яхши хотин ёмон эрни азоби Илоҳийдин ажрата олмади, ё ул ёмон эрнинг касофати ул яхши хотинға урмади. Ул бахтиёр хотин ҳазрати Мусо алайҳиссаломни тарбия қилган эрдики, ҳамиша шдадларида эрди. Розлари фош бўлгач, Фиръавн ул жанобни азобға олди, азоб чекиб туриб, Парвардигорға бу дуони қилдилар.
12. Ва (баён қилди мисол қилиб) Имронинг қизи Марям ҳолинки, саломат сақлади ўз номусин,
Яъни, ҳалол ва ҳаром — ҳар иккисидин ҳам саломат сақладилар.
кейин Биз дам урдук анга ўз тарафимиздин. Ва қачон тасдиқ этди ул ўэ Парвардигорин сўзларин ва Китобларин ва эрди ибодат ва итоат қилгувчилардин.
Ваъз муҳаққиқлар (текширувчилар) фарж (номус)дин "яҳо" мурод дебдурлар. Ўл суратда "аҳсанот фаржаҳо" (сақлади ўз номусин)нинг маъноси ҳеч кимнингқўлин ёқалариға ҳам теккали кўймаганлар бўлур. Бу ғоятда балоғатли бир қиноя бўлур. Ҳазрати Жаброил ёқалариға бир дам урдилар, андин ҳомила қарор топди. Парвардигор сўзларидин мурод Оли Имрондаги фаришталар забонларидин етказилган сўзлардур ва ттоблардин мурод тамомий осмоний Китоблардур.