093. Зуҳо (Эрталаб, чош) сураси
- Чоршанба, Нояб 15 2023
- 21681 марта кўрилди
Маккада нозил бўлғондур ва ул 11 оятдур
Ибтидо қилинур бехад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллох номи ила
1. Қасамдур чош вақтиға 2. ва кечаға, вақтики ёпса (зулматила)! 3. Ташламади сани, (эй Муҳаммад), санинг Парвардигоринг ва ёмон кўрмади, 4. албатта охират яхшироқдур санга дунёдин. 5. Ва таҳциц, оз фурсатда берур санга Парвардигоринг (дунё ва охират яхшиликларин) ва сан рози бўлурсан. 6. Оё, топмадими сани етим ҳолда ва бошпана бермадими? 7. Ва топди сани йўлдин адашган ҳолда ва ҳидоят қилди. 8. Ва топди сани муҳтож ва ғаний (бой) қилди. 9. Бас, етимға қахр қилма! 10. Ва тиламчиға жеркиб гапириб қайтарма! 11. Ва Парвардигорйнг инъомини баён қил!
Бу суранинг номи сурат уз-зуҳо бўлиб, фажр сурасидин сўнг нозил бўлғондур.
Саҳиҳ ривоятларда келтирилурки, ҳазрати расули акрам пайғамбаримизға осмондин нозил бўлиб турган ваҳйи Қуръоний бир- неча кун тўхтаб қолганда, душманлар тарафидин ҳар хил беҳуда маломатларбўла бошлади. Дер эрдиларки, Муҳаммаднинг Худоси ани ташлаб қўйди ва ёмон кўриб қолди, энди анга ваҳй нозил қилмас. Мана бу тариқа номуносиб сўзлардин хотирлари маҳзун эрдики, ногаҳ бу сураи шарифа нозил бўлди, душманлар маломатлари ўринсиз эканлигин исбот қилди.
Парвардиюри меҳрибон шрҳамат қилурт, эй ҳабибим, Ман қасамёд қилурман қуёш нуринииг тамом оломға тажаллий қилган соати, яъни, чош вақтиға ва кечанинг зулмати жаҳоннинг ҳар тарафини ўраб олган лаҳзаға ва дерманки, Парвардигоринг сани ҳаргиз ташлаб қўймади, душмаиларингнинг бухилмаломатлари. ботилдур ва гумонлари ўринсиздур, Парвардигоринг ҳамиша сандин хурсанддур. Дунёда бу тариқа мало,чапиар яхшиларға ҳар вақт бўлиб келган ва дунёда амн ви ором маслаҳатин ҳаргиз қилмагил, балки ҳамиша охират фикрида бўлгилки, охират санинг учун дунёдин яхшироқдур. Оз кунда Парвардигоринг ҳар бир матлуб ва мақсудингни бериб сани рози қилур ва санинг ҳурмат ва иззатинг ул кун маъаум бўлур. Ул кун дўстларинг шод ва душмаиларинг барбод бўлурлар. Парвардигоринг ҳамиша санга меҳрибондур ва меҳрибонлигидин ота-онадин етим қолган ҳолингда ҳам санга паноҳ берди ҳамда бобонг Абдулмутталиб ва аматнг Абу Толиб каби меҳрибонларни санга раҳмдил қилди, алар тарбияларида етимлик кулфатлар.ин сезмай ўтдцнг, ота-оналик инсонлардин ором ва осойишта бўлдинг.
Йигитлик мавсумида пулсизлик ва фақирлик кулфатидин нажот бердим. Хадича Кубро каби бутун Ҳижозда мисли бўлмағон оқила, сахий ва ғаний хотинни санинг учун рафиқаи ҳаёт қилиб бердим. Ул бахтиёр хотин муҳаббат ва хизматда бутун давлатин санинг хушнудлигинг, Исломнинг муҳофазати ва мадади учун қурбон қилди. Буларни санга мушарраф қилган Парвардиюринг бутун жаҳолат ва залолат ила тўлган бир шушмда пайдо бўлғон ҳолингда бошқалар тби жаҳолат ва залолатда қолдирмай сани Ўзинояти ила ҳидоят қилди. Ва абадий саодатға ноил этди.
Эмди санинг шараф ва азматинг учун муносиб ҳол шулки, етимларға меҳрибон бўлгил, ҳаргиз аларға қаҳру ғазаб қилмагил, гадо ва муҳтожларға шафқатда бўлиб эҳсон қилгил, ҳаргиз аларни жеркиб, қуруҳ қайтармагил ва меҳрибон Парвардигоринг карам қилган азим неъматни, яъни, пайғамбарлик рисолатини тамом оламға баён қилиб еткизгил. Бу улуғ давлатнинг шукрин бажо қилгил.