097. Қадр (Қудрат) сураси
- Сешанба, Нояб 14 2023
- 21360 марта кўрилди
Маккада нозил бўлғондур ва ул 5 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила
1. Таҳқиқ, Биз тушурдук ани қадр кечасида!» 2. Ва нима билдирди санга, нимадур қадр кечаси? 3. Қадр кечаси яхшироқдур минг ойдин. 4. Тушурлар фаришталар ва руҳ ул кечаси Парвардигорлари ҳукмлари ила ҳар иш учун. 5. Саломатдур (омондур) ул кеча тонг отадирган вақттача.
БусураЬ. шарифа номи сурат ул-қадр бўлиб, абаса сурасидин сўнг нозил бўлғондур.
Жаноби Борий таоло бу сураи каримада Қуръонни қадр кечаси нозил қилганлигин ва ул кечанинг фазилцтин баён қилиб марҳамат қилурки, бутун дунё учун раҳмат ва саодат ва муборак Зўлғон китоб Қуръони каримни кечалар фрзили бўлғон қадр кечасида нозил қилинди.
Эй расули пок, санга маълумдурмики, қадр кечаси надур? Қадр кечаси бир кечадур, лекин минг ойдин яхшироқдур. Ҳар ким ул кечаға тоат ва ибодатға мувофиқ бўлса, гўё ул одам мингой муттасил тоат ва ибодатда ижтиҳод қилган савобидин зиёда савоб олур. Ул кеча осмондин фаришталар ва саййидимиз Жаброил алайҳиссалом ер юзиға тушурлар, аларнинг тушушлари ўз ихтиёрлари ила бўлмай, балки Ҳслиқларин амри ва изни ила бўлур. Шул сана шул олам интизоми ўчун бўлғоп қаза ва Худо ҳукмлари учун тушурлар ва жаҳон саҳфасин хайр ва баракот ила тўлдирурлар. Ул кеча тамом омонлик, саломатлик, тинчликдин иборат бўлур. Бу кеча хусусида карамлик уламолар таҳқицларин хулосаси будур. Букеча, яъни, лайлат ул-ҳадр бутун сана ичида рамазони шариф ойларин охирги ўн кунлигин тоқ'кечаларида бўлур, хусус, йигирма еттинчи кечасида бўлур. Ҳадис улрмоларин буюклари шу сўзға муттафиқдурлар. Ҳазрати Имоми Аъзам разиаллоҳу анҳудин ушбу цавлға ривоят бордурки, ҳадиси шарифда шундай келтирилгандур: ул кечани топган банда бу дуони ўқисин: "Аллоҳумма иннака уфувван туҳиббул афва, фаъфу анни (Худоё, сан албатта афв қилгувчи, гуноҳларни, кечиргувчи зотдурсан, афвни яхши кўрурсан, манинг гуноҳимни афв цилгил). Қуръош карим рамазони муборак ойида цадр кечаси "Лавҳ ул-маҳфуз"дин биринчи вСмонға тушурилгандур, сўнгратадрижий суратда йигирмауч йил орасида ҳазрати расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак сийналариға нозил бўлғондур