close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

099. Залзала (Ер қимирлаш) сураси

Мадйнада нозил бўлғондур ва ул 8 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Вақтики қимирлатилса ер цаттц қимирлатиш ила 2. ва чиқариб ташланса ер ичидаги юкларини 3. ва деса инсон: "Нима бўлди ерға?" 4. Ўшал кун баён қилур ул (ер) анда бўлғон воқеаларни, 5. анинг учунки, Парвардигоринг амр қилур анга. 6. Ўшал кун қайтурлар одамлар қисм-қисм бўлиб, токи кўрсатилсин аларға амалларин. 7. Бас, ким қилибдур зарра вазнича яхшиликни, кўрур ул аии 8. ва кимики қилибдур зарра вазнича ёмонликни, кўрур ул ани.
Бусураи азимашнг номи сурат ул-залзала бўлиб", сурат ул-нисодин сўнгнозил бўлғондур.
Жаноби Борий таоло-бу сурада оз кунда келадйрган катта бир даҳшатлик воқеадин хабар бериб шрҳамат қилурки, тамом инсонларнинг, ҳайвонларнинг оромгоҳи бўлғон ерға ваъда қилинган зилзила ҳосил бўлур. Ул зилзила шиддатидин ер юзида бор тоғлар ва баландликлар ҳаммаси реза-реза бўлиб, олам кенг бир майдон бўлиб қолур. Бу воқеа иккинчи нафха (сур чалиш)дин сўнг бўлур. Ул кун ер Аллоҳ таоло ҳукми ва амри ила ўз ичида бор ўликларни ва хазиналарни ташқариға чиқарур. Ул кун бечора нодон инсонлар кўрурларки, бутун оламни фитна қилган, ҳаммани бир-бири ила уриштирган моллар, олтин ва кумушлар тоғ-тоғ бўлиб, оёқ остида ҳаҳир бўлиб ётурлар. Ул ҳолни кўрган инсонлар дерларки: "Афсус, биз бу молу давлйт учун нималар қилмадук, булар бу кун бу ҳолда ётибдурлар. Кошки биз бу ҳолни дунёда билсак эрди, кошки буларға мағрур бўлмасак эрди". Лекин инсонлар нақадар афсусқилсинлар, ул кун фойдақилмас. Ул кун одамлар гўрларидин туриб, қисм-қисм бўлишиб, яъни, ҳар фирца ўз жамоати ила маҳшарға жам бўлур.
Ул кун ер устида кимлар намоз ўқиган ва кимлар ўцимаган, кимлар тоатда бўлғонлигига тамом шаҳодат берур. Сўнгра ҳар тоифаға ўз амалиға мутобицжазо берилур (яхшиликка яхшилик, ёмонликка ёмонлик). Бир зарра миқдорида ҳам яхшилик зое бўлмас, албатта анга муносиб мукофот илтифот ҳилинур ва бир зарра ёмонлик-ҳам иҳмол отилмас (четда қолмас), балки анинг ўзиға мутобиқ таҳқиқ бўлаб, анга хароб сазо берилур. Ҳар бир банда дунёда қилган яхши ва ёмон амалин мукофотин албатта кўрур. Анингучун амал хоҳ улуғ бўлсин, хоҳ ҳақир бўлсин, оқибатидин ғафлатимиз хатодур. Ҳисоб ва фасила (ажратиш)дин фароғат ҳосил бўлғондин сўнт, тамом аҳли маҳшар фавж-фавж бўлиб, ўз-ўз маҳар (турар жой)лариға ҳайтурлар. Аллоҳумма ажъално мин фариқ-ил-жаннати (Аллоҳ, бизни жаннат фирқаларидин қилгил).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase