close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

105. Фил сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 5 оятдур
Ибтидо филинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Оё, кўрмадингми нечук муомала қилди рарвардигоринг фил эгалариға? 2. Қилмадими аларнинг макрларини бекор? 3. Ва юборди тепалариға тўп-тўп қушларни. 4. Отар эрдилар аларға тошларни сополдин бўлғон. 5. Бас, қилйб ташлади аларни (Аллоҳ) ёилган сомон каби.
Бу сураи шарифанинг номи сурат ул-фил бўлиб, кофирун сурасидин сўнг нозил бўлюндур. Жаноби Борий таоло бу сурада ниҳоятда ибратлик бир воқеадин хабар берурт, ҳазрати рисолатпаноҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишларидин элликкун муқаддам воқе бўлғондур. Ва арабларнинг болалариға'ҳам маълум бўлғон воқеадур. Бу воқеанингқисқа ривояти шулдур.
Ҳабаш подшоҳининг тарафидин Яман мамлаттиға бир ттта ҳоким қўйилган эрди. Анинг номи Абраҳа эрди. Шул ҳоким кўрдики, буТауп Арабистон халҳи ҳар йили Маккаи мукаррамаға ҳажға борурлар, андин Макка аҳлиға беҳисоб фойда ҳосил бўлур. Хоҳладики, бу қадар халқ ҳар йили Яманға тўплансин ва бу манфаатлар Яман аҳлиға бўлсин. Шул орада Сано шаҳриға бир ибодтпхона бино қцлдирди ва ниҳоятда зебу зийнат берди. Хаёл қилдики, ҳожилар бу олийшон каъбани кўргач, Маккадаги содда безийнат Каъбани ташларлар. Лекин халц бу нарсаға парво қилмади, ҳамма араблар, хусусан Қурайш жамоаси андин ниҳоятда ҳашмгин бўлдилар. Ҳатто баъзи бирлари келиб бу каъбани нопок ҳам қилиб кетди.
Бу тариқа воқеаларни эшитгач, Абраҳа ниҳоятда ғазабнок бўлди. Ва тамом лашкарни ҳозирликка ҳукм берди, лашкари етарли бўлғон замон ҳаммасини филлари ила олиб Макка тарафиға йўл олди, йўлда қайси бир қабила муқобил бўлиб қайтарса, ани уриб, мағлуб қилиб кета берди.
Ҳазрати саййиди олам пайғамбаримизнинг боболари Абдулмутталиб ўша пайтда Қурайш жамоасининг улуғ сардори ва Каъбаи шарифанинг буюк мутаваллиси ва нигоҳбони эрдилар. Бу хабар ул кишша етган замон аҳли Каъбаға ўзларин ҳимоя қилишлари учун ҳукм бердилар ва Каъбани ўз соҳдби Борий таолоға ҳавола қилдилар.
Абраҳа кўрдит, йўллар тамом ҳелийдур, мудофаа тайёрлиги ҳеч йўқдур. Хурсанд бўлғон ҳолда Макка тарафиға равона бўлди. Водийи Маҳшар номли бир мақомға ётилганда, дарё тарафидин яшил ва сариц рангда кичик-кичик паррандалар ва қушлар кела бошлади. Ҳар бир қушнинг тумшуғида бир адад ва ҳар икки панжасида икки адад майда тош бор эрдики, Аллоҳнинг ҳукми ила тўп-тўп бўлибкелиб, бутун лашкарни тошбўрон қилди. Ҳар кишиға бу кичик тош тегса, бир тарафидйн кириб, иккинчи тарафидин чиқиб кетди. Буҳодисадин ўлганлари ўлди, қолганлари мамлакатлариға ҳўрқиб бориб, анда ўлдилар.
Бу воқеа ҳазрати пайғамбаримизнинг дунёға келишларидин башорат эрди.
Жаноб Борий таоло бу воқеаРа ишорат қилиб марҳамат қилурки, эй маҳбубим, кўрмадингми, санинг меҳрибон Парвардиюринг фил эгалариға нечук муомала қилди. АларНинг тадбир ва макрларин тамом бекор қилмадимц? Албатта қилди. Аларнинг тепалариға тўр-тўп қушларни юбориб, душманни кичик-кичик тошлар ила ҳалок қилди. Оқибат бу қадар қувватли паҳлавон ниҳоятда заиф ва нотавон қушлар қўлларида кўзга илинмаган салоҳ ила барбод бўлди. Бу нарса Аллоҳ таоло тарафидин буюк бир иноят бўлди ва бутун дунё халқи учун буюк бир ибратдур.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase