close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

114. Ан-нос (Инсонлар) сураси

Мадинада нозил бўлғондур ва ул 6 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Айт, (эй ҳабиб): "Ман ўзимни олурман одамлар Парвардигорин паноҳиға, 2. одамлар подшоҳин (паноҳиға) 3. одамлар Худасин (паноҳиға) 4. васваса қилгувчи ва кейиниға қайтгувчи (шайтон) шарридин, 5. ул (шайтонки), васваса қилур одамлар дилларида, 6. жинлардин ва одамлардин бўлур".
Сурат ул-фалақ сураси фил сурасидин сўнг ва сурат ан-нос сураси фалақ сурасидин сўнг нозил бўлғондур. Бу икки сурани аузатайн (икки марта "аузу" дейиладирган) ҳам дейилур.
Ҳазрати Ойиша, ҳазрати Ибн Аббос, ҳазрати Зайд ибн Арқамлардин ривоят қилинурки, яҳудлардин баъзиси саййиди олам вужудлариға сеҳр ҳилибдур. Ул сеҳр таъсиридин жисми муцаддаслариға бир нав хасталик пайдо бўлибдур, у хасталик замонида дунё ишларидин биъзисин қилган бўлсалар қилмагандек ва қилмаган бўлсалар қилгандек маълум бўлур эрди. Летн цалб ва димоғлариға ҳечбир асар бўлмағон эрди. Шул ҳолда Аллоҳ таоло саййиди олам иложлари учун бу икки сурани нозил қилди. Андин ул кайфият вужудларидин зойил бўлди. Аллоҳ таоло бу икки сурада сарвари оламға марҳамат қилурки, дегил, ман ўзимни субҳ Моликин паноҳиға олурман, токи вужудимға буларнинг шаррилари асар қилмасин. Биринчи, ҳар бир махлуцки, табиатида ёмонлик бордур; иккинчи ҳар бир шаррни ўз ичиға олган ниҳоятда цоронғу кечанинг зулмати; учинчи, ҳаёт низомин бузгувчи ё тугунларға дам солгувчи ё эр-хотин оралариға фасод солгувчи хотинлар; тўртинчи, Худо ҳукмлариға рози бўлмағон, давлат ва офият топган бандаларға ҳасад қиладирган бадхоҳ инсонлар шарри. Иккинчи сурада Аллоҳ иршод қилурки, Манинг даргоҳимға арз цилгил: ўзимни Парвардигорим паноҳиға олурман, токи шайтоннинг шарри манга асар қилмасин. Чунки ул лаин ҳамиша одамлар ўртасида васвасаға машғулдур. Ул манҳус (наҳс килинган жинлардин ҳам, одамлардин ҳам бўлур.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase