013. Раъд (Момоқалдироқ) сураси
- Пайшанба, Нояб 02 2023
- 12648 марта кўрилди
Маккада нозил бўлғондур ва ул 43 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, нихоятда рахмлик Аллох номи ила
1. Алиф, лом, мим, ро. Булар Қуръоннинг оятларидур. Ва ул нарсаки тушурилибдур сизға Раббингиэ тарафидин ҳақдур ва лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар. 2. Худо шундоқ қодирдурки, Ул кўтаргандур осмонларни устунсизким, кўрурсизлар ани кейин, қойим бўлди аршға ва ром қилди кунни, ойни; ҳар бири сайр қилур муайян вақтғача. У тадбир этур ишни ва соф баён қилур нишонларни, токи сизлар Парвардигорларингизға йўлиқишға ишонинглар!
Бу кўринган осмонлар қудрати Йлоҳий ила беустун қоимдурлар. Салафлардин бир неча буюкларишз устунлари бор, летн бизға кўринмас дебдурлар. Валлоҳу аълам бис савоб (Худо яхши билгувчи).
3. Ва Ул шул зотдурки, ёзибдур ерни ва пайдо қилибдур анда тоғларни ва ариқларни ва ҳар мевадин пайдо қилибдур анда икки қисмни ва ёпур кеча ва кундузни. Албатга бу нарсада нишонлар бордур тафаккур қилувчи (қавм) учун. 4. Ерда бордур яқин-яқин ва алоҳида-алоҳида ерлар ва боғлар, узумлардйн ва экинэор ва хурмозор дарахтларики, баъзиси бир шохдур ва баъзиси ундоқ эмас, бир қисм сув ила суғорилур. Ва ортиқ қилурмиз баъзиларин баъзиларидин меваларда (ейишда). Албатта бунда нишонлар бордур ақллик қавмлар учун.
"Санвон" (бир шохлик) сўзининг маъниси томири бир-июш адад ё зиёда хурмо дарахти демакдур, баъзилар сершох дебдурлар. Мужиби таажжуб ва ҳайрат шулдурки, буҳамма дарахтлар бпр қисм сув ичурлар ва бир ҳисм ҳаво олурлар ва бир қисм ҳароратдин фойдаланурлар. Шундоқ бўлиб туриб ҳам ҳар меванингранги бошқа, мазаси бошқадур. Бири иккинчисидин ортиқроқдур.
5. Ва агар таажжуб қилсангиз ажибдур аларнинг сўзларики: "Вақтики биз тупроқ бўлсак, яна яигидин яратилурмизми?" Ана шулардур ул зотларики, кофир бўлдилар Раббилариға ва ана шулардурки, ғулулар бўйинлариға солинур ва шулардур дўзахилар ва анда доим қолурлар. 6. Ва тез талаб қилурлар сиздин роҳатдин идгари мусибатни, ҳолбуки, бўлиб ўтгандур алардин аввал кўп азоблар ва сизнинг Парвардигорингаз албатга мағфират сохибидур. Одамлар учун зулмлари бўлиб турса хам! Ва сизнинг Парвардигорингиз албатта азоби оғир бир зотдур! 7. Ва дерлар кофирларки: "На учун тушурилмади бу набийға нишон Парвардигорин тарафидинГ' Ҳақиқат шулдурки, сиз қўрқитғувчидурсиз ва ҳар бир цавм учун бордур рахнамо. 8. Худо билур ул нарсаники, кўтарур хар бир хотун ва ул нарсаники кам қилур бачадонларда ва ул нарсаники зиёда қилур. Ҳар бир нарса Анинг қошида андоза иладур. 9. Билгувчидур хар бир махфий ва ошкорани, буюкдур, мартабаси баланддур! 10. Баробардур сизлардин ул кишики, охиста сўз қилибдур ва ул жишики баланд қилибдур ани ва ул кишики бекинибдур кечада ва ул кишики юриб турибдур кундузда. 11. Бордур анинг учун навбатлик (фаришталар) олдидин ва орқасидин, сацларлар ани Худо хукми ила. Албатта Худо ўзгартмас хеч бир қавмнинг яхши холин то ўзгартмасалар ўзларида бор салохиятни ва цачон хохласа Худо бир қавмға мусибатни, бас, ани қайтариш йўқдур ва йўқдур алар учун Худодин бошқа мададкор.
Яъни, ҳар банда ила бир неча фаришта Худо тарафидин анға ҳамроҳ ва мароқиб бўлур. Баъзилари аъмолларин ёзиб турур ва баъзилари Худо ҳути ила баъзи балолардин сақлар. Аллоҳ таоло ўз меҳрибонлиги ва Аигоҳбонлигидин ҳеч бир ҳавмни маҳрум этмас, модомика, алар Худо ила бўлғон алоқаларин ўзгартмасалар. Қачон алар ўзлари ўзгартсалар, албатта офат зарур келур ва ул офат ҳаргиз қайтмас ва ҳеч тмнинг мадади ҳам фойда бермас.
12. Улдур ўшал зотики, кўрсатур сизларға яшинни ҳам хафв қилиб, умид қилиб ҳам. Ва кўтарур оғир булутларни. 13. Мадҳ айтур момоқалдироқ Анинг ҳамди ила ва фаришталар ҳам Андин қўрқиб турурлар. Юборур чақмоқларни ва тушурур ани кимғаки хоҳласа ва алар (Яъни, кофирлар) жанжал қилурлар Худо ҳақинда ва Анинг тутиши қаттиқдур.
Вақтики хавода булут пайдо бўлиб, чақмоқлар кўрина бошласа, инсонларда умид пайдо бўлурки, ёғин бўлиб, дунё раҳматиға сероб бўлур. Бир тарафдин хафв ҳам қилурларки, чақмоқ бир-бириға тушиб ҳалокатға сабаб бўлмасин ё ёғин кўп бўлиб, оламни сел олмасин. Шундоқ хафв ва ражода бўлмак лозимдур Худонинг интиқом ва инъомидин ҳам.
14. Анинг чақириши ҳақдур ва ул зотларики кофирлар, Худони қўйиб аларни (бутларни) чақирурлар, ҳожатлариға ярамаслар ҳеч нарсада, магар икки кафтин сувға узатгая одам каби оғзимға етсин деб ва ул сув харгиз анинг оғзиға етгувчи эмасдур. Ва кофирларнинг дуолари гумроҳликдин бошқа нарса эмасдур. 15. Ва Худоға сажда қилур ҳар кимики осмонларда ва ердадур ва хушлик ила ҳам ва зўрлик ила ҳам ва аларнинг соялари х.ам субҳ ва шомда. 16. Сиз денг: "Кимдур осмонларнинг ва ернинг Парвардигори?" Ўзингиз денг: "Аллоҳдур!" Сиз денп "Тутдингизларми Худодин бошқа дўстларники, алар ўзлари учун на фойдаға ва на зарарға эгадурлар?" Сиз денг: "Баробар бўлурми кўр ила кўзлик инсон ё баробар бўлурми қоронғуликлар ила ёруғлик?" Ё алар муқаррар қилдиларми Худоға шундоқ шерикларники, (улар бирор нарсани) яратибдурлар Худонинг яратиши каби, бас, иштибоҳ бўлибдур яратишларға? Сиз денг: "Худодур ҳар бир нарсанинг холиқи ва Улдур якка ғолиб"
Муваҳҳид (Худони якка дегувчи) ила мушрикнинг фарқи кўзлик ила кўр ўртасидаги фарқ кабидур. Тавҳид ила ширкнур ила зулмат каби бир-бириға зиддур. Натижада ҳар қайсиси алоҳида бўлур. Нодон мушриклар нима нарсаға иштибоҳ қилурлар? Оё, аларнинг ботил маъбудлари ҳам Худо яратган нарсалар тби нарсаларни ярата олурларми? Алар бечоралар шундоқ ожиз нарсаларки, ўз-ўзлариға фойда ё зарарға молик эмасдурлар.
17. Тушурди Ул осмондин сувни, кейин оқиб жорий бўлди сойлар ўз миадорларича, бас, олиб оқизди сел тепасидаги кўпикни. Ул нарсаки, ани ўтға қўюрлар зевар ё асбоб ясамак учун, — анда ҳам кўпик бўлур сув кўпиги каби. Мана шундоқ баён қилур Худо ҳақ ила ботил мисолини. Аммо сув кўпиги ташланиб кетар ва аммо ул нарсаки одамларға фойдаси бўлур, у ерда туриб қолур. Мана шундоқ баён қилур Аллоҳ мисолларини. 18. Одамларики Парвардигорларин сўзин қабул қилдилар, бордур яхши ҳол ва одамларики Анинг сўзин қабул қилмадилар, агар аларда бўлса ер юзида бор нарсанинг ҳаммаси ва анға баробар нарса хам, албатта алар ани ўз халослари учун берурлар, шулар учун бордур оғир ҳисоб ва аларнинг жойлари жаханнамдур ва нақадар ёмон жойдур ул!
Мужримлар бу дунёда ришва (пора) каби воситалар ила сазодин қутила олурлар, лекин охиратда бутун дунё хазиналариға икки баробар давлатлари бўлибхарж қилмакчи бўлсалар ҳам ҳаргиз қутила олмаслар.19. Ул кишики эътиқод этур ҳақ деб ул нарсаники Парвардигорингиздин сизға тушурилибдур, баробарми ул киши илаки ул кўрдур? Ҳақиқатда насиҳатни ақлликлар қабул қилурлар. Мусулмон банда Қуръону ҳадисға амали бўлғон сабабдин кўзи ва дили очиқ бир инсон бўлур, ул албатта бедин, нодон ила баробар бўлмас. 20. Ул зотларики вафо қилурлар Худоға берган ваъдалариға ва бузмаслар ул аҳдни.Худоға берилган аҳд "биаҳди аласту бираббикум " бўлур, ё анбиёлар воситаларила берилган аҳд бўлур. 21. Ул зотларики, алар ўшал нарсаники, ҳукм қилгандур Аллоҳ анинг уланишиға ва қўрқурлар Парвардигорларидин ва цўрцурлар ёмон мухосиба (ҳисоб)дин; Уламак — қўшмакдур, яъни, қариндошлариға раҳм-шафқат қилмакдур. й иймонға қўишакдур, ё ҳуқуқул ибодға ҳуқуқи Аллоҳни уўшмакдур. Ё Исломий биродарликни қойим ва доим тутмакдур ё анбиё алайҳиссаломларни бир-бирларидин ажрапшасликдур. 22. ва ул зотларики, сабр қилдилар талаб этиб Парвардш орларин ризосин ва адо қилдилар намозни ва харж қилдилар Биз аларға берган ризқдин махфий ва ошкор ва даф қилдилар яхшилик ила ёмонликни. Алар учунгинадур охират яхши оқибати ~ Яъни, дунёнингҳар қисм мусибатлариға ва тоатдаги машаққатларға сабр қилурлар. 23. ҳамиша турадирган жаннатлар. Алар анға дохил бўлурлар ва хам ул кишики анға лойиқ бўлса, аларнинг оталаридин ва оналаридин ва авлодларидин. Ва фаришталар дохил бўлурлар аларға ҳар дарвозадин:
Бу авсофға соҳиб бўлғон зотларға жаннатдин буюк ўринлар ато қилинур ва алар баракотларидин аларға алоқадор бўлғон зотларни ҳам дохил қилинур, агар ўзларида бироз салоҳият бўлса, Аллоҳшнг хукми ила фаришталар бу ҳазратға салом бермак учун жаннатнинг ҳар дарвозасидин трарлар, саломлари бубўлур: "Саломун алайкум бимо сабартум мунъми уфа-д-дори" (Салом сизларға шунинг учунки, охиратнинг неъматиға умид қилиб сабрлик бўлдингиз).
24. дерлар: "Саломатлик сизларға шунинг учунки, сизлар {ҳац динда) сабр қилдингизлар!" Ва ажойиб жой мукофоти! 25. Ва ул зотларики, буздилар Худонинг ахдин ани махкам қилгандин кейин ҳам ва кесурлар ул ришталарники, Худо анинг уланишиға ҳукм берибдур ва фасод тарқатурлар ер юзида - ана шуларғагйна бўлур лаънат ва аларғадур охират ёмон холи. 26. Аллоҳ кушода цилур ризқни кимғаки хохласа ва танг қилур ва хуш бўлдилар кофирлар дунё ҳаёгаға ва эмас дунё ҳаёти охират муқобилида бир оз нарсадин бошқа. 27. Ва дерлар кофирлар: "На учун тушурилмади пайғамбарға бир муъжиза Парвардигори тарафидин?" Сиз денп "Таҳциц. Худо йўлдин оздирур кимники хоҳласа ва хидоят этур ўз тарафиға ул кишиники, цайтибдур". 28. Ул жамоаники иймон келтирдилар ва ором топур диллар Худонинг ёди ила, билинглар, Худонйнг ёди ила диллари ором топур. Худоға қайпипнларға иймон давлати насиб бўлур ва Худо ёди ила инсонға сукун ва ором ҳосил бўлур. Зикрлар улуғи Қуръони каримдур. Ани тиловат цилмак ила ҳар ғам ва кулфат даф бўлур, ҳар нечук улур саодат қўлға келур. 29. Одамларики иймон келтирдилар ва яхши ишлар қилдилар; муборак бир хол бўлур алар учун ва яхши бир мақом.Ҳадиси саҳиҳда жаннатда Тўбо номли бир дарахш борлиги келтирилган.30. Мана шундоқ юбордук сизни бир умматғаки, ўтгандур андин аввал кўп умматлар,то сиз ўцпнг аларға ул Китобники, Биз ваҳй ила тушурдук сизға ва алар инкор этурлар Рахмонни. Сиз денг: "Улдур манинг Парвардигорим, йўқдур ҳеч бир маъбуд Андин бошқа. Ман Анға таваккал қилдим ва Анинг тарафиға қайтишим!" 31. Ва агар бўлса эрди бир Қуръоники, анинг сабабидин тоғлар юрдирилса ва анинг сабабидин ер ёрилса, ё анинг сабабидин ўлганларни сўзға солинса, (ҳомон булар иймон келтирмас эрдилар). Балки ҳамма иш Худо қўлидадур! Оё, хотиржам бўлмадиларми мусулмонларки, агар Худо хохласа эрди, одамларни тамом хидоят қилур эрди. Ва кофирлар ҳамиша шундоқ ўтурларки, етур аларға қилган ёмон қарорларин сабабидин бир оғир азоб ё нозил бўлур ул оғир азоб уйлариға яқин бир ерға, шунға қараб етиб келур Худонинг ваъдаси; албатта Худо ваъдасиға хилоф қилмас.
Бу мақомда Қуръондин мурод ҳар бир осмоний Китоб бўла олур. Чунончи, саҳиҳ ҳадисда Забурға ҳам Қуръон лафзин итлоқ этмишдур. Яъни, кофирлар дегандек, бир осмоний Китоб тушиб тоғларға ҳаракат берса ё ўликлар сўзласалар, ё ер ёрилса, ё узун масофалар қисқарса, шунда ҳам бу мункирлар ҳартз иймон келтирмаслар Боқмаслармики, ушбу Қуръони Муҳаммадий баракотидин жисмоний бўлмаса ҳам, руҳоний тариқада тоғ каби ўз ўрнида барқарор маонид (қаршилик қилувчи) инсонларни қўзғатилиб, Исломға мушарраф қилинди. Инсонлар дилларидин иборат қуруқ ерларни ёриб, маърифати Илоҳай чашмаларин жорий этилди. Худоға етмак сафарин узун масофаларин дақиқалар ичинда қилдирилди. Куфр ва ширк ила ўлган жамоаларнинг ўлик дилларин тиртзиб, анға абадий ҳаёт руҳин ато қилиндй. Бу нарсаларни кўриб туриб ҳам бу Китобдин шифо ва ҳидоят топмаган бадбахтлар муъжизалар кўрсалар ҳам ўз шафоатларин ёнмаслар андин, илова бутун дунё халқин баробар ҳидоятға иродаи илоҳий ҳам камитгандур.
32. Ва таҳқиқ, масхара қилинди бир қанча пайғамбарларки, сиздин аввал ўтгандурлар, кейин Ман ул кофирларға муҳлат бердим, кейин аларни гарифтор этдим, бас, нечукдур Манинг сазом! 33. Ул Худоки, ҳар бир кишининг қилган кирдорларидин хабардордур (Ул зот бутлар ила баробарми?) Кофирлар Худоға шериклар қарор бердилар. Сиз денп "Алар номларин айтинглар, ё Худоға ер юзида билмаган нарсасин хабар берурсизларми, ё юзаки бир сўзға мағрур бўлурсизлармиГ Балки яхши кўрингандур кофирларға аларнинг бузуқ андишалари ва манъ қилиндилар йўлдин! Ва кимики ани Худо йўлдин оздирса, анкнг учун з$еч бир рахнамо йўқдур!
Худонинг шериги йўҳдур. Мушриклар Худоға билмаган нарсасин билдирмакчи бўлурлар ё бир асоси йўқ сўзға мағрур бўлурлар ва ўзлари тўҳитн бузуқ андишалари ўзлариға маҳбул кўринур. Анинг учун ҳаҳ йўлдин мамнуъ ва маҳрум қолурлар. Яъни, ҳар кимсаға Худо ҳидоят тафвиқин ато ҳилмаса, ким ани тўғри йўлю сола олур? Худованди карим ўз тафвиқин шундоқ бандасиға марҳамат ҳилурки, ўз ихтиёри ила ҳадоят дарвозасин ўз юзиға ёпмаса. 34. Бордур алар учун азоб дунё ҳаётида ҳам, албатта охиратнинг азоби цаттшфоадур. Ва йўдур алар учун ҳеч бир қугқарувчи! Ислом мужоҳидларин қўлларидин ё бевосита ҳудрат тарафидин етур. 35. Жаннатики, ваъда қилинибдур муттақий бандаларға, кайфияти шулки, оқиб турур остларидин ариқлар, мевалари хамиша бор бўлур ва сояси ҳам. Ки, анинг ҳеч бир қиммата ҳеч бир вақт тугамас ва ҳамиша тайёр турур ва хоҳлаган навларин ўшал лаҳза берилур. Сояси ҳам ҳамиша ором берадирган бўлур, на ҳарорат ва на совуқлик кулфати анда бўлмас. Ана шулдур мутгақийлар жазолари ва кофирлар сазолари дўзахдур. 36. Ва ул жамоаки, Биз аларға Китоб бердук, хурсанд бўлурлар сизға тушурилган Китобдин; ва шул жамоатларидин баъзилари борки, баъзи хиссасиға инкор қилурлар. Сиз денг: "Ҳақиқат шулки, манға амр бўлғондур ибодат қилай Худоға ва шерик этмай Анға; ман Ани тарафиға чақирурман ва Анинг тарафиғадур қайтишим!"
Яъни, мусулмонлар ва китобийларнинг аҳл инсофлари. Китобийлардин ул жамоаки, алартнг ўз Китоблариға қилган таҳриф ва табдилларин Қуръон нузаммат қилгандур. Алар Қуръонншг шундоқ оятларин инкор қилурлар.37. Ва шундоқ тушурдук Биз Каломни китоби арабий қилиб.Ҳамиша ҳар пайғамбарю тушурилган Китобўз қавми забонларида туширилтндур. Жаноби саййиди олам саллаллоҳу алайҳи ва саллам араб бўлғони сабабларидин Қуръон ҳам арабча тушурилгандур. Дарҳақиқат, Қуръон каби бир жомеъ ва муъжиз Китоб шундоқ бир замонда бўлмоғи лозимдурки, тамоми тиллардин балоғатда, вузъатда, жамиятда ва тамоми камолотда ортиқ бўлсин. Араб тили ҳациқатда бир муборак тилдурки, юқоридаги тавсифлар анда мукаммал мавжуд. Агар сиз эргашсангиз аларнинг нафсоний хоҳишлариға сизға сахих илм келгандин кейин ҳам, бўлмас сиз учун Худодин ҳимоят бергувчи ва на қутқаргувчи! Бухитоб сурати онҳазрат пайғамбаримизға бўлса ҳам, ҳар толиби ҳаҳ бунға мухотибдур, мақсуд бошқаларю эшшптирмакдур. 38. Таҳқиқ, Биз юбордук бир қанча пайғамбарларни сиздин аввал ва бердук Биз аларға хотунлар ва болалар. Ва бўлмади ҳеч бир пайғамбардин букн, келтирсин бир нишон фақат Худонинг изнисиз. Ҳар замона учун бордур хос Китоб. 39. Ва йўц қилур Аллоҳ ниманики хохласа ва жойида қолдирур ва Анинг цошидадур асл Китоб. 40. Ва агар Биз сизга кўрсатсак аларға чилган ваъдамизнинг баъзисин ё сизға (аларнинг азобланишидин илгари) вафот берсак хам, ҳақиқат шулдурки, сизға лоэим нарса таблиғдур ва Бизнинг зиммамизғадур хисоб-китоб.
Яъни, аларға қилинган ваъда учун булозим эмасдурки, сизнинг ҳаётингизда кўрсатилсия Бу бобда Биз мухтордурмиз, қачон хоҳласак кўрсатурмиз, сизнинг зиммангизға лозим нарса таблиғдур. Ва иҳтисоб этмак Бизнинг вазифамиздур. 41. Оё, алар кўрмаслармики, Биз ерни хамма тарафдин камитиб бормакдадурмиз? Аллоҳ хукм этур, йўедур Анинг хукмин кейинға сургувчи. Ул тез ҳисоб олғувчидур! Яъни, мункирлар кўрмайдурлармики, бутун куфр ва жаҳолат ила тўлган араб иқлимини ҳар тарафдин Ислом ва илм ила иҳота этиб, куфр ва жаҳл заминин нечукдин ўзгартирмоқдамиз: катта-катта қабилалар ва буюк шахслар ҳар кун, ҳар соат Ислом диниға мушарраф бўлмоқдалар. Бу ҳолатдин оқил инсонлар натижани кўра олурлар ва истиқболларин ғамиц ерлар. 42. Таҳқиқ, ёмон андиша қилиб кўрдилар булардин аввалгилар ҳам, бас, Худо қўлидадур ҳамма тадбир. У билгувчидур хар бир жоннинг қилиб турган ишин ва анқариб билурлар
кофирларки, кимға бўлур охират яхши оқибати. 43. Ва кофирлар дерларки: "Сиз пайғамбар эмассиз!" Сиз денп "Кифоя қилур Аллоҳ гувохликда ман била сизлар ўртамизда ва ул кишихи бордур анда Китоб илми!"
Агар сизлар манинг рисолатлипшнинг ҳак/шгини инкор этсангизлар ҳеч бок йўқдур, чунт манинг садоқатимға Парвардигорим ўзи шоҳиддур. Ва Анинг Китоби шаҳодати ила нотиқдур. Ва алоҳида бундин ҳар ким Қуръон илмидин ва бошқа Китоби осмонийлардин бохабардур, алар ҳам шнинг пайғшбарлик ва рисолатим ҳсиушгиға шоҳиддурлар.