close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

006. Анъом (чорвалар) сураси

   МАККАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 165 ОЯТДУР

  Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон ва нихоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

 1.      Ҳар бир сано (мақтов) Аллоҳға хосдур, ул зотики осмонларни ва ерни яратибдурвақоронғуликларни ва нурни пайдо қилибдур. Кейин яна кофирлар ўз Парвардигорлариғабошқаларни баробар қилурлар.

Маъжусийлар икки ҳолиқға қойимдурлар. Аларча хайр ҳолиқи алоҳида бўлиб, номи Яздон эрур ва шарр (ёмонлик) ҳолиқи ҳам алоҳида бўлиб, номи Аҳрамандур. Ҳар иккисин лакаби нур ва зулматдур. Ҳиндистон мушриклари эса ўттиз уч маъбудға қойимдурлар ва орий фирқаси муваҳҳидлик даъвосин қилибдурки, модда ила руҳни Худо каби ғайримахлуқ деб билурлар. Ва Худони таквин ва таҳлиқ ва бошқа сифатларда бу иккисиға муҳтож деб билурлар. Исоийлар уч худоға муътақид бўлурлар; яҳудийлар эса бир ожиз махлуқни Худо ила баробар эмас, балки андин ортиқ бўла олур дерлар. Араб мушриклари тош, ўт, сув, офтоб, ой, юлдуз, дарахт ва ҳайвонларнинг ҳеч бирин қўймай ҳаммасиға ибодат қилдилар. Ҳолбуки, Ул зот покки, тамом сифат камолға жомеъдур. Ва ҳар бир яхшиликда мислсиздур ва анинг учун ҳар бир саноға танҳо мустаҳиқдур. Тамоми осмонларни ва ени ва нурни ва зулматни яратгандур. Ул ҳолиқи бечундурки, Анға ҳеч ким алваҳият (доҳийлик) ва рубумият (парвардигорликда) шерик бўла олмас. Ва ҳеч бир тоқат Анға ғолиб кела олмас.

2.      Ул ўшал зотдурки, сизларни лойдин пайдо қилди, кейин бир вақт муқаррар қилди ва бир муддат муқаррардур Аллоҳ таоло қошида. Сизлар яна ҳам шак қилурсизлар.

3. Ва ўшал зотдур Аллоҳ осмонларда ҳам, ерда ҳам; Ул сизларнинг сирларингизни ва зоҳирларингизни билур ва нима нарсаки қилурсиз - ани ҳам билур.

4. Аларға Раббиларинг нишонларидин қандай нишон келмасин, алар андин юз ўгирурлар.

 5. Бас, таҳқиқ, алар ёлғон дедилар бу ҳақ Китобни, вақтики аларға келиб эрди. Эмди келур аларға ул нарсанинг хабариқи, алар анға қулур эрдилар.

 6. Оё, алар кўрмадиларми Биз алардин аввал нақадар жамоатни ҳалок қилдук? Берган эрдук аларға шундоқ қувватки, ани сизларға бермагандурмиз ер юзида.

Яъни, Од ва Самуд қабилалари.

Биз аларға осмонни пайдарпай ёғдириб қўйдук (ёмғирни) ва ариқларнинг остларидин' оқизиб қўйдук (сувни), кейин Биз аларни ҳалок қилдук ўз гуноҳларин сабабидин ва пайдо қилдук алардин кейин бошқа жамоаларни.

7. Ва агар Биз сизларға қоғозға ёзилган бир Китобни тушурсак ва кофирлар ани қўллари ила ушлаб кўрсалар, шунда ҳам дерлар: "Бу нарса соф жодуликнинг ўзгинасидур".  

8. Алар дерларки: "На учун ул жанобға фаришта тушурилмади?"

Бизларға рўбарў туриб Муҳаммад алайҳиссалом садоқатлариға гувоҳлик берса.

Ва агар Биз фаришта тушурар эрдук, албатта, қисса тамом бўлур эрди, кейин аларға муҳлат берилмас эрди.

Фариштани ўз суратида кўрмак инсонлар таҳаммулида бўлмаган бир нарсадур. Агар билфарз алар талабларича фаришта юборилса ва алар яна инкорларида давом этсалар ҳалок этилур ва аларға муҳлат берилмас.

9. Ва агар Биз расулни фаришта қилсак эрди, албатта ани одам суратида қилур эрдук ва аларни ўшал шубхаға тушурган бўлур эрдукки, анға хозир тушиб турибдурлар.

10. Ва таҳқиқ, масхара қилиндилар сиздин аввал пайғамбарлар, кейин аларни - масхара қилғувчиларни ўраб олди ул азобки, алар анға қулур эрдилар.

11. Сиз денг: "Ер юзини сайр қилинглар ва  кўрингларки, нечук бўлибдур ёлғон дегувчилар оқибатда".

12. Сиз денг: "Нима нарсаки осмонларда ва ерда бордур — ҳаммаси кимнинг мулкидур?" Яна денг: "Аллоҳ таолоиинг мулкидур". Аллоҳ меҳрибонликни ўз-ўзиға лозим қилгандур; албатта, сизларни қиёмат куни жам қилурки, анда шак йўқдур. Одамларики, ўз жонларини нуқсонға солибдурлар, алар иймон келтирмаслар.

13. Анинг мулкидур ҳар бир нарсаки, ором олур кечаси ва кундузи ва Улдур ҳар нарсани эшитгувчи ва билгувчи.

14. Сиз денг "Оё, ман осмонларни ва ерни яратгувчи Аллоҳдин бошқа бир зотни маъбуд тутайми?" Ҳолбуки, у едирур ва едирилмас. Яна сиз денг: "Манға амр берилдики, ман ҳаммадин аввал Исломни қабул қилдим (ва дейилдики), мушриклардин бўлмағил!"

15. Сиз денг "Ман агар Парвардигоримға осий бўлсам, бир буюк кун азобидин қўрқурман".

 Вужуд ва бақода ҳар бир махлук Аллоҳға мухтождур. Лекин Аллоҳ ҳеч бир нарсаға ҳеч бир ҳолда муҳтож эмасдур. Модомики, ҳол шул бўлса, шундоқ меҳрибонни қўйиб бошқани мададкор тутмак албатта ақлли инсонға номуносибдур. Шул қодири мутлақ ибодатиға тамоми коинют мукаллифдур, ҳаммадин аввал ул муқаддас бандаға (пайғамбаримизға) интиҳоби-инқиёт (бўйсуниш) ва таслшл учун ҳуш берилибдурки, бутун дунёға ул жанобни намунаи тоат ва ибодат қилиниб юборилгандур. Саллолоҳу алайҳи ва саллам шундоқ маъсум ва пок банда ҳам ўзларидин бир хато содир бўлса, азоби қаёматдин қўрқурлар.

16. Кимдин ул кун азобни қайтарилса, ул кишиға албатта Аллоҳ раҳм қилган бўлур ва ана шулдур равшан муродға етмак.

17. Агар санға Аллоҳ бир кулфат еткурса, ани Ўзидин бошқа кўтаргувчи йўқдур. Ва агар Ул санға бир фойда еткурса, ҳар нарсаға қодирдур.

18. Ва Улдур бандалариға ғолиб ва ҳикматлик, хабардор зот.

19. Сиз денг "Ҳаммадин улуғ гуноҳ нимадур?" Сиз денг: "Аллоҳ таоло гувоҳдур ман билан сизларнинг ўртамизда.

 Саййиди олам саллаллоҳу алайҳи ва салламға амр берилурки, десинлар ул зот бемисолш, ҳар наф ва зарарға моликдур ва тамом бандалариға қоҳир ва ғолибдур. Анинг шаҳодатидин улуғ бир шаҳодат қачон бўлур? Ман ҳам ўз пайғамбарлигим ва расуллигим учун ани шоҳид қилурман. Эмди сизлар билан манинг ўртамизда бўлғон воқеаларға Ул зот илми ила муҳитдур. Шунға мутобик, ўрта хайрда ҳукм қилур.

Бу Қуръон манға ваҳй юборилди, токи ман анинг ила сизларни ва кимики анға бу Қуръон етибдур,

 Яъни, инс ва жинни ва аҳли Мағриб ва Машриқни,

 ани қўрқитай. Оё, сизлар гувоҳлик берурсизлармики, Аллоҳ ила бошқа худолар бордур?" Сиз денгки: "Ҳақиқатда Ўл биргина Худодур ва ман сизларнинг (Худоға) ширк келтиришларингиздин безорман".

20. Одамларики, Биз аларға Китоб бердук, алар расулни ўғилларин таниган каби танурлар. Одамларики ўз жонларин зое қилдилар, ана шулар иймонкелтирмаслар.

Китобийлар яҳудий бўлсинлар ё насоро, Китобларин воситаси ила пайғамбари охир замонни ул қадар яхши танурларки, ўз авлодларин таниган каби. Лекин ҳасад, кибр ва тақлиди обод, мол ва мансаб муҳаббати қўймаски, алар Ислом давлатиға мушарраф бўлсинлар.

21. Ва кимдур золимроқ ул кишидинки, Аллоҳға бўҳтон қилур ёлғонни, ёлғон дер ё Анинг оятларин? Золимлар албатга нажот топмаслар.

22. Ул куники, Бизжам қилурмиз аларнинг ҳаммаларини, кейин дермиз мушрикларғаки: "На ердадур ул шерикларингизки, маъбуд деб даъво қилур эрдингиз?"

23. Кейин қолмас аларда фириб, магар шулки дерлар: "Аллоҳға қасамки, бизлар мушрик эмас эрдук".

24. Кўргилки, нечук ёлғон сўзлардилар ўз-ўзлариға ва ясама ёлғонлари алардин тамом йўқолиб кетди.

25. Ва баъзилари борки, сизға қулоқ солурлар.

Қуръони каримдин ва расули акрам сўзларидин бир айб топсинлар.

Ва Биз аларнинг диллариға парда солгандурмизки, ани тушунмасинлар ва қулоқлариға карлик қўйгандурмиз. Ва агар алар тамом нишонларни кўрсалар анға ҳам иймон келтармаслар шунғачаки, қачон қошингизға келсалар сиз ила жанжал қилурлар, бу кофирлар дерлар: "Бу фақат аввалгаларнинггина ҳикояларидур".

26. Алар андин бошқани манъ қилурлар ва ўзлари ҳам қочурлар ва алар фақат ўзларингина ҳалок қилурлар ва лекин билмаслар.

27. Агар сиз кўрсангаз ул замоники аларни дўзах устида турарлар, бас, алар дерлар: "Эй кошки биз қайтадин дунёға юборилсак ва Парвардигоримиз оятларин ёлғон демасак ва мусулмонлардин бўлсак эрди".

 28. Балки аввал яшириб юрган нарсалари юзаға чиқди: ва ағар аларни дунёга қайтарилса, албатга яна манъ қилинган ишларин қилурлар ва шак йўқки, алар ёлғончилардур.

 Қиёмат куни тамом олам маҳшар майдонида жам бўлур. Парвардигорнинг жалоли сифати охирги суратда зуҳурға келур. Ул кун Ислом динға ва ани келтирган ҳақ, пайғамбари жаноби Муҳаммад алайҳассаломт ва Қуръони каримт инкор қиллиб, ҳаммаларин ёлгон дегувчиларш дўзах устида тўхтатилур. Ул ҳолда алар тамоми ҳақиқатни ўз кўзлари ила кўрурлар. Ёлғон деган нарсаларин кўз-қошларида намоён мушоҳада қилурлар. Кейин алар ниҳоятда хижолат ва пушаймон бўлишиб дерларки: "Кошки бизлар яна дунёға қайтиб борсак, кейин Парвардигоримиз оятлариға иймон келтирсак ва мўмин бандалардин бўлсак!" Парвардигор марҳамат қилурки, аларнинг яширган нарсалари тамоми зоҳир ва равшан бўлур, Эмди аларни дунёға қайтарсак яна аввалғи ҳолатлариға қайтиб кетурлар. Чунки булар ёлюнчидурлар.

29. Ва дерларки: "Бу дунё ҳаётидин бошқа ҳаёт йўқдур ва яна биз иккинчи тиргизилмасмиз".

 30. Агар сиз кўрсангиз эрди ул вақтики аларни Раббиларин ҳузурида тўхтатилур. Аллоҳ дерки: "Оё, бу нарса ҳақ эмасму?" Алар дерлар: "Нечук ҳақ бўлмасин, қасамдур Раббимизға!" Аллоҳ дер: "Эмди кофирликларингиз учун азоб тортинглар!"

 31. Тахқиқ, зиёнға учрадилар Аллоҳға йўлиқишни ёлғон дегувчилар, шунғачаки, қачон қиёмат бирдан аларға келиб қолса дерлар: "Афсус бизларғаки, қиёмат ҳақида кўп бепарво бўлдук!" Алар кўтарурлар юкларин ўз орқалариға. Хабардор бўлингларки, алар кўтарган юк кўп ёмондур.

 32. Дунё ҳаёти ўйин ва дилхушликдин бошқа нарса эмасдур ва охират уйи парҳезгорлар учун ҳаммадин. Оё, сизлар тушунмайсизларми?

 33. Бизға маълумдурки, аларнинг сўзлари сизни ғамға солур. Алар сизни ёлғончи демаслар ва лекин золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилурлар.

 Халойиқ аҳволиға шафқат ва ҳамдардликни Аллоҳ ҳаммадин зиёда расули акрам саллоллоҳу алайҳи ва саллам диллариға солгандур. Анинг учун ул жаноб кофирлар ҳаракатлариға таассуфда булар эрдилар. Бу оятларда ул жанобға тасалли берилур.

 34. Ва сиздин аввал ҳам кўп пайғамбарлар ёлғончи дейилгандур, алар ёлғончи қилинган ва азият берилганликлариға сабр қилдилар, охир аларға мададимиз келди. Аллоҳнинг сўзларин ҳеч ким ўзгартолмас! Ва сизға пайғамбар қиссаларидин баъзиси етгандур.

 35. Ва сизға аларнинг юз ўгаришлари оғир келса, ул ҳолда ер остиға бир тешик ё осмон тарафға бир шоту топиб алар учун бир муъжиза келтиролсангиз келтиринг. Ва агар Аллоҳ хоҳласа аларнинг ҳаммаларин тўғри йўлға жам қилур эрди: эмди сиз нодонлардин бўлманг.

 Парвардигор марҳамат қилурки, кофирларнинг юз ўгиришлари сизға оғир келмасин ва аларнинг ҳар бир орзу талаб қилган муъжизаларин ҳосил бўлиши учун сиз дуо қилманг. Ҳар бир нарсанинг яратилишида Аллоҳнинг хоҳишиға тобе бўлинг. Таквини масолиҳ (солиҳнинг яратилиши) бу нарсани хоҳламаски, тамоми ахли оламни иймонға мажбур қилинса. Худо қодир эрдики, пайғамбарларни юбормай туриб ҳам ҳамма оламни ҳидоят қилсин. Вақтики, Илоҳий ҳикмат бундай муъжизаларни кўрсатишға ҳукм чиқармаса, кимнинг қудратида бўлурки, ерни тешиб ё осмонға шоти қўйиб аларнинг талаб қилган муъжизаларин ҳосил қилсин.

 36. Ҳақиқатда ул зотлар қабул қилурларки, эшитурлар ва ўликларни Аллоҳ тиргизур, кейин Анинг тарафиға ҳаммалари келтирилурлар.

 37. Ва алар дерлар: "На учун анға Парвардигор тарафидин бир муъжиза тушурилмади?" Сиз денг. "Аллоҳ муъжиза тушурмакка қодирдур. Лекин аларнинг кўплари билмаслар".

 38. Ва йўқдур ер юзида юргувчи хеч бир жонвор ва икки қаноти ила учувчи ҳеч бир қуш. Магар ҳар бири сизлар каби умматдур. Биз ҳеч бир нарсани ёзмай қўймагандурмиз, кейин ҳаммалари Раббилари ҳузуриға жам қилинурлар.

 Ҳамчунонки, инсонлар халойиқнинг бир мустақил навидурлар. Шул тариқада дунёда бор ҳайвонлар ва паррандалар ҳам ҳар қайсилари мустақил бир навдурлар. Ҳамчунонки, бир нави хосияти иккинчи навдин вужудю келмас. Бу яна шундоқ, бир пайғамбар ҳамма пайғамбар ишларин қилмоғи лозим. эмасдур.

 39. Одамларики, Бизнинг оятларимизни ёлғон дерлар, алар карлар, гунглар, зулмат ичиндадурлар. Аллоҳ кимни хохласа гумроҳ қилур ва кимни хохласа тўғри йўлға солиб қўюр.

 40. Сиз денг: "Баён қилинглар агар сизларға келса Худонинг азоби ё келиб қолса қиёмат, ул ҳолда Худодин бошқани чақирурсизларми, агар рост сўзловчи бўлсангизлар?"

 41. Балки танҳо Анигина чақирурсизлар, кейин Ул хоҳласа кўтарур ул нарсаники, анинг учун Худони чақирар эрдингизлар ва унутасизлар шерик қилган нарсаларингизни.

 42. Биз сиздин аввал бир қанча умматларға пайғамбар юборган эрдук, кейин аларни қаттиқлик ва хасталик ила гирифтор этдук токи ёлборсинлар.

 43. Бас, на учун азобимиз аларға келганда ёлбормадилар? Лекин аларнинг диллари қаттиқ турди; ва шайтон аларға қилиб турган ишларини яхши қилиб кўрсатди.

 44. Кейин вақтики алар унутдилар ул насиҳатники, аларға қилинган эрди,, очиб бердук аларға ҳар нарсанинг дарвозасин, шунға қадарки, қачон алар ўзлариға берилган нарсаларға хуш бўлдилар. Биз аларни бирдан гирифтор этдук, кейин алар ҳасратда қолдилар.

 Аллоҳ тарафидин қачон бар енгил Танбиҳ келса банда учун муносиб шулдурки, огоҳ бўлсин тездин ва тавба ҳилсин ва Парвардигорға хўб ёлборсин. Банда агар бундоқ қилмаса ва ул Танбиҳ ва насиҳатдин фойдаланмаса ул ҳолда Аллоҳ ани юзиға тамом неъматларнинг бекук дарвозаларин очиб берур, кейин алар шул ҳолларға мағрурлик ҳолларда турганларида ногаҳон Худо тарафидин азоб келиб ҳамма неъмат ва роҳатдин аларни маҳрум қилур. Ва алар ҳеч илож тополмай ҳасратда ноумид қолурлар.

 45. Кейин золимларнинг тухуми қирилди. Ва ҳар бир сано бутун жахон Рабби Аллоҳға хосдур.

 46. Сиз денг. "Баён қилинглар агар Аллох сизларнинг қулоқларингиз ва кўзларингизни олиб қўйса ва дилларингизға муҳр уриб қўйса, кимдир Худодин бошқа бир маъбудки, ул нарсаларни сизларға келтириб берсин?" Боқинг, Биз нечук қисмлар далиллар баён қилурмиз. Яна ҳам алар юз ўгирурлар.

 47. Сиз денг: "Баён қилинглар агар сизларға келса Худонинг азоби бирма-бир ёки маълум бўлиб, (ул ҳолда) золим одамлардин бошқа ҳам ҳалок бўлурми?"

 48. Ва Биз пайғамбарларни фақат башорат бергувчилар ва қўрқитгувчилар қилиб юборурмиз; бас, кимики мўмин бўлибдур ва ўзин ислоҳ қилибдур, аларға хафв йўқдур ва на алар ғам ерлар.

 49. Ва одамларики, Бизнинг оятларимизға инкор қнлдилар, аларға азоб етур, чунки алар нофармонлик қилдилар.

 Пайғамбар алайҳиссалом вазифалари тоат қилғувчиларға ризойи Илоҳий ва жаннатидин башорат бермак ва осийларни ғазаби Илоҳий ва дўзахдин қўрқитмакдур. Саодатманд инсонлар ул зотшрдурки, алар иймон келтрурлар ва иршодлари ила ўзларини ислоҳ қилурлар, пайғамбарларт ва алар келтирган нишонларға ишонмаганлар нофармон саналурлар ва аларға албатта азоби Илоҳий етур.

 50.      Сиз денг: "Ман сизларға демасманки, мани қошимға Аллоҳнинг хазиналари бордурва на ман ғайбни билурман ва на сизларға дерманки, ман тахқиқ фариштадурман. Ман ўзимғаюборилган вахйғагина тобедурман". Сиз денг: "Оё, баробар бўлурми кўр ила соғ одам? Оё,фикр қилмайсизларми?"

 Пайғамбар ила ғайри пайғамбарликшнг фарқлари кўр ила кўзлик одам кабидур. Набийларға бўлғон Худонинг ризоликлари ва тажаллиётлари ом инсонларға шоҳид бўлмас.

 51.      Ва сиз қўрқитинг Қуръон ила шундоқ одамларники, қўрқурлар жам бўлишдин Раббиларин ҳузурлариға. Шул ҳолдаки, на аларға Худодин бошқа мададкор бўлур ва на шафоат қилгувчи - токи алар сақланурлар.

 Қиёмат куни Парвардигор қошим беёру мададкор ҳозир бўлишдин қўрқған ва шунға мутобиҳ ҳаёт кечирмакчи бўлғон инсон Қуръони карим ҳикоятидин фойда ола олур.

 52.      Ва ҳайдаманг ул жамоаники, субхи ва шом Парвардигорлариға ибодат қилурлар,қасд қилурлар Анинг ризосини. Сизнинг зиммангизға алар хисобларидин хеч бир нарса бўлмас ва аларға хам сизнинг ҳисобингиздин хеч бир нарса бўлмас, сиз аларни ҳайдасангаз кейин ноинсоф жамоадин бўлурсиз.

 Асри саодатда кофир сардорлардин баъзиси пайғамбаримиз ҳузурлариға келиб дедилар: "Бизнинг дилларимиз сизнинг насиҳатларингизни эшитмакка толибдур. Лекин одамлар сизнинг ҳузурингизда ўтирурлар ва биз алар ила баробар ўтиролмаймиз". Аларнинг бу сўзлариға жавоб ўрнида ушбу ояти шарифа нозил бўлибдурки, Худонинг толиби агарчи ғариб ва муҳтож бўлса ҳам, анинг хотири муқаддамдур. Бойлар хуш бўлсинлар деб муҳтожлар ҳайдалмас.

 53.      Ва шул тарзда Биз имтахон этдук баъзи одамларни баъзилари ила токи десинлар: "Оё,шуларми ул жамоаки, аларға Аллох эхсон қилибдур ўртамизда?" Оё, Аллоҳ шукр қилғувчнбандаларни яхши билгувчи эмасми?

 54. Ва қачон бўлсалар хизматингазға Бизнинг оятларимизғаиймонлари бор зотлар, сиз аларға денг "Саломат сизларға!" Раббиларингаз ўз устиға лозим қилди мехрибонликники, кимики сизлардин нодонлик ила бир ёмон ишни қилиб туриб, кейин орқасидин тавба қилса ва ўзини ислоҳ қилса, албатга, Аллох буюк мағфират ва рахмат қилғувчш зотдур.

 55. Ва мана шул тариқада ёзиб баён қилурмиз Биз оятларни, токи равшан бўлсин
гуноҳкорларнинг йўллари.

 56. Сиз денг "Манға манъ қилинди ул нарсаға ибодат қилишимдинки,сизлар Худони қўйиб анға ибодат қилурсизлар". Сиз денг "Ман сизларнинг хохишларингизға эргашмасман, чунки ул холда ман (йўлдин) озган бўлурман ва йўл топгаялардин бўлмасман".

 57. Сиз денг "Манинг қошимда Парвардигоримдин келган бир далил бор.

 Яъни, Қуръони карим ва Фурқони ҳамид.

 Яъни, азоби Илоҳий.

 Худодин бошқада ҳукм йўқдур; Худо хақни баён қилур ва ул хаммадин яхши  хукм қилғувчидур.

 58. Сиз денг "Агар сизлар тез талаб қилган нарса манинг қошимда бўлса, эмди ман била сизларнинг ўртангизда жанжал тамом бўлғон эрди. Ва Аллоҳ золимларни яхши билур.

 Яъни, азобни кимға, қачон берур ва қайси бир нави азоб берур, азоб берурми ёки тавбаға муваффақ қилурми — бу ҳаммаси Аллоҳнинг ихтиёридадур. Бошқа кимсанинг ихтиёрида эмасдур. Аллоҳ ҳақни бандалариға баён қилур ва ўзи ҳаммадин яхшироқ хукм қилур. Агар сизларға ҳукм қилмак манинг ихтиёримда бўлса, қачонлар жанжал тамом бўлур эрди.

 59. Аллоҳ қошиндадур ғайбнинг калидларн, аларни хеч ким билмас, магар Аллох таоло.

 Баъзи уламолар мафотиҳ (калидлар) калимасин нафтаҳ (фатҳа билан) жами деб, ғайб хазиналари деб таржима қилибдурлар.

 Ва Ул нима нарсаки қуруқликдадур ва нима нарсаки дарёдадур, хаммасини билур ва ҳеч бир барг тушмас, магар Ул ани билур ва хеч бир дон бўлмас ернинг қоронғу мақомларида ва бўлмас хеч бир ҳўл ва қуруқ нарса, магар хаммаси мавжуддур Лавх ул-маҳфузда.

 60. Ва Ул ўшал зотдурки, кечқурун сизларни ўз қабзасиға олур ва кундузи !қилиб турган ишларингизни билиб турур, кейин турғузур ва сизларни кундузда токи тамомға етсин муайян муддат.

 Ҳар уйқудин кейин яна инсон уйғоқдур, токи ҳаёт ўз муайян муддатиға етгунча. Кейин Анинг тарафиға бўлур қайтишларингиз, кейин Ул баён қилур нима нарсаки қилур эрдингиз.

 61. Улдур танҳо ғолиб бандалариға ва юборур сизларға сақлагувчиларни Инсонларнинг ўзлариға ва аъмоллариға муроқиб бўлғон фаришталар.шунға қадарки, қачон сизлардин бирингизға ўлим келса, жонин Биз юборган фаришталар олурлар ва алар ҳеч бир қисм камчилик қилмаслар.

 62. Кейин ҳаммалари ҳақиқий моликларин хузуриға келтирилурлар. Билинглар, Анға хосдур ҳукм ва Улдур тез ҳисоб олғувчи".

 63. Сиз денг "Ким сизларға қуруқлик ва дарё зулматларидин нажот берур, вақтики дуо қилурсизлар Анға ёлбориб: "Агар бизни бу балодин қутқарса, албатта биз шукр қилувчи бандалардин бўлурмиз".

 64. Сиз денг: "Аллоҳгина сизларға нажот берур андин ва ҳар бир ғамдин кейин сизлар яна ширк қилурсизлар".

 65. Сиз денг: "Улдур қодир сизларға тепаларингиздин ва оёқларингиз остидин азоб юбормакка ёки сизларни фирқа-фирқаға бўлиб юбориб, баъзиларингизға баъзиларингиздин уруш мазасин тоттирмакка". Боқингки, Биз нечук турли-турли далилларни баён қилурмиз, токи алар тушунсинлар.

 Банда Аллоҳ таолонинг ҳилми (мулойимлиги) ва афвиға мағрур бўлиб ҳаддин ошмаслиги лозим, чунки Ул зотики бандаға ҳар қисм мусибатдин жазо бера олур. Бу мақомда уч қисм азоб зикр қилинибдур: 1) тепа тарафдин келадиган азоб; тош ёғиши, бўрон ҳавоси ва ёғин балоси каби; 2) оёқ остидин келадиган азоб; зилзила ва сел каби. Бу иккиси хорижий азоблардурки, ўтган умматларға юборилгандур. пайғамбаримиз саййиди олам дуолари ила бу умматни хорижий азоблардин маҳфуз сақлангандур. Лекин учинчиси ўзаро қон тўкиш ва бир-бирлари ила жангу жадал қилмак эрур. Бу уммат ҳақларинда боқийдур. Қуръони каримда уммати Исломия ҳақинда азоби алим ва азим муҳин дейилса, андин мурод шул учинчисидур..

 66. Ва ани ёлғон деди сизнинг қавмингиз, холбуки, ул ҳақдур. Сиз денгки: "Ман сизларға тайин этилган киши эмасман.

 67. Ҳар бир хабар учун муқаррар бир вақт бордур ва анқариб билурсизлар".

 68. Қачон сиз кўрсангиз ул жамоаники жанжал қилурлар Бизнинг оятларимиз ҳақинда, сиз алардин алоҳида бўлинг, токи алар андин бошқа ҳадис (ривоят)ға машғул бўлсинлар. Ва агар сизни шайтон унутдурси, хотирангизға тушгандин кейин золимлар ила ўтирманг.

 69. Ва муттақийлар зиммалариға жанжалчилар хисобларидин ҳеч бир нарса юкланмас ва лекин алар фирқалариға насиҳат лозимдур, шояд алар хам муттақий бўлсалар!

 70. Ва қўйиб юбор ул жамоаники ўз динларин ўйин-кулгу қилиб олибдурлар ва дунё ҳаёти аларни мағрур қилибдур. Ва насиҳат қил аларға (Қуръон) ила, токи гирифтор қолмасин бирор жон ўз қилмишин туфайлидин. Аллоҳдинбошқа анға на мададкор бўлур ва на шафоатчи. Агар ул берса ўз тарафидин ҳар қанча бадал, ани андин қабул қилинмас. Ана шулардур одамларики ўз қилмишларидин гирифтор қилинганлар. Алар учун бордур қайноқ сувдин шароб ва дардлик азоб куфрлари учун.

 71. Сиз денг "Оё, сиз Аллоҳни қўйиб бизға фойдаси бўлмаган ва зарари хам бўлмаган нарсаларға ибодат қилайликми ва Худо бизни ҳидоят қилгандин кейин яна орқамизға қайтайликми ул одам кабики, шайтон ани оздириб ҳайрон қилибдур; анинг дўстлари тўғри йўлға чақирурлар: "Кел бизға!" деб". Сиз денг: "Ҳақиқатда тўғри йўл Аллоҳнинг йўлидур. Бизларға амр қилинибдурки, Парвардигори оламға итоат қилайлик".

 72. Ва амр бўлибдурки: "Намоз ўқинглар ва Худодин кўрқинглар ва Аллоҳ булдурки, ҳаммаларинг Анинг қошиға тўпланурсиз!"

 Бир бор Ислом давлатиға мушарраф бўлғондин сўнг яна йўлдин озган мусулмон ул йўловчиға монанддурки, анинг рафиқлари йўлни яхши билурлар, лекин ани бир саҳройи жин йўлдин оздириб алоҳида қилиб қўйибдур. Бечора тўрт тарафға югурур, рафиқлари камоли меҳрибонликдин ани тўғри йўлға чақирурлар, аммо ул ғариб беҳуш ва девонавор ҳар тарафға югурур, на бир сўзни тушунур ва на рафиқлари тарафиға кела олур. Охират мусофирнинг ҳоли ҳам шундоқдур, анинг учун тўғри салом ва тавҳиддур ва бу йўлнинг раҳбари расули акрам пайғамбаримиз бўлиб, рафиқлар ул жаноб пайравларидур (орқаларидин эргашувчилар). Булар ҳамиша йўлдин озган ва шайтонға мағлуб бўлғон биродарларин ўз йўллариға чақирурлар.

 73. (Аллоҳ) улдур - пайдо қилибдур осмонларни ва ерни ҳикмат ила ва ул куники. "Бўл!" деса бўлиб қолур. Анинг сўзи ҳақдур ва Анға хосдур подшоҳлик ул куники сурға дам урилур; махфий ва ошкор сўзларни билгувчидур. Ва улдур ҳикматлик, хабардор зот.

 74. Ва (ёд қилинг ул куники), Иброҳим ўз отаси Озарға деди: "Оё, сан бутларни маъбуд тутурсанми? Ман албатта сани ва қавмингни равшан гумроҳликда кўрурман".

 Ансоб олимлари ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом оталарин номларин Тоғих дебдурлар. Мумкиндурки, Тоғих ном бўлиб, Озар лақаб бўлса. Аллома Ибн Касир имоми Мажоҳиддин нахр қилиб дебдурки, Озар бутнинг номидур, лекин ул бут хизматида зиёда турган сабабидин анға лақаб бўлибдур, валлоҳу аълам.

 75. Ва шул тариқада Биз кўрсата бошладук Иброҳимға осмонларнинг ва ернинг ажойиботларини, токи ул ахли яқиндин бўлсин.

 76. Кейин вақтики, кеч анға қоронғу бўлди, юлдуз кўрди ва деди: "Будур манинг Раббим!" Вақтики, ул ботиб кетди, деди: "Ман ботиб кетгувчиларни севмасман".

 77. Кейин вақтики ойни чиқиб турган ҳолда кўрди, деди: "Будур манинг Раббим!" Вақтики ул хам ботди, деди: "Агар манинг Парвардигорим мани хидоят қилмаса, ул ҳолда ман албатта гумроҳлардин бўлурман".

 Юлдуз, ой ва қуёшни кўрганда "ҳаза раббий-ю" демак ҳазрати Иброҳим забонларидин истифҳом лаҳжасида инкордур, яъни, буларни раббим дейиш мумкин эмас.

 78. Кейин вақтики қуёшни тулуъ қилган ҳолда кўрди. дедики: "Будур манинг Раббим, бу каттароқдур!" Вақтики ул ҳам ботди, дедики: "Эй манинг қавмим, ман албатга йироқдурман ул нарсадардинки, сизлар Худоға шерик қилурсизлар.

 79. Ҳақиқатдин ман ўз юзимни Ул зот (Худо) тарафиға қаратдимки, осмонларни ва ерни яратабдур, бас, ман мушриклардин эмасман".

 80. Ва жанжал қилди Иброҳим ила анинг қавми. Ул деди: сизлар ман ила Аллоҳ ҳақинда жанжал қилурсизларми, холбуки, Ул мани ҳидоят қилгандур? Ман шерикларингиздин қўрқмасман, магар Паврвардигорим кулфатни хоҳласа. Парвардигорим илми ила ҳар нарсаға иҳота қилгандур. Оё, сизлар хаё қилмассизларми?

 81. Ман нечук ул нарсалардин қўрқайки, аларни Худоға шерик қилдингизлар, холбуки, сизлар бундин қўрқмайдурсизларки, Аллоҳға шерик қилдингизлар ул нарсаларники, аларға Аллох далил тушурмагандур. Бас, икки жамоатдин қайсиси имомға ҳақлироқдур, агар сизлар хабардор бўлсангизлар?"

 Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом қавмлари дедиларки: "Эй Иброҳим, сиз бизнинг маъбудларимизни кўп беҳурмат қилурсиз, бунинг оқибатидин кўрқингки, алар сизни жинни қилиб қўюрлар, ё бир кулфатға гирифтор қилурлар". Аларнинг бу номақбул сўзлариға ҳазрат бул жавобни бердилар.

 82.      Одамларики иймон келтирдилар ва иймонларини ширк ила аралаштирмадилар, анашулар учун омонлик ва алардурлар йўл топганлар.

 Саҳиҳ ҳадисларда келибдурки, баний карим бу оятдаш "зулм" калимасин шерикка тафсир қилибдурлар.

 83.      Ва шулдур Бизнинг хужжатимизки, ани Биз Иброхимға қавмин мақобилида бердук.Биз кимни хохласак даражаларда баланд қилурмиз. Парвардигорингиз албатта ҳикматлик,илмлик зотдур.

 84. Ва ато қилдук Биз Иброхимға Исхоқни ва Яъқубни: хаммаларин хидоят қилдук ва Нухни хам хидоят қилдук ва андин аввал ва ҳидоят қилдук Иброхим авлодидин Довудни ва Сулаймонни ва Аюбни ва Юсуфни ва Мусони ва Ҳорунни. Шундоқ жазо (мукофот)берурмиз яхши иш қилғувчиларға.

 Зоҳирий мулк ва салтанат хусусида анбие алайҳиссалом ўрталарида ҳазрати Довуд ва ҳазрати Сулаймон, мусибат ва шиддатларға сабр ва таҳаммулда ҳазрати Аюб ва ҳазрати Юсуфда хос шабоҳат бор эди.

 85. Ва (хидоят қилдук) Закариёни, Яхёни, Исони ва Илёсни, хаммалари яхшилардин эрурлар.

 86. Ва хидоят қилдук Исмоилни ва ал-Ясаъни ва Юнусни ва Лутни ва хаммаларин ортиқ қилдук жахон ахлидин.

 87. Ва (ҳам хидоят) қилдук аларнинг оталаридин ва авлодларидин ва биродарларидин баъзиларини ва мақбул қилдук ҳаммаларини ва хидоят қилдук аларнм тўғри йўлға.

 88. Будур Аллохнинг хидояти, бандаларидин кимни хохласа анға ҳидоят сари йўллар. Ва булар ширк қилсалар эрди, албатта хамма қилган амаллари зое бўлур эрди.

 89. Ана шул зотлар эрдилар ул одамларики, Биз аларға Китоб ва хикмат ва пайғамбарлик берган эрдук: бас, агар бу сўзларға инкор қилсалар, Биз муқаррар қилдук буларға бир қавмники, алар буларни харгиз инкор қилмаслар.

 Яъни, муҳожирин ва ансор разиаллоҳу анҳум ва аларнинг итбоъларинки, алар бу нарсаларға таслим ва қабулда ва итоатда жон-диллари ила қурбон бўлурлар.

 90.       Бу жамоат алардурларки, Аллоҳ аларни хидоят қилгандур, бас, сизлар аларниигйўллариға юринг. Сиз денг: "Маи анға ажр тиламасман. Бу (Қуръон) жаҳон ахли учуннасиҳатганадур ".

 Усули. уламолари бу ояти карима умумидин шул масалани исбот қилибдурларки, агар набийи карим пайғамбаримиз бирор муомалада ўтган шариатларни зикр қилсалар, алар бу уммат ҳақларинда ҳам санад (ҳужжат) бўлур, башартики, ўзлари аларға қуллий (умумий) ё ЖУЗЪий суратда инкор этмаган бўлсалар.

 91.       Танимадилар алар Аллохни ўз қудратиға лойиқ, вақтики алар дедилар: "Аллох хечбир нарса тушурмади". Сиз денг: "Мусо олиб келган Китобники, ул нур эрди ва одамлар учун хидоят эрди. Ким тушурди, ани сизлар варақ-варақ қилиб кўрсатурсизлар ва кўпини яширурсизлар? Ва таълим берилди сизларға ул нарсаларники, ани сизлар хам, оталарингиз хам билмас эрдингиз". Сиз денг: "Аллох (тушургандур)". Кейин аларни қўйиб беринг ўзбўҳтонларида ўйнаб турсинлар.

 92. Ва бу Қуръон Китобидурки, ани Биз тушурдўк,баракотликдур, тасдиқ қилғувчидур ўзидин аввалги Китобларни ва токи сиз қўрқитинг анингила маккаликларни. Ва Макка атрофидагаларни ва охиратға иймон келтиргувчилар анға иймон келтирурлар ва алар ўз намозлариға мухофазат қилурлар.

 Маккаи мукаррамани Умм ул-қуро дейилур, яъни, тамом шаҳарларнинг асли демак бўлур. Чунки қадимдин Макка тамом арабларнинг диний ва дунёвий маржиъалари эрди, жуғрофий жиҳатдин ҳам қадим дунёнинг маркази воқе бўлғондур ва янги дунё Амриқо анинг остидадур. Кимники охират ҳаётиға иймони бордур, ўлгандин кейин хаёли анға ҳамроҳдур. Анинг учун албатта Қуръон каби манба ҳидоят ва тариқи нажот мақсуд бўлур ва пайғоми Худовандға ви намозға ва бошқа ибодатларға муҳофазатда бўлур.

 93. Кимдур золимроқ ул одамдинки, Аллохға ёлғон тухмат қилур, ё дер: "Аллох тушурган калом мислин ман ҳам тушурурман" ва агар сиз золимларни ўлим шиддатларин тортиб турганхолларида кўрсангиз эрдики, фаришталар қўлларин узатиб турурлар ва (дерлар): "Чиқаринглар ўз жонларингни, бугун сизларға хорлик азоби ила жазо берилур Аллоҳға ноҳақ сўзларни қилганларингаз учун. Ва Анинг оятларидин кибр қилганларингиз учун".

 94. Ва албатта сизлар Бизнинг қошимизға ёлғиз-ёлғиз келсангизлар шундоқки, Биз сизларни аввал мартаба яратган эрдук ва ташлаб келдингизлар Биз сизларға берган нарсаларни орқа тарафларингизға ва кўрмаймиз сизлар ила баробар ул шафоатчиларингизники, сизлар аларни ўз тарбияларингизда шерики Худо гумон қилур эрдингизлар. Таҳқиқ, кесилди ўрталарингиздин алоқа ва ғойиб бўлди сизлардин гумон қилган нарсаларингиз.

 95. Тахқиқ, Аллоҳ таоло ёриб чиқарғувчидур донни ва данакни, чиқарур ўликдин тирикни ва чиқарғувчидур тирикдин ўликни. Будур Аллох. Бас, қаён тескари кетиб турурсизлар!

 Яъни, ерға эқилган данак ё уруғни ёриб сабза чиқармак ва жондордин бежонни ва бежондин жондорни (одамдин манийни ва манийдин одамни) пайдо қилғувчи зот Улдур. Мушриклар Ани қўйиб қайси тарафға юзланурлар?

 96. Ёриб чиқарғувчидур субҳ равшанлигини ва қилибдур кечани роҳат вақти ва офтоб ила ойни ҳисоб учун. Бу андоза ғолиб ва доно Худо андозасидур.

 97. Ва Улдур шундай зотки, сизлар учун яратибдур юлдузларни, токи сизлар йўл топинглар алар ила қуруқлик ва дарё зулматларида. Таҳқиқ, Биз муфассал баён қилдук далилларни билгувчи қавм учун.

 98. Ул шундай зотки, пайдо қилибдур сизларни биргина жондин, бас, сизларға бир жой доимийдур ва бир жой омонатдур. Тахқиқ, Биз тафсил ила баён этдук далилларни фахми бор қавм учун,

 Яъни, саййидимиз Одам алайҳиссаломдин. Инсон аввал одамдин келтирилиб, она қорниға таслим қилинурки, оҳиста-оҳиста дунё асарин пайдо қилсин, кейин дунёға келиб омонат турур, кейин ани қабрға таслим қилинурки, оҳиста охират асарин олсин, кейин охиратға келиб омонат турур. Икки мақом омонат жойидур, сўнгра андин ё жаннатға бориб доимий суратда қолур ва ё дўзахда.

 99. Улдур ул зотки, осмондин сув ёғдирди, кейин Биз анинг ила ҳар қисм ўтларни ундурдук; кейин Биз чиқардук андин яшил гиёҳники, чиқарурмиз андин бир-бириға ёпишган донларни ва хурмо дарахтидин, яъни, шохларидин баъзилари бўлурки, ерға яқин турур. Ва пайдо қилдук узум боғларини ва зайтунни ва анорники, бир-бириға ўхшаган ва бир-бириға ўхшамагандур. Боқинглар анинг мевасиға мева қилган вақтинда ва анинг тайёр бўлишиға! Албатга бу нарсада иймондорлар учун нишонлар бордур.

 100. Ва кофирлар жинларни Аллоҳға шерик қилурлар, ҳолбуки, аларни Ул яратгандур ва алар ўзларича жаҳолат натижасида Анга нисбатан ўғиллар ва қизлар собит қилурлар. Покдур Ул ва баланддур аларнинг вусъатларидин.

 Бу мақомда жиндин мурод шайтонлардур, саййидимиз Иброҳим алайҳиссалом дебдурлар:  "Шайтонға ибодат қилманглар". Ё жамоаи жин муроддурки, араб жоҳилияти сардорлари алардш ! истиона ва тааввўз (паноҳ тилаш) қилур эрдилар.

 101. Ул осмонларни ва ерни яратгувчи зотдур. На ерда Анинг фарзанди бўлур? Ҳолбуки, Анинг хотуни йўқдур ва Ул яратгандур ҳар нарсани ва Ул ҳар нарсани яхшн билур.

 102. Шулдур Аллох сизнинг Раббингиз, Андин бошқа ҳеч бир маъбуд йўқдур; хар нарсанинг яратгувчисидур, бас, Анға ибодат қилинг ва Ул хар нарсаға нигоҳбондур.

 103. Кўзлар Ани топа олмаслар ва Ул кўзларни топа олур; Ул ниҳоятда меҳрибон, хабардордур.

 Кўзларда ул тоқат йўқдурки, Аллоҳни кўра олсин. Лекин ўз лутф ва карами ила ўзин | кўрсатмакчи бўлса, ул ҳолда ожиз бандаларин кўзлариға кўра оладиган тоқат ҳам пайдо қилур. Чунончи, қиёмат куни жаннатий мўминларға мартабалариға муносиб дийдор насиб бўлур, гўё саййиди олам саллаллоҳу алайҳи ва салламға меърож кечасида дийдор насиб бўлғондур.

 104. Таҳқиқ, сизларға келди Раббиларингиз тарафидин далиллар. Кимики кўзи очилди фойдаси ўзиғадур; кимики кўрликда қолди, зарари ўзидадур ва Ман сизларға нигоҳбон эмасдурман.

 105. Ва Биз шундоқ далилларни хар турлик тушунтурурмиз ва токи алар десинлар: "Сиз (аввалғи Китоблардин) дарс олгандурсиз" — ва токи маълум қилайлик Биз буни илмлик зотларға.

 106. Сиз Раббингиз тарафидин сизға келган вахйға тобе бўлинг: "Андин бошқа маъбуд йўқдур" — ва мушриклардин юз ўгиринг.

 107. Агар Худо хоҳласа эрди мушрик бўлмас эрдилар ва Биз сизни аларға сақлағувчи қилмадук ва на сиз аларға ухдадордурсиз.

108. Сўкманглар ул нарсаларники, кофирлар Худони қўйиб аларға ибодат қилурлар, кейин алар ҳаддин ошиб Худони билмай сўкарлар, шундоқ Биз марғуб кўрсатдук ҳар фирқаға ўз амалларин. Кейин Раббиларин тарафиға хаммаларин қайтишлари бўлур, нималар қилур эрдилар — кейин ' Ул аларға хабар берур.

 Мусулмонлар ҳамиша таблиғда (хабар етказишда) бўлсинлар, лекин хушхулқлик ила аларға насиҳат қилсинлар, бадмуомалалш ила муқобилларидағи душманларнинг маъбудларин ва пешволарин сўкмасинларки, натижада алар ҳам сизларнинг Маъбудларингиз ва муҳтарам пешволарингизға дашном. берурлар.

 109. Ва алар Худо номиға таъкидлик қасамларин ичдиларки, аларға агар бирор муъжиза келса, алар анға албатта иймон келтирурлар. Сиз денг: "Муъжизалар Аллох қошидадур ва сизларға нима хабар бордурки, балки муъжизалар аларға келса ҳам иймон келтирмаслар?"

 110. Ва Биз ҳам алар дилларин ва кўзларин қайтарурмиз, ҳамчунонки, алар иймон келтирмадилар биринчи маррада ва қўйиб берамиз аларники, ўз саркашликларида ҳайрон юрсинлар.

 Парвардигор иршод қилурки, агар кофирлар куфр ва саркашликларида давом этсалар, Ман ҳам аларнинг дилларин ва кўзларин мунқалаб қилиб (ўзгартириб) қўюрманки, ҳақни кўрмак ва тушунмак тафвиқидин маҳрум қолурлар. Кейин бутун умрлари ҳайрон ва паришон юрурлар.

 111. Агар Биз алар тарафиға фаришталарни тушурсак эрди ва ўликлар аларға сўз қилсалар эрди ва Биз хар бир нарсани аларнинг муқобилалариға жам қилсак эрди, шунда ҳам иймон келтирмас эрдилар, магар Худо хохласа, лекин аксарлари нодонлик қилурлар.

 112. Ва шул тариқа пайдо қилдук Биз хар бир пайғамбар учун душманки, одамлар ва жинлардин бўлғон шайтонлардурлар алар; баъзилари баъзилариға зоҳирий бўялган сўзларни фириб бермак учун васваса тариқасида қилур эрдилар. Худо хохласа эрди чандон ишни қилмас эрдилар. Бас, аларнинг ёлғонларин қўйиб беринг.

 113. Ва токи мойил бўлсин анға охиратда иймонлари бўлмаган жамоанинг диллари ва токи алар андин рози бўлсинлар ва қилиб борсинлар қилиб турган ёмон ишларин.

 114. (Эй хабиб, сиз аларға денг): "Оё, ман Худодин бошқа хукм қилувчи ахтарайми? Ҳолбуки, Улдур шундай зотки, сизларға Қуръоннинг баёнин тушурди" ва ул зотларики, Биз аларға Китоб бергандурмиз, алар яхши билурларки, Қуръон Парвардигорингиз тарафидин хақ ила тушурилгандур. Бас, сиз шак қилғувчилардин бўлманг.

 115. Ва тамомдур Парвардигорингиз сўзи ростлик ва тўғриликда. Анинг сўзларин ўзгартгувчи ҳеч ким йўқдур ва Улдур эшитгувчи, билгувчи зот.

 Шайтонлардин бўлғон инслар ва жинсларнинг бўяма сўзлариға нодонлар ва беиймонлар тасдиҳ этурлар ва амал қилурлар, аларни ҳукм билурлар. Аммо пайғамбар ва пайғамбарға эргашувчилар Худони ҳукм билурлар ва Анинг Китоби Қуръонға амал қилурларки, ул Китоб садоқат ва адолатда ҳамма Китобдин мукаммалдур ва анинг калималарин ўзгартирувчи бир зот ҳаргиз йўқдур.

 116. Ва агар дунёдагиларнинг кўплариға итоат қилсангаз, алар сизни Аллох йўлидин оздирурлар. Алар гумонлариғагина тобе бўлурлар. Ва алар ёлғондин бошқани сўзламаслар.

 117. Тахқиқ, сизнинг Раббингиз, Анинг йўлидин ким чиқур, хўб яхши билур ва Ул яхши билурки, кимлар йўл топгандурлар.

 118. Бас, енглар ул жонвординки, анға Аллоҳнинг номин олинибдур ва Анинг оятлариға иймонларингиз бўлса!

 119. Ва сизларға иима бўлибдурки, емассизлар ул жонвординки, анға Аллох номин олинибдур, ҳолбуки, тафсил ила баён қилинибдур сизларға ул нарсаки, ани сизларға ҳаром қилинибдур, магар ул нарсаки, агар сизлар ночордурсизлар. Ва тахқиқ, кўп кишилар илмсиз ўз хаёлотлари ила бошқани йўлдин оздириб юрурлар, тахқиқ, сизнинг Парвардигорингиз хаддин ошганларни яхши билур.

 120. Қилманглар сизлар очиқ гунохни ва анинг махфийсини ҳам. Тахқиқ, одамларики гуноҳ қилурлар, анқариб қилмишларин сазосин чекўрлар.

 121. Еманглар ул жонворники, анға Аллох номин олинмабдур ва ани емак гунохдур. Албатга шайтонлар ўз дўстлариға васваса қилурлар, токи алар сизлар ила жанжал қилсинлар ва агар сизлар аларға итоат қилсангиз, албатта сиз мушрик бўлурсиз.

 Мавлоно шоҳ Абдулқодир Соҳиб — Аллоҳ уни раҳмат қилсин — Қуръон тафсирида дебдурларки, бу неча ояти шарифа нўзулиға сабаб шулдурки, асри саодатда кофирлар дер эрдиларки, мусулмонлар ўзлари ўлдирган жонворни ейдурлар ва Худо ўлдирган жонворни емайдурлар. Аллоҳ иршод қилурки, бу тариқа бўяма сўзларни инсонларға шайтонлар ўргатурлар. Мақсадлари мусулмонларни шубҳаға солмакдур. Яхши билингларки, бир нарсани ҳалол ва ҳаром қилмак Аллоҳнинг ҳукми ила бўлур, ақлий ва хаёлий сўзларнинг бу тўғрида эътибори йўқдур. Ҳақиқатда ўлдиргувчи ҳар икки ҳолда ҳам Аллоҳнинг ўзидур. Лекин Анинг номинда шундоқ баракот бордурки, ҳар ким Анинг номи ила забҳ қилса (сўйса), забҳаси ҳалолдур, ҳаром эмасдур. Махфий гуноҳ кофирларнинг иғволаридин дилда шак пайдо қилмак ва очиқ гуноҳ аларнинг иғволариға итоат ва амал қилмакдур.

 122. Оё, бир одамики ўлиб эрди. Биз ани тиргиздук ва пайдо қилдук анинг учун бир нурки, ул анинг ила одамлар ўртасида юрур.

 Нур Қуръони карим ва Фирҳони ҳамид.

 Баробар бўлурми ул одам илаки, ҳолати шулки, ул зулматлар ичиндадур, андин чиқғувчи эмасдур? Мана шундоқ зийнатлик кўрсатибдур кофирларнинг амаллари аларға.

 123. Ва Биз шундоқ пайдо қилдук хар қишлоқда катталарни, алар ўшал қишлоқ гунохкорларидурлар, токи алар анда фасод қилмасинлар ва алар ўзларидин бошқаға фасод қилмаслар. Ва аларнинг хабарлари йўқдур.

 Ҳамиша кофирлар сардорлари ҳар қисм ҳийлалар цилиб, турлик-турлик фасодлар қилур эрдилар, токи халк, пайғамбарларға итоат қилмасин, чунончи, Фиръавн ва бошқалар шундоқ қилдилар. Лекин оқибат фасодлари ўз бошлариға бало бўлур.

 124.       Ва қачон аларға нишон келса, дерлар: "Биз харгиз иймон келтирмасмиз, то бизғахам Худо пайғамбарлариға берган нарса кабиларни бермаса". Аллох яхши билур ул мавқеники, анға ўз пайғамбарлиғини қўюр. Анқариб етур гунохкорларға расволик Худонинг қошинда ва қаттиқ азоб ҳам қилган макрлари сабабидин.

 Мункирлар ҳачон анбиё алайҳиссалом садоқатлариға далолат қила турган бир нйшонни кўрсалар такаббур қилибдер эрдиларки: "Бизлар у қисм нишонларға тездин иймон келтирмаймиз, то бизларға ҳам пайғамбарларға тушурилган фаришталар тушуршшаса ва алар пайғамбарларға келтирган пайғомларин бизларға келтирмасалар, ё Аллоҳ ўзи бизларға тўғри бўлмаса". Лекин Аллоҳ яхши билурки, бандаларидин ким рисолатиға муносибдур ва ким бу давлатға сазовордур. Ҳаркас ва ноқас бу жалилул қадр мансабт аҳл бўла олмас. Эмди бу қисм мутакаббирларға анҳариб кирдикорларин сазосин берилурки, Худо қошинда расволик ва ниҳоятда қаттиқ азобға дучорликдур.

 125.       Бас, кимни Аллох хидоят қилмакчи бўлса, анинг сийнасин Ислом учун кушода қилур ва кимни гумрох қилмакчи бўлса, анинг сийнасин танг қилур, нихоятда тангки, гўё ул осмонға чиқиб турур. Мана шундоқ азоб солур Аллох иймон келтирмағувчилар устиға.

 126. «Ва будур санннг Парвардигоринг тўғри йўли. Биз муфассал баён қилдук нишонларни насихат қабул қилғувчиларға.

 127. Бордур аларға саломат уйи Раббиларин қошинда ва Ул аларнинг мехрибонидур амалларин сабабидин.

 128. Ул куники Аллох тамом халойиқни жам қилур, дер: "Эй жинлар жамоаси, сизлар инсонлардин кўпини ўзингизға тобе қилдингиз!" Ва дерлар инсонлардин бўлғон дўстларики: "Эй Раббимиз, фойдаландик баъзимиз баъзимиздин, етдук ул муайян муддатамизғаки, Сан биз учун тайин қилдинг". Аллох дер: "Дўзах мақомларингиздур, доим қолурсизлар, магар қачон Худо хохласа". Албатга Парвардигорингаз хикматлик, илмлик зотдур.

 129. Ва мана шундоқ яқин қилурмиз золимларнинг баъзиларин баъзилариға аларнинг кирдикорларин сабабидин.

 130. Эй жинлар, инсонлар жамоалари? Оё, сизларға ўз жинсларингиздин пайғамбарлар келмаб эрдимики, алар ўқир эрдилар сизларға Манинг оятларимни ва қўрқитур эрдилар сизларни букунги йўлиқншларингиздин. Алар дерлар: "Биз иқрор қилдук ўз гуноҳимизға ва фириб берган эрди аларға дунё хаёти ва иқрор этдилар ўз-ўзлариғаки, алар кофир эрдилар".

 Бу хитоблар Аллоҳ тарафидин қиёмат куни бўлур, пайғамбар инсонлардингина бўлурлар, жинлардин на инсонларға ва на ўз жамоалариға пайғамбар келмагандур. Бовужуди умум бўйла хитоб раводур, ул кун ҳаммалари ўз куфрлариға иқрор бўлурлар.

 131. Бу шунинг учундурки, Парвардигорингиз шахарларни халок қилғувчи эмасдур зулмларин сабабидии ул холдаки, алар бехабардурлар.

 Аллоҳнинг одати бундоқ эмасдурки, бир кимсани огоҳ қилмай туриб, анинг зулми ва исёни учун анға дунёда ё охиратда ҳисоб берсин ё ҳалок цилсин. Шунинг учун Ул пайғамбарларни юборур, тот тамоми халқни. ҳар яхшилик ва ёмонликдин хабардор қилсинлар.

 132. Ва хар ким учун бордур даражалар амалларин ажридин. Ва эмасдур Парвардигорингиз бехабар аларнинг амалларидин.

 133. Ва сизнинг Парвардигорингиз бениёз рахматлик зотдур; агар ул хохласа сизларни кеткизур ва сизлардин кейин хохлаган бандасин ерларингизға қуюр хам чунонки, сизларни пайдо қилибдур бошқа қавм наслидин.

 134. Сизларға ваъда қилиниб турган нарса албатта келғувчидур. Ва сизлар ожиз қолдирғувчилар эмассизлар.

 Худо бениёздур, бир қавмни агар ғазаби ила барбод этса, яна раҳмати ила бошқа бир қавмни аларнинг жойлариға обод қилур. Бутун дунёда мавжуд турган қавмлар маъдум (йўқ) бўлиб кетганларидин ёдгордурлар. Парвардигор ваъдаси ҳақдур, Анға вафо қилур. Ҳеч ким Ани ожиз қолдира олмас,

 135. Сиз денг "Эй манинг қавмим! Сизлар бу турган холларингизда ишлаб боринглар, ман ҳам ишлаб турибдурман, анқариб билурсизларки, охиратнинг яхши оқибати кимға хосил бўлур, золимлар албатта нажот топмаслар".

 136. (Кофирлар) Аллоҳ ўзи яратган экиндин ва жонворлардин Аллох номиға насиб чиқарурлар ва дерлар; "Бу Худоникидур" - Яъни, ўз гумонларида. — "Бу бизнинг маъбудларимизникидур". Нима нарсаки маъбудлариникидур, ул Аллохға етмас ва ул нарсаки Аллохники эрди, ул аларнинг маъбудлариға етур. Нечук ёмон хукм қилурлар!

 137. Ва шундоқ яхши қилиб кўрсатабдур мушрикларнинг кўпларин диллариға маъбудларин болаларин ўлдиришларин, токи алар аларни барбод қилсинлар ва шубхали қилиб қўйсинлар аларға динларни. Ва агар Худо хохласа эрди бу ишларни қилмас эрдилар. Бас, қўйиб беринг аларни ва ёлғон нисбатларини.

 Кофирларда бир одат бор эдит, экинлардин ва жонворларнинг ёш-ёш болаларидин Аллоҳнинг номиға назр чиқарур зрдилар. Ва ҳам бутларин номиға. Кейин Аллоҳға аталган жонворлардин қайси бири кўзлариға яхши кўринса, ани бутларин номиға ўтказур эрдилар. Ва бутлариға аталган нарсани ҳарғиз табдил қилмас, алардин кўп қўрқур эрдилар, шул тариқада галла ва бошқаларда агар бутлар номиға аталган нарса иттифоқо Аллоҳға аталган ҳиссаға қўшилиб қолса, ани алоҳида қилиб экўр эрдилар. Ва Худоға аталган нарса бутлари тарафиға ўтиб қолса қўйиб берур эрдилар. Баҳоналари шул бўлур эрдит, Худо ғанийдур, анинғ ҳиссаси кам бўлса бок йўқдур. Ва аларнинг дилларин сахт этнлигин бир сурати шул эрдики, ўз қизларин кишиға хотун бўлиш хафвидин ё боқолмай ўлдирар эрдилар, баъзан бутлар номиға назр қилиб сўюр эрдилар. Шул ҳамоқатларин шайтон аларға ибодат қилиб кўрсатур эрди.

 138. Ва дерларки: "Бу чорпо (тўрт оёқли) ҳайвонлар ва экинлар мамнуьдур. Уни фақат биз хоҳлаган одамгина ер", яъни, ўз гумонларича. Ва {дерлар бу) хайвонларнинг орқалариға минмак ҳаром қилингандур ва баъзи жонворлар борки, аларни сўйишда Худонинг номин олмаслар Худоға бўхтон қилиб. Анқариб аларға сазо берур бўҳтонларин сабабидин.

 139. Ва хам дерлар: "Бу жонворлар қоринларида болалар бор, хосдур эр кишиларимиз учун ва ҳаромдур хотун кишиларимизға". Ва агар ул ўлик бўлса, ҳаммалари анға шерикдурлар. Анқариб Аллоҳ бу баёнларин жазосин берур албатта. Ул хикматлик, илмлик зотдур.

 140. Таҳқиқ, зиёнға йўлиқдилар ул зотларики, ўз авлодларин ўлдирдилар ҳамоқат ила, илмсизлик ила ва ҳаром қилдилар Аллоҳ аларға насиб эттан нарсаларни Худоға бўхтон қилиб. Алар албатга оздилар йўлдин ва бўлмадилар йўл топганлардин.

 141. Ва Улдур ул зотики, пайдо қилди боғларники, баъзиси пояларға кўтарилгандур ва баъзиси пояларға кўтарилмагандур, Ва пайдо қилди хурмо дарахтиники ва экинники, емушлари хар қисмдур ва пайдо қилди зайтунни ва анорники, бир-бириға ўхшар ва бир-бириға ўхшамас. Енглар аларнинг мевасидин вақтики мева қилур ва беринглар закотини ўрган кунида ва исроф қилмангларки, Аллох исрофчиларни дўст тутмас.

 Яъни, ҳар бир нави ғалла ва меваки, Аллоҳ сизларға ато қилур, ани емакдин ибо қилманглар, лекин икки нарсани хотирда тутинглар; биринчиси ўрган ва терган вақтда ҳаққи Аллоҳ бўлғон закотни адо қилинглар; иккинчиси — бемавқуъ харждин сақланинглар. Ибтидоий Исломда экинлар, боғларнинг ҳосилларидин бироз фуқаро ва мискинлар учун чиқармак вожиб эрди. Мадинаи мунаввараға борилғач, иккинчи санаи ҳижрийда анинг миқдорин тайин этилди, яъни, ёмғир суви ила суғориладиган ердин ўндин бир (ушур) ва қўлдин суғориладиган ердин йигирмадин бир ҳисса бермак вожиб бўлди.

 142. Ва яратди чорпо жонворлардин юк кўтарғувчиларни ва ерға яқинларни, Аллох сизларға насиб қилган нарсалардин енглар ва шайтон қадамлариға эргашманглар. Албатта ул сизларға равшан душмандур.

 143. (Ва яратди Худо) саккиз эркак ва урғочини: қўйдин иккини, эчкидин иккини. Сиз савол қилинг: "Оё, Аллох икки эркакни ҳаром қилдими, ё икки урғочини? Ёки икки урғочининг бачадонлари ичиға олган болани? Хабар беринглар манға хукм ила агар сўзда рост бўлсангизлар".

 144. Ва туядин иккини ва сигирдин иккини. Сиз сўранг: "Оё, (Аллоҳ) икки эркакни ҳаром қилдими ё икки урғочини? Ё икки урғочининг бачадоии ўз ичиға олган болани? Оё, сизлар вақтики Аллох сизларға буни ҳукм қилибдур, ҳозир эрдингизларми?" Бас, кимдур золимроқ ул кишидинки, Аллохға ёлғонни бўҳтон қилур токи беилм одамларни йўлдин адаштирсин? Аллох албатта золим одамларни ҳидоят қилмас.

 145. Сиз денг: "Манға ваҳй юборилган ахком ичинда егувчи учун харом қилинган бир таомники, ул ани есин деб топмайман, магар ул ўзи ўлган жонвор бўлмаса. Ё оқиб турган қон бўлса, ё тўнғизнинг гўшти бўлса, чунки, ул албатга нопокдур ё ножоиз сўйилган жонвор бўлсаки, анға Худодин бошқа номни олинган бўлса. Эмди кимики ночор қолса лаззатға толиб ва ҳаддин ошувчи бўлмаган ҳолда, албатта сизнинг Раббингиз мағфират ва раҳмат сохибидур.

 146. Ва яхудларға харом қилдук ҳар бир тирноқлик жонворни,

 Яъни, панжаси ажралмаган жонворни, туя, туяқуш каби жонворни. Бу нарсалар саййидино Иброҳим алайҳиссалом замонларида ҳаром қилинмаган эрди, балки яҳудийлар шароратларидин аларға сазо ўрнида ҳаром қилинган эрди.

 сигирдин ва қўйдин эса харом қилдук аларға чарвларини, орқаларида ва ичақларида бўлғон чарвларидин бошқасини ё сўнгакка аралашган бўлса. Бу тариқада жазо бердук аларға ифлосликлари сабабидин ва Биз албатга рост сўзлағувчидурмиз.

 147. Яна булар сизни ёлғончи десалар, сиз денг: "Парвардигорингиз раҳмати нихоятда кўпдур ва Анинг сазоси гуноҳкор қавмдин рад қилинмас".

 148. Эмди мушриклар дерлар: "Агар Худо хоҳласа, бизлар мушрик бўлмас эрдук ва на бизнинг отамиз ва боболаримиз ва на биз бир нарсани харом қилур эрдук". Буларға қадар ўтган одамлар ҳам шундоқ ёлғон сўзларни айтур эрдилар, охир Бизнинг азобимизни татидилар. Сиз денг "Оё, сизларда илм бормики, ани бизларға зоҳир қилсангиз? Сизлар фақат гумонға эргашурсиз ва ёлғончисизлар".

 Яъни, бизнинг ширкимиз ва бир нарсани ҳаром қилишимиз Аллоҳнинг ирода ва хоҳиши ила бўлғондур. Ул ўзи бундин рози ва хушдур. Агар ул хуш бўлмаса на мушрик бўлур эрдук ва на ота-боболаримиз ва на биз бир нарсани ҳаром қилур эрдук. Аларнинг бу сўзлари гуноҳдин баттарузрдур. Булардин аввал ўтганлар кофирлар ҳам булар каби ўз пайғамбарларин сўзларин ёлғон дегандурлар. Охир алар Бизнинг азобимизға гирифтор бўлдилар.

 149. Сиз денг: "Аллохнинг хужжати етарлидур. Ул агар хоҳласа, албатта сизларнинг ҳаммангизни албатта ҳидоят қилур эрди.

 150. Сиз денг: "Келтиринглар уламоларингизни (гувохларингизни)ки, алар шаҳодат берсинлар Аллоҳ бу нарсани ҳаром қилгандур деб". Бас, агар алар шаҳодат берсалар, муътабар билманг ва тобе бўлманг оятларимизни ёлғон дегувчиларнинг хурсандликлариға ва охиратға иймони йўқларнинг хурсандликлариға. Алар ўз Раббилариға бошқани баробар қилурлар.

 151. Сиз денг: "Келинглар, ман сизларға   Раббиларингиз сизларға нимани ҳаром қилгандур ўқиб эшиттирай: ул шулдурки, Анға ҳеч   нарсани шерик қилманглар; ва ота-оналарингизға яхшилик қилинглар ва бечорачиликдин қўрқиб авлодларингизни ўлдирманглар (Яъни, болалариигизни)ки, сизларға ҳам, аларға ҳам   | ризқни Биз берурмиз ва бешармлик (фаҳш) ишларға яқин борманг хоҳ ул ошкор бўлсин ё махфий бўлсин. Ва Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган бир жонни ўлдирманглар, магар хақ ила сизларға шундоқ хукм қилингандур, токи сизлар тушунинглар.

 Чунончи, қасос учун ё муртад бўлғон бўлса, буҳолларда ҳаҳ ва шариат ила ул жоиздур.

 152. Етимлар моллариға яқин келманг, магар яхши бир тариқада ул ҳам етим камолотға етгунча ва ўлчовни ва торозуни инсоф ила тўлдириб беринглар. Биз кимсаға тоқатидин зиёда (нарсани) юкламасмиз ва қачон сўз қилсангизлар инсофни риоя қилинглар, агар ул тараф қариндош бўлса ҳам ва Аллоҳға берилган аҳдға вафо қилинглар. Шул нарсаларға хукм   ; берибдур сизларға токи сизлар насиҳат олинглар.

 153. Ва (дебдурки), бу дин Манинг йўлимдур,   , бу тўғридур; сизлар эмди шунға юринглар ва бошқа йўлға юрманглар, ул йўллар сизларни (Аллоҳнинг) йўлидин жудо қилур. Шул нарсаларға у амр берибдур сизларға, токи сизлар сақланинглар".

 Юқорида баён қилинган аҳкомға амал қилмак ва Худоға берилган аҳдға эътиқодин ва амалан вафо этмак. Шулдур Парвардигорингиз анға мансуб бўлғон тўғри йўлки, фотиҳа сурасида муфассал талҳин этилган эрди.

 154. Кейин Биз Мусоға Китоб бердук токи тамом бўлсин неъматимиз яхши амал қилғувчиларға ва баён бўлсин ҳар бир нарсаға ва рахнамолик бўлсин ва меҳрибонлик бўлсин - токи алар Раббиларин мулоқотиға иймон келтирсинлар.

 155. Бу Қуръон Китобидурки, ани Биз тушургандурмиз, баракотли (Китобдур); эмди сизлар шул Китобға тобе бўлинглар, қўрқинглар, токи сизларға рахм қилинсин.

 Яъни, бу охирий муқаддас Китоб тамоми баракоти дунё ва охиратни ўз ичиға олгандур. Эмди сизлар бу Кшпобға амал қилиб ҳар икки дунёда саодатмандлардин бўлинглар ва бу Китобға мухолиф бўлишдин қўрқинглар, токи раҳмати Илоҳийға мустаҳиц бўлинглар.

 156. Токи демангларки: "Ҳақиқатда осмоний Китоб биздин аввал ўтган икки тоифағагина тушурилган эрди. Ва биз аларнинг ўқиш ва ўқилишларидин бехабар эрдик".

 157. ё демангларки: "Агар бизларға ҳам Китоб тушурилса эрди, биз алардин хам албатта зиёда тўғри йўлда бўлур эрдук". Эмди сизларға хам Парвардигорингиз тарафидин хужжат ва ҳидоят ва раҳмат келди; бас, кимдур золимроқ ул одамдинкн, Аллоҳнинг оятларин ёлғон дер ва андин манъ қилур? Анқариб Биз оятларимиздин манъ қилғувчиларға шул манъларин сабабидин нихоятда ёмон азоб ила сазо берурмиз.

 Яъни, араблар ва сурёниларш, осмоний Китоб ва шариат бизларю тушурилмагандур, балт аввалғи икки тоифаяҳуд ва насороларға нозил қилингандур, бизлар на ибро (яҳудий) ва на сурёний забонидин хабардормизки, ул Китоблардин истифода крлсак. Эмди на учун бизға муохаза бўлур? Аларға жавобан иршод бўлурки, мана бу муқаддас Китоби арабий Аллоҳнинг ҳужжати ва ҳидояти ва оми рахматининг бориши аларнинг ўз уйлариға тушурилди. Андин ўзлари аввал истифода қилсинлар, сўнгра бу омонати Илоҳийни Машриқ ва Мағрибға муҳофазат ва эҳтиёт ила етказсинлар.

 158. Булар фақат шунға мунтазирдурларки, аларға фаришталар келсинлар ё сизнинг Парвардигорингиз келсин, ё Парвардигорингиз нишонларидин баъзилари келур, анда хеч кимнинг иймони наф қилмаски, аввал иймон келтирмаган эрди ё ўз иймонида яхши амал қилмагаи эрди. Сиз денг 'ЧЗизлар мунтазир туринглар, биз хам мунтазирдурмиз".

 159. Таҳқиқ, одамларики, динларида хар қисм йўллар чиқардилар ва фирқа-фирқа бўлиндилар,сиз хеч бир нарсада алардин эмассиз, аларнинг ишлари Аллоҳғагина ҳаволадур; кейин аларға қилмишларидин хабар берур.                                       ,"

 Эътиқод этиладиган нарсаларда тафаррақа бўлмак (ажралиб кетиш) мамнуъдур. Ва қилинадурган нарсаларю бироз тариқалар алоҳида бўлиб қолса бок йўқдур.

 160. Кимики яхши иш қилур, берилур анға анинг ўн баробарин ва кимики ёмон иш қилур жазо берилур анға анинг бир баробарингина, аларға зулм этилмас.

 161. Сиз денг: "Манинг Парвардигорим мани бир тўғри йўлға солгандурки, ул дуруст бир диндур, Иброҳнм миллатидурки, бу муаҳхид (хақиқий) эрди ва мушриклардин эмас эрди.

 162. Сиз денг: "Шак йўедурки, манинг намозим ва манинг қурбонлигим ва манинг ҳаётим ва ўлимим ҳаммаси Аллох учундурки, тамоми олам Парвардигоридур.

 163. Анинг шериги йўқдур ва шул тавхид ила манға амр қилинди ва ман мусулмонларнинг аввалидурман".

 "Жомъи Термизий"да келибдурки, кун ту набийян ва одама байнарруҳц вал жасади дебдурлар. Яъни, "Одам алайҳиссалом жонлари жасадлариға дохил бўлмай туриб манға пайғамбарлик мартабаси ҳосил бўлғон эрди", бунға назаран саййиди олам пайғамбаримиз аввали муслимин эмас, аввали анбиё ҳамдурлар..

 164. Сиз денг: "Оё, ман Худодин бошқани ахтарайми?" Ҳолбуки, Улдур хамма нарсанинг Рабби. Ва ҳеч ким амал қилмас ўз зиммасидин бўлғон нарсадин бошқаға ва хеч ким бошқанинг юкин кўтармас. Кейин Раббиларингаз тарафиға бўлур ҳаммаларингизнинг қайтишларингиз, кейин Ул сизларға хабар берурки, нима нарсада жанжал қилур эрдингаз.

 165. Ва Ул зотики сизларни ер юзин подшохлари қилди ва баъзнлариигизни даражаларда баъзиларингиздин юқори қилди, токи Ул сизларға берган нарсасида сизларни синасин. Албатта сизнинг Парвардигорингиз тез азоб қилғувчидур ва албатта Ул мағфират ва рахмат сохибидур.

 Яъни, Аллоҳ сизларни ер юзиға ўз тарафидин ноибҳилдики, хоҳлаган тариҳаларингизда анға ҳокимликқилурсизлар. Яъни, шаклда, рангда, ахлоқда, қадди-ҳоматда, иззатда ва мартабада бир-бирларингиздин мухталибдурсизлар.

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase