close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

004, Нисо (хотунлар) сураси

МАДИНАДА НОЗИЛ БЎЛҒОНДУР ВА УЛ 176 ОЯТ, 24 РУКУЬДУР

Ибтидо қилинур беҳад мехрибон, нихоятда рахмлик Аллох номи ила

1.      Эй инсонлар! Парвардигорингиздин қўрқннглар, у сизларни бир жондин пайдо қилди ва ўшал бир жондин анинг хотунин яратди ва тарқатди у икки зотдин кўп эрларни ва хотунларни. Ва қўрқинглар Аллохдинки, Ани восита қилиб ўзаро савол қилишурсизлар ва  сақланинглар қариндошларға бемардликдин. Албатта Адлох сизларни кўриб турур.
Бир жондин мурод Одам алайҳиссаломдур. Аллоҳ таоло аввал у кишидин, яъни, чап қовурғаларидин онамиз Ҳавони яратгандур. Кейин ҳар иккиларидин тамоми эру хотунларни яратиб, жаҳонға башар жинсин ҳар иккиларидин тарқатгандур. Парвардигори олам бутун баний башарға хитоб қилур ва айтурки, ўз Ҳолиқ яратувчингиз бўлғон Парвардигорингиздин ҳамиша хафвухазарда бўлинг ва Анинг ҳукмиға мухолифатдин ниҳоятда саҳланинг. Ул затики сизларни йўқдин бор этгандур, мухолифларингизға сазо беришға ҳам қодирдур. Сизлар ҳар ҳолларингизда Анға муҳтождурсиз, ҳатто ўз ўрталарингизда савол қилишсангизлар Ани восита қилурсизлар ва баёнларингизға ишонтирмоқ учун Анинг номиға қасамёд қилурсизлар. Ҳамиша ўз хеш ва ақраболарингиздин хабардор туринглар ва алардин алоқа ўзманглар аларға номеҳрибонлик қилманглар ва гумон этмангларки, Аллоҳ сизларнииг аҳволлларингиздин ғофилдур, балки яхши билингларки, Ул сизларни ҳар лаҳза кўриб турур.

2.       Ва беринглар етимларға аларнинг ўз молларини ва нопок молни пок мол ўрниға қўйманглар. Ва аларнинг молларини ўэ молларингизға аралаштириб еманглар, бу катта гунохдур.
Отаси ўлган етимларға валийю сартраст бўлғон зотларға ҳукм шулдурки, ҳачон алар балоғатға етиб баркамол бўлсалар, аларниг молларин ўз қўллариҳа топширсинлар. Сарпарастлик замонларинда етимларнинг яхши-яхши молларин олиб қолиб, ўрниға ўзларин ёмон ва ярамас молларин қўйиб қўймасинлар ва алар молларин ўз моллариға қўшиб тановул қилмасинлар. Валийға ижозат бордурка, етим ила ўз таомин баробар қилсин, лекин шул шарт илаки, етимға нуҳсон етмасин ва бундоҳ бўлмасинки, шериклик баҳона бўлиб етим молин еб юбормасин, чунки етим молин емак қаттиқ гуноҳдур.

3.     Ва агар сизлар етим қизлар хадинда ноинсофлик қилишдин қурқсангизлар, бас, никоҳларингға олинглар, таъбларинг севганни: бошқа хотунлардин икки ва уч ва тўртни ва агар қўрқсангизларки, баробар тута олмассизлар, у холда бир хотуи кифоя қнлур ва  мулкларингиз бўлғон чўрилар бўлур. Бунда умид борки, бир томонға оғмассизлар.
4. Ва беринглар хотунларға аларнинг махрларин хурсандлик ила. Агар алар андин бир миқдорни хушлик ила афв этсалар, сизлар ани мазалик ва безарар билиб енглар.
 5. Ва берманглар ахмоқлар қўллариға ул молларингизники, ани Аллох сизларнинг маишатларингизға сабаб қилгандур ва едиринглар аларға андин ва кийгизинглар ва деб туринглар аларға яхши сўзни.
6. Ва имшхон қилиб туринглар етимларнн балоғатга елунлариға қадар, кейин аларда хушёрлик кўрсангизлар, аларнинг молларин ўзлариға беринглар ва аларнинг молларин катта бўлиб қолишларидин қўрқиб бехуда харж қилаб ва шошилиб еб қўйманглар. Ва кимики бениёздур, ул етимлар молларидин парҳез қилсин ва кимики мухтождур муносиб миқдорда олсин. Бас қачон аларға молларин бермакчи бўлсангизлар, тепалариға гувоҳ қўйинглар ва ҳисоб учун Худо кифоя қилур.

Пайғамбар ҳадисларида келибдурки, етим қизларға валий бўлғон одамларға баъзи қиз ўзи ҳам моли марғуб бўлғон сабабдин бир оз маҳр бериб никоҳлариға олур эрдилар. Ва агар ўзи зиёда марғуб бўлмай моли кўп бўлса, ул ҳолда ҳам бошҳаға бермай ўзлари олиб қўюр эрдилар. Лекин қиз ўзи марғуб бўлмаган жиҳатдин яшашда аччиқлик пайдо бўлур эрди. Мана шул борада бу ояти карима нозил бўлди. Валийларға ҳукм берилурки, агар сизлар етим қизларни никоҳингизға олганда адолат қила олмасмиз деб қўрқсангизлар, аларни қўйиб, бошқа хотунларни шариатға мувофиқ бирдан тўртғача никоҳларингизға олмак сизлар учун ижозатдур, токи етим қизларға нуқсон бўлмасин. Озод мусулмонға тўрт хотунға ва қул учун икки хотунға ижозат бордур. Ҳадисларда бу нарса келгандур, тамом имонларнинг ижмоълари ҳам шул нарсағадур. Бутун уммаати Исломияға ҳукм шулдур, магар расули акрам бу ҳукмдин алоҳидадурлар, ул жанобға зиёда олмоқда ижозат бордур. Лекин адл қила олмаслик хафви бўлса, биргина хотунға қаноат қилмак ҳар бир мусулмон учун зарурдур. Бирдан зиёда хотуш бўлғон кишиларға емак, ичмак, олмак ва бермак муомалаларида баробар тутмак вожибдур. Кечқурун баробар туришда ҳам адолат зарурдур. Баробар кўрмаганлар қиёмат куни азобға мубтало бўлур. Хотун кишининг маҳри хурсандлик ила берилмаги лозимдур. Агар хотун киши ўз эриға маҳридин бир миқдорғача ё олиб, ё олиб яна қайтиб берса, эр ҳам хуш бўлиб олсин. Молни сақлмоқлозимдур. Ақли нокомил бўлғон етимлар молин қўллариға берилмасин ва етимлар молларин заруратдин зиёда сарф қилинмасин ва катта бўлиб қолишларидин қўрқиб, тез-тез харж қилиб молни исроф этилмасин. Етимни тарбия қилғувчи одам муҳтож бўлса, ҳар ой хизматиға лойиқ ҳақ олсин. Агар давлатманд бўлса, бир нарса олмоғи ҳаргиз дуруст эмасдур. Етимлар молларин ўзлариға бериш вақтида гувохлар ҳозир бўлсинлар.

7. Бордур эрлар учун насиба ота-оналари ва қариндошлари қолдирган нарсадин ва бордур хотунлар учун ҳам насиба ота-оналари ва қариндошлари қолдирган нарсадин, у нарса оз бўлсин ё кўп бўлсин, бу ҳисса муқаррардур.  
8. Ва қачон ҳозир бўлса тақсим вақтида (ворис бўлмаган) қариндошлар ва етимлар ва муҳтожлар, беринглар аларға ул молдин бир оз ва денг аларға маъқул сўзни.
9. Ва қўрқсинлар ул одамларики, агар ўзларидин кейин кичик болаларни қолдирсалар, алар ҳақларинда хафвда буларлар. Бас, алар Аллоҳдин қўрқсинлар ва тўғри сўзласинлар.
10. Ҳақиқатан ул зотларики, зулм бирла етим молларин ерлар, алар ўз қариндошларини ўт ила тўлдирурлар ва анқариб дўзахға дохил бўлурлар.    -
Расули акрам пайғамбарликларидин муқаддам қиз болаларға катта бўлсин ё кичик бўлсин мерос берилмас эрди ва ўғил болаларға балоютға етмаган бўлса мерос йўқ эрди. Бу оят ила бу расмни ботил қилиниб, аларнинг ҳаммалариғд меросдин ҳукми собит қилинди. Қачон тақсим. вақтида хонадони одамлардин етимлар ва муҳтожлар келиб қолса, аларға бироз таом. едириб ё муносиб микдорда бир нарса бериб равона қилинсин ва агар қолдирилган нарса етимлар моллари бўлса ва ўлган одам ўзи васият қилмаган бўлса, ул ҳолда яхши сўз ва яхши узрлар ила аларға жавоб берилсин. Етимлар молларин беважҳ егувчилар ҳақиқатда ўт еганлар бўлурлар, яъни, жаҳаннамға дохил бўлурлар.

11. Аллоҳ авлодларингиз хақларинда сизларға ҳукм берур: бир эрнинг хиссаси икки урғочи ҳиссаларини баробаридур. Бас, агар иккидин зиёда урғочилар бўлсалар, аларға майит қолдирган молнинг учдин иккиси бўлур ва агар биргана урғочи бўлса, анға ярим мол берилур. Ва ота-оналариға аларнинг ҳар бирлариға олтидин бири берилур тамом молларин, агар майитнинг авлоди бўлса. Ва агар майитдин авлод бўлмаса ва меросхўри ота ва онаси бўлса, ул ҳолда онасиға учдин бири берилур. Ва майитнинг бирдин зиёда ака-ука, опа-сингиллари бўлса, онасиға олтидин бири берилур, қилиб кетган васият ва қарзини бергандин кейин. Оталарингдин ва ўғилларингдин ким сизларға зиёда фойдаликдур билмассизлар. Аллоҳ тарафиндин бу ҳисса муқаррар қилингандур, Аллоҳ буюк илмлик ва хикматлик зотдур.

12. Ва сизларға берилур хотунларингиз қолдирган молнинг ярмини, агар аларнинг авлодлари бўлмаса. Агар авлодлари бўлса қолдирган молларин тўртдин бири сизларға бўлур, қилиб кетган васият ва қарзларин бериб. Ва хотунларға сизлар қолдирган молнинг тўртдин бири берилур, агар сизларда авлод бўлмаса. Ва агар сиздарда авлод бўлса, аларға саккиздин бири берилур қолдирган молларингиздин қилиб кетган васият ва қарзларингиздин кейин. Ва агар бир эр ё бир хотун бўлиб қолсаки, молин мерос қилинур, ота ва онасиз ва анинг битта она биродари ё синглиси бўлса, берилур аларнинг хар бириға олтидин бири ва агар алар андин зиёда бўлсалар, ул холда хаммалари учдин бириға шерикдурлар, қилинган васиятни ва қарзни берғоч. Башартики, ул васиятдин бошқаларға зарар бўлмаса, бу нарса Аллох тарафидин бўлғон ҳукмдур. Аллоҳ ниҳоятда илмлик ва нихоятда тахаммуллик зотдур.
Хотун киши ўлиб, фарзанди бўлмаса, эриға ярим молин мерос берилур. Агар фарзанди бўлса, хоҳ шул эрдин ё бошқа эрдин бўлсин, эриға тўртдин бир мерос берилур. Агар эр ўлиб, фарзанди бўлмаса, хотунға тўртдин бир мерос берилур, агар фарзанди бўлса, саккиздин бир берилур, биргина хотуни бўлсин, ё зиёда бўлсин, ҳаммалари шул ҳиссада баробардурлар. Бу ҳам васият ва қарздин сўнг берилур. Хотуннинг маҳри меросдин хориждур. Агар майитнинг вориси биргина она, бир биродари ва ё она бир ҳамшираси бўлса, ота-онаси ва ўғил-қизи бўлмаса, майит хоҳ эркак бўлсин, хоҳ хотун киши бўлсин, бу ҳолда анинг биродариға ё ул синглисиға олтидин бир берилур. Ва агар алар бирдан зиёда бўлсалар, ул ҳолда ҳаммалари учдин бирға шерик бўлурлар, бу ҳам васият ва қарздин кейиндур.

13. Бу нарсалар Аллохнинг ҳадларидур. Ва кимики Аллоҳға итоат қилур ва Анинг пайғамбариға, дохил қилур Аллоҳ ани жаннатлариғаки, оқиб турур остларидин ариқлар, алар анда доим қолурлар ва мана шулдур буюк муродға етиш.
14. Ва кимики нофармон бўлур Аллоҳға ва Анинг расулиға ва ўтиб кетур ҳадларидин, дохил қилур ани Аллох; дўзахға, доим қолур ул анда ва бордур анинг учун хор қилгувчи азоб.
15. Ва сизларнинг хотунларингиздин қайси бир хотунларики ёмон иш қилурлар, сизлар аларға ўз одамларингиздин тўрттасини гувоҳ қилинг. Агар алар гувохлик берсалар, сизлар ул хотунларни уйларида бандда сақланглар аларға ўлим келгунча, ё Аллох аларға бирор йўл пайдо қилгунча.
Қайси бир инсоннинг хотунин зино қилганлиғи маълум бўлса, анинг учун оқил, болиғ ва озод мусулмонлардш тўрт нафар гувоҳ қоим қилмоқ лозимдур. Агар алар баробар гувоҳлик берсалар, ул ҳолда ўшал хотунни уйға қамаб қўймоҳ лозимдур. Ташҳараға чиқмоқға ва бошқалар ила мулоқотға ижозат бўлгунча берилмас. Бу ҳукм бўлғонда зинокор хотунға сазо тайин қилинмаган эрди. Кейин нур сурасида сазо нозил бўлди. Бокираға юз қамчи ва жувон хотунға тошбўрон тайин қилинди. Сўнгра юқоридаги ҳукм мавқуф бўлди.

16.      Ва сизлардин қайси икки эркак ёмон иш қилсалар, сиз аларға кулфат беринг. Кейин алар тавба қилсалар ва ўзларини тузатсалар, сизлар аларни қўйиб беринглар. Албатта, Аллоҳ тавба қабул қилғувчи меҳрибондур.
Бу оятни баъзи уламолар лавота (баччабозлик)ға ҳамл қилибдурлар ва кўплари зиноға ва баъзилари ҳар иккисиға ҳамл этибдурлар.

17.      Аллоҳ шундоқ бандалар тавбасин қабул қилурки, алар нодонликдин ёмон ишни қилурлар, кейин тезлик ила тавба қилурлар. Аллоҳ ўшал одамларнинг тавбасин қабул қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билгувчи ҳикматлик зотдур.  
18. Ва ул одамлар тавбалари қабул қилинмаски, алар бутун умрлари гунохларни қилиб борурлар, қачон аларға ўлим келса: "Эмди тавба қилдим", дерлар. Ва қабул қилинмас кофирлик ҳолда ўлгувчилар тавбаларин ҳам. Алар учун Биз дардлик азоб тайёрлаб қўйгандурмиз.  
19. Эй мўминлар! Хотунларни зўрлик ила мерос қилиб олмакларингиз сизлар учун ҳалол эрмас ва берган нарсаларингиздин баъзисин олмак учун аларни банд қилиб ўтирманглар, магар алардин равшан бир ёмон иш содир бўлса {манъ дурустдур). Ва хотунлар ила яхши бир суратда умр ўтказинглар. Агар аларни ёмон кўрсангизлар, мумкиндурки, сизлар бир нарсани ёмон кўрсангизлар, Аллох ул нарсада кўп хайр пайдо қилса.
20. Ва агар сизлар бир хотунни қўйиб, ўрниға бошқа бир хотунни олмакчи бўлсангизлар ва биринчилариға кўп бир молни берган бўлсангизлар, қайтариб олманглар ул молдин хеч нарсани. Оё, сизлар ул нарсани бўхтон ва равшан зулм ила олурсизларми?
21. Ва ани қандай олурсизлар? Ҳолбуки, хар иккиларингиз ўзаро бепарда топишгандурсизлар ва алар сизлардин мустахкам ахд олишгандур.
22. Ва никохларингазға олманглар ота-боболарингиз олган хотунни, магар бўлиб ўттан нарса (бўлиб ўтгандур). Бу кўп хаёсизликдур ва ғазабдур ва ёмон йўлдур.
23. Ҳаром қилинди сизларға оналарингизни ва қизларингизни ва сингилларингизни ва аммаларингизни ва ҳолаларингизни ва биродарингиз қизларини ва сингилларингиз қизларини ва сизларни эмизган оналарингизни ва эмишган сингиллариигизни ва хотунларингиз оналарини ва бирға ётган хотунларингиз қизлариники, алар қучоқларингизда парвариш топмоқдадурлар; агар сизлар оналари ила ётмаган бўлсангизлар, ул холда сизларға бок йўқдур; ва ўз пуштларингиздин бўлғон ўғилларингиз хотунларини; ва хам (ҳаром қилинди) икки сингилни бир никоҳда жам қилмакларингиз, магар бўлиб ўтган нарса бўлиб ўтгандур. Аллоҳ албатта мағфират қилғувчи, ниҳоятда рахмлик зотдур.
Отанинг никоҳиға кирган хотун нечук бўлса, болалар никоҳиға кирганларнинг ҳукмлари ҳам шундоқдур. Насаб важҳидин ҳаром бўлғон хотунлар етти навдур: оналар, қизлар, сингиллар, аммалар, ҳолалар, жиянлар (ака-ука томондин), ҳамширазодалар ва сут эмишган ришталар ҳам шулар каби етти навдур, ҳадисларда мавжуддур никоҳланиш важхидин ҳамиша ҳаром бўлғонлар хотуннинг онаси ва қизидур.

24. Ва эрлик хотунлар ҳам, магар ул хотунларики, аларға эга бўлдингизлар, бу нарсалар Аллоҳнинг қонуни, сизларға лозимдур.
Шаръий никоҳлари ҳаром бўлғон хотунларни баён қилинғоч, эмди ул хотунларнинг ҳаромлигин зикр қилинурки, алар бошца одамлар никоҳлариндадурлар, яъни, эрли хотун то эри ани талоқ қилиб, иддаси чиқмаса, ё ўлиб иддаси чиқмаса, бошқа одам ани ўз никоҳиға ола олмас, магар ул эрли хотунки, сизларнинг мулкларингизға ўтган бўлса. Бунинг сурати шулдурки, бир кофир ила бир кофир хотун ўрталарпда никоҳ бўлса, кейин алар турган таҳарға Ислом лашкари ҳамла қилиб, ўшал хотунни асир олинса, ул хотун тақсимда кимнинг ҳиссасиға тушган бўлса, ўшал одамнинг мулки бўлур. Эри тирик бўлиб, талоқ бермаган бўлса ҳам, олган эгасиға ҳалол бўлур.
Ва ҳалол қилинди сизларға булардин бошқаларни башартики, молларингиз ила талаб қилсангизлар, никоҳларингға олган ҳолда, наинки озод шахват қондирғувчи бўлғон ҳолда.
Бу ерда баён қилинган хотунлардин бошқа хотунлар ҳаммалари ҳалолдурлар. Лекин тўрт шарт ила: 1. Талаб, яъни, тил ила ижоб ва қабул этилсин. 2. Мол, яъни, маҳр бермакни қабул этилсин. 3. Ҳамиша ўз муҳофазатида сақламак мақсуд бўлсин. Уч-тўрт кун шаҳват қондириб, қўйиб юбормак ғарази бўлмасин. 4. Энг ками икки эркак, бир эркак, икки хотун шул муомала тепасида гувоҳ бўлсин Агар икки гувоҳ қўймай ижоб ва қабул қилинса, никоҳ ҳисоб қилинмас, балки зиноға ҳисоб қилинур. Бу охирги шарт бошқа оятларда бордур.
Қайси хотундур фойдалансангизлар, аларға беринглар қарор топган ҳақларини ва фарз бўлғондин кейин нима нарсаға рози бўлишсаларинг, сизларға гуноҳ бўлмас. Албатта, Аллоҳ яхши билгувчи ҳикматлик зотдур.

25. Ва кимики сизлардин озод мусулмон хотунларни никоҳиға олмакка қодир бўлмаса, ул одам қабзаларингиздағи мусулмон чўриларингиздин бирини никоҳиға олсин. Ва сизларнинг иймонларингизни Аллоҳ яхшироқ билур. Сизлар ўзаро бир жинсдурсизлар. Шунинг учун эгаларининг ижозатлари ила аларни никохларингизға олинг ва қоидаға мутобиқ маҳрларин аларға беринглар алар никоҳға олинган ҳолларида, наинки озод шаҳват қондирғувчи бўлғон ҳолда ва махфий ёр тутғувчи бўлғон ҳолда. Ва вақтики алар никоҳға олинсалар, кейин алар ёмон иш қилсалар, аларға озод хотунларға муқаррар бўлғон сазонинг ярмини берилур. Бу осонлик сизлардин зиноға мубтало бўлишдин қўрқған киши учундур. Ва сабрлик бўлишларингиз сизлар учун яхшироқдур ва Аллоҳ мағфиратлик ва рахмлик зотдур.
Бир хотунни никохға олиб, андин бир оз наф олинган бўлса, яъни, бирор бор баробар ётилган хилвати саҳийҳа қилинган бўлса, ул хотуннинг бутун маҳри эрнинг зиммасиға лозим бўлур, хотун ўзи кечмаса, ҳаргиз соқит бўлмас. Агар эру хотун маҳр муқаррар қилингандин кейин ҳам бирор нарсаға рози бўлишса, яъни, хотун бир миқдорни кечса, эр бир миқдор зиёда қилса, бок йўқдур. Лекин хотун муқаррар маҳрдин зиёда талаб қилса, ё эр муқаррар маҳрдин кам берса, бу албатта ножоиздур. Озод хотун олмакка қудрати етмаган ё нафақасидин ожиз бўлғон одам бирор мусулмон чўри ила никоҳ қилса бўлур, чунки маҳрлари кам ва нафақаси оз бўлур. Озод хотун олишға қодир киши учун чўри ила никоҳ қилмак имом Шофъий мазҳабларида ҳаромдур ва имоми АбуҲанифа мазҳабларида макруҳи танзиҳийдур. Озод хотуни бор одамға чўри ила никоҳ ҳаммаларин қошларинда ҳаромдур. Зино хафви бўлғонда, сабр қилинса яхшироҳдур. Ғулом ва чўри учун зино сазоси ҳарҳолда эллик даррадур.

26. Аллоҳ шуни хохларки, сизларға баён берсин ва ҳидоят қилсин сизларни сизлардин аввал ўтганлар йўллариға ва қабул қилсин тавбаларингизни. Аллоҳ билгувчи ҳикматлик зотдур.
27. Аллоҳ хохларки, сизларға мехрибонлик қилсин ва одамларики шахват орқасидин юрурлар, алар хоҳлайдурларки, сизлар тўғри йўлдин узоц чиқиб кетсангизлар. 28. Аллоҳ хоҳларки, сизлардин юкни енгил қилсин; чунки инсон кучсиз пайдо қилингандур.
29. Эй мўминлар! Сизлар ўзаро бир-бирларингизнинг молларин нохақ еманглар; магар ўз ароларингизда рози бўлишиб қилинган тижорат бўлса бок йўқ. Ва бир-бирларингизни ўлдирманглар. Албатта, Аллоҳ сизларға мехрибондур.
30. Ва кимики хаддидин ошиб ва зулм қилиб бу ишни қилса, анқариб Биз ани ўтға солурмиз. Ва бу нарса Аллохға осондур.
31. Агар сизлар манъ қилинган катта гуноҳлардин сақлансангизлар, Биз сизлардин кичик гунохларингазни маҳв қилурмиз. Ва сизларни азиз бир мақомға дохил қилурмиз.
Яъни, қайси бир буюк гуноҳни беибо қилиб юборишдин ўзларингизни сақласангизлар, Биз сизларнинг ўшал гуноҳ учун қилган гуноҳларингизни афв этурмиз мақомида утбу оят ва сураи нажимда аллазина яжтанабуна кабоирал исми вал фаваҳишал-ламами ояти — ҳар иккисининг мазмуни бирдур, яъни, оятлардаги сабабият ва ваҳмнинг маънилари мустақил алоҳида бир гуноҳ эмас, балки қайси бир буюк гуноҳға сабабчи бўлғон гуноҳлардур. Масалан, бир киши зиноға ирода' қилса кўзи ила назар қилур ва тили ила сўзлашур ва нафси ул ишни орзу қилур ва хоҳлар ва андоми ул ишни рост қилур ё ёлғон қилур. Агар бир мўмин кўриб туриб ва нафси хоҳиш қилиб туриб, Худодин қўрқиб ўшал ишни қилмай қўйса, шунинг баракотидин кўзин ва тилин ва нафсин гуноҳларин ушбу оятлар мазмунларича Аллоҳ афв этур. Чунки ул одам зинони қилган суратда назари алоҳида зино ва сўзи алоҳида зино ва хоҳиши алоҳида зино ҳисоб қилинур.

32. Ва ҳавас қилманглар ул нарсаники, Аллоҳ анинг ила баъзиларингизни баъзиларингиздин ортиқ қилгандур. Эрларға ўз амалларидин хисса бордур ва хотунларға ўз амалларидин ҳисса бордур. Ва Аллоҳдин Анинг карамин талаб қилинглар — албатта Аллоҳ ҳар нарсани билгувчи зотдур.
Яъни, Аллоҳ таоло бир эр кишини қайси бир фазилат ва шарофатда ортиқ қилган бўлса, бошқалар анға ҳирс ва ҳавас қилмасин, чунки андин бир-бирлариға ҳасад муомаласи ва душманлик воқеаси туғулур. Ва ҳам Аллоҳнинг ҳикматиға мухолиф қилинган бўлур. Анинг ўрниға яхши амалларни қилинсин. Анинг жазоси Парвардигор карамидин истиҳқоқдин зиёдасин талаб қилинса улуғ бўлур. Аллоҳ эрларға ҳам, хотунларға ҳам амаллари учун ҳисса муқаррар қилгандур.

33. Ва ҳар бир одам учун Биз ворислар тайин қилгандурмиз ота-она ва қариндошлари қолдирган молға ва ул одамларики, алар ила сизлар аҳду паймон қилгандурсиз, аларнинг ҳиссаларин аларға беринглар. Албатта Аллоҳ ҳар бир нарсадин воқифдур.
Аҳду паймон қилган зотлар ул зотларики, ўзлари хеш ва ғариб эмасдурлар, лекин ўзаро биродар тутинган зотлардурлар. Исломнинг бошланишида бир мунча зотлар якка-якка мусулмон бўлғон эрдилар, аларнинг ақраболари кофир эрдилар, ул вақт пайғамбаримиз икки-икки нафарни бир-бирлариға биродар қилиб қўйиб эрдилар. Шул биродарлар бир-бирларидин мерос олишур эрдилар. Вақтики аларнинг ақраболари мусулмон бўлдилар, мерос ақраболарға ўтди, бу биродарлар учун яхши муомалада бўлмак ҳуши қолди.

34.     Эрлар хотунларға хокимдурлар шунинг учунки, Аллоҳ баъзиларин баъзиларидин ортиқ қилгандур ва шунинг учунки, эрлар молларин харж қилгандурлар. Ул хотунларики, яхшидурлар, эрлариға итоат қилурлар, эрлари йўқ вақтда Худо мухофазати ила алар хақларин сақларлар. Ва ул хотунларики, аларнинг саркашликларидин қўрқурсизлар аларға насихат қилинг ва алохида қилинглар ётишда ва уринглар, агар итоат қилишса сизларға аларни айбдор қилмак учун бахона ахтарманглар. Албатта Аллоҳ баланд ва улуғ зотдур.
Бир саҳобия хотун ўз зрлариға кўп нофармонлик қилиб эрдилар. Эрлари адаб бермак қасдида бир шапати урдилар. Кейин ул хотун оталариға эрларидин фарёд қилдилар. Оталари расули акрам хизматларит келиб аҳволни баён қилдилар. Ҳазрата расул эридин интиқом олмакка буюрдилар. Ҳукмлари ижро қцлинмай туриб бу оят нозил бўлди, саййиди олам дедиларки, биз бир нарсани хоҳлаб эрдук, Аллоҳ бундай хоҳишға мутобиқ келмади. Эмди Аллоҳ ҳукми ижро қилинсин, ул тамом хайрнинг ўзидур. Яъни, эрлар икки важ ила хотунлардин ортиқдур. Биринчи важ шулки, эрлар илм ва амалдин ортиқдурлар, бу худодод фазилатдур. Иккинчи, эрлар хотунларға маҳр ва нафақа берур ва маҳр заруратларин тайин қилур. Хотунларға лозимдурки, эрларин ҳукмлариға хилоф этмасинлар, яхши хотун зриға итоатда бўлур ва Худованди карим ҳукмиға мувофиқ эри йўқ вақтда ҳам анинг ризоси бўйича ўз иззатин ва анинг молин муҳофазат қилур, булар хусусинда ҳеч бир хиёнат қилмас. Агар мабодо қайси бир хотун ўз эриға саркашлик қилса, эр учун Худо фармони шулдурки, ул тили ила тушунтириб насиҳат қилсин, бунға тушунмаса, алоҳида ётсин, лекин ўшал уйда. Бунға ҳам қаноат қилмаса, ул ҳолда шундоқ урсинки, уриш нишони қолмасин ва суяги синмасин. Агар хотун бу уч қисм ихлос ила тузалиб қолса, эриға ҳукм шулдурки, хотунларни айбдор қилмаклик учун баҳона ахтармасин.

35.     Агар сизлар эр-хотун ораларин бузулишидин қўрқсангизлар, ул эр хонодонидин бир одил кишини ва хотун хонадонидин бир одил кишиии муқаррар қилинг; агар булар ислохни хоҳласалар, Аллох алар ўрталарида муваффақият пайдо қилур. Албатта, Аллох билгувчи ва хабардор зотдур.
36. Ва ибодат қилинглар Аллохға аа шерик қилманглар Анға хеч бир нарсани ва яхшилик қилинглар ота-оналарингизға ва қариндошларингизға ва етимларға ва мухтожларға ва яқин қўшниға ва бошқа қўшниға ва хамнишинға ва мусофирға ра тасарруфларингизда бўлғон (ғуломларингизға). Албатта, Аллоҳ яхши кўрмас такаббур қилғувчи ва мақтанғувчини,
37. ул одамларики, ўзаро бахиллик қилурлар ва бошқа одамларға ҳам бахилликни таълим берурлар ва Аллоҳ ўз карами ила аларға берган молни яширурлар! Ва Биз тайёрлаб қўйгандурмиз кофирлар учун хор қилғувчи азобни
38. ва ул одамларики, харж қилурлар молларини одамларға кўрсатмак учун ва иймон келтирмаслар Аллохға ва на қиёмат куниға ва кимики шайтон анға ҳамроҳ бўлса. Бас, ул кўп ёмон ҳамрохдур.
39. Ва аларға нима (нуқсон) бўлур эрди агар алар Аллоҳға ва қиёмат куниға иймон келтирсалар ва Аллох берган молдин харж  қилсалар? Аллоҳ аларни яхши билур.
40. Бешак Аллоҳ бир кишининг ҳаққиға заррача хам нуқсон бермас ва агар яхшилик бўлса, ани икки баробар қилиб берур ва ўз тарафидин катта савоб берур!
41. Эмди ул кун нима холат пайдо бўлур, вақтики Биз чақирурмиз ҳар умматдин гувоҳ ва келтирурмиз сизни аларға гувох қилиб.
Яъни, қиёмат куни ҳар уммат ва ҳар қавмдин аларнинг аҳволларин баён қилмак учун гувоҳлар чақирилур. Ул гувоҳлар ҳар умматнинг пайғамбарлари бўлурлар, ё солиҳлари ва таянчлари учун жаноби сарвари коинот пайғамбаримизни ҳозир қилинур. Ул жаноб шаҳодатлари ила бошқа пайғамбарлар шаҳодатлари мустаҳкам бўлур. Ўшал кун кофирлар ҳоллари ниҳоятда ёмон бўлур ва алар орзу қилурларки, кошки ерға кўмилганда тупроқ бўлиб кетсалар ва бу хатарнок ҳолларни кўрмасалар эрди. Лекин бу орзулари наф ҳилмас ва ҳеч бир розни (сирни) Аллоҳ таолодин яшира олмаслар.

42. Ул кун кофир бўлғонлар ва расулға осий бўлғонлар орзу қилурларки, ер била баробар бўлиб кетсалар. Ва алар ҳеч бир сўзни Аллохдин яшира олмаслар!
43. Эй иймонликлар! Намозға яқин борманглар вақтики сизлар маст бўлсангизлар, то деб турган нарсаларингиз ўзларингизға маълум бўлғунча ва жунублик ҳолда ҳам то ғусул қилғунларингизғача. Магар мусофир бўлсангизлар ва агар сизлар хаста бўлсангизлар, ё сафарда бўлсангизлар, ё сизлардин бир киши ҳоло жойдин келган бўлса, ё хотунларға яқин борсангизлар, кейин сизлар сув топмасангизлар, ул ҳолда қасд қилинглар пок тупроқни ва ани сурканглар юзларингизға. Аллоҳ афв этғувчи мағфиратлик зотдур.
44. Оё, кўрмадингми ул жамоаники, аларға Китобдин хисса берилгандур, алар сотиб олмакдалар гумроҳликни ва хоҳларки, сизлар ҳам йўлдин озсангизлар.
45. Ва Аллоҳ яхши билур сизларнинг душманларингизни ва кифоят қилур Аллоҳ ҳимоят учун ва кифоя қилур (мадади) Аллох мадад учун.
46. Яхудийлардин баъзилари борки, (Тавротдаги) калималарни ўз жойларидин ўзгартирурлар ва "Бизлар эшитдук, итоат қилмадук ва эшит-эшитгирилмаган ҳолда, бизға риоя қил", дерлар тилларин буриб ва динға зарба уриш хаёли ила.
Парвардигори меҳрибон бу оят ила яҳудийлар кабиҳликларидин мусулмонларни огоҳ қилур ва аларға ўхшамакдин манъ этур. Алар Тавротни тиловат қилурлар ва амалдин маҳрумдурлар. Қачон расули акрам пайғамбаримиз аларға Худо ҳукмини баён қилсалар, зоҳирда қабул қилдук десалар ҳам, оҳиста ичларида "қабул қилмадук" дерлар. Ўзлари ҳазрати пайғамбар алайҳиссаломға хитоб қилсалар дерларки: "Эшит-эшиттир". Билмаган ҳолда бу лафз икки эҳтимоллик лафздур, яъни, бундин дуои хайр ва таъзим ирода қилинса ҳам бўлур ва дуои бад ва таҳқир қасд этилса ҳам бўлур. Аларнинг мақсадлари ғолибан таҳқир эрур, зоҳирий маъниси "сан ҳамиша ғолиб ва муаззиз тур" деган бўлса ҳам, алар бундин "кар бўл" деган маънини олурлар.
Ва агар алар десалар эрди: "Биз эшитдук ва итоат қилдук ва сиз эшитинг ва бизға боқинг", - алар ҳақларинда яхши бўлур эрди ва дуруст бўлур эрди. Ва лекин аларнинг куфрларидин Аллоҳ аларға лаънат қилди, эмди алардин кам одам иймон келтирур.

47. Эй китобий жамоа! Биз тушурган нарсаға иймон келтирингларки, тасдиқ этур сизлардағи бир қанча юзни текислаб, орқа тарафиға қайтаришимиздин аввал ёки шанба кун эгалариға лаънат қилганимиз каби аларға ҳам лаънат қилишимиздин аввал. Аллоҳнинг ҳукми албатта бўлур.
Юзни текисламак андаги кўз, бурун ва оғизларни йўқ қилиб, тахта каби силлиқ қилиб қўймакдур. Орқаға қайтармак, яъни, чеҳрасин орқа тарафиға ўгириб қўймакдур. Асхобу сабт воқеаси аъроф сурасида зикр қилинур.

48. Албатта Аллоҳ ул гуноҳни кечмаски, Анға бошқани шерик қилинса ва шерикдин бошқа гуноҳини хоҳлаган бандасидин кечирур. Ва кимики Аллохға шерик пайдо қилур, ул одам кўп катта гунох қилган бўлур.
49. Оё, сан ул одамларни кўрмадингмики, ўзларин пок кўрсатурлар? Балки, Аллоҳ хоҳлаган бандасини пок қилур ва аларға ип баробарида ҳам зулм қилинмас!
50. Боқғил, булар Аллоҳға қандай туҳмат ёпиштирурлар ва шул нарса равшан гуноҳкорлик учун кифоядур.

Яҳудийлар бу қадар расволикларда бўлиб туриб, ўзларин покиза бир жамоатдурмиз деб даъво қилурлар. Ҳатто ўзларин "абноуллоҳ ва ахборуллоҳ" деб нисбат берурлар. Бу даъволари Аллоҳ ҳақинда йўқ нарсани ёлғон баён қилмакдур. Бу жамоанинг очиқ нофармон эканликлари учун шул ўзи кифоядур.

51. Оё, сан ул жамоани кўрмадингмики, аларға Китобдин ҳисса берилгандур, алар бутға ва шайтонға иймон келтирурлар ва кофирларға дерларки: "Бу жамоа иймон келтирган зотлардин ҳидоятда ортиқдурлар".
52. Ана шулардурлар ул жамоаки, Аллоҳ аларға лаънат қилгандур. Ва кимғаки Аллоҳ лаънат қилур, сан анға мададкор топмассан.
Яҳудийлар вақтики, расули акрам ҳақларинда адоватлари зиёда бўлиб эрди, бориб Макка мушриклари ила иттифоқ қилдилар ва алар хотирларин риоя этиб, бутларин тавоб этдилар ва шайтонни хурсанд қилиб дедиларки: "Мушрикларнинг динлари мусулмонларнинг динларидин ҳаммадин". Бу нифоқ аларнинг Исломға ҳасадларидин эрдики, на учун яҳуддаги риёсат бу кун мусулмонларға ўтиб кетди. Мана шул қабоҳатлари сабабидин Аллоҳ аларни лаънатға дучор этди. Эмди алар учун на дунёда, на охиратда мададкор бўлмас.

53.       Оё, аларнинг салтанатда ҳиссалари бордур, бас, андоқ бўлса, булар одамларға кунжут баробарида бир нарса берсинлар.
Яҳудларнинг беҳуда даъволаридин бири шул эрдики, ҳақиқатда дунё салтанати яҳудларға хос ўз ҳақларидур, бошқалар анға ҳақдор бўлсалар ҳам бир неча кундин кейин яна яҳудларға ўтар. Аларнинг бу ботил даъволариға жавоб ўрнида Аллоҳ бу оятни нозил қцлибдур, яъни, салтанатда ҳиссалари бўлса эрди, бошқа инсонларға андак нарсани ҳам бермас эрдилар. Салтанат Аллоҳнинг ихтиёридадур, хоҳлаган бандалариға берар, ҳеч ким. Анга мухолифат қила олмас. Қуръони каримнинг бу баёни нақадар ростдурки, яҳудлар ҳозирги асрда ҳам ўшал қадим ақидаларида қоимдурлар. Бутун дунё ҳукуматларин ўз тасарруфлариға олмакчидурлар шул хаёли восита ила.

54.  Ёки алар одамларға ҳасад қилурларки, Аллоҳ ўз карами ила аларға берган нарса учун? Биз ҳақиқатдин бердук Иброҳим авлодиға Китобни ва ҳикматни ва бердук Биз аларға буюк подшохликни.
55. Бас, алардин баъзилари ул (Китоб)ға иймон келтирдилар ва баъзилари андин юз ўгирдилар. Ва кифоя қилур дўзахнинг алангали ўти.
56. Ҳақиқатан ул одамларики, инкор қилдилар Бизнинг оятларимизни анқариб, Биз аларни ўтға солурмиз! Ҳар бор терилари  тамом ёниб кетса, аларға андин бошқа териларни ўрниға берурмиз, токи алар хамиша азоб чекиб турсинлар. Албатта Аллоҳ забардаст хикматлик зотдур.
57. Ул зотларики, иймон келтирдилар ва яхши амалларни қилдилар, аларни Биз аиқариб шундоқ боғларға дохил қилурмизки, остларидин ариқлар оқиб турур, алар анда ҳамиша қолурлар. Бордур алар учун анда покиза хотунлар ва дохил қилурмиз Биз аларни қалин сояға.
58. Ҳақиқатан Аллоҳ амр берур сизларғаки, омонатларни ўз эгалариға етказинглар ва қачон одамлар ўрталарида ҳукм қилсангиэлар, адолат ила ҳукм қилинглар. Албатта Аллоҳ сизларға яхши насиҳат қилур, Аллоҳ бешак эшитгувчи, кўргувчи зотдур.
Яҳудларда шул одат бор эрдики, бошқаларнинг омонатлариға хиёнат қилур эрдилар ва одамлар ўрталарида бир ишни ҳал қилмакчи бўлсалар пора берган тарафға мойил бўлиб, амалға хилоф қилур эрдилар, Парвардигор Қуръони карим воситалари ила мусулмонларни шул ёмон хислатлардин манъ қилур ва оятда келибдурки, Маккани фатҳ қилинган куни пайғамбаримиз хонаи Каъба ичлариға кирмакчи бўлдилар, Усмон ибн Талха калитдор эрди, калитни бермади, ҳазрати Али калитни тортиб олиб дарвозани очиб бердилар. Жаноби расули акрам ичкариға кириб чиқиб эрдилар, амаки муаззамлари Аббос арз қилдиларки, бу калитни манға марҳамат қилсинлар, шул воқеа устинда бу ояти шарифа нозил бўлди. Шул ҳол саййиди олам пайтмбаримиз калитни Усмон ибн Талхага топширдилар.

59. Эй иймонлик бандалар! Итоат қилинглар Аллоҳға ва итоат қилинглар расулға ва ўзларингиздин бўлғои ҳокимларға.
Юқоридаги оятда Парвардигор ҳокимларю одилона ҳукм қилмак учун амр бериб эрди. Бу ояти каршла ша бошҳаларға ҳуш ццлурки, алар ҳокимларю итоатда бўлсинлар, лекин шул шарт илака, ҳотмлар ўзлари ҳам ҳақға итоатда бўлсалар.
Бас, агар ўзаро бир нарсада жанжал қилиб қолсангиз, ул нарсани Аллоҳға ва расулға ҳавола қилинглар, агар сизлар Аллоҳға ва қиёмат куниға ишонсангизлар. Ана шул нарса яхшидур ва оқибати хайрдур,
Агар сизлар ила ҳокимлар ўртангизда ихтилоф пайдо бўлса, ул ҳолда Қуръони карим ва пайғамбар суннатлариға мурожаат этилсин, Агар ҳокимлар ҳукмлари ҳақиқатда Китобуллоҳ ва суннати расулт мувофиқ бўлса, анға итоат қилинсин ва мухолифатдин тарк этилсин. Агар ҳар икки тараф Аллоҳ таолоға ва қиёмат куниға иймонлари бўлса, масалан, агар икки мусулмон ўрталаринда хусумат пайдо бўлиб, бирлари десаки: "Юр, шариат маҳкамасиға бориб масалани ҳал қилурмиз", иккинчиси десаки: "Ман шариатни билмасман ва шариатлик ишим йўқдур", ул албатта кофир бўлур.

60.      Оё, сиз ул жамоани кўрмадингизиики, даъво қилурлар сизға туширилган Китобға  ва сиздин аввал туширилган Китобға иймон келтирдук деб. Алар хохларларки, ўз маҳкамаларин шайтон ҳузуриға олиб борсинлар, холбуки, аларға ҳукм берилгандурки, анға ишонмасинлар ва шайтон хоҳларки, сизларни (йўлдин) оздириб узоқға ташласин. 61. Қачон аларға десаки: "Келинглар Аллоҳ туширган нарса тарафиға ва расул тарафиға", кўрурсиз мунофиқларники сиздин юзларин ўгирурлар.

Мадинаи мутаҳаррада бир яҳудий ва бир мунофиқ ўрталарида низо пайдо бўлди, яҳудий рост бўлғонлиги учун ҳукм қилдирмак қасдида расулуллоҳ олдилариға борайлик, деди ва мунофиқ яхудлар олим ва сардорлари бўлғон Каъб ибн Ашраф қошиға борайлик, деди. Охир ҳар иккилари рисолат паноҳ пайғамбаримиз ҳузурлариға бордилар. Ул жаноб яҳудий фойдасиға ҳукм қилдилар, мунофиқ рози бўлмай ҳазрати Умар қошлариға олиб борди, ул жаноб воқеани тафсили ила эшитдилар ва мунофиқнинг расулуллоҳ хушлариға рози бўлмаганин билдилар. Кейин ўшал ерда мунофқни ўлдирдилар, сўнг анинг вориси ҳазрати Умардин хун даъво қилди. Шул воқеа устида бу кеча оят нозил бўлди ва Умарға форуқ лакабин берилди.

62. Бас, нечукдур ул замонки, аларға илгари қилиб ўтган амалларин сабабидин бир мусибат етса, кейин алар сизнинг ҳузурингизға Аллоҳ номи ила қасам ичган ҳолларида келсаларки: "Биз фақат яхшилик ва тафвиқни хоҳиш қилган эрдук".

63. Ана шул одамлар ўшал зотлардурки, Аллоҳ аларнинг кўнгилларида бор нарсани билур. Эмди сиз алардин юз ўгиринг ва аларға насиҳат қилинг ва шундоқ сўз қилингки, диллариға тушсин!
Бу оятда ҳам юқоридаги воқеанинг тамомин баён қилинур, яъни, мунофиқнинг ҳазрати Умар иўлларида қатл қилиниши анинг нифоқи ва икки юзлигин сазоси эрди. Эмди бу ҳодиса устида таҳқиқ этилган сари аларнинг ички аҳвсллари маълум бўла бошлади. Кейин алар расулуллоҳ ҳузурлариға келиб, Аллоҳ таоло номиға қасам ичиб дер эрдиларш: "Валлоҳи! Биз ҳазрати Умар қошлариға расулуллоҳ хукмларидин норизо бўлиб бормадук, балки яхши ният ила борган эрдукки, бул жаноб бизни ислоҳ қилиб  қўюрлар". Парвардиюр марҳамат қилурки, ул жамоанинг сир-асрори Манға маълумдур. Сиз алардин тағофил этинг ва аларға ваъзу насиҳатни давом эттиринг ва асарли сўзларни қилиб туринг.

64. Биз ҳар бир пайғамбарни шунинг учун юбордукки, Аллоҳ изни ила аларға итоат қилинсин. Ва алар вақтики ўз жонлариға зулм қилиб эрдилар, сизнинг хузурингизға келиб Аллоҳдин мағфират талаб қилсалар эрди ва расул ҳам алар учун мағфират тиласа эрди, албатга алар Аллохни кечиргувчи ва рахм қилғувчи топур эрдилар.
65. Бас, қасамдур сизнинг Парвардигорингиз номиғаки, алар ҳаргиз мўмин бўлмаслар, то сизни ўз ўрталарида бўлғон жанжалларда ҳоким билмаслар. Ва сизнинг ҳукмингизға дилларидин хуш бўлмаслар ва анға таслим этмаслар.
66. Ва агар Биз аларға хукм қилсакки, "ўзларингизни ўлдиринглар ё ўз уйларингиздин чиқиб кетинг!" - бу ҳукмға алардин кам одам амал қилур эрди. Ва агар алар  ўзлариға қилинган насихат ила амал қилсалар эрди, алар учун яхши бўлур эрди ва (динда) зиёда бир қарор сақлағувчи бўлур эрди.
67. Ва ул вақт Биз аларға албатта буюк савоб ўз қошимиздин бурур эрдук.
68. Ва аларни тўғри йўлға солур эрдук.
69. Кимики итоат қилур Аллоҳға ва расулуллоҳға, ул зотлар Аллоҳ инъом қилгам жамоа ила бўлурларки, алар пайғамбарлар, сиддиқлар ва солиҳлардурлар. Ва булар нақадар яхши рафиқлардурлар'.

Пайғамбарлар ул зотлардурки, аларға Аллоҳ тарафидин ваҳй келур, яъни, фаришталар зоҳирда келиб хабар еткариб кетур. Сиддиқлар ул маҳбуб бандалардурки, пайғамбарларға келган пайғом ва аҳкомға ўз-ўзларича ва бедалил ишонурлар. Шаҳидлар пайғамбар ҳукмлари учун жонларин қурбон қилғувчилардур. Солиҳлар ул бахтиёр жамоалардурки, алар яхшилик учун яратилгандурлар ва ҳар бир ёмон сифатдин ўз нафсларин ва баданларин тозалагандурлар. Бу тўрт қисм жамоа тамом мусулмонларнинг жавоҳирлари ва инъом топган жамоаларидурлар. Ҳар ким Аллоҳ ва пайғамбар итоатларида бўлса, ул киши ҳам шул тўрт қисм бандалар ила бирға бўлур ва мунофиқлар алар ила бирға бўлишдин маҳрумдурлар.

70. Бу нарса Аллоҳ тарафидин эҳсондур ва Аллоҳ етарли бнлгувчидур.
71. Эй иймондорлар! Салоҳларингизни қўлға олинглар, кейин алоҳида-алоҳида тўда бўлиб ё ҳаммаларингиз бир бўлиб урушға чиқинглар.
72. Ва сизларнинг баъзиларингаз албатга қасддин урушда жон олиб қочур. Бас, агар сизларға бир мусибат етса, у дерки: "Худо манға карам қилдики, ман алар ила бирға эмас эрдим".
73. Ва агар сизларға Аллоҳ тарафидин карам бўлса, дер гўё сизлар ила анинг ўртасида ҳеч алоқа бўлмаган кабики: "Кошки ман ҳам алар ила баробар бўлсам ва буюк комёблик олсам эрди".
74. Бас, одамларики, охират йўлида дунё ҳаётин сотурлар, алар Аллоҳ йўлида жиҳод қилсинлар! Ва кимики Аллоҳ йўлида жиход қилур, кейин ўлдирилур, ё ғолиб келур, Биз ул одамға буюк савоб берурмиз.
75. Ва нима бўлди сизларғаки, Аллох йўлида ва ул ночор мазлум эрлар ва хотунлар ва ёш болалар хотиралари учун урушмассизларки, алар дерлар: "Эй, бизнинг Парвардигоримиз! Бизни бу шаҳардин чиқаргинки, анинг аҳли золимдур ва бизлар учун ўз тарафингдин бир ҳимоячи пандо қил ва бизлар учун ўз тарафингдин бир мададкор хосил қил".
76. Ул одамларики, мўминлардур, алар Аллох йўлида урушурлар ва ул одамларики, кофирдурлар, шайтон йўлида урушурлар. Бас, сизлар шайтоннинг мададкорлари ила жиҳод қилинглар, албатта шайтоннинг тадбири кучсиздур.
77. Оё, ул одамларини кўрмадингмики, аларға дейилган эрди: "(Урушдин) қўлларннгизни тортинглар ва намозларингизни адо қилинглар ва закотларингизни беринглар", кейин қачонки аларға жиҳод учун ҳукм берилди, алардин бир жамоат одамлардин шундоқ қўрқа бошладиларки, гўё Худодии қўрқған каби бўлғондин ҳам зиёда қўрқиш. Ва дер эрдиларки: "Эй Парвардигоримиз! На учун Сан бизларға жнҳодни фарз қилдииг? На учум бизни бироз кейинға қўнмадимг?" Сиз аларға денг: "Дунё фойдаси оздур ва Худодин қўрқғанлар учун охират ҳаммадин ва ип баробар зулм қилинмас".

Маккаи мукаррамада ҳижратдин аввал кофирлар мусулмонларни кўп паришон қилур эрдилар ва аларға ҳадсиз зулм бўлур эрди. Кейин мусулмонлар пайғамбаримиз ҳузурлариға келиб фарёд қилур эрдилар ва кофирлар ила жиҳод қилмак ва алардин ўч олмак учун ижозат талаб қилур эрдилар. Лекин расули акрам аларни тинч қилиб, дер эрдиларки, Парвардигорим томонидин манға уруш учун ҳукм келмади, балки сабр ва таҳаммулға амр бордур. Эмди сизлар намоз ва закотға давом этинглар. Ваҳтит мусулмонлар Мадинаға ҳижршп крлдилар ва Аллоҳ мусулмонлар ўзлари талаб қилган урушға ҳукм бериб эрди, баъзи иймони заиф мусулмонлар кофирлар ила урушдин шундоқ кўрқдиларки, гўё Худодин ҳам ортиқ қўрқурлар ва андин ҳам зиёда кўрқурлар ва овоза қила бошладиларки: "Эй Парвардигор, на учун бизға урушни фарз қилдинг, бир оз муддат яна таъхир қглинса эрди, бизлар яна бир неча кунлар дунёда ҳаёт кечирур эрдик". Парвардигор марҳамат қилдики, эй ҳабиб, сиз аларға денг. "Дунё роҳатлари ҳаммаси ҳакцр ва тез ўтгувчидур ва охират роҳати ҳақиқий ва ло завол роҳатдур. Лекин ул роҳат Худодин қўрқған ва Анға фармон бўлғонлар учундур-ва Худо қошида сизларнинг зарра қадр амалларингиз савоби ҳам зое' бўлмас".

78. Сизлар қайси бир ерда бўлсангизлар, ўлим сизларни топиб олур, агарки сизлар мустахкам қалъалар ичида бўлсангизлар ҳам. Агар ул одамларға бир фойда хосил бўлса, дерлар: "Бу (фойда) Аллох тарафидиндур" ва агар аларға бир зарар етса, дерлар: "Бу зарар, (ё Мухаммад), сизнинг тарафингиздиндур". Сиз аларға денп "Фойда ва зарар хаммаси Аллох тарафидиндур". Бу жамоатға нима бўлдики, ҳеч бир сўзни тушунмайдилар?
79. (Эй инсон), санға қандоқ бир яхши нарса хосил бўлса, Аллоҳ тарафидин пайдо бўлур ва қандай ёмон бир нарса пайдо бўлса, ўз нафсинг тарафидин бўлур. Ва (эй ҳабнб), Биз сизни одамларға пайғамбар қилнб юбордук. Ва гувоҳликда Аллохнинг ўзи кифоя қилур.
80. Кимики расулуллоҳға итоат қилур, ул албатга Аллохға итоат қилган бўлур ва кимики юз ўгурур (хеч бок йўқдур), Биз сизни аларға сақловчи қилиб юбормадук.
81. Агар дерларки: "Итоат қилдук". Бас, вақтики хузурингиздин ташқари чиқурлар, алардин бир тонфа кечқурун жам бўлишиб, сизнииг сўзингизға хилоф маслахат қилишурлар ва Аллоҳ аларнинг кичик маслахатларини ёзиб турар. Эмди сиз аларға парво қилманг ва Аллоҳға таваккал қилинг, Аллоҳ етарлик чорасоздур.
82. Оё, алар Қуръон устида фикр қилмасларми? Агар бу Китоб Аллоҳдин бошқа бир кимса тарафидин бўлса эрди, алар анда кўп ўзгариш топур эрдилар.

Қуръони каримнинг каломи Илоҳийлигиға далил бўлғон нарсалардин бири анда ҳеч бир турли ихтилофнинг йўқлигидур. Чунки инсонлардин бўлюн фасиҳ ва балоғатлилар наҳадар маҳоратғо соҳиблари бўлсалар ҳам, аларнинг бироз узайган таҳрирларида албатта ихтилоф бўлур, чунки жумлаларин ажзолари баъзиси саҳиҳ бўлса, баъзилари ғайри фасиҳ бўлур; баъзиси саҳиҳ бўлса, баъзиси ғалат бўлур ва баъзиси рост бўлса, баъзиси ёлғон бўлур. Лекин Қуръони мажид Рабб ул-оламин каломи муқаддаси бўлғони учун на анда ихтилоф бор ва на танаҳқус. Бу имтиёзни билмак учун аҳл соҳиби бўлмак лозимдур, омий табақа на билур ва нимани тушунур?

83. Ва қачон алар қошлариға омонлик хабари ё қўрқинч хабари келса, алар ул хабарни тарқатурлар. Ва агар ул иарсани расулуллохға ё ўз жамоаларин улуғлариға хавола қилсалар эрди, албатта аларнинг таҳқиқ этишлари (ила) ани тушунур эрдилар. Ва агар сизларға Аллохнинг карами ва раҳмати бўлмаса эрди, албатта сизлар шайтонға эргашиб кетур эрдингазлар, магар бир оз киши.
Ушбу мунофиқлар ила содда мусулмонлар тарафидин етадирган зарарлардин бири шулки, қачон бир омонлик хабари вужудға келса, чунончи, душманлар фалон ерға жам бўлишган бўлса, ё мусулмонларға бир ерда бир шикаст бўлғон бўлса, шул тариқа хабарларни ҳақиқат қилмай, ҳақиқатни яхши тушунмай тездин халҳ ўртасиға тарқатиб юборар эрдилар. Бундин аксар мусулмонларға зарар пайдо бўлур. Мунофиқлар билиб туриб зарар етказмак учун шундай қилурлар, лекин содда мусулмонлар зарар бўлишин билмай туриб шундай қилиб қўюрлар. Агар алар шундоқ хабарларни эшитган замонлари расули акрамға ё улуғларға ҳавола қилсалар, сўнгра ҳақиқатни айтиб бир натижани эълон қилсалар, ўшал эълонға мутобиқ булар ҳам эълон этсалар ниҳоятда яхши бўлур эрди. Бу тариқа Танбиҳлар ва ҳидоятлар Аллоҳ тарафидин фазл ва раҳматдурки, агар шундоқ қилмаса, мусулмонлар оммалари озиб кетурлар.

84. (Эй набий), эмди сиз Аллоҳ йўлида урушинг! Сизға ўзингиздин бошқанинг жавобгарлиги йўқдур ва мусулмонларни қизиқтиринг. Яқиндурки, Аллох кофирларнинг урушларин банд қилсин ва Аллоҳ урушда қаттиқроқдур ва сазода ҳам қаттиқроқдур.

Бу оят нозил бўлғонда расули акрам марҳамат қилдиларки, ман ўзим танҳо бўлсам ҳам жиҳодға чиқурман, агарчи бирор киши ҳамроҳ бўлмаса ҳам. Кейин 70 нафар саҳоба ила Бадр суғро (кичик)ға биқасди жиҳод кетдиларки, Уҳудда Абу Суфёнға ваъда қилган эрдилар. Аллоҳ таоло кофирлар диллариға хафв салиб, кела олмадилар, уруш банд бўлди. Расулуллоҳ беофият, музаффаронп қайтиб келдилар.

85. Кимики яхши хусусда шафоат қилса, анға ҳам у шафоат учун ҳисса берилур ва кимики ёмон хусусда шафоат қилса, анға хам шафоат учун хисса берилур. Ва Аллоҳ хар бир нарсаға қудрати бор зотдур.
86. Ва қачон сизларға бир киши шаръий салом берса, сизлар андин хам яхши алфоз ила салом беринглар, ё ани ўзини қайтаринглар. Албатта Аллох хар бир нарсани хисоб қилғувчи зотдур.

Мусулмонларға салом бермак ё дуо қилмак ҳақиқатда Аллоҳдин ани шафоат қилиб олмак учун саъй қилишдур. Анинг учун бу хусусда Парвардигор иршод қилурки, қачон бир мусулмон сизлар учун дуо қилса, ё салом берса, сизларға анға жавоб қайтармак зарурдур, ё ўшал калиманинг ўзин қайтаринглар ё андин яхишроқжавоб беринглар. Масалан, агар бир киши "ассаюму алайкум" деса, сизларға вожибдурки, "ваалайкум ассалом" денглар, ё зиёда савобға толиб бўлсангиз "ва раҳматуллоҳу" лафзини қўшиб қўйинглар. Агар салом бергувчи ани қўшган бўлса, сизлар "ва баракатуҳу" лафзини зиёда қилинглар. Агар ул мукаммал салом берган бўлса, сизлар ҳам мукаммаа жавоб беринглар. Аллоҳ ҳузурида ҳар бир нарсанинг ҳисбби маҳфуз турур. Яхши сўз бир калима бўлса ҳам зое бўлмас, албатта анға лойиқ жрвоб берилур.

87. Аллоҳ ул зотдурки, Андин бошқа маъбуд йўқдур! Албатта Ул қиёмат куни сизларни жам қилур, анда шак йўқдур! Ва кимдур Аллохдин зиёда рост сўзлағувчи?
88. Бас, нима бўлди сизларғаки, мунофиқлар хусусида икки фирқа бўлиб турибдурсиз? Ҳолбуки, Аллох аларнинг ёмон амалларин сабабидин орқалариға қайтаргандур. Оё, сизлар Аллоҳ гумрох қилган жамоани ҳидоят қилмакчисизларми? Ва кимики Аллоҳ гумрох қилган бўлса, анинг учун ҳеч йўл топмассизлар.
89. Ўзлари кофир бўлғон каби сизларнинг хам кофир бўлишларингизни дўст тутурлар, кейин ҳаммаларингиз баробар бўлингизлар. Эмди сиз мусулмонлар то алар Худо йўлида мухожир бўлмагунларича алардин ҳеч кимни дўст қилманг. Агар алар буни қабул қилмасалар, сиз аларни қайси ерда топсангиз тутинглар ва ўлдиринглар. Ҳеч кимни ўзларингизға алардин дўст (тутманглар) ва мададкор қилманглар.
90. Магар ул мунофиқларки, алар бир қавмға бориб қўшилурларки, ул қавм ила сизларнинг ўрталарингизда аҳд ва паймон бордур, ё алар ўзлари шундоқ ҳолда сизларға келсаларки, сизлар ила урушмакдин ё ўз қавмлари ила урушмакдин диллари танг бўлғон бўлса ва агар Аллоҳ хоҳласа эрди, албатга аларни сизларға ҳоким қилур эрди. Ва алар сизлар ила урушар эрдилар. Бас, агар алар сизлардин алоҳида бўлиб сизлар ила урушмасалар, сиз тарафға сулх қўлин узатсалар, ул ҳолда Аллоҳ сизлар учун йўл бермас (аларға қарши). Яна бир қисм мунофиқлар бор эрдики, алар да зоҳирда, на ботилда мусулмон эрдилар. Балки мусулмонлар ила зоҳирий алоқада бўлиб, изҳори муҳаббат қилур эрдилар, ғаразлари мусулмонлар аларнинг қавмлариға ҳамла қилсалар, жамоалари ва моллари саломат қолсин, деган бир матлаб эрди. Бу матлаб маълум бўлғоч, баъзи мусулмонлардин алоқа узмакчи бўлдилар, баъзилари шояд мусулмон бўлурлар, деб алоқани давом эттирмакчи бўлдилар. Бу оятларда шул хусусда ҳидоятлар берилурки, алар бир қисм мунофиқлардур, Аллоҳ аларни гумроҳ қилгандур. Алар то ватанларидин ҳижрат қилиб қошларингизға келмасалар, аларни дўст билманг ва ҳеч бир ишда мудохалариға йўл берманглар, балки агар иймон ва ҳижратни қабул қилмасалар аларни асир олинг ва топган ерларинтзда тутиб ўлдиринглар, магар ул жамоаки сизлар ила мусалиҳада бўлғон жамоа ила сулҳ қилибдур ва ул жамоаки, алар ўзлари урушдин ожиз келиб, сизлар ила сулҳға талаб бўлсалар ва аҳд берсаларки, на сизлар ила бўлиб қавмлари ила урушурлар ва на қавмлари ила бўлиб сизлар ила урушурлар ва шул аҳдларға қошл турсалар уруишанглар, балка сулҳ қилинглар.
91. Мунофиқлардин яна бир жамоани кўрурсизларки, хохлар сизлардин хам омонда бўлсинлар ва ўз қавмларидин хам омонда бўлсинлар. (Лекин) қачон аларни фасод тарафиға чақирилсалар, анға ўзларин отурлар, агар булар сизлардин алоҳида турмасалар ва сизларға сулҳ қўлин узатмасалар ва қўлларин урушдин банд қилмасалар, сизлар аларни тутиб қайси ерда бўлсалар ўлдиринг. Ва аларға қўл кўтармоқ учун сизларға Биз равшан салтанат ато қилдук.
92. Ҳеч бир мусулмон учун дуруст эмаски, яна бир мусулмонни ўлдирсин, магар хато бўлмаган бўлса. Кимики бир мусулмонни хато қилиб ўлдирган бўлса, ул одам бир мусулмон қул ва чўрини оэод қилсин ва ўлдирилган одамнинг ворислариға хун бахо берсин, магар ворислар афв этсалар (бок йўқ). Ва агар ўлдирилган одамсизларға душман жамоадин бўлиб, ўзи мусулмон бўлса, ул холда бир мусулмон ғулом озод қилинсин. Ва агар ул одам бир қавмдин бўлсаки, сизлар ила алар ўрталарида ахду паймон бордур, ул ҳолда анинг ворислариға хун баҳо берилур ва бир мусулмон ғулом озод қилинур. Ва ҳар ким ғулом топмаса, ул икки ой пайдарпай рўза тутур Аллоҳ тарафидин тавбасин қабули учун. Ва Аллоҳ билғувчи ҳикматлик зотдур.
Бу мавқеда хато қилиб бир инсонни билмай ўлдириб қўймак ҳукмларин баён қилинур ва шуни ҳам баён қилинурки, бир мўминни ўлдирмак ниҳоятда катта гуноҳдур. Магар ғалат қилиб билмай ўлдирса, ул мажбурлйк бир ҳолдур ва шул воқеа аҳкоми булар. Бу аҳком ила баробар мужоҳидлар фазилатларин ва кофиристондин Ислом мамлакатиға лозимлигин, сафар устида намоз қандоқ ўқилур ва уруш хафви замонларида намоз қандоқ ўқилур — ҳаммаси баён қилинур. Билмай хато қилиб мусулмонни ўлдириб қўйишнинг бир неча суратлари бордур, чунончи, мусулмонни узоқдин шикор гумон қилиб ўлдирур, ё шакорға опиган ўқ бориб мусулмонға тегур, ё мусулмон иттифоқан кофирлар ораларида бўлиб қолур, бу тарафдин мусулмонлардин бири билмай ани кофир гумон қилиб ўлдириб қўюр. Бул мақомда шул суратнинг баёни мақсуддур. Чунки мужоҳидларға шул сурат кўп воқе бўлур ва юқоридаги суратлар ҳам ушбу ҳукмға дохилдур. Бу оятда хато учун икки ҳукм баён қилибдур: бири шулки, бир қул ва бир чўрини мусулмон озод қилур, агар қодир бўлмаса, икки ой пайдарпай рўза тутур. Бу нарса ўз хатоси учун Аллоҳ даргоҳиға каффоротдур; икканчи, ўшал ўлдирилган одамнинг ворислариға хун баҳо берурки, бу аларнинг ҳақларидур, алар афв этсалар афв бўлур, летн каффорот бир кишининг афв этиши ила афв этилмас. Эмди бу нарсашнг уч сурати бордур, чунки ўлдирилган киши вориси ё мусулмон бўлур, ё кофир бўлур. Агар кофир бўлса, мусулмонлар ила сулҳ қилинган жамоадин бўлур. Аввалғи икки суратда ўлдирилган кишининг ворислариға хун баҳо берилур ва учинчи суратда хун баҳо бўлмас. Каффорот ҳар уч суратда албатта берилур. (Қоида): Имоми Абу Ҳанифа мазҳабларида хунбаҳо тахминан икки минг етти юз қирқ рупия ҳанди бўлур (1350 йил ҳджридаги кўрси ила), бу маблати ўлдирилган одамнииг жамоасиға ўлдиргувчининг жамоаси адо этур уч сана зарфинда.

93. Кимики бир мусулмонни билиб туриб ўлдирса, анйнг жазоси жаханнамдур, ул анда ҳамиша қолур. Ва Аллоҳ анға ғазаб қилур ва анға лаънат қилур ва анинг учун буюк азоб тайёр қилгандур.
94. Эй иймонлик бандалар! Қачон сизлар Аллоҳ йўлида сафар қилсангазлар, ҳар ишни таҳқиқ этиб қилинглар ва сизларға салом верғувчи одамға дунё ҳаётин фойдасин ҳосил қилмак мақсадида: "Сан мусулмон эмассан", демангларки, Аллоҳ ҳузурида кўп ғаниматлар бордур. Сизлар хам аввал шундоқ эрдингиз, кейин Аллоҳ сизларға иноят қилди. Эмди сизлар тахқиқ ила иш қилинглар, албатга Аллоҳ сизларнинг ишларингиздин хабардордур.

Ҳазрати саййиди олам пайғамбаримиз бир жамоа лашкарни бир қавм ила жиҳод учун юбордилар. Ул қавм ораларида бир киши мусулмон эрди, ўз мол ва асбоб ва жонворларин олиб, қавмидин алоҳида бўлиб ташқарида туриб эрди. Мусулмонларни кўриб: "Ассалому алайкум", деди. Мусулмонлар гумон ила жазм қилдиларки, ул одам ўзи кофирдур, жону молин саломат олиб қолмак. учун ўзин мусулмон кўрсатур. Шул ижтиҳод ила ани ўлдириб, мол, асбоб ва жонворларин ўлжа олдилар. Мана шу воқеа устида бу оят нозил бўлди ва мусулмонларға оятда бундоқ қилмаслик ва таҳқиқ ила иш қилмак панд этилди. Агар десаларки, анинг забони иқрориға қаноат қила олмадук, жавоб шулки, ўзларингиз ҳам. ибтидо шундоқ забони икрор ила келдингизлар, бир кимса сизларға бир нарса демади.

95. Мусулмонлардин узрсиз ўз уйларида ўтирувчилар ила Аллоҳ йўлида мол ва жонларини сарф қилиб жиход қилғувчилар баробар эмасдурлар. Аллоҳ мол ва жонлари ила жиҳод қилғувчиларни ўз уйларида ўтирғувчилардин даражада кўп ортиқ қилгандур. Агарчи ҳаммалариға яхшиликни ваъда қилгандур ва Аллоҳ мужохидларни ўтирғувчиларға ажри азимда ортиқ қилгандур.
96. Алар учун Анинг тарафидин бордур улуғ даражалар ва мағфират ва рахмат. Аллоҳ мағфират қилғувчи, рахматлик зотдур.
Мусулмонларнингузрли жамоалари кўрлар, чўлоқлар, хасталар ва ожизлардур. Булардин бошқа тамом табақалари иккиға бўлинурлар: бир тоифа мужоҳидларки, ҳамиша дин хизмати учун жиҳодға машғулдурлар ва бир тоифа бу фазилатдин ҳоли табақадур. Биринчи табақа иккинчи табақадин даражада ортицқдур, чунки, Аллоҳ аларнинг даражаларин юқори. қилгандур ва мағфират ва раҳматиға зиёда мустаҳиқ этгандир. Агарчи икки табақа ҳам жаннатидурлар.

97. Ҳақиқатан ул одамларики, ўз жоилариға зулм қилур эрдилар, вақтики фаришталар жонларин олурлар, аларға дерлар: "Сизлар қайси холда эрдингизлар?" Алар жавоб берурлар: "Бизлар бу мулқда ночор эрдук". Фаришталар дерларки: "Аллохнинг ери кенг эмасми эрдики, анға хижрат қилсангизлар?" Ана шул зотларнинг мақомлаик дўзахдур ва ул кўп ёмон жойдур.

Баъзи мусулмонлар борларки, ҳақиқатда даъволариға мувофиқ рост мусулмондурлар, лекин кофир ҳукуматиға тобедурлар ва ўзлари ҳукуматларидин мағлубдурларки, дин ишларин очиқ суратда қила олмаслар ва жиҳод эта олмаслар. Шундоқ мусулмонларға фарздурш, турган ерларин тарк қилсинлар. Бу рукуъда ушбу масалани баён қилинур. Ояти шарифанинг хулосаси будурки, ул одамларики, ўзлариға ўзлари зулм қилиб турибдурлар, яът, кофиристондин ҳижрат қилмай, алар ила турибдурлар, ўлар соатларида фаришталар аларға савол берурларки, "Сизлар қайси динда эрдингиз?" Жавоб берурлар': "Бизлар мусулмонмиз, лекин ночорликдин сўз қота олмас эрдук".

98.  Магар ул эрлар ва хотунлар ва болаларки, ҳақиқатда ночордурлар, алар чиқиб кетмак учун бирор тадбир билмаслар ва йўл топмаслар.
99. Мана бу жамоа эса булар учун умид бордурки, Аллох аларни афв этур ва Аллох афв этгувчи ва мағфират қилғувчидур.
100. Ва кимики Аллоҳ йўлида ватандин чиқур, ул одам ер юзида кўп жой ва кенглик топур. Ва кимики ўз уйидин Аллоҳ ва Анинг расулин тарафлариға хижрат қилса, кейин ани ўлим келиб тутса, Аллох хузурида анинг савоби муқаррар бўлур ва Аллох мағфират қилғувчи ва рахм қилғувчидур.
Бу оятда ҳижратға тарғиб бордур ва муҳожирларға тасалли берилур, яъни, ҳар кишики, Худо учун ҳижрат қилур ва ўз ватанин тарк этур, ул кишиға турмак ва истиқомат қилмак учун кўп жой топилур ва анинг ризқ ва маишати фаровон бўлур, Ҳижрат қилғувчилар қўрқмасинларки, қайси мулкда турибмиз ва нима ермиз ва бу хаёлни ҳам қилинмасинки, мабодо йўлларда ўлиб кетилса, на у тарафлик бўлурмиз, на бу тарафлик. Чунки бундоқ ҳолатда ҳижратнинг савоби татом берилур, нияти Аллоҳға маълумдур, меҳнати ҳаргиз зое бўлмас. Парвардигори меҳрибоннинг ушбу ваъдасин ростлиғин бутун дунё мусулмонлари албатта қайси даража эътиқод зтсалар айтурлар.

101. Ва қачон сизлар ер юзида сафар қилсангизлар, сизларға ҳеч гунох бўлмаски, намозларингиздин бироз кам қилсангизлар, агар қўрқсангазларки, кофирлар сизларни паришон қилурлар. Албатга кофирлар сизларға равшан душмандурлар.
Яъни, қачон сизлар жиҳод ва ҳаж ва бошқа муҳим ишлар учун сафарға чиқсангиз ва сизларға душманлариншз бўлғон кофирлардин хафв бўлсаки, алар вақт топиб сизларни паришон қилурлар. Ул вақтда сизлар намозингизни қисқа қилинг, яъни, тўрт ракатликни икки ракат ўқинглар. (Қоида): бизнинг мазҳабимизда қисқа намоз учун уч кунлик сафар бўлиши лозимдур. Андин кам бўлғон суратда каср нодурустдур. Кофирлар хафви ибтидо шарт бўлса ҳам, кейинчалик расули акрам бехафв сафарларда ҳам каср қилғандурлар ва сахобаларға ҳам таъкид ва тасриҳ қилгандурлар. Эмди мусулмонлар учун қачон сафарға чиқсалар тср ўқимацлари шаръий ҳукмдур — хафв бўлсин ё бўлмасин ва Аллоҳ тарафидин фарз ва эҳсондур, шукр ила қабул этмак лозимдур.

102. (Эй хабиб), қачон сиз мусулмонлар орасида бўлсангиз ва алар ила жамоат қилмакчи бўлсангиз, алардин бир тоифа сиз ила баробар қиём қилсинлар ва салохларини баробар олсинлар. Ва қачон булар сажда қилиб олса, сизларнинг орқаларингизға олсинлар ва иккинчи тоифаки, намоз ўқимагандур, алар келиб сиз ила баробар намозларин ўқисинлар ва булар ҳам эҳтиётда бўлсинлар ва салохларин баробар олсиилар. Кофирлар шуни хохларларки, сизлар қайси бир суратда салохларингиздин ва асбобларингиздин ғофил қолсангиа, токи алар сизларға бирдан хамла қилсалар.
Бу ояти каримада хафв намозин баён қилинур, яъни, кофирлар аскарлари мўқобилда бўлса, мусулмон мужоҳидлари икки ҳиссаға тақсим бўлурлар. Бир ҳиссалари имом ила ярим намозни ўқиб, душман муцобиласиға бориб тикка турурлар. Кейин иккинчи ҳиссалари келиб имом ила қолган ярим. намозни ўқурлар. Имом салом бергандин кейин ҳар икки ҳисса ўзларин ҳолган ярим намозларин алоҳида-алоҳида ўқиб олурлар. Намозлари агар шом намози бўлса, биринчи жамоат икки ракат имом ила ўқиб олур, иккинчи жамоат бир ракат имом ила ўқур. Бу ўртада намоз ичида туриб борди-келди қилишлари афвдур. Шул ҳолда ҳам қилич, зирҳ ва сипарларин баробар олсинларт, мабодо кофирлар вақт топиб бирдан ҳужум қилмасинлар.
Ва агар сизлар ёмғир бор сабабидин бир нав кулфат сезсангизлар, ё ўзларингиз бемор бўлсангизлар, ул ҳолда аслаҳаларингизни қўйиб қўйсангиэ бок йўқдур, (лекин шунда ҳам) эҳтиёткор бўлинг. Албатга, Аллоҳ кофирлар учун хор қилғувчи азоб тайёр қилиб қўйгандур.
Агар ё ёғин, ё хасталик, ё нотовонлик сабабидин қуролни кўтариб юрмак мушкул бўлса, ул ҳолда қуролларин ерға қўйиб намоз ўқилса ижозатдур. Лекин ўз эҳтиётларин кўрмак лозимдур. Чунончи, зирҳ (қалқон) ва сипарларин қўймасинлар. Агар душман хафви мазкур суратда хафв намозин ўқимакка рухсат бермаса, якка-якка пиёда бўлиб ўқисинлар. Буҳам бўлмаса, уловлариға минган ҳолда ишора ила ўқисинлар. Атр бу ҳам мушкул бўлса, ул ҳолда намозларин қазо қилурлар.

103. Бас, сизлар қачон намоздин фориғ бўлсангиз ёд қилинглар Аллоҳни турган ва ўлтирган ва ёнбошлаған ҳолларингизда. Ва қачон сизлар хотиржам бўлсангиз намозларингазни мукаммал ўқинглар. Шак йўқдурки, намоз мусулмонларға вақти муқаррар қилинган фарздур.
104. Ва душманлар орқаларидин тушмақда сустлик қилманг, агар сизлар аламзада бўлсангизлар, алар ҳам сизлар аламзада бўлғон каби аламзададурлур ва сизлар Аллохдин алар умид қилмаган нарсани умид қилурсизлар ва Аллоҳ хар нарсани билгувчи ҳикматлик зотдур.
105. Ҳақиқатан Биз сизға ҳақ Китобни тушурдук, токи сиз одамлар ўрталарида Аллох сизға кўрсатган тариқа ила ҳукм қилинг. Ва хоинлар тарафларидин жанжал қилғувчи бўлманг.
106. Аллохдин мағфират талаб қилинг, Аллох албатта мағфират қилғувчи раҳмликдур.
107. Ва сиз мужодала (бахс) қилманг ўз-ўзиға хиёнат қилғувчилар тарафидин. Албатта Аллох зиёда хиёнат қилувчи гуноҳкорни дўст тутмас.
Асри саодатда мунофиқлар ва баъзи эътиқоди заиф мусулмонларда шул одат бор эрдики, ўзлари қачон бир ёмон ишни қалиб хўйсалар, сазодин ва бадномликдин қўрқиб хийла ахтарур эрдилар. Сарвари алам пайғамбаримиз ҳузурлариға келиб ул иш хусусида шундоқ сўз қилур эрдиларт, андин онҳазрат аларни бегуноҳ, деб билсинлар. Балки бошқа бир бегуноҳ одаьнинг зиммасиға юклаб, ҳациқий гуноҳкорни тозалаш маслаҳатини кўрар эрдилар. Бир қанча киши жам бўлиб, ўзаро маслаҳат қилишиб, ажиб тадбирлар айтур эрдилар. Чунончи, бир бор шундоқ мусулмон ўзи ўғирлик қилиб бир яҳудий бечорани гуноҳкор қилмакчи бўлди ва жамоатлари қасам ҳам ичишди. Сўнгра Парвардигор бир неча оят нозил қилиб, асл воқеани расули акрамға баён қилди ва аларға тарафдорликдин расулуллоҳни манъ қилди.

108. Булар инсонлардин яширинурлар ва Аллоҳдин яширина олмаслар. Ҳолбуки, Ул ўшал соатда ҳам алар ила биргадур, вақтики алар кечқурун Аллоҳнинг ризосиға хилоф маслаҳат қилурлар ва Аллох аларнинг ҳамма амалларин ихота қилгандур.
Бу юқоридат оятларда аларнинг хиёнатларин ва ёмонликларин баён қилинган учун шояд расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун оламға умуман ва ўз умматлариға хусусан шафқатлари зиёда бўлғонлиги учун хатокорлар ҳақида афв талаб қилган бўлсалар. Парвардигор жавоб берурки, бу хоинлар тарафларин оиаб, на учун Аллоҳ ила савол-жавоб қилурсиз? Бундоқ одамларни Аллоҳ севмас. Булар одамлардин яшириниб кечалар махфий маслаҳатлар қилур ва Аллоҳдин шарм қилмасларки, ҳамиша алар ила баробардур.

109.      Яхши, сизлар шул зотларки, алар тарафидин дунё хаётида бахс қилдингизлар, кейин қиёмат куни алар тарафларидин ким Аллоҳ таоло ила бахс қилур? Ё ким аларға вакил бўлур?
110. Ва кимики бир ёмон ишни қилур - ё ўз жониға зулм қилур, кейин Аллохдин мағфират талаб қилса, ул одам Аллохни мағфиратлик мехрибон топур.
Суъи (ёмонлик) ва зулмдин катта ва кичик гуноҳ муроддур. Ёки суъи ул гуноҳдурки, андин бошқаға алам етса. Чунончи, бир кишиға туҳмат қилмак каби. Зулм ул гуноҳки, зарари ўзиға бўлса. Хулоса: гуноҳ қандоқ бўлса ҳам анинг иложи истиғфор ва тавбадур. Тавбадин кейин Аллоҳ албатта афв қилур.
111. Ва кимики бир гунохни қилса, ул одам ўз-ўэиға қарши зарар қилур ва Аллоҳ ҳар нарсани билгувчи хикматлик зотдур.
112. Ва кимики бир хато ё бир гуноҳни қилса, кейин бир бегунох одамға туҳмат қилса, ул одам буюк бўхтон ва равшан гуноҳ қилган бўлур.
113. Аллохнинг фазли ва рахмати бўлмаса эрди сизға, албатта алардин бир жамоа сизни оздирмакка ирода қилган эрди. Ҳолбуки, алар ўзларидин бошқа ҳеч кимни оздира олмас эрдилар ва алар сизға хеч бир нуқсон беролмаслар: Аллоҳ сизға Китоб ва ҳикмат нозил қилгандур ва сизға сиз билмаган нарсаларни таълим бергандур. Ва Аллохнинг сизға карами буюкдур.
114. Аларнинг махфий сўзлашувларининг кўпида яхшилик бўлмас, магар бир кимса садақа учун ё бир яхши иш учун одамлар ўрталарида сулх қилмак учун амр қилса (ул яхшидур). Ва кимики шул ишни Аллоҳнинг ризосин талабида қклса, Биз анқариб унға буюк савоб берурмиз.
Яъни, одамларнинг мажлисларда ўтиришиб, бир-бирлари ила махфий сўзлашмаклари аксар хайрдин ҳоли бўлур. Хайр ишни махфий қилишдин ошкора қилишлари ҳаммадин. Магар баъзи ҳолатлар бордурки, анда махфий сўзланса бок йўқдур. Чунончи, хайр ва эҳсон учун бир кимсаға далолат қилмакчи бўлса, ё бир киши нодоиликдин баъзи номуносиб иинии яхши иш деб эътиҳод этиб қилиб турган бўлса, анға яхши иини маълум қилмакчи ва хатосин билдирмакчи бўлса, ё икка киши ўртасида ноиттифоқлик бўлса, ислоҳ учун сўз қилганда махфий қилсинки, ошкора қилганда яна фитна зиёда бўлмасин. Хулоса: ҳар ким шул ишларш Аллоҳ ризоси учун қилса буюк ажрла савоб ҳосил бўлур.

115. Ва кимики анға тўғри йўл равшан бўлғондин кейин ҳам расулуллоҳға мухолифат қилса ва мусулмонларнинг йўлларининг хилофиға юрса, Биз ани ўзи юрган тарафға юргўзурмиз ва ани жаханнамға дохил қилурмиз. Ва ул ниҳоятда ёмон жойдур.
116. Албатта, Аллоҳ ул одам гуноҳини кечмас, чунки, ул Анға"бошқани шерикқилур ва бундин бошқа гуноҳларни хоҳлаган бандасидин кечур. Ва кимики Аллоҳ таолоға бир нарсани шерик қилибдур, ул одам тўғри йўлдин узоқ кетибдур.
117. Булар Аллоҳни қўйиб хотунларға ибодат қилурлар ва танҳо шайтонға ибодат қилурларки, алар саркашдурлар.
118. Анға Аллоҳ лаънат қилгандур ва (ўшал шайтон) дегандур: "Эй Худо, ман Санинг бандаларингдин ўзим учун ҳисса олиб турибман
119. ва ман албатта аларни йўлдин оздурурман ва аларни умидлантирурман ва ман аларға хукм берурманки, жонворларнинг қулоқларин кесиб нишон қилурлар ва аларға амр берурманки, Аллоҳ яратган суратларни ўзгартирурлар". Ва кимики Аллохни қўйиб шайтонни дўст тутур - ул одам равшан зиёнға учраган бўлур.
Яъни, хотунлар номлари ила аталган бутларға ибодат қилурлар, чунончи, Урбано ва Манот ва Ноила каби. Лекин ҳақиқатда шайтонғагина ибодат қилурларш, анинг иғвоси ила бутпарастлик қилурлар. Ҳолбуки, шайтон дарбори Илоҳийдин малъун ва мартуд бўлғон бир нарсадур. Одами алайҳиссаломға сажда қилмай Аллоҳ лаънатиға гирифтор бўлғоч, деган эрдики: "Худоё, ман Санинг бандаларингдин ўзим. учун бир маълум миқдорда ҳисса олурман ва ҳар хусусда ўзимға итоат эттирурман, дунёға девона қилурман, охиратдин безор этурман ва аларға таълим берурманки, жонворларнинг қулоқларин ёриб ё нишон қилиб бутлар номлариға атабқўйиб юборурлар". Аллоҳ яратган суратларт, Анинг муқаррар қилган ҳукмларин ўзгартирурлар. (Фойда): уламойи киром сақол қиришш ҳам ушбу ҳукмға дохил қилибдурлар.

120. (Шайтон) аларға ваъда қилур ва аларни умидлантирур. Ва шайтон аларға ёлғондин бошқани ваъда қилмас.
121. Ана шул нав одамларнинг жойлари жаханнамдур ва алар андин қутилмак учун хеч бир паноҳ топмаслар.
122. Ва ул зотларики, иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар, анқариб Биз аларни шундоқ жаннатларға дохил қилурмизки, остларидин ариқлар оқиб турур, алар анда хамиша қолурлар - бу Аллохнинг ваъдасидур, ҳақ ваъдадур. Ва Аллоҳдин зиёда рост сўзлағувчи кимдур?
123. Иа сизларнинг хоҳишларингиз ила нажот бўлур ва на китобийлар хохишлари ила. Кимики ёмон иш қилур - анинг ила жазоланур ва ўзи учун Аллоҳдин бошқа хеч ҳимоячи ва мададкор топмас.
Китобийларда шул беҳуда хаёл бор эрдики, бизлар ҳар қанча хато ва гуноҳ қилсак бок йўқдур, чунки бизнинг пайғамбаримиз ва буюкларимиз бизни Аллоҳ таолонинг азобидин кутилтириб олурлар. Мана шул ақида баъзи нодон мусулмонларда ҳам бордур. Парвардиюр марҳамат қилурки: "Эй мусулмонлар, на сизларнинг умидларингиз иш берур ва на китобийларнинг умидлари". Ҳар тм бир ёмонликни қилса, анинг жазосин тортур ва ҳеч ким ани Худонинг азобидин халос қила олмас.

124. Ва кимики мўмин бўлғон ғолда яхши ишларни қилур эрса - эр бўлсин ё хотун — алар жаннатға дохил бўлурлар ва аларға кунжут баробарида ҳам нуқсон берилмас.
125. Ва кимики ўз юзини Худо учун хам қилса ва ўзи ҳам яхши феълли одам бўлса ва Иброҳим миллатидин алоҳида мусулмон эрди ва ул зот миллатиға тобе бўлса, шул одамдин яхшироқ кимдур? Ва Аллох. Иброхимни ўзиға дўст қилиб олгандур.
126. Ва нима нарсаки осмонда бордур ва нима иарсаки ерда бордур - Аллохнинг ўз мулкидур ва Аллоҳ ҳар нарсаға иҳота қилгандур.
127. Ва (эй хабиб), одамлар сиздин хотунларни (никоҳлариға олмак хусусида) рухсат талаб қилурлар. Сиз денгки: "Худо сизларға алар ҳақларинда ижозат берур ва ул хукмки, Қуръонда сизларға эшитгирилур - шундоқ етим хотунлар хақлариндадурки, сизлар аларға муқаррар бўлғон ҳақни бермай, ўзларин никоҳларингазға олмакка роғибдурсизлар ва хам нотавон бекас болалар ҳақлариндадур. Ва (Худо сизларға хукм қилурки), етимлар муомалаларида инсофлик бўлинглар ва сизлар қайси бир яхшиликни қилсангизлар, албатта Аллох таоло ани билиб турур.
Ушбу сура аввалида иршод бўлғон эрдики, етим қизнинг волийси, масалан, амакисининг ўғли бўлиб, ул хафв қилсаки; ман бу қизни ўз никоҳимға олсам ҳаққин баробар адо қила олмасман. Ул ҳолда ўзи олмай бошқаға берсин, бу ҳукмдин сўнг халқ қўрқиб никоҳни мавқуф қилган эрди, кейин бироз тажриба бўлиб маълум бўлдики, яна ҳам бегонадин ўз волийлари яхши эркан. Кейин ҳазрати саййиди олам пайғамбаримиз хизматлариға келиб сўрадилар, шул хусусда, бу ояти шариф нозил бўлди ва иршод қилиндики, етим қизларға нуқсон бўладирган суратда манъ қилинур ва агар андин эҳтиёт қилинса ижозатдур.

128. Ва агар бир хотун ўз эрининг уруш қилишидин ё юз ўгиришидин қўрқса, ўзаро бироз тариқада сулҳ қилишса, хар иккилариға хам хеч бир гунох бўлмас. Ва сулх яхшидур ва дилларида мол хирси мавжуддур. Ва агар сизлар яхшилик қилсангиз ва тақволик бўлсангизлар Аллоҳ таоло албатга қилиб турган амалларингизни яхши сезур.
129. Ва сизлар дилларингиз нақадар хохласа хам хотунларни баробар кўролмассизлар, баҳархол тамом бир томонға берилиб кетиб, иккинчи тарафни ташлаб қўйманглар ва агар аслох ва эҳтиёт қилиб турсангизлар, албатга Аллоҳ мағфират қилгувчи меҳрибондур.

Агарки баъзиларингиз бир неча хотунни ўз никоҳиға олган бўлса, бунарса мумкин эмасдурт, ҳаммаларин муҳаббатда, ҳар бир ишда баробар кўролсин, лекин бундоқ ҳам бўлмасинки, бир хотун тарафиға оғиб кетиб бошқасин ташлаб қўйсин, на ўзи ул бечораға яхши қарасин, на жавоб берсинки, бошқа уй қилиб ором олсин. Бу нарса албатта зулмдур. Агар сулҳ маслаҳатин кўриб зулмдин сақланса, Аллоҳул банданинг гуноҳини мағфират қилур.

130. Ва агар икковлари ажралишсалар, Аллоҳ ҳар икковларин ўз кушойишидин бадавлат қилур.,Аллоҳ кушойишлик, ҳикматлик зотдур.
131. Ва нима нарсаки осмонларда ва нима нарсаки ерда бордур- ҳаммаси Аллоҳнинг мулкидур ва Биз ҳақиқатдин сизлардин аввал Китоб берилганларға ва сиэларға ҳукм бердукки, Худодин қўрқинглар ва агар сизлар ношукрлик қилсангизлар, бас, нима нарсаки осмонларда бордур ва нима нарсаки ерда бордур - ҳаммаси Аллох таолонинг хос мулкидур. Ва Аллоҳ бениёздур ва таъриф қилингандур,
132. Ва нима нарсаки осмонларда бордур ва нима нарсаки ерда бордур - ҳаммаси Аллоҳ таолонинг хос мулкидур. Аллоҳ таоло чора кўришда кифоятлидур.
133. Эй одамлар, агар Аллоҳ хоҳласа, сизларни кеткизиб бсшқаларни олиб келур ва Аллоҳ хар нарсаға қодирдур.
134. Кимики дунё савобин хоҳласа, Аллоҳ қошида дунё ва охират - хар иккисин савоби мавжуддур. Ва Аллох -таоло эшитгувчи ва кўргувчи зотдур.
135. Эй иймонлик жамоа! Сизлар адл устида қоим туринглар, Аллох учун гувоҳ бўлинглар, агарчи ўзларингиз, ё ота ва оналарингиз ва қариндошларингиз хилофлариға бўлса хам; агар бой бўлсин ё бечора бўлсин - Аллоҳ аларға сизлардин хайрхохдур. Бас, нафсларингизға тобе бўлиб, адлни қўлдин берманг. Ва агар сизлар тил буриб шаходат берсангизлар ё воқеани тамом сўзламасаларингиз, Аллоҳ таоло албатта амалларингиздин бохабардур.
Яъни, эй мусулмонлар, сизлар ҳеч бир ҳолда адолатни қўлдин берманглар, шаҳодатни Худо учун қилинглар, ҳақ ва ростни баён қилишда ўзларингизға муҳтарам ва наҳбуб бўлғонларни ҳам аяманглар. Бойға хушомад қилманглар вамуҳтожға раҳм қилманглар, чунка, аларға Аллоҳ таоло сизлардин зиёда хайрхоҳдур. Нафс сўзиға кириб адолатдин маҳрум қолманглар. Агар гувоҳлик бериб турган соатда эшитгувчиларни. шубҳаға соладурган бир кайфиятда сўзласангизлар ё айни воқеани тамом сўзламай мужмал қолдирсангизлар, ҳақни баён қилмаганликларингиз учун гуноҳкор бўлурсизлар.

136. Эй мўминлар! Аллоҳ таолоға ва Анинг расулиға нозил қилган Китобиға ва ул Китобиғаки, бундин аввал нозил қилган эрди ~ ҳаммасиға иймон келтиринглар. Кимики Аллоҳ таоло ва Анинг фаришталариға ва Китоблариға ва пайғамбарлариға ва қиёмат куниға ишонмаса, ул одам ниҳоятда узоқ адашибдур.
137. Тахқиқ, ул зотларики, иймон келтирдилар, кейин кофир бўлдилар, кейин яна иймон келтирдилар, кейин яна кофир бўлдилар, кейин куфрлари ортиб кетди ~ Аллоҳ аларнинг гуноҳларин ҳаргиз мағфират қилмас ва на аларни тўғри йўлға солмас.
Бу ояти шарифа мунофиқлар ҳақларинда нозил бўлғондур. Уламолардин баъзилари дебдурларки, бу оят яҳудийлар шаъниларидадурки, аввал ҳазрати Мусо алайҳиссаломға иймон келтирдилар, кейин бўзакка ибодат қилиб кофир бўлдилар, кейин тавба қилиб мўлин бўлдилар, кейин ҳазрати Исо алайҳиссаломға мункир бўлиб яна кофир бўлдилар, кейин жаноби ҳазрати пайғамбаримиз келганларида яна инкор этиб, куфрлари ортиб кетди.

138. Мунофиқларға башорат берингки, алар учун дардлик азоб бордур.
139. Ул мунофиқларки, мусулмонларни қўйиб, кофирларни ўзлариға дўст қилурлар. Оё, алар иззатни аларнинг қошларидин ҳосил қилмакчиларми? Иззатнинг ҳаммаси Аллохнинг қошидадур.
140. Ва тахқиқ, Аллох Қуръонда ҳукм тушурдики, қачон сизлар Аллоҳнинг оятларин инкор этилиб ва масхара қилиниб турилган ҳолда эшитдингизлар, ул масхара қилувчилар ила баробар ўлтирманглар, токи алар андин бошқа сўзға машғул бўлсинлар; шундоқ бўлмаса, сизлар ҳам алар кабидурсизлар. Албатта Аллоҳ мунофиқларни ва кофирларнинг ҳаммаларини дўзахда бир ерға жам қилғувчидур.
141. Ул мунофиқларики, сизларни пойлаб турурлар ва агар сизларға Аллоҳ тарафидин фатх бўлиб қолса, дерларки: "Биз хам сизлар ила эмасмидук?" Агар кофирларға насиб бўлса, дерларки: "Бизлар сизларни ўраб олмабмидукки ва сизларни мусулмонлардин қутқариб олмадукми?" Бас, Аллох ўзи қиёмат куни сизларға хукм қилур. Ва Аллох ҳаргиз кофирларни мусулмонларға ғолиб қилмас.
142. Мунофиқлар Аллоҳға фириб бериб турибдурлар, (алар фириб беролмаслар) ва Аллоҳ аларға фириб берғувчидур. Қачон намозға турсалар хуш боқмай турурлар, одамларға кўрсатмак учун ўқурлар ва Аллоҳ таолони нихоятда кам ёд қилурлар.
143. Куфр ва иймон ўртасида осилиб қолгандурлар, на ул тарафға бутун ўтурлар ва на бул тарафға бутун ўтурлар. Кимники Аллоҳ таоло гумроҳ қилса, анинг учун ҳеч йўл топмассан.
144. Эй мўминлар! Мусулмонларни қўйиб, кофирларни ўзингизға дўст қилиб олманг: Оё, Аллоҳ таоло учун ўз нифоқларингизға равшан далил пайдо қилмакчидурсизларми?
145. Мунофиқлар албатта дўзахнинг ҳаммадин тубан даражасида бўлурлар ва сан алар учун ҳеч бир мададкор топмассан.
Қиёматда жаҳаннамнинг ниҳоятда тубан даражаси мунофиқларға хос бўлур ва ҳеч ким аларға мадад беролмас, магар ул мунофиқларики, нифоқларидин тавба қилсалар ва ўз аъмолларини ислоҳ қилсалар ва Аллоҳнинг дини Исломни маҳкам тутсалар ва динларин нопок амаллардин пок ва холис сақласалар, алар албатта мунофик, эмасдурлар, холис мусулмондурлар. Мўминларға насиб бўлғон иноят ва карами Илоҳийға алар ҳам мустаҳиқдурлар. Аллоҳ таоло албатта яхши ишларни қабул қилур ва бандалар аҳволларин яхши билур. Қайси бир банда Анинг ҳукмин мамнуният ила қабул этса ва анға тасдиқ қилса, Аллоҳ таоло одил ва раҳмлик зотдур. Бундоқ бандани на учун азобға гирифтор қилур, ҳаргиз қилмас. Анинг азоби албатта нофармон ва саркаш бандалари учундур.

146. Магар ул зотларики, тавба қилдилар, ўзларини тузатдилар ва Аллохни махкам ушладилар ва холис сақладилар динларини Аллоҳ учунгина. Бас, ана шул зотлар мўминлар ила баробардурлар ва анқариб берур Аллох таоло мўминларға буюк савоб.
147. (Эй мунофиқлар). Аллоҳ сизларға азоб бериб на қилур агар шукрин бажо қилсангизлар ва иймон келгарсангизлар, Аллоҳ қадр қилгувчн ва билгувчи зотдур.
148. Аллоҳ таоло бир кишинннг ёмон сўзини ошкор қилмакни дўст тутмас, магар мазлумдин. Ва Аллоҳ эшиттувчи, билгувчидур.
Бу ояти шарифадин маълум бўлурки, бир инсонда бор диний ва дунёвий айбни бошқаларға баён қилмак нодурустдур, лекин мазлум золимдин шикоят қилса жоиздур. Иккинчи оятдин мазлум учун ҳам афв этмакни афзал эканлиги маълум бўлур.

149. Агар яхшиликни маълум қилсангизлар ё ани махфий этсангизлар, ё бир ёмонликни афв этсангизлар, Аллоҳ ҳам афвлик қодир зотдур.
150. Тахқиқ, ул зотларики, мункирдурлар Аллоҳ таолоға ва Анинг пайғамбарлариға ва хоҳлайдурларки, Аллох ила пайғамбарларин ажратсинлар ва дерларки "Биз баъзилариға ишонурмиз ва баъзилариға ишонмасмиз" ва хоҳлайдурларки, шунинг ўртасида бир йўл чиқарсинлар.
151. Ана шулардурлар ҳақиқий кофирлар. Ва Биз кофирлар учун расво қилгувчи азоб тайёр қилгандурмиз.
Пайғамбарлардин бирлариға бўлғон инкор ҳаммалариға инкор ҳисоб қилинур. Яҳудлар вақтики жаноб саййиди олам пайғамбаримизға мункир бўлдилар, Аллоҳ таоло аларни бул ояти карима ила кофири ҳаҳиқийдурлар деб эълон этди. Ислом ила куфр ўртасида янги бир йўл чиқарғувчилар деб қарор этди.

152. Зотларики, ишондилар Аллоҳға ва Анинг пайғамбарлариға ва ажратмадилар алардин ҳеч бирларин, ана шуларға анкариб берурмиз савобларини ва Аллох мағфиратлик, мехрибондур.
153. Китобийлар сиздин шуни талаб қилурларки, сиз аларға осмондин ёзилган бир Китоб тушуриб беринг. Мусодин албатта бундин хам каттароқни талаб қилган эрдилар ва дегандилар: "Бизларға Аллоҳни очиқдин-очиқ кўрсатинг!" Кейин аларға чақмоқ тушди зулмларининг сабабидин. Кейин алар бўзакни (маъбуд) қилиб олдилар, равшан далиллар аларға келгандин кейин хам, кейин Биз ани хам афв этдук ва бердук Мусоға равшан салтанатни.
Эй ҳабиб алайҳиссалом, яҳудлар сиздин бу қисм беҳуда талабларни қилсалар таажжуб қилмангки, ўз пайғамбарларидин бундин зиёда ножоиз талабларни қилгандурлар, яъни, Худони кўрмакчи бўлдилар, бирма-бир чақмоқ тушиб ҳаммаларин ҳалок қилди. Мусо алайҳиссалом дуолари ила яна тирилдилар. Бу муъжизани кўриб туриб яна бўзакға сажда қилдилар. Охир етмиш минг одам қатл қилинди, бу Мусо алайҳиссалом ғалабалари эди.

154. Ва Биз алардин ахд олмак учун тепалариға Тур (тоғини) муаллақ қилиб қўйдук ва дедук аларға: "Киринглар дарвозаға сажда қилишиб" ва дедук аларға: "Шанба хақида тажовуз қилманглар" ва Биз алардин мустахкам ахд олдук.
Яҳудларға Аллоҳ таоло ҳукм қилиб эрдики, шанба куни балиқ овламасинлар ва балиқлар ул кун дарёда бошқа кундин зиёда кўп кўринур эрди. Кейин яҳудлар шундоҳ ҳийла қилдиларки, дарёға яқин бир ҳовуз тайёр қилдилар, шанба куни ул ҳовузға балиқлар кўп кириб ҳолур эрди. Алар ҳовузни банд қилиб қўйиб, эртаси ҳовуздин овлар эрдилар. Кейин Аллоҳ аларнииг бу фириблари учун маймун суратиға ўтказдика, жонворлар маккора эрур.

155. Бас, аларға етган жазо ахдларин бузганларидиндур ва Аллох таолонинг оятларин инкор қилганларидиндур ва нохақ ўлдиришларидиндур пайғамбарларини» ва (шундай) деганларидиндур: "Бизнинг дилларимиз ғилофликдур". Аллох таоло куфрларин сабабидин ул дилларға мухр ургандур, бас, мўмин бўлмаслар, магар оз
156. ва хам куфрларидиндур ва ҳазрата Марямға буюк бўхтон қилганликларидиндур
157. ва деганликларидиндурки: "Бизлар ўлдурдук Аллохнинг расули Марямнинг ўғли Масих Исони". Ҳолбуки, алар на ани ўлдирдилар ва на дорға осдилар ва лекин аларға иштибоҳ бўлди: ва ул зотларики, ул киши хақинда хар қисм сўз қилурлар - шул ерда иштибохдалар; аларда бу нарсанинг илми йўқдур, гумонғагина суянурлар. Ва шак йўқдурки, алар ул кишини ўлдирмадилар,
158. балки Аллоҳ ул кишини ўз тарафиға кўтариб олгандур ва Аллох буюк ғолиб ва ҳикматлик зотдур.
159. Ва ҳеч бир киши китобийлардин қолмас магар ул ўлишидин аввал ҳазрати Исоға иймон келтирур ва ул жаноб қиёмат куни аларға қарши гувох бўлур.
Вақтики яҳудлар ҳазрати Исони қатл қилмакчи бўлиб уйлариға бордилар, Аллоҳ ул жанобни осмонға чиқариб олди. Ва ул яҳудийки, аввал уйға кириб эрди, анииг шакли ҳазрати Исо шаклларию ўхшаб қолди. Кейин кирганлар ани Исо гумон қилиб ўлдирдилар. Сўнгра маълум бўлдики, ул одам Исо эмас, ўз одамлари экан. Шундоқ бўлса ҳам алар бу хусусда иштибоҳға тушиб, неча фирқаға бўлиниб кетдилар. Ҳақиқат шулдурки, ҳазрати Исони ўлдира олмадилар, ул жаноб тирикдурлар ва осмондадурлар. Дажжал пайдо бўлғач, жаҳонға тушиб ани ўлдирурлар ва қиёмат куни мухолифлар хилофиға шаҳодат берурлар.

160. Бас, яҳудларнинг гунохлари сабаб бўлиб Биз аларға бир қанча покиза нарсаларни ҳаром қилдукки, аларға ҳалол эрди ва ҳам қайтарганликлари учун Аллоҳ йўлидин кўп кишини  
161. ва суд (фойда) олганликлари учун, ҳолбуки, андин манъ қилинган эрдилар ва ноҳақ еғанликлари учун одамларнинг молларини ва  тайёр қилиб қўйдук Биз алардин бўлғон кофирлар учун дардлик азобни.
162. Лекин аларнинг дин илмида мустаҳкамлари ва мўминларики, иймон келтирурлар сизға тушган Китобға ва сиздин аввал тушурилган Китобға ва намозға доимлари ва закот бергувчилари ва Аллохға ишонгувчилари ва қиёмат куниға (ишонғувчилари) — ана шуларға биз буюк савоб берурмиз.
163. Тахқиқ, Биз вахй юбордук сизға ва ҳам чунончи, ваҳй юбориб эрдук Нухға ва андин кейин келган пайғамбарларға ва ваҳй юбордук Биз Иброҳимға ва Исмоилға ва Исҳоқға ва Яқуб авлодиға ва Исоға ва Аюбға ва Юнусға ва Ҳорунға ва Сулаймонға ва бердук Биз Довудға Забурни.
164. Ва юбордук бир неча пайғамбарларники, Биз аларнинг ахволларин сизға баён қилдук ва бир қанча пайғамбарларники, ахволларин сизға баён қилмадук ва Мусо ила Аллоҳ хос бир сўзни сўзлашди,
165. ҳаммаларин башорат бергувчи ва қўрқитгувчи пайғамбарлар қилиб юбордук, токи одамлар учун Аллоҳ ҳузурида пайғамбарлардин кейин бир ҳужжат қолмасин. Аллоҳ буюк, ғолиб, ҳикматлик зотдур.
166. Лекин Аллоҳ шоҳиддур сизға тушурилган Китоб илаки, ани илму камоли ила тушургандур ва фаришталар ҳам гувоҳдурлар ва кифоя қилур гувоҳликда Аллоҳ таоло.
Бу мақомда саййиди олам пайғамбаримизнинг рисолатларин ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ва ул жанобдин сўнгги пайғамбарлар рисолатлариға ташбеҳ бермакда шул нарсаға ишора бордурки, агар Макка мушриклари бул жаноб ваҳйлариға инкорларида давом этсалар, собиқ пайғамбарлар умматлариға келган ҳар қисм азоблар аларға ҳам келур. Қуръони каримнинг ҳақлигиға Парвардигор ва фаришталар гувоҳдурлар. Бовужуди кофирлар инкор қилсалар, аларнинг бадбахтликларидур.

167. Ул зотларики мункирдурлар ва Аллоҳ йўлидин манъ қилурлар, ниҳоятда узоқ адашдилар.
168. Таҳқиқ, ул зотларики, кофир бўлдилар ва зулм қилдилар, аларни Аллоҳ ҳаргиз мағфират қилмас ва йўлға солмас,
169. магар жаҳаннам йўлиға солурки, алар анда ҳамиша қолурлар. Ва бу нарса Аллоҳға осондур.
170. Эй инсонлар! Таҳқиқ, бу пайғамбар сизларға Парвардигорингиэ тарафидин ҳақ динни олиб келди, бас, ишонингларки, сизларға яхши бўлур ва агар инкор қилсангизлар, ҳар нарсаки осмонлардадур ва ердадур - ҳаммаси Аллоҳнинг мулкидур. Аллоҳ илмлик ва ҳикматлик зотдур.
171. Эй китобийлар! Ҳаддин ошманглар динларингиз ҳаққинда ва деманглар Аллоҳ шаънида ҳақдин бошқани. Ҳақиқат шулдурки, Марям ўғли Масиҳ Исо Аллоҳнинг пайғамбаридур ва Анинг калимасидурки, ани Марямға тушургандур ва Анинг тарафидин бир жондур. Бас, Аллоҳға ва расуллариға иймон келтиринглар ва демангларки, учдур (Аллох, Исо, Марям). Бу сўзни қўйинглар, сизлар учун яхшиликдур. Маъбуди ҳақиқий биргина Маъбуддур. Ул болалик бўлишдин покдур. Ҳар нарсаки осмонларда ва ердадур - хаммаси Анинг мулкидур. Ва Аллоҳ кофий чорасоздур.
Китобийлардин бир фиркр. ҳазрати Исо алайҳиссаломни Худонинг ўғли деб эътиқод қилур ва ул жаноб ила волидаларин Худоға шерик этиб, ул худоға қойил бўлурлар. Бу нарса ҳаммаси аларнингдин бобида ҳаддин ошишларидур. Аллоҳ таоло аларни бу ақидадин манъ этиб тавҳидға чақирур.

172. Масиҳ ҳаргиз Худоға банда бўлишдин ор қилмас ва на мунғариб фаришталар! Ва кимики Худоға банда бўлишдин ор қилур ва кибрлик қилур, Аллох аларнинг ҳаммаларин ўз' ҳузуриға жам қилур.
173. Кейин одамларики мўмии бўлдилар ва яхши амалларни қилдилар — аларға савобларини мукаммал берур ва ўз фазлидин зиёда ҳам берур. Аммо одамларики, ор қилдилар ва кибрлик қилдилар, бас, аларни дардлик азоб ила азоб қилур. Ва алар топмаслар ўзлари учун Худодин бошқа валий ва мададкорни.
174. Эй инсонлар! Таҳқиқ, келди сизларға Парвардигорингиз тарафидин бир далил ва тушурдук Биз сизларға равшан нур.
175. Бас, ул одамларики, Аллоҳға иймон келтирдилар ва Ани махкам тутдилар - аларни дохил қилур ўз рахматиға ва фазлиға ва солиб қўюр аларни тўғри йўлға.
176. Одамлар сиздин ҳукм сўрарлар, сиз денг: "Аллох сизларға калола ҳукмин баён қилур. Агар бир киши ўлса ва анинг авлоди бўлмаса ва анинг бир синглиси бўлса, анға тамом қолдирган нарсанинг ярмисин берур ва ул биродар анға (сингилға) ворис бўлур, агар сингилнинг фарзанди бўлмаса. Агар сингиллар иккита бўлсалар, бас, аларға тамоми қолдирган мулкнинг учдин иккиси берилур. Агар алар биродарлар ва сингиллар, эр ва хотунлар баробар бўлсалар, ул ҳолда бир эрға икки хотун ҳиссасин берилур". Аллоҳ сизларға баён қилур, токи сизлар адашманглар. Аллоҳ таоло ҳар нарсани билгувчи зотдур.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase