close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

103. Аср сураси

Суранинг номланиши

Суранинг аввалидаги «Вал ҳаср иннал инсана лафий хусрин» оятида «Вал ҳаср» сўзи билан Аллоҳ қасам ичгани учун Аср сураси деб номланди. Аср у замондир. Замон у ҳар турлик ажойиботлар, хурсанчилигу-хафачилик, соғлигу-касаллик, ожизлигу-хўрликларни ўз ичига олади. Ва яна у замон бўлакларга ажрайди. Яъни, йил, ой, кун, соат, дақиқа ва сониялар.

Ўзидан олдинги сурага муносабати
    
Аввалги сура, албатта дунё ишларига машғул бўлиш ва уни ортидан қувиш ёмон эканини баён қилди. Бу сура эса иймон ва солиҳ амалларга машғул бўлиш шарт эканини баён қилишни хоҳлади. Бу нарса якка шахсга ва жамиятга наф беради. У, яхшиликка васият қилиб, ман этилган ва гуноҳ ишлардан тўхташга ундайди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ «Сизларни (мол-дунё) тўплаб кўпайтириш(Аллоҳга тоат-ибодат қилишдан) машғул қилди», деб айтганидан кейин, такрор-такрор:»Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар», деб айтиш ила таҳдид қилиб, мўмин ва кофирларни ҳолатини баён этди.

СУРА ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН НАРСАЛАР
    
Маккада нозил бўлган бу кичик сура, исломнинг энг катта усул-қоидаси ва инсоният ҳаётидаги дастурни баён этди.
Аллоҳ таоло аср – ўзида ажойиботларни мужассам қилган ва Ўзининг қудратига ҳамда етук ҳикматига далолат қилувчи замон билан қасам ичиб, инсонни тўрт хислатга эга бўлмаса хасоратда эканини айтди. Ўша хислатлар тўрттадир. 1.Иймон. 2.Солиҳ амал. 3.Бошқаларга ҳақни тавсия қилиш. 4.Сабр ва матонатга тавсия қилиш.

Суранинг фазилати
    
Ровийлар зикр этишларича, Амр ибн Осс Мусайламатул каззобни ҳузурига ташриф буюрди. Бу ташриф Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар этиб юборилганларидан кейин, Амр исломга киришларидан аввал бўлган эди. Мусайлама: «Бу муддат ичида биродарингиз учун нима нозил қилинди?», деганида, Амр ибн Осс: «Унинг учун ўзи қисқа аммо етук бир сура нозил қилинди», дедилар. Мусайлама: «У қайси?» деган эди, Амр ибн Осс: «Вал-аср сураси», дедилар.
Мусайлама бироз фикр қилди-да, сўнгра у: «Менга ҳам у каби бир сура нозил қилинди», деди. Амр: « У қанақа?» дегандилар, Мусайлама: «Я вабар, я вабар, ва иннама анта узнани ва садр ва соирука ҳуфар нуқар», деди.
Маъноси: Эй, вабр, эй вабр сенда икки қулоч ва кўкрак бор, холос. Қолган нарсанг чуқурлик ва кемтик холос. Вабр – мушукка ўхшаган жонивордир.
Сўнгра Мусайлама: «Эй, Амр! Бу нарсага фикринг қандай», деганда, Амр: «Аллоҳ номига қасамки, сени ёлғончи эканингни билишимни сен аллақачон билгансан», дедилар.
Имом Табароний Убайдуллоҳ ибн Ҳафсдан қилган ривоятларида зикр этишларича, Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан иккитаси йўлиқиб қолишса тоинки вал-аср сурасини бир-бирларига охиригача ўқиб беришмагунча ажралишмас эди. Ўқиб бўлиб кейин бирлари иккинчисига салом берар эди.
Буни Байҳақий Абу Ҳузайфадан(р.а.) ривоят қилганлар. Имом Шофеъий: «Агар инсонлар бу сурани тадбир қилишганида мўл-кўл бўлишар эди», дедилар.

Тафсир ва баён

Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир.    Яъни, асрга қасмки, аср у – одамлар олдидан ўтиб борадиган замондир. У замонда ибрат ва кеча кундузнинг алишиши, зулмат ортидан ёруғлик келиши, ҳамда ҳодиса ва ҳолатларни ўзгариши бордир. Бу нарсалар ўз-ўзидан буларни яратган Аллоҳ азза ва жалла мавжуд эканига ва якка эканига ҳамда комил қудратли зот эканига далолат қилади. Аллоҳ, бу замон ила қасам ичиб айтадики, албатта инсон ҳасратда, ҳалокатда камчиликда, ҳақдан оғганликда, савдода, ҳаракатда ва дунё ишларида шўнғиганликдадир. Лекин Аллоҳ истисно қилганлар ундай эмас. Биз ўша истисно қилганларни келгуси сатрларда баён қиламиз.
Аллоҳнинг замон билан қасам ичиши у замон шарафли ва аҳамиятли эканига далолатдир. Шунинг учун Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон(га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир», дедилар. Бу ҳадисни Имом Муслим Абу Ҳурайрадан(р.а.) ривоят қилганлар.
Имом Розий айтганларидек оят у танбеҳ учундир. Чунки, инсон ҳасорат ва муваффақиятсизликдадир. Баъзилар айтишди.Асрдан мақсад, аср намози ёки вақтидир. У шарафли ва фазилатли бўлгани учун шундоқдир. Шунинг учун аксар уламолар аср намозини вусто намози дейишган. Бундан, дунёни қолган умри, аср билан шом оралиғичадир дейилган маънога ишора бордир. Демак, инсон фойдали тижоратга машғул бўлиб, ҳасрат-надоматда қолмаслиги керак. Чунки, вақт жуда қисқа. Ўтиб кетган нарсани қўлга киритишни эса имкони йўқдир.
Оятдаги инсондан мақсад жинсдир. Бу ердаги лом ҳарфи жинс ломи эканига кўпчилик бир овоздан иттифоқ қилган. Лекин баъзилар инсондаги лом ҳарфи муайян аҳд этилган нарса дейишган. Масалан, Ибн Аббосдан(р.а.) қилинган ривоятда келтирилишича, бу зот инсондан Валид ибн Муғийра, Осс ибн Воил ва Асвад ибн Мутталиб каби мушриклар жамоасини ирода қилганлар.
Абу Ҳайён эса: «Аср ва инсон умумлаштирилган жинс исмидир, шунинг учун ундан истисно қилиш дуруст», дедилар.
Сўнгра Аллоҳ жинсидаги ҳасоратда қолувчилардан(муваффақият қозонганларини) ажратиб;
«Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига ҳақ (йўл)ни тавсия этган ва бир-бирларига(мана шу ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишини тавсия этган зотларгина(нажот топгувчидирлар)» деди.
Яъни, инсон ҳасоратда, йўқотишликда, камчиликда ва ҳасоратдадир, лекин Аллоҳга иймон келтириш билан солиҳ амал қилишни жамлаганлар ундай эмас. Чунки улар охират учун амал қилиб, дунё амаллари уларни машғул этмади. Улар қалблари ила иймон келтириб, аъзолари ила амал қилишди. Ва яна баъзилари баъзиларини инкор қилиш имкони бўлмаган мустаҳкам, субутли ишларга тавсия қилувчилар ҳам муваффақият қозонган кишилардир. У субутли иш – Аллоҳга ва унинг тавҳидига иймон келтириб, Аллоҳ шариатда жорий қилган нарсаларни бажо келтириб, у ман этган нарсалардан сақланишдир. Ҳақ у – ботилнинг акси. Бажариш лозим бўлган яхшиликларни барчасини ўз ичига олади. Ёки ҳақ-тоатларни адо этиб, харом нарсаларни тарк қилишдир.
Имом Замахшарий: «Ҳақ – яхшиликларнинг барчаси. Масалан, Аллоҳнинг тавҳиди ва тоатига бўйин эгиб, китоблари ва элчиларига эргашиб, дунёда зоҳид бўлиб охиратга рағбат этишдир», дедилар.   
Ва яна Аллоҳни фарзини адо этишда, Аллоҳга осий бўлиб қолишдан ўзини тийишда ва қисмат-балоларга сабр-тоқат этишда бир-бирларини тавсия этганлар ҳам муваффақият қозонганлардир.
Сабр-тоатдаги қийинчиликларни, инкор этилган ишларни тўхтатишдаги машаққатларни, мусибат ва қисматдаги балоларни, амру маъруфдаги озорларни ва наҳий мункарда оғирликларни кўтара олишдир.

СУРАДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ

Сура қуйидаги нарсаларга далолат қилади;
1. Инсон агар охират учун яхши ва дуруст амал бажармаса, борингки улкан бойлик ва мўл-кўл мол-дунё фойда қилса ҳам шак-шубҳасиз ҳасратдадир.
2. Аллоҳ таоло бу ҳукмга қайси аср ёки замонда бўлса ҳам қасам ичмоқда. Чунки унда ҳолат тасарруф бўлиб, ўзгаришига ҳамда замон ўтишига қарамасдан аҳён-аҳёнда зоҳир бўладиган зиёда ҳикмати, комил қудрати ва тавҳидига далолат қилувчи, яратувчи Зот борлигига далолат қилади.
Аср билан қасам ичишнинг тақдири фуқаҳолар наздида ҳам турлидир.
Имом Молик (р.а.): «Ким бир кишига асрда гаплашмайман деб қасам ичса, бир йил гаплашмаслиги юкланади. Чунки, бундай деганлар кўпчиликни ташкил этади. Бу қасам асли маъносида қўполлик бўлганига биноандир», дедилар.
Шофеъий эса: «Қасамга бир соатгача амал қилади. Лекин нияти ундай бўлмаса ёки ўзига юкланган фурсатдек тафсир қилса ундай эмас».
3. Аллоҳ таоло қаттиқ ваъидларни ҳукм қилди. Чунки, инсонларни барчасини ҳасоратда деб ҳукм қилди. Лекин тўрт нарсани бажарувчи ёки тўрт сифат ила васф қилинганлар эса ҳасоратда эмасдирлар. У сифатлар: Иймон, Солиҳ амал, Ҳақга тавсия этиш ва сабрга ундаш.
Бу шундай нарсага далолат қиладики, албатта нажот қуйидаги ишларни барчасига тааллуқлидир. Улар иймоннинг олтита бўлаги: 1.Аллоҳга.2. Фаришталарига. 3. Китобларга. 4. Элчиларга. 5. Охирги кунига. 6. Қазои қадарни яхшисию ёмонига иймон келтиришдир.
Солиҳ амаллар – фарзларни адо этиш, гуноҳдан четланиш, яхшиликларни бажариш, ҳақга тавсия қилиш, бир-бирларини мустаҳкам ишга тавсия этиш, бир-бирларини Аллоҳнинг тавҳидига, Қуръонга амал қилишга, дин ва насиҳатга даъват этишга, амру маъруф ва наҳий мункар қилишга ҳамда ўзи учун яхши кўрган нарсасини бошқаларга нисбатан ҳам яхши кўришга ундашдир.
Умар (р.а.): «Мени ўз айбимга йўллаб қўйган кишига Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар.
Сабрга тавсия қилиш – одамлар бир-бирларини Аллоҳнинг тоатига, гуноҳдан ўзини тўсишга сабр қилишига, мусибат ва машаққатлардаги қазо-қадарга рози бўлишга ундашдир.
Имом Розий (р.а.): «Оят шу нарсага далолат қиладики, албатта ҳақ оғир нарсадир. Машаққат доим у билан ҳамроҳдир. Шунинг учун тавсия қилишни бир-бирига яқин қилинмоқда», дедилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase