close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

114. Ан-нос сураси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман» (1-2-3-4-5-6-оятлар).

Бу сура Қуръони каримдаги охирги сурадир. Қуръони каримнингнинг биринчи сураси «Фотиҳа»дир. Ҳар икки сурада ҳам фақат Аллоҳ таолодан мадад сўраш лозимлиги баён этилган.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ва «Фалақ»ҳамда «ихлос»сураларини ўқиб яҳудийлар сеҳридан асрашни Аллоҳдан сўраганлар.
«Фалақ» ва «Нос» суралари «муаввазатон»деб аталади. Баъзилар бу икки сурани «муқашишатон», яъни нифоқни кетказувчи деб ҳам аташган. Термизий Уқба ибн Омирдан ривоят қилади:Расулуллоҳ(сололлоҳу алайҳи ва саллам): «аллоҳ таоло менга мисли кўрилмаган оятларни нозил қилди», дедилар ва муввазатайн сураларини ўқидилар.
Ибн Аббос (розийаллоҳу анҳу) Ан-Нос сурасининг тўртинчи ояти тафсирида шундай деганлар:»Шайтон одам боласи қалбига ёпишиб олгандир, агар инсон Аллоҳни унутиб зикридан ғофил бўлса уни васваса қилади. Аллоҳни зикр этса, шайтон ўзини четга олати».
Имом Бухорий ва Муслим Анасдан (розийаллоҳу анҳу)ривоят қиладилар: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эътикоф ўтирганларида София бинти Ҳуяй (розийаллоҳу анҳо) онамиз у зот зиёратларига келдилар. Пайғамбаримиз, тун бўлганидан, София онамизни уйларига кузатиш учун чиққанларида икки ансорий йўлиқди. Улар Расулуллоҳни(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)кўргач, тезроқ юрдилар. Шунда Расулуллҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Шошманг, бу София бинти Хуяй» дедилар. Улар: «субҳоналлоҳ, ё Расулуллоҳ» (Аллоҳ таоло бизга ёмон ўй солишдан покдир) дейишди.расулуллох ( Аллох таоло бизга ёмон ўй солишдан покдир ) дейишди.
«Шайтон одам боласининг қон йўлларда юради. Мен уни Қалбингизга бирор ёмонлик солишидан қўрқдим», дедилар. Расулуллоҳ ( соллалоҳу алайҳи васалам
Имом Аҳмад абу Тамимадан , у Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам ) билан уловларига мингашгандан ривоят қилади: У айтди: «Расулуллоҳнинг эшаклари тўнғиди.Мен «бадбахт шайтон шайтон» дедим. « Бадбахт шайтон» , дема, дедилар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам ). Агар « Бадбахт шайтон « десанг у кибрланиб « Кучим билан қулатдим « дейди. «Бисмиллаҳ» десанг, хорланиб пашшадай бўлиб қолади «.
Бу ҳадис шунга далолат қилади: « Қалб қачон Аллоҳнинг ёд этса, шайтон хор бўлиб мағлуб бўлади. Агар Аллоҳ зикрини унутса, шайтон кучаяди ва ғолиб бўлади.

СУРАДАН ЎРГАНГАНЛАРИМИЗ

Аллоҳ толо бизларга раҳмат айлаб, инс ва жин шайтонлар ёмонлигидан сақланиш йўлларини бу сурада билдирган. Шайтон ёмонлигидан сақланишни сўраган кишини Аллоҳ Ўзининг Рубият Маликият ва Улуҳият сифатлари билан дунё ва охиратда ҳимоя қилишини баён этган.
Аллоҳ таоло бутун махлуқларнинг Раббисидир. Аммо бу сурада фақат «Раббин нос « дейилган. Бунинг боиси иккитадир.
Биринчиси: инсонлар ўзларини улуғ санашади. Улар қанча улуғ бўлса-да, уларнинг Роббиси–хожаси–борлигини эслатиб қўйишдир.
Иккинчиси: инсонларнинг ёмонлигидан асрашни сўрашни буюриб, инсонни инсонлар ёмонлигидан Унинг Ўзи асрашини билдирмоқдир.
Маликият ва Улуҳият сифатларини эслатиш билан эса инсонларни подишоҳлари бўлса-да, уларнинг ҳақиқи подшоҳи Ўзи уларни илоҳи ва мабуди эканлигини билдириб инсонлар фақат Унинг Ўзига сиғиниб, Унинг Ўзидан паноҳ сўрашлари лозимлигини баён этмоқда.
Инсонни ваваса қилувчи ё жин шайтони бўлиши бу сурада айтилган. Ҳасан айтади: «Васваса қилувчи икки шайтондир. Жин шайтони инсонлар қалбида васваса қилади. Инс шайтон очиқчасига келади» .
Қатода айтди: «Жинлардан ҳам, инсонлардан ҳам шайтонлар бор. Аллоҳдан инс ва жин шайтонлари ёмонлигидан сақлашни сўранг» .
Фалақ сурасида Аллоҳ таолони бир сифатини («Роббил фалақ» («Тонг хожаси») ёд этиб, уч офатдан: «Тим кеча» , «жодугар аёллар» ва «ҳасадчи» ёмонлигидан асрашни сўраш буюрилган. Бу сурада эса Аллоҳ таолонинг уч сифати: «рубубийа», «маликийа» ва «улуҳийа» сифатларини ёд этиб, бўлинишлар васвасадан асрашнисўраш буюрилган. Бунинг сабаби нафс ва бадан ҳимоясидан кўра, дин ҳимояси муҳимлигидир. Динга етган озгина зиён дунёга етган кўп зиёнлардан оғирроқдир.


Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase