114. Нас сураси
- 865 марта кўрилди
Маккада нозил бўлган. 6 оятдан иборат.
Қуръони Каримнинг охирги сураси бўлмиш бу сураи каримага ҳам унинг биринчи оятдаги «Нас» сўзи ном бўлиб қолган. «Нас»–одамлар деганидир. Бу сураи карима ёмонликдан узоқда бўлишлик ва ундан ғолиб келишликда Аллоҳдан ёрдам сўрашга ундайди.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Одамлар Роббисидан.
2. Одамлар Подшоҳидан.
3. Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман.
4. Беркиниб, кўриниб турувчи васвоснинг.
5. Одамлар қалбига васваса соладиганнинг.
6. Жинлардан ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт.
(Оятда зикр қилинган «беркиниб, кўриб турувчи»дан мурод шайтондир.)