097. Қадр сураси
- 1249 марта кўрилди
Мадинада нозил бўлган. 5 оятдан иборат.
Сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятидаги «Қадр» калимасидан олинган, тўғрироғи «Лайлатул Қадр»дан олинган. Лайлатул Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Лайлатул Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик тақдирлари белгиланадиган кечадир.
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
1. Албатта, Биз у(Қуръон)ни Лайлатул Қадр да туширдик.
2. Лайлатул Қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
3. Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир.
4. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.
5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.