close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

090. Балад сураси

Маккада нозил бўлган.20 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг номи ҳам ўзининг биринчи оятдаги сўзидан олинган. «Балад» сўзи, «юрт, ўлка, шаҳар» маъносини англатади. Ушбу оятдаги «Балад»дан мурод эса Маккаи Мукаррама шаҳридир.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

1. Мана шу шаҳар билан қасам.
2. Сен муқим турган бу шаҳарла.
3. Ва волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.
4. Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.
5. У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ҳисоблайдими?
6. У, кўплаб мол-дунё нафақа қилдим, дейдир.
(Мол-дунё билан ғурурга кетганларга яхшилик йўлида эҳсон қил, деб айтилса, юқоридаги гапни айтишади. Ваҳоланки, яхшилик йўлида ҳеч нарса сарфламаган бўлади.)
7. У инсон уни биров кўрмади, деб ўйлайдими?
8. Биз унга икки кўзни бермадикми?
9. Ва тилни ва икки лабни (бермадикми?)
10. Ва Биз уни икки: (яхши ва ёмон) йўлга йўллаб қўйдик.
11. Бас, у довон ошиб ўтмади.
12. Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
13. У қул озод қилишдир.
14. Ёки очарчилик кунида таом беришдир.
15. Қариндош етимларга.
16. Ёки тупроққа қориган мискинларга.
17. Сўнгра иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса.
18. Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.
19. Оятларимизга куфр келтирганлар, улар, чап томон эгаларидир.
20. Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase