Абу Муслим
Сешанба куни Нидерландия қироли Виллем-Александр собиқ мустамлакасининг 1940-йилларда мустақиллик учун кураш даврида «ҳаддан ташқари зўравонлик» учун Индонезия олдида узр сўради. Қирол бу фикрни қиролича Максима билан давлатга қилган ташрифи чоғида Жакартада Индонезия президенти Жоко Видодо билан маросимдан кейин айтди.
Туркия президенти Эрдўған душанба куни кечқурун Суриянинг Қамишли ва Дейр аз-Зордаги нефт заҳиралари уруш томонидан вайрон қилинган мамлакатни тиклаш учун ишлатилиши кераклигини айтди. Идлиб инқирозини муҳокама қилиш учун Брюсселга ташрифи давомида у ҳамроҳлик қилаётган журналистлар билан суҳбатлашган Эрдўған, узоқ вақтдан бери сурияликларни ҳимоя қилиш учун хавфсиз зонани таклиф қилган, аммо бу таклиф эшитилмади.
Трансферт ва у билан боғлиқ равишда конституцияга ҳокимликни қайта тақсимлашни мустаҳкамлаб қўядиган ўзгаришлар киритиш билан боғлиқ цирк ўткан куни масхарабозлик билан тугади. Биринчи аёл-космонавт Валентина Терешкова Давлат думаси йиғилишида конституцияга тузатишлар киритилгандан сўнг Владимир Путиннинг аввалги президентлик муддатларини бекор қилишни таклиф қилганидан кейин Давлат думаси раиси Вячеслав Володин мажлисига Кремл хўжайининг ўзи ташриф буюришини маълум қилди.
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Афғонистондаги урушни тугатиш учун Толибон билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаш учун "Толибон" дан 1500 маҳбусни озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Сешанба куни кечқурун Reuters томонидан кўрилган икки саҳифали фармон нусхасига кўра, озод қилинган барча толиблар "жанг майдонига қайтмаслик тўғрисида ёзма кафолат" беришлари керак.
Тожикистонда мамлакат президенти Эмомали Рахмон ва Қатар амири Тамим бин Хамад ал-Тани иштирокида 12 мартга мўлжалланган энг йирик масжиднинг очилиш маросими кейинроққа қолдирилди, хабар қилади «Азия-Плюс» мамлакат ҳукуматидаги манбага ҳавола қилган ҳолда.
Истанбулдаги Ибн Халдун университетида шу кунларда симпозиум бўлиб ўтмоқда, унда мусулмон ва насроний олимлари фалсафа ва илоҳиёт масалаларини биргаликда кўриб чиқмоқда. Тадбир Ибн Халдун университетида 9-12 март кунлари профессорлар Келли Джеймс Кларк, Бурхан Корўғлу ва Инис Доко раислиги остида бўлиб ўтди, хабар қилади Anadolu Agency.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида Россия президенти Владимир Путинга конституция "ислоҳот"идан кейин давлат раҳбари янги сайловларида иштирок этиш имкониятини бериш зарурлиги ҳақида баёнот берди. Чеченлар раҳбари Конституциядан президентлик муддатлари ҳақидаги меъёрни чиқариб ташлаш ғосини қўллаб-қувватлади.
"Россия Президенти Владимир Путин ўзи учун яна 12 йил ҳукмронлик қилишни кафолатлаб қўйди", - деб ёзади Австриянинг нашри Der Standard. "Россиянинг янги конституция – бу катта қозондаги қуюқ шўрва бўлиб, биринчи (суюқ) овқат ўрнига ҳам, иккинчи овқат ўрнига ҳам ўтади, - деди журналист Андре Баллен.
Умумжаҳон бозорлари ва Россия қимматли қоғозлари, хусусан рублнинг жаҳон бозоридаги инқирози - бу янги 2020 йилнинг бошланиши эмас, балки унинг шиддатли давомидир. Бу Яқин Шарқдаги ҳарбий-сиёсий қарама-қаршиликларнинг кучайиши (Ироқдаги АҚШ-Эрон қарама-қаршилиги ва Суриядаги Туркия-Россия қарама-қаршилиги) ва, албатта, Хитойда пайдо бўлган короновирус пандемияси билан бошланиб, у глобал иқтисодиётда тизимли ўзгаришларни келтириб чиқарди ва эҳтимол, сиёсатда ҳам ўзгаришларга олиб келади.
Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Россия оммавий ахборот воситаларида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған Кремлдаги анжуманлар залининг ёпиқ эшиги олдида кутиб тургани намойиш этилганини ҳурматсизликнинг намойиши деб атади.
Саудия Арабистони яна тўртта коронавирус ҳолати қайд этилаганидан сўнг, ушбу касалликннг кенг тарқалиши оллидини олиш мақсадида асосан шиалар истиқомат қиладиган Катиф туманини ёпиб қўйди. Ушбу ҳаракат Катифда норозиликка олиб келиши мумкин, бу қироллик ҳокимияти ва шиа озчиликлари ўртасидаги қоқинишга сабаб бўлиб, дискриминация ва маргиналлашувдан шикоят қилади.
Башар Асад режими кучлари Идлиб деэскалация ҳудудида тинчлик келишувини бузишда давом этмоқда, хабар қилади «Анадолу» агентлиги. Таъкидланишича, ўқ отишни тўхтатиш битими кучга кирган биринчи куннинг охирига келиб 15 та бузилиш ҳолати қайд этилган, улар давомида Дамашқ режими тарафдорлари 50 дан ортиқ снаряд отган.