Китоб ва суннатни маҳкам тутиш ҳақида
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимнинг бошига Бани Исроилнинг бошига келган нарса келади. Бу бир оёқ кийими иккинчи пойига баробар келганидек бир хилдир. Ҳатто улардан кимдир ўз онасига яланғоч ҳолида келган бўлса, албатта, умматим ичида ҳам мана шуни қилганлар бўлади. Дарҳақиқат, Бани Исроил етмиш икки миллатга бўлиниб кетган бўлса, менинг умматим етмиш уч миллатга бўлиниб кетади. Улардан бир миллатдан бошқа барчаси дўзахдадир». Улар сўрадилар: «У миллат қайсидир, эй Аллоҳнинг Расули?» У зот: «Мен ва саҳобаларим бўлган нарсада бўлганлардир», дедилар (Имом Термизий ривоят қилган).
Албатта, мен Аллоҳ азза ва жалла йўлида қон тўккан биринчи кишиман...
Саъд ибн АбуВаққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, мен Аллоҳ азза ва жалла йўлида қон тўккан биринчи кишиман. Албатта, мен Аллоҳ йўлида ўқ отган биринчи кишиман. Ўзимни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бир гуруҳда душманга қарши курашаётганимни кўрганман. Ўшанда биз дарахт ва ток баргларидан бўлак ҳеч нарса емасдик. Ҳатто оғизларимиз чети яра бўлиб кетган. Ҳар биримиз худди қўй ва туя каби ҳожат чиқарарди. Бани Асад мени динда маломат қила бошлади! (Агар улар айтаётган гап рост бўлса,) у ҳолда мен (яхшиликдан) аниқ маҳрум бўлибман, зиён кўрибман, амалим бекор кетибди”.