Арманистонда КХШТдан (ОДКБ) чиқиш имконияти муҳокама қилинди - Хавфсизлик кенгаши котиби
Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян мамлакат Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан чиқиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтди.
Ҳарбий-сиёсий кузатувчи: "Ўлик структура"
Россиянинг Украинадаги жанговар операцияларга КХШТ (ОДКБ) қўшинларини жалб қилиши эҳтимоли қандай?
КХШТ қўшинлари Донбассга тинчликпарвар куч сифатида киритилиши эҳтимоли айтилди
Донбассдаги можаро ҳудудида Коллектив хавфсизлик шартномаси Ташкилотининг (КХШТ) тинчликпарвар кучларини жойлаштириш Украинанинг розилиги билан, шунингдек БМТ хавфсизлик Кенгашининг санкцияси билан бўлиши мумкин. Тегишли баёнот 19 феврал, шанба куни эълон қилинди, деди КХШТ Бош котиби Станислав Зась.
Қозоғистонда КХШТ (ОДКБ) кучларига Россия ҳаво-десант кучлари қўмондони Сердюков бош бўлади. У Қримни босиб олишда ҳам иштирок этган эди
Қозоғистонда КХШТ (ОДКБ) кучлари ҳаракатларига Россия ҳаво-десант кучлари қўмондони генерал-полковник Андрей Сердюков бошчилик қилади. Бу ҳақида РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенковга таяниб маълум қилди.
ЖХШТ (ОДКБ) Марказий Осиёда кўп ойлик машғулотларини бошлади
Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ЖХШТ) мамлакатлари «Чегара-2021» ҳарбий машғулотлар циклини бошладилар. Бу ҳақида "Известия" хабар берди.
Ўзбекистон ЖХШТга (ОДКБ) қайтиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди
Ўзбекистон ЖХШТга қайтиш масаласини кўриб чиқмаяпти ва бу ташкилот қатнашчиларидан таклиф олмаган, деди душанба куни мамлакат президентининг матбуот котиби, унинг маъмурияти раҳбари муовини Шерзод Асадов.
Россия Ўзбекистонни ОДКБ тадбирларига таклиф қилмоқчи
Россия дўст давлатларни - Ўзбекистон, Сербия ва Мўғулистонни КХШТ ўз тадбирларига жалб қилишни таклиф қилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Душанбеда бўлиб ўтган КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий идоралари раҳбарларининг йиғилишида бундай ташаббус билан чиқди.