close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҲУНАЙН ҒАЗОТИ

Макка фатҳидан ўн олти кун кейин Макка ва Тоиф оралиғидаги, Маккадан ўн чақирим наридаги Ҳунайн водийида Ҳавозин қабиласи билан бўлган ғазот шундай номланган. У шунингдек «Ҳавозин ғазоти» ҳам дейилади. Араб жазирасидаги буюк қабилалардан бўлган Ҳавозин Макка фатҳидан кейин ҳам мусулмонларга душманлигини қўймай, аксинча кучайтириб юборди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) душманга қарши чиқдилар. Ўртадаги жангда дастлаб саросимага тушган мусулмонлар Пайғамбаримизнинг журъат ва жасурликларини кўриб, душманга қарши ҳужумга ўтишди ва уни енгишди. Атвос водийига чекинган душманни ўша ерда жанг билан таслим этишди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase