ҲУД
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 164 марта кўрилди
Од қавмига юборилган пайғамбар номи, Қуръони каримнинг ўн биринчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 123 оятдан иборат. Бу сурада ёлғиз Аллоҳга, Унинг пайғамбарлари ва улар келтирган динларнинг ҳақ эканига иймон келтириш, қиёмат куни қайта тирилиб, яхши ёки ёмон амаллар учун мукофот ёки жазо олишга ишониш исломий ақиданинг моҳият-ҳақиқати экани ҳақида сўз боради. Унда Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб, Мусо ва бошқа пайғамбарлар қиссалари анча муфассал баён қилинади.