close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҲОФИЗ

Луғатда «ёдловчи, эсда сақловчи» деган маъноларни билдиради. Қуръони каримни тўлалигича ёд олган, уни тажвид қоидаларига биноан ўқийдиган киши «ҳофиз» дейилади. Қуръон ҳофизлари (қорилари) Миср, Сурия, Иордания, Эрон, Афғонистон, Саудия Арабистони, Туркия каби мамлакатлардан айниқса кўп чиққан. Ўзбекистон ҳам Қуръон ҳофизлари юрти саналади. Яна ҳадис илми билан шуғулланган олимлар орасида даражаси энг баланд ва мақоми юксак бўлган кишилар ҳам «ҳофиз» деб аталган. Ҳадис ҳофизлари Расулуллоҳ (с.а.в.) суннатларини яхши билган, йўлларини эгаллаган, саҳиҳ ҳадисларни ёд билган, санадларини бир-биридан тозалаган, журҳ ва таъдилдан хабардор, ҳадис матнларини тадқиқи эта оладиган ва ровийлар ҳаётини яхши билган парҳезкор ва эҳтиёткор кишилар бўлишади. Ҳофизлар йигирма мингдан беш юз минггача ҳадисни ёд билишган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase