close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҲОРУН АР-РАШИД

Ҳорун ар-Рашид, аббосий халифаларнинг энг машҳури. Адолат билан иш юритганликда, сахийликда ном қозонган. Ҳижрий 149 (милодий 766) йилда туғилиб, ҳижрий 193 (милодий 809) йилда вафот этган. Йигирма ёшида тахтга ўтириб, 23 йил ҳукмронлик қилган. Унинг подшоҳлигида амалга оширган ишлари Исломга шон-шуҳрат келтирди. Бутун Ғарб ва Шарқ қироллари уни Ислом халифаси сифатида эътироф этдилар.  У Хитой императори билан ҳам мухтор вакиллар алмашиб турди. Тўққиз марта Маккага ҳажга борган. Унинг номи Оврупа мамлакатлари ёзувчиларининг асарларида ҳамда Ҳорун ар-Рашиднинг  қудрати ва улуғворлиги, араб маданиятининг шон-шуҳрати тўғрисида тасаввур берувчи "Минг бир кеча " туркумидаги эртакларда кўплаб марта тилга олинади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase