ҲИЖР
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 150 марта кўрилди
Мадина ва Шом оралиғидаги водийнинг номи, Қуръони каримнинг ўн бешинчи сураси шундай аталган, Макка сураларидан, 99 оятдан иборат. Мазкур суранинг меҳвари турли асрларда пайғамбарларни ёлғончи қилиб, уларга қарши чиққан осийларнинг ҳаммаси ҳалокатга учрагани атрофида айланади. Унда Аллоҳнинг элчилари + Иброҳим, Лут, Шуайб, Солиҳ алайҳимуссаломларнинг қиссалари бор. Булардан Солиҳ пайғамбарнинг қавми Самуд қабиласи Ҳижр водийидан экани зикр қилингани учун сура шундай номланган.