ҲАЙЗ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 153 марта кўрилди
Луғатда «оқмоқ» деган маънони билдиради. Истилоҳда балоғатга етган қиз ёки аёлнинг ҳар ойда одат бўйича кўрадиган қони «ҳайз» дейилади. Ҳайзнинг оз муддати уч кеча-кундуз, кўпи эса ўн кеча-кундуз. Ҳайздан поклангандан сўнг навбатдаги ҳайзгача поклик муддатининг ози – ўн беш кун. Ҳайздан тоза бўлгандан сўнг ўн беш кун ўтмай яна қон келса у ҳайз ҳисобланмайди, балки истиҳоза саналади, яъни касаллик бўлади. Икки ҳайз орасидаги поклик муддатининг кўпига чегара йўқ. Шунингдек, ўн кундан ўтиб келган қон ҳам ҳайз қони эмас, балки истиҳоза (касаллик) қони, дейилади. Ҳайз ва нифосдаги аёлга қуйидаги етти ишни қилмоқ қатъиян ман этилган: 1. Намоз ўқиш; 2. Рўза тутиш; 3. Байтуллоҳни тавоф (зиёрат) этиш; 4. Жимоъ (жинсий алоқа) қилиш; 5. Масжидга кириш; 6. Қуръон ўқиш (эшитиш мумкин); 7. Қуръонни ёки оят ёзилган қоғозларни ушлаш. Аёллар ҳайз вақтида ўқимай қолдирган намозларининг қазосини поклангандан сўнг ўқишмайди, аммо қолдирилган рўзаларнинг қазосини тутиб беришади.