close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҲАЗРАТИ ҲАМЗА

Ҳазрати Амир Ҳамза ибн Абдулмутталиб (р.а.), атоқли саҳобалардан, жасур саркарда, Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари ва эмикдошлари. Милодий 569 йили туғилганлар. Қурайш қабиласининг Ҳошимий уруғидан. Мадинага ҳижрат қилган маккалик муҳожирлардан. Ўта жасур ва қаҳрамонликлари учун Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Асадуллоҳ (Аллоҳнинг йўлбарси) деб ном берганлар. Нубувватнинг Макка даврида илк тайёрланган уч сариййа (қўшин)нинг биринчисига Ҳамза бошчилик қилганлар. Бадр ғазотида мушрикларнинг саркардаларидан Утба, Шайба, Валидга қарши Расули акрам амрлари билан Убайда, Ҳамза, Алилар яккама-якка олишувга чиқиб, Ҳамза ва Али рақибларини биринчи ҳамладаёқ енгишган. Ҳижрий 3 (милодий 625) йилги Уҳуд ғазотида Ваҳший деган ҳабаш қул Ҳамзани яралаб, шаҳид этди ва у зот «саййидуш-шуҳадо» бўлдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase