ҲАДИСИ ҚУДСИЙ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 278 марта кўрилди
Луғатда “илоҳий, роббоний ҳадис” деган маънода. Маъноси Аллоҳ таолоники бўлиб, талаффузи (айтилиши) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлган ҳадис «ҳадиси қудсий», дейилади. Уни Аллоҳ таоло ўз Пайғамбарига илҳом (ваҳий) бериш ёки тушларида кўргизиб билдириш орқали хабар берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ўша маънони Аллоҳ номидан, «Аллоҳ айтди», деб ҳадис айтиш орқали саҳобаларга етказганлар. Бундай ҳадиснинг мартабаси Қуръон билан ҳадиси набавий ўртасида, унинг фақатгина маънан Аллоҳга нисбати берилади. Шунинг учун ҳадиси қудсийнинг талаффузи билан ибодат қилинмайди, намозда ҳам қироат қилинмайди, у билан баҳсга чорланмайди. Ҳадиси қудсий Қуръоннинг нақлига ўхшаш мутавотир ҳолда нақл қилинмаган. Балки унинг саҳиҳ, заиф, мавзуъ (ёлғон)лари ҳам мавжуд.