ҲАБАШИСТОН ҲИЖРАТИ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 253 марта кўрилди
Маккалик мушрикларнинг тазйиқ ва таъқибидан жон сақлаш, иймонларини асраш, Ҳабашистон императорига Исломни етказиш мақсадида илк мусулмонлар Макка даврининг бешинчи ва еттинчи йилида Пайғамбаримизнинг тавсиялари билан Африқо қитъасидаги Ҳабашистон диёрига икки марта ҳижрат қилишган. Биринчи муҳожир гуруҳга Усмон ибн Аффон бошчиликларида 16 саҳоба, иккинчисига 101 саҳоба кирган эди.