close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҒАЙБ

«Ғойиб» сўзидан олинган, луғатда «кўзга кўринмас, кўздан йўқолган» маъноларини билдиради. Истилоҳда инсондан ғойиб ҳодисалар, инсон сезги аъзолари билан ҳис эта олмайдиган, билиш имконлари ила идрок қила олмайдиган, ҳикмати ёлғиз Аллоҳгагина аён бўлган ҳодиса ва ҳолатлар «ғайб» дейилади. Ғайб нарсаларни англашда инсоннинг бирдан-бир воситаси илоҳий ваҳий, яъни Қуръони каримдир. Қолган барча нарсалар тахмин-гумонлардан бошқа нарса эмас. Мўмин-мусулмонлар ғайбга иймон келтириш билан бошқалардан ажралиб туришади. Чунки ақиданинг асосларидан бири ғайбга, яъни кўз билан кўриб, қўл билан тутиб бўлмайдиган нарсаларга ишонишдан иборат. Аллоҳга иймон ғайбга иймон, демакдир. Шунингдек, фаришталарга, илоҳий китобларга, пайғамбарларга, қиёмат кунига, жаннат-дўзахга, қадарга иймон келтириш ҳам ғайбга ишонишдир. Инсон ғайбни билишда жуда ожиздир. Чунки «Ғайбнинг очқичлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас» (Анъом, 59). Шунинг учун инсониятга Қуръони карим ва ҳадиси шарифдаги маълумотлардан бошқа нарса пинҳон-сирлигича қолган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase