ҒАЗНАВИЙЛАР
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 259 марта кўрилди
Милодий 961-1186 йилларда ҳокимият тепасида бўлган сулола номи. Сомонийлар сулоласи ўнинчи аср охиригача қадар ҳукмронлик қилди, бироқ шундан анча илгари унинг инқирозидан дарак бериб, Кобулда янги давлат вужудга келди. Унга сомонийларнинг собиқ турк қули Алптегин асос солди. У сомонийлар авлоди қироллигидаги тансоқчилар гуруҳида юксак мавқега эришгач, Хуросон ҳокими этиб тайинланди. Анча вақтдан кейин нафратга учраб, кичикроқ қўшин билан шарқий вилоятларга, Ғазна деган жойга бош олиб кетди ва у ерда мўъжазгина шаҳар-давлат барпо этди. Унинг куёви Сабуктегин анча истеъдодли киши эди.