close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҚОРАХОНИЙЛАР

Шарқий Туркистон, Еттисув, Жанудий Тангритоғ ўлкаларида ташкил топган мусулмон турк давлатининг номи. Давлатга яғмо қабиласидан чиққан Абдулкарим Сотуқ Буғрохон асос солган ва уни ташкил этишда қарлуқ, чигил, яғмо қабилалари иштирок этган. Ўнинчи аср ўрталарида бу қабилалар Исломга кирган. Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрга ҳужуми натижасида бу ердаги сосонийлар сулоласи тугатилган. Қорахонийлар давлати пойтахти дастлаб Қашғар, кейинчалик Болосоғун, Ўзган бўлган, сўнгра яна Қашғарга кўчирилган. Қорахонийлар даврида илм-фан, санъат-адабиёт равнақ топди. Масжиди Калон, Минораи Калон, Вобкент минораси, Жарқўрғон минораси, Шоҳи Зинда каби ноёб меъморий обидалар, Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит-турк» асарлари шу даврда пайдо бўлган. Ўн биринчи асрнинг иккинчи ярмида салжуқийлар билан тўқнашувлар ва ўзаро тахт талашувлар давлат заифлашиб, салжуқийларга тобеъ бўлиб қолган. 1212 йили Муҳаммад Хоразмшоҳ Қорахонийлар давлатини бутунлай тугатган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase