close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЮСУФ ҲАМАДОНИЙ

Шайх Абу Яъқуб Юсуф Ҳамадоний, тасаввуфнинг йирик шайхи, имоми, муршиди ва олими. Ҳижрий 440 (милодий 1048) йилда Ҳамадон шаҳрининг Бузаржинд деган жойида туғилган. Кўп мамлакатларга сафар қилган, ўттиз марта ҳаж адо этган. Қуръони ҳофизи бўлган, унинг даъвати билан саккиз минг бутпараст мусулмон бўлган. Хожагон-нақшбандия тариқатининг асосларини ишлаб чиққан. Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавийларнинг устози. Унинг хонақоҳи «Хуросон Каъбаси» деб шарафланган, ўзига эса «Шайхлар шайхи» унвони берилган. «Рутбат ул-ҳаёт», «Кашф», «Рисола дар одоби тариқат», «Рисола дар ахлоқ ва муножот» каби асарлари бор. Ҳижрий 535 (милодий 1141) йилда Афғонистоннинг Бомиён шаҳрида вафот этган, қабри Марв шаҳрида.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase