ЮСУФ ҚАРОЗОВИЙ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 146 марта кўрилди
Шайх Юсуф Қарозовий, давримизнинг улуғ мужтаҳид олимларидан. 1926 йили Миср ғарбидаги саҳобий Абдуллоҳ аз-Зубайдий дафн этилган қишлоқда туғилган. Ўн ёшида Қуръони каримни тўла ёд олган. 1953 йили Ал-Азҳар дорилфунунининг дин усули факултасини битирган. Кейин Миср вақфлар вазирлиги қошидаги имомлар институтини бошқарди, А-Азҳар дорилфунунида ишлади. 1961 йили Қатар пойтахти Дохадаги диний институтга раҳбарлик қилди. 1973 йили Қатар давлат дорилфунунида Ислом тадқиқотлари бўлимини очиб, унга раҳбарлик қилди, илоҳиёт фанлари доктори бўлди. 1986 йилдан ана шу дорилфунун қошидаги Пайғамбар суннати ва сийратини тадқиқ қилиш маркази ҳамда 1997 йилдан Дублин (Ирландия) даги Оврупа фатволар ва тадқиқотлар кенгаши раҳбаридир. 80 дан ортиқ асари бор. Булар дунёда машҳур бўлиб, кўпгина хорижий тилларга таржима қилинган. Унинг «Исломда ҳалол ва ҳаром» асари ўзбек тилида нашр этилган.