ЭҲТИЛОМ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 222 марта кўрилди
Луғатда «булғаниб қолиш» маъносини билдиради. Истилоҳда эркак тушида аёл билан, аёл тушида эркак билан бўлиб, кўп ҳолда жинсий аъзоларидан намлик чиқиб булғаниб қолиши «эҳтилом» дейилади. Эҳтилом ўспирин бола ва қизнинг балоғатга етгани аломатидир. Эҳтилом пайтида нам чиқса, ғусл қилиш вожиб бўлади. Эҳтилом бўлсаю, кийимда ҳам, закарида ҳам нам асари бўлмаса ғусл вожиб бўлмайди. Эҳтилом бўлиш гуноҳ саналмайди, зеро уйқудаги одам масъул эмас. Аммо бу ҳол унинг нафси пок эмаслигини кўрсатади. Бу тур эҳтилом шайтондандир. Гоҳо эҳтилом бўлган киши уйқусида шаҳватини қўзғатувчи нарсани кўрмаса ҳам намлик чиқади. Бундай эҳтилом пок мўминларнинг эҳтиломидир. Аллоҳ таоло пайғамбарларни эҳтилом бўлишдан сақлаган.