ШАРҲ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 232 марта кўрилди
Луғатда «очмоқ, кенг қилмоқ» деган маъноларни билдиради, Қуръони каримнинг тўқсон тўртинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 8 оятдан иборат. Бу сура ҳам бошдан-оёқ Пайғамбар алайҳиссаломга хитоб бўлиб, Аллоҳ таоло томонидан у зотга ато этилган фазл-марҳаматлар зикр қилинади ва у зотни машаққатларга сабр-тоқат қилишга ҳамда Аллоҳ таолонинг ибодатига мудом рағбат кўрсатишга даъват этилади.