ШАДДОД ибн АВС
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 463 марта кўрилди
Абу Яъло Шаддод ибн Авс ал-Ҳазражий ал-Ансорий ал-Маданий (р.а.), саҳобалардан. Машҳур Ислом шоири Ҳассон ибн Собитнинг амакиваччаси. Асҳоби киром орасида эътиборли мавқега эга, ҳилм ва тақво соҳиби бўлганлар. Расулуллоҳдан (с.а.в.) 50 та ҳадис ривоят қилганлар. Имом Бухорий ва Муслим «Саҳиҳ»ларига биттадан, қолгани бошқа китобларга кирган. Байтул-Мақдисда яшаганлар. Ҳижрий 48 (милодий 667) йилда Қуддусда вафот этганлар.