ХУЗАЙМА ибн СОБИТ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 281 марта кўрилди
Абу Аммора Хузайма ибн Собит ибн Фақиҳа ибн Саълаба ал-Ансорий ал-Авсий (р.а.), машҳур саҳобалардан. Жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам Авс қабиласининг бошлиқларидан бўлганлар. Бир ўзларининг гувоҳликлари икки кишининг гувоҳлигига баробар бўлган, чунки Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қайси бир кишига Хузайма якка ўзи гувоҳлик берса, кифоя қилади», деганлар. Бадр ва ундан кейинги барча ғазотларда қатнашганлар. Макка фатҳида Хутома қабиласи байроқдори бўлганлар ва қабиладаги барча бутларни синдирганлар. Сиффин урушида Ҳазрати Али ёнларида туриб жанг қилдилар. Расули акрамдан 38 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 37 (милодий 657) йилда Сиффин жангида исёнкорлар томонидан шаҳид этилганлар.