ХОТИБ ибн АБУЛ БАЛТАО
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 162 марта кўрилди
Абу Муҳаммад (Абдуллоҳ) Хотиб ибн Абул Балтао Амр (р.а.), саҳобийлардан. Яманлик каҳтонийлардан бўлиб, ёшлигида Маккага келиб қолганлар. Исломда аввал шоирлик билан ном чиқарганлар, яхшигина суворий бўлганлар. Ҳижратдан олдин Исломни қабул қилганлар, Мадинага кўчиб муҳожир бўлганлар. Бадр, Уҳуд, Ҳандақ ғазотларида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан иштирок этганлар. Исломга кўп хизматлар қилганлар. Ҳижратнинг еттинчи йилида Пайғамбаримизнинг элчилари сифатида у зотнинг мактубларини Миср ҳукмдори Муқовқисга етказганлар. Асҳобнинг бойларидан эдилар, тижорат қилиб ўзларидан кейин катта мол-дунё қолдирганлар. Ҳазрати Усмон даврларида, ҳижрий 30 (милодий 650) йилда Мадинада вафот этган, жанозаларини халифанинг ўзи ўқиган.