ХОРАЗМШОҲЛАР
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 160 марта кўрилди
Исломда олдин ва кейин Хоразмда ҳукм сурган хоразмшоҳлар сулоласининг номи. Бу даврда африғийлар (305-995), маъмунийлар (995-1017), Олтинтош сулоласи (1017-1034) ва Ануштагин сулоласи (1077-1231) ҳукмронлик қилишган. Бу даврларда Хоразм дунёдаги ривожланган ўлкалар қаторида бўлган. Аммо Ўтрор воқеасидан кейин Чингизхон қўшини Хоразмга бостириб кирди ва 1221 йили Урганчни эгаллади. Ҳаммаёқ вайрон этилди, деҳқон ва ҳунармандлар қул қилинди, савдогар ва руҳонийлар ҳижратга кетишди. Хоразм Жўжи улусига, кейин Олтин Ўрда таркибига киритилди ва мустақил хоразмшоҳлар сулоласи тугатилди. 1388 йилда Темурийлар давлатига қўшиб олинди, 1505 йили Шайбонийхон қўшинлари бостириб кирди, 1512 йилда Хоразм тахтини ўзбеклар сулоласи эгаллади ва Хива хонлиги тузилди.