close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ХОЛИД ибн САЪД

Холид ибн Саъд (р.а.), Исломга илк кирган таниқли саҳобийлардан. Қизлари Умму Холид (р.а.) оталари ҳақида шундай дейдилар: «Отам Исломга бешинчи кирган ҳисобланадилар. Ҳабашистонга ҳижрат қилиб, у ерда ўн йилча яшаганлар, мен ҳам ўша ерда туғилганман». Расулуллоҳ (с.а.в.) Холидни Санъо шаҳрига омил (закот йиғувчи) қилиб юборганлар. Ҳазрати Абу Бакр даврларида Шом ғазотларининг бирида Ислом қўшинига қўмондон бўлганлар. Ажнодин воқеаси куни шаҳид бўлганлар. У зотни ҳалок қилган киши Исломни қабул қилгач: «У қандайин инсонки, унинг жасадидан осмонга кўз қамаштирадиган нур таралаётганини кўрдим», деган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase