ХОЛИД ибн ВАЛИД МАСЖИДИ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 156 марта кўрилди
Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни Холид ибн Валидга Макканинг пастки қисмидан кириб, энг паст уйлар олдига байроқ ўрнатишни буюрдилар. Бошқа ривоятда айтилишича, Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лийт томондан, яъни Макканинг пастки қисмидаги Жарвал томондан киришни буюрганларида Холид бажарганлар. Ана шу байроқ ўрнатилган ўринга масжид қурилган. Бу масжид ва минораси ҳижрий 1377 (милодий 1957) йили қайта тикланган.